Расмий хабарлар I Официальные новости
28.2K subscribers
31.3K photos
6.89K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📈 (+11) - 2020 йил 1 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3673 нафарни ташкил этмоқда.

Бу хақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби маълум қилди.

🔍 Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 7 нафари пойтахтимиз ( уларнинг 3 нафари аҳоли, 4 нафари эса стационар карантиндаги фуқаролар ораси) да қайд этилган бўлса, 1 нафардан Тошкент ва Сирдарё вилоятида аҳоли орасидан, 2 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.

🕺 Айни пайтда юртимизда 2859 (+22) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ушбу ҳафтада 9 та чартер қатнови амалга оширилади.

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

✈️ Хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш мақсадида, тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ жорий ҳафтада "Uzbekistan airways" авиакомпанияси томонидан Туркия, Россия Федерацияси, БАА ва Миср Араб Республикаси шаҳарларига жами 9 та қатнов амалга ошрилади.

🕤 1 – 7 июнь кунларига белгиланган чартер рейслар жадвали:

1 июнь. Тошкент – Истанбул – Тошкент
2 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
3 июнь. Тошкент – Шаржа – Тошкент
3 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
4 июнь. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент
5 июнь. Тошкент – Москва – Тошкент
6 июнь. Қоҳира – Тошкент – Қоҳира
6 июнь. Тошкент – Новосибирск – Тошкент
7 июнь. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент

Эслатиб ўтамиз, тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ 25-31 май кунлари амалга оширилган 8 та қатнов орқали Россия Федерацияси ва Туркиядан жами 2118 нафар ҳамюртларимиз Ўзбекистонга олиб келинди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Судьялар олий мактабида ахборот-ресурс маркази фойдаланишга топширилди.

Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

🖥 Марказ 20 дан ортиқ замонавий компьютер, масофадан туриб керакли маълумотларни олиш ва бошқа ахборот ресурс марказлари сайтларига уланиш имкониятига эга бўлган ускуналар билан жиҳозланган.

📚 Марказ Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг электрон ресурс марказига уланган бўлиб, фойдаланувчиларга миллий кутубхонанинг электрон фондидаги адабиётлардан фойдаланиш имконияти яратилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ 17 йиллик танаффусдан сўнг Фарғона халқаро аэропортидан юкларни хорижий давлатларга тўғридан-тўғри жўнатиш имконияти қайта тикланди

Бу
ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

✈️ 🍒 Экспорт учун тайёрланаётган 50 тонна гилос маҳсулотини 1 июнь куни Фарғона халқаро аэропортидан Кореянинг Сеул халқаро аэропортига тўғридан-тўғри юбориш амалиёти омадли якунланди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари “Чашма” чегараолди ҳудудида рўй берган ҳодиса билан боғлиқ масалаларни батафсил кўриб чиқиб, бундай вазият бошқа такрорланмаслиги учун мукаммал чоралар қабул қилиш муҳим эканини таъкидладилар.
Ҳукумат делегациялари ўтказган музокараларнинг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Президенты Узбекистана и Кыргызстана провели телефонный разговор.
Главы государств подробно рассмотрели вопросы, связанные с произошедшим инцидентом на приграничном участке «Чашма», и подчеркнули важность принятия исчерпывающих мер в целях недопущения повторения подобной ситуации.
Отмечены плодотворные результаты состоявшихся переговоров правительственных делегаций.
Состоялся обмен мнениями по актуальным вопросам международной и региональной повестки.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги «Чашма» булоғининг ҳудудида замонавий дам олиш маскани барпо этилади

Бу ҳақда Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов воқеа содир бӯлган жойга ташриф буюришди.

🔥 Жанжал натижасида Ӯзбекистон Республикаси ҳудудидаги учта хонадонда ёнғин келиб чиққан.

Зарар кӯрган оилалар хонадонларини қисқа муддатда тиклаб берамиз – деди Абдулла Арипов. - Чашма булоғи бу мӯжиза, инсонларга Яратган Эгам томонидан берилган неъмат. Шунинг учун, бу муқаддас чашмадан ҳам бизнинг фуқаролар, ҳам қӯшни республика фуқаролари бирдек фойдаланишади.

🏕 Келишувга биноан, «Чашма» булоғининг атрофи панжара билан иҳоталаниб, унинг ҳудудида замонавий дам олиш маскани барпо этиладиган бӯлди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Ташқи_ишлар

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Авазбек Ходжиметов жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Подскажите пожалуйста куда обращаться и к кому, в случае если наш друг не попал в список на авиарейсы из Турции. Обратно вылететь не может, т.е. проблема с внесением в список.

➡️
Для включения в список граждан, намеривающихся вернуться на родину, необходимо обратиться в дипломатические ведомства Узбекистана в стране пребывания.

В связи с установлением карантинных мер, гражданам рекомендуется обращаться в дипмиссии через телефон, электронную почту и другие средства связи.

При этом напоминаем, что на родину в первую очередь будут возвращены пожилые, больные, беременные граждане и женщины с детьми.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Юзага келган можаро натижасида Сўх тумандаги шифохонада 187 нафар яраланган бемор даволанмоқда

🤝 Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, «Чечме-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида икки давлат фуқароларининг учрашуви бӯлиб ӯтди.

Учрашувга А. Арипов ва К. Бороновлар бошчилик қилишди. Учрашувда икки халқ ва миллатнинг дӯстлиги, ӯзаро ҳамжиҳатлик ришталари асрларга татигулик эканлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов қӯшни республика вакиллари билан ўзаро музокаралардан кейин маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Сўх тумани аҳолиси А. Ариповга уларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар ҳақида гапириб, уларнинг ечилишида амалий ёрдам кӯрсатишни сўрашди.

Ӯзбекистон Республикаси бош вазири А. Арипов ташаббуси билан яқин кунларда туманда ободончилик ишлари бошланиши маълум бӯлди. Ободончилик ишларига 1 000 нафар ёшлар жалб этилиши таъкидланди.

💼 Қӯшни республика билан келишилган ҳолда яйловлардан фойдаланиш, сув муаммосини ҳал этиш, туманда жойлашган Қайроқ, Жавпая, Тоён массивларини ӯзлаштириш ва шу йӯл билан аҳоли ӯртасида ишсизлик муаммосини ҳал этилишига эришиш ҳам қайд этилди.

🏥 Юзага келган жанжал натижасида туман марказий шифохонасида 187 нафар яраланган бемор даволанмоқда.

🚁 Бугун санавиация хизмати орқали беморларнинг 15 нафари вилоят марказига юборилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев статистика соҳасини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди.
Тармоқлар статистикасини тўлиқ шакллантириш, ягона халқаро статистика тизими билан уйғунлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Қонунни ва Статистика кенгаши фаолиятини такомиллаштириш, соҳанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда дастурий таъминотни янгилаш бўйича топшириқлар берилди.
Аҳолини рўйхатга олишга ҳозирдан пухта тайёргарлик кўриш кераклиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам совершенствования сферы статистики.
Обсуждены вопросы полного формирования статистики по отраслям, ее гармонизации с единой международной статистической системой.
Даны поручения по совершенствованию законодательства и деятельности Статистического совета, укреплению материально-технической базы и обновления программного обеспечения.
Указано на необходимость тщательной подготовки к переписи населения.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #statistika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Статистика тизимдаги ходимларнинг 2 фоизигина шу соҳа бўйича олий маълумотга эга.

Президент Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни миллий статистика соҳасини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.

🗃 Жаҳон маълумот базаларида Ўзбекистоннинг тармоқ индикаторлари тўлиқ акс этмаган.

📖
Мутасаддиларга меҳнат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, таълим каби соҳалар бўйича халқаро базаларда мамлакатимиз кўрсаткичларини тўлиқ акс эттириш юзасидан топшириқлар берилди.

📜 Статистик кузатув маълумотларининг ярми қоғоз шаклида тўпланмоқда. Уларни таҳлил қилишда 20 йил аввал жорий этилган дастурий таъминотдан фойдаланилмоқда.

🌐 Солиқ ва статистика идоралари ўртасида автоматлашган ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали инфляцияни ҳисоблаш харажатларини кескин қисқартириш мумкин.

🔒 Марказий банк, Молия вазирлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг соҳадаги фаолияти мувофиқлаштирилмайди. Аслида эса, статистик кўрсаткичларнинг 40 фоизи ушбу идоралар томонидан шакллантирилади.

🔑 Шу боис бу борадаги қонунни ва 17 йил аввал ташкил этилган Статистика кенгаши фаолиятини такомиллаштириш, халқаро талаблар асосида мустақил статистика тизимини яратиш зарурлиги таъкидланди.

❗️ Сўнгги 5 йилда 318 нафар бакалавр ва 33 нафар магистр тайёрланган бўлиб, статистика идораларида уларнинг 10 фоизи ишламоқда, холос. Тизимдаги ходимларнинг 2 фоизигина статистика бўйича олий маълумотга эга. Шунингдек, 30 йил давомида атиги 1 нафар фан доктори, 11 нафар фан номзоди илмий иш ёқлаган.

🎓 Кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва статистика фанини ривожлантириш, соҳада меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда Жаҳон банки экспертлари билан биргаликда ишлаб чиқилган Статистика тизимини ривожлантириш стратегияси тақдимоти ўтказилди. Давлатимиз раҳбари уни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ «Яшил» ва «сариқ» ҳудудларда спорт секциялари, спорт заллари ва фитнес клублари фаолияти 3 кун муддатда йўлга қўйилади

Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Вазирнинг тегишли буйруғига мувофиқ, уч кун муддатда амалдаги карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жойлашган спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублари фаолияти йўлга қўйилади.

🌡 Спорт иншоотлари (шу жумладан, очиқ майдонлар)га кириш-чиқиш жойларида фуқароларнинг тана ҳароратини пирометрларда ўлчаш,

🚫 37 даража ва ундан юқори тана ҳарорати бўлган фуқароларни спорт иншоотларига киритмаслик ва бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўлимларига хабар бериш,

спорт тадбирлари ҳамда бадантарбия машғулотларини соат 07.30 дан 18.30 гача бўлган вақт оралиғида ташкил этишга қатъий амал қилинади.

⛔️🏊‍♀️ Шунингдек, спорт тадбирларини ўтказишда сузиш ҳавзаларидан асло фойдаланмаслик ҳамда спорт таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўймаслик кўзда тутилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 (+29) -- 1 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 3702 нафарни ташкил этмоқда.

Бу хақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби маълум қилди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 22 нафари Карантин марказидаги (20 нафари Санкт-Петербургдан чартер рейс билан келган, 2 нафари бемор билан мулоқот қилган) фуқаролар орасида, 6 нафари -- Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 1 нафари эса Самарқанд вилоятида карантинда бўлган фуқарода аниқланган.

🏥 Соғайганлар -- 2859 (+22).

💉 Даволанмоқда -- 828.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Акциядорлик жамиятлари учун қулайлик

🌐 Пандемия ҳаммани уйда ўтиришга мажбур қилди. Оддий ишчидан тортиб, катта акциядоргача. Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси эса бундай вазиятда масофадан туриб ишлаш имконини берувчи қулайликни тақдим этди.

🖥 Давлат активларини бошқариш агентлигининг телеграм каналида ёзилишича, эндиликда EVote хизмати орқали акциядорларнинг умумий йиғилишларида уйдан чиқмасдан туриб, онлайн иштирок этиш ва овоз бериш имконияти мавжуд.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Савол_жавоб
#Банк_тизими

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Марказий банк Бошқаруви раисининг матбуот котиби Акмал Назаров жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Маълумки, агар бирор киши хорижий давлатда бўлса, у ҳолда Ўзбекистонга келганида пенсия олиши мумкин, аммо охирги 12 ойдан ошмаслиги керак. Aгар карантин даврида 12 ойлик муддат тугаса, парвозлар тўхтатилганлиги сабабли Ўзбекистонга кела олмайдиганларнинг пенсияси нима бўлади?

➡️
Карантин сабабли Ўзбекистонга учиб келолмаган пенсионерларнинг пенсиялари сўнгги 12 ой учун сақланиб қолади, ундан ошиб кетса, тўланмайди.

Адлия вазирлигининг 2015 йил 5 мартда рўйхатдан ўтказилган ва Молия вазири буйруғи билан тасдиқланган 2657-сонли йўриқномасига асосан, пенсионер ёки нафақа олувчи томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия ва нафақанинг ҳисобланган суммаси ўтган вақт учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ пенсиялар ва нафақалар миқдорлари оширилиши ҳисобга олинган ҳолда бир йўла тўланади, бироқ пенсия ёки нафақа олиш учун мурожаат қилишдан олдинги 12 ойдан ортиқ вақт учун эмас.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
28-май -1 июнь кунлари оралиғида Қизил китобга киритилган Йўрға тувалоқлар Қўнғирот туманида ёввойи табиатга қўйиб юборилди.

Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

🦢 Табиат қўйнига 2040 бош қуш учирма қилинган бўлиб, улар Бирлашган Араб Амирликларига қарашли бўлган “International fund for houbara conservation” марказида кўпайтирилган.

📕 Эслатиб ўтамиз, йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган. Улар Қизилқум чўлларида яшайди. Уларнинг сони ва яшаш майдони 1960-йиллардан бошлаб қисқаришни бошлаган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📚Ёзувчи Саид Аҳмаднинг 100 йиллиги муносабати билан янги “Сабр-у садоқат” номли сериал яратилди. Бу ҳақда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

🎬 Киносериал 1950 йилдан 1955 йилгача ёзувчи ва унинг рафиқаси ҳаётидаги ҳақиқий воқеаларга асосланган бўлиб, унда севги ва садоқат, инсон руҳиятининг куч-қудрати тараннум этилади.

📺"Сабр-у садоқат" сериали жорий йилнинг 8-12 июнь кунлари "Oʻzbekiston," "Bolajon", "Oʻzbekiston tarixi", "Oilaviy", "Yoshlar", "Mahalla", "Sevimli TV", "ZO'R TV", "MY5", "Milliy", "Uzbekistan-online.uz" телеканаллари орқали намойиш этилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official