Яшнобод туманида ҳам аҳоли орасида вирус аниқланди
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
📈 (+16) 2020 йил 2 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3718 нафарни ташкил этмоқда.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари Карантин марказидаги (барчаси Қозоғистон орқали юртимизга кириб келган) фуқаролар орасида, 2 нафари Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги аҳоли орасида, қолган 2 нафари Наманган ва Тошкент вилоятларига хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.
🕺 Соғайганлар - 2859 нафар.
💉 Даволанаётганлар - 844 нафар.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди
Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизмати хабар берди.
💼 “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқарув раисининг Инвестиция, маҳаллийлаштириш, кооперация алоқаларини кенгайтириш ва ахборот технологиялари бўйича биринчи ўринбосари этиб Обиджонов Жаҳонгир Обиджонович тайинланди.
Обиджонов Жаҳонгир Обиджонович 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йил Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ҳамда 2006 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: халқаро иқтисодий муносабатлар.
Бунга қадар Жаҳонгир Обиджонович “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти бошқарув раиси вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.

❗️ Коронавирус пандемияси туфайли Фарғонада қолган сўҳликлар уйига қайтмоқда
✅ Кеча Сўҳ тумани аҳолиси ва Бош вазир А.Арипов учрашувида коронавирус пандемияси туфайли Фарғонада қолган 300 нафардан ортиқ Сўҳлик фуқароларни Сўҳ туманига олиб келиниши хақида малум қилинган эди.
🚌 Бугун эрталаб шаҳарда қолган сўҳликларни олиб кетиш учун автобуслар келган. Ҳозирда автобуслар карвони “Водил” чегара-назорат ӯтказиш постига етиб келган.

Кузатув кенгашини чақиришнинг янги тартиби ишлаб чиқилди.
📌 Акциядорлик жамиятлари акциядорларнинг умумий йиғилишлари ва кузатув кенгаши йиғилишларини масофадан туриб самарали ташкил мақсадида “Акциядорлик жамиятларида акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳамда кузатув Кенгашини чақириш ва масофавий ўтказиш тартиби” ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Капитал бозорини риожлантириш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
📃 Ушбу ҳужжат акциядорларнинг умумий йиғилишлари/кузатув кенгаши йиғилишлари ўтказиладиган жойда жисмонан иштирок этмасдан кун тартибидаги масалалар муҳокамаси ва овозга қўйилган масалалар бўйича қарор қабул қилишда электрон бюллетень тўлдириш орқали иштирок этиш имкониятини яратади.
🔸Тавсияларга мувофиқ, керакли сервис хизматларини тақдим эта оладиган барча юридик шахслар йиғилишни ўтказиш оператори бўлиши мумкин.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтда “Ёшлар ойлиги”га старт берилди!
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, вилоят марказларида, туман ва шаҳарларда 30 июнь "Ёшлар куни”ни кенг миқёсда тантанали равишда нишонлаш мақсадида июнь ойи мамлакатимизда илк бор 2017 йилда “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилинган эди. Мазкур анъана сақланиб қолган ҳолда, жорий йилнинг июнь ойи ёшлар учун бағишланган.
Юртимизда пандемия эълон қилинишига қарамасдан, барча лойиҳалар карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда ўтадими? Тошкент шаҳрида Ёшлар ойлигини юқори савияда ўтиб, ёшларимизни жалб қила оламизми? Бизни нималар кутмоқда?
👉Батафсил шу ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида тайинлов амалга оширилди
Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қурбонов Феруз Мустафоевич «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг Инвестициялар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Феруз Мустафоевич бунга қадар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қурбонов Феруз Мустафоевич «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг Инвестициялар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Феруз Мустафоевич бунга қадар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида ёқилғи қуйиш шахобчасида ёнғин содир бўлди
🔥 2 июнь куни тахминан соат 11:37 да Беруний туманининг Беруний кўчасида жойлашган “Икром Азиз” МЧЖга қарашли универсал (пропан-метан-солярка) ёқилғи қуйиш шахобчасида ёнғин содир бўлган.
❗️ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати тақдим этган бирламчи маълумотига кўра, ёнғин натижасида ер устида жойлашган 25 тонналик 2 та сиғим ва 2 та “ЗИЛ-130” ёқилғи ташиш автомашиналари ёнган. Бундан ташқари, ушбу сиғимлар ёнида 10 тонналик 3 та бўш, тахминан 30-50 тонналик 2 та сиғим жойлашган.
🚒 Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойига Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб борган.
Ҳозирча келиб чиққан ёнғиннинг сабаби ёқилғини қуйишда ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик деб тахмин қилинмоқда.
Жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Тиббиёт ходимларининг ҳақорат қилиниши бўйича расмий муносабат билдирилди
🗣 Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи лавозимида ишлаётган Бахтиёр Болтабоевнинг ўз хизмат хонасида қўл остидаги ходимлари билан ўта қўпол ва ҳеч қандай ахлоқий меъёрларга тўғри келмайдиган тарздаги суҳбати кенг муҳокама қилинмоқда.
👉 Тошкент вилояти ҳокимлиги расмий каналида Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти кенгаши раҳбари Сайёра Файзиевани муносабати эълон қилинди.
➖ Мазкур видеоёзувдаги воқелик – раҳбар, тиббиёт соҳаси вакили учун шармандали ҳол. Ҳар қанақасига олганда ҳам ўз ходимларига бундай муомала кўрсатаётган раҳбарни умуман оқлаб, тушуниб бўлмайди, - дейди С.Файзиева.
❌ Мана шундай воқелик айнан Тошкент вилоятида содир бўлгани, орамизда шундай раҳбарларнинг борлиги – барчамизни янада ҳушёр торттирди, дейилади расмий муносабатда.

Расмий хабарлар I Официальные новости
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида ёқилғи қуйиш шахобчасида ёнғин содир бўлди 🔥 2 июнь куни тахминан соат 11:37 да Беруний туманининг Беруний кўчасида жойлашган “Икром Азиз” МЧЖга қарашли универсал (пропан-метан-солярка) ёқилғи қуйиш шахобчасида…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шахобчадаги ёнғин давом этмоқда. Воқеа содир бўлган жойга ФВВнинг қўшимча кучлари жалб этилди.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
2019 йилда 12 та мультфильмни яратиш учун "Ўзбеккино" Миллий агентлигига 4,458 млрд. сўм миқдоридаги бюджет маблағи ажратилган
"Troll.uz" саҳифасида миллий мультипликацияни ривожлантиришга бағишланган постдаги фикрларга «Ўзбеккино» Миллий агентлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.
💵 Маълум қилинишича, 2019 йилда 12 та мультфильмни яратиш учун "Ўзбеккино" Миллий агентлигига 4 миллиард 458 миллион сўм миқдоридаги бюджет маблағи ажратилган.
🔍 Маблағнинг 76,24% – (3 миллиард 400 миллион сўм) 2019 йилда 9 та мультфильм ишлаб чиқарган давлат мультимедиа студиясига берилган (уларнинг 4 та мультфильми устидаги ишлар 2020 йилда ҳам давом этирилади), қолган 23,76% (1 миллиард 59 миллион сўм) маблағ 3 та мультфильм яратган хусусий ишлаб чиқарувчиларга ажратилган.
📣 2020 йилдан эътиборан барча фильм лойиҳалари фақат тендер асосида кўриб чиқиладиган бўлди. Масалан, жорий йилда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги қошидаги Бадиий кенгаш 3 та мултьфильм ишлаб чиқиш учун қарорни айнан эълон қилинган тендер натижаларига асосан қабул қилди. Улардан биттаси давлат студиялари томонидан, 2 таси хусусий студиялар томонидан суратга олинадиган бўлди.

Бир гуруҳ ҳукумат аъзолари ва вазирлар вертолётда Сўх туманига етиб келишди
Сўх тумани аҳолиси билан бўлган учрашувда туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бӯйича дастур тайёрланиши ҳақида маълум қилинганди.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Сўх тумани аҳолиси билан бўлган учрашувда туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бӯйича дастур тайёрланиши ҳақида маълум қилинганди.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Абитуриентлар ҳужжатларни ДТМнинг расмий веб-сайти орқали топширишлари мумкин бўлади
📌 Пандемия шароитида абитуриентларга янада қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди. Бу ҳақда ДХАнинг телеграмдаги расмий каналида маълумот берилди.
📃Лойиҳага кўра, Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтади.
Батафсил👈

Яна бир хусусий агентлик устидан суд иши бошланди.
Жабрланувчилардан қарийб 24.5 млрд сўм ўзлаштирилган
⚖️ “Korean аnd мigrations”хусусий бандлик агентлигининг иши Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
⚠️ Хабарда айтилишича, судланувчи Қ. Отақулов (МЧЖ директори) ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик),
228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.
💵 Иш ҳужжатларига кўра, судланувчи Қ. Отақулов ва бошқалар фуқароларимизни хорижда ишга жойлаштиришга ёлғон ваъдалар бериб, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ га келиб мурожаат қилган фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритиб, ушбу пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.
👥 Ушбу жиноят иши бўйича 2 372 жабрланувчи ва 4 фуқаровий даъвогарлар мавжуд.
💰 Айблов хулосаси бўйича моддий зарар миқдори 24,2 млрд. сўм бўлиб, шундан дастлабки тергов мобайнида 13,3 млрд. сўм миқдорини бартараф этиш чораси кўрилган.
Суд жараёни давом этмоқда.

📈 (+32) - 2020 йил 2 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3750 нафарни ташкил этмоқда.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 17 нафари Карантин марказидаги (10 нафари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган, 7 нафари эса Тожикистон Республикасидан чегара пост орқали кириб келган) фуқаролар орасида, 7 нафари Бухоро вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган, 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари), 3 нафари Тошкент шаҳрида карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафар Сирдарё вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.
🕺 Соғайганлар - 2908 (+49) нафар.
💉 Даволанаётганлар - 827 нафар.

🌊🏗 «Сардоба» сув омбори тўғонида юзага келган тошқин оқибатлари ва уларни бартараф этиш бўйича Қурилиш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар:
〰️〰️〰️〰️〰️
🔎 Ўрганишлар натижасида 4 435 та хонадон талофат кўргани аниқланди: шундан 2 390 та — яроқсиз ва 2 045 таси — таъмирталаб ҳолатда.
💰 Уйларни таъмирлаш учун — 4,6 миллиард сўм, ободонлаштириш ишларига — 3,8 миллиард сўм сарфланади.
👩🏻🚀🚠 Пудратчи корхоналар томонидан 13 765 нафар ишчи ва 722 та махсус транспорт воситалари жалб қилинган.
⚡️ Тезкор маълумотларга кўра, уй-жойларни таъмирлаш учун 4,8 минг тонна цемент; 600 кв.м қурилиш ойнаси; 1,5 минг тонна оҳак; 5,2 минг куб.м тахта; 32,3 тонна лок-бўёқ; 167,2 минг шлакаблок; 13,7 минг куб.м қум; 15,1 минг куб.м. щебен; 213,2 минг кв.м профнастил; 16,7 тонна мих; 119,2 тонна арматура ва бошқа зарур қурилиш материаллари олиб келинган.
🧱 Сардоба туманида 37 та 1480 та хонадонли кўп қаватли турар жой; Мирзаобод туманида 20 та 800 та хонадонли, Мирзаобод туманида 9 та уй, 360 та хонадон қурилиш ишлари бошланган.
АОКА ҳузуридаги штабда вазирлик ахборот хизмати раҳбари Жамолиддин Қаландаров иштирокида ўтказилган брифингдан

🇺🇿🌐 Ўзбекистонда COVID-19 пандемияси вақтида Интернет тезлиги кўтарилди
2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра «Ookla» компанияси Speedtest.net сервиси «COVID-19» Интернет глобал суръатига таъсирини эълон қилди.
Бунинг натижаларга кўра, Ўзбекистонда Интернет тезлиги 6 фоизга (Fixed Speed Change), мобил Интернет тезлиги эса 18 фоизга (Mobile Speed Change) кўтарилган. 📶↗️
Batafsil
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
🇺🇿🌐 В Узбекистане выросла скорость Интернета в период пандемии COVID-19
Kомпания Ookla опубликовала данные сервиса Speedtest.net «Отслеживание влияния COVID-19 на глобальную производительность Интернета» по состоянию на 1 июня 2020 года.
Согласно новым данным, в Узбекистане скорость фиксированного Интернета выросла на 6 процентов (Fixed Speed Change) и на 18 процентов — скорость мобильного Интернета (Mobile Speed Change).
📶↗️

Forwarded from Hudud Inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
РАСМИЙ МАЪЛУМОТ
🔥 Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида бугун кундузги соат 11:37 лар чамасида «Икром-Азизбек-Акром» хусусий корхонасига қарашли кўп тармоқли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин келиб чиқди.
Ёнғинни бартараф қилиш учун ёнғин ўчириш техникалари ва Фавқулодда вазиятлар бўлимининг махсус техникалари етиб келди.
🚿 Ёнғин 13:40 да қамраб олинди ва 14:10да бутунлай бартараф этилди. Ёнғин натижасида жабрланганлар йўқ. Ҳеч кимга зиён етмаган. Ҳозирда барча тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Тошкент вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи ўз вазифасидан озод этилди.
Бу ҳақда СЭО Агентлигининг Ахборот хизмати маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда ходимларини ўз кабинетида сўкаётган раҳбарнинг видеоси тарқалди. Тез орада видео “қаҳрамони” Тошкент вилояти Санитария -эпидемиология осойишталик маркази бош врачи Бахтиёр Болтабоев эканлиги маълум бўлди.
✅ Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, мутахассислар томонидан ўрганилди. Вилоят Санитария -эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Бахтиёр Болтабоевнинг қўл остидаги ходимлари билан ўта қўпол ва ахлоқий меъёрларга тўғри келмайдиган тарздаги суҳбати муҳокама қилиниб, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чора кўрилди.
⬇️ Бош врач Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, мазкур агентлик директори Баҳодир Юсупалиевнинг тегишли бўйруғи билан ўз вазифасидан озод этилди.
❗️ Айни пайтда агентлик томонидан Тошкент вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази фаолиятини тубдан ўзгартириш, иш самарадорлигини ошириш, худудда санитария ва эпидемиология ҳолатини янада яхшилаш каби вазифаларга қатъий эътибор қаратилмоқда.

Халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатимизинг ўрнини яхшилаш масъул раҳбарларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг бош мезонларидан бири бўлади
✍️ Молия вазирлиги Ахборот хизмати хабар беришича, “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинган.
Фармонга мувофиқ:
🏛 Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши ташкил этилди. Унинг ишчи органлари этиб Молия ва Адлия вазирликлари белгиланди.
❗️ Кенгаш раиси - Олий Мажлиси Сенати Раиси бўлиб, шу орқали бу соҳада янги механизмни, яъни прламент назоратини жорий этиш таъминланади.
✅ Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида 6 та штат бирлигидан иборат Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси ташкил этилди.
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Мутасадди вазирлик ва идоралар KPIга эришиш мақсадида:
бир ой муддатда 2020 йил иккинчи ярми давомида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий чора-тадбирлар дастурларини;
ҳар йил 1 декабрга қадар келгуси йил давомида амалга ошириши лозим бўлган ташкилий чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Кенгашга киритилишини таъминлайди.