Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#harakatlar_strategiyasi #murojaat_2020 #davlat_dasturi

ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ УНУТИЛГАНИ ЙЎҚ!

Телеграм каналларидан бирида эълон қилинган “Унутил(аёт)ган Ҳаракатлар стратегияси” номли материалдаги иддаоларга умуман қўшилиб бўлмайди.

“Ҳаракатлар стратегияси муддатидан олдин якунланди”, деган қатъий хулосангизни яна икки йилга кечиктириб туришингизга тўғри келади.

Биринчидан, бугун мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда эришилаётган ижобий натижалар сиз “баландпарвоз” деб атаган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган чора-тадбирлар ижросининг маҳсулидир.

Батафсил:
👉 https://strategy.uz/index.php?news=801

Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#harakatlar_strategiyasi #dastur_ijrosi

Ҳаракатлар стратегиясига 3 йил

Бугун Ўзбекистон тарихида янги тараққиёт йўлини белгилаб берган Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинган кун. Мамалакат ўрта истиқболига мўлжалланган ушбу ҳужжатнинг 3 йиллиги муносабати билан 7 февраль куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ташаббуси билан Ҳаракатлар стратегиясининг 3 йиллик сарҳисобига бағишланган медиа-кампанияга старт берилди.

Медиа-кампания доирасида Марказ ва Ўзбекистон МТРК ҳамкорлигида Ўзбекистон24 телеканалида теле-марафон ўтказилади.

Унда жонли эфирлар, хорижий ва маҳаллий экспертлар муносабати, кўрсатувлар ва инфографик роликлар орқали 3 йиллик сарҳисоб таҳлил қилинади.

Қолаверса шу куни вазирликлар, давлат органлари, идора ва ташкилотларнинг расмий веб сайтларида 2017-2019 йилларда тизимда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар ҳақида ахборотлар эълон қилинади.

👆Натижалар салмоқли, вазифалар ҳам бисёр. Янгиликларни кузатиб боринг

Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter