#Савол_жавоб
#Мудофаа
📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Мудофаа вазирининг матбуот котиби Баҳром Зулфиқоров жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
❓Олий ҳарбий институтларга қабул 1 февралдан 1 апрелгача эди. Карантин сабабли қабул суриладими?
➡️ Мудофаа вазирлигига қарашли олий ҳарбий таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун туман мудофаа ишлари бўлимларида (карантин сабабли жорий этилган чеклов чораларига кўра қизил ҳудуд этиб белгиланган туманлардан ташқари) айни пайтда саралаш тадбирлари ижтимоий масофани сақлаган ҳолда давом эттирилмоқда. Жараён 20 майдан бошланган.
Саралашнинг кейинги, яъни вилоят босқичи 8 июндан – 30 июнгача вилоят мудофаа ишлари бўлимларида ўтказилади.
Учинчи босқич – ҳарбий-касбий танлов босқичи олий ҳарбий таълим муассасаларида 1 июлдан – 25 июлгача ўтказилиши кўзда тутилмоқда.
Карантин сабабли республикамиздаги вазият ўзгарса, мазкур режага ҳам ўзгартиришлар киритилади ва бу ҳақда абитуриентликка номзодлар мудофаа ишлари бўлимлари томонидан хабардор қилинади.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official

❓Пандемия юртимизда давом этмоқда. Бунинг натижасида қўйилган чекловлар давом этаверадими? Муддатли ҳарбий хизматга бориш яшил ҳудудларга рухсат этиладими?
➡️ Чекловлар давом этиш-этмаслигини мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, Республика махсус комиссияси белгилайди. Муддатли ҳарбий хизматга бориш яшил ҳудудларда рухсат этилади.
Каналга уланиш:👇

❓Карантин муносабати билан ёшларни ҳарбий хизматга юбориш қандай амалга оширилмоқда. Ҳарбий қисмларда карантин чоралари кўрилганми?
➡️ Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан йилига бир марта – март-апрель ойларида ўтказилар эди.
Бироқ, пандемия шароитида республикамиз ҳудудларида карантин тадбирлари жорий этилганлиги сабабли фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши бироз кечиктирилди.
Ҳозирги вақтда карантин тадбирлари бироз юмшаганлиги сабабли муддатли харбий хизматга саралаб олинган фуқаролар жорий йилнинг 6-7 июнь кунлари СОVID-19 бўйича (анализ) топширишди.
Таҳлил натижаларига кўра, фуқаролар 9-июнь куни муддатли ҳарбий хизматга юборилди.
Хизматга юборилиш тартиби республикамизнинг учта ҳудуди бўйича бир вақтнинг ўзида поездлар йўналиши орқали амалга оширилди.
Фуқароларни юборишда карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда бир марталик тиббий ниқоблар ва кўлқоплар, антицептик воситалар билан таъминланди, ижтимоий масофалар сақланган ҳолда тана ҳарорати текширилди.
Фуқаролар хизмат жойларига борганларидан кейин ҳам 14 кунлик карантинга олиниб, юқори малакали шифокорлар назоратида бўлишади.

📥 Карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан келиб тушаётган савол ва мурожаатларларга Мудофаа вазирлиги Ахборот хизматининг жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
❓ Муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар рўйхатдан ўтган жойларидан эмас, балки яшаш жойига қараб юборилиши иложи мумкинми. Мисол учун, мени июль ойининг ўрталарида муддатли ҳарбий хизматга чақиришган. Ўзим Тошкентда яшайман ва ишлайман, лекин рўйхат бўйича Қарши шаҳриданман. Карантин даврида бу жуда қулай бўлган бўларди. Шу билан бирга, вирусни юқтириб олиш хавфи ҳам камаярди?
✍ "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинганидан кейин чақирилувчилар, шу жумладан, вақтинча рўйхатда турган, чақирилувчилар чақирув қоғозида кўрсатилган муддатда чақирув пунктида ҳозир бўлиши шарт. Муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтамаган ва ҳарбий рўйхатда турмаган чақирилиш ёшидаги фуқаролар, шунингдек доимий турар жойидан вақтинча бошқа жойга жўнаб кетган ва ўша ерда ҳарбий рўйхатда турмаган чақирилувчилар турар жойларидаги мудофаа ишлари органларида ҳозир бўлиши шарт”, — дея белгилаб қўйилган. Шунга мувофиқ, чақирув ёшидаги фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилиш учун доимий ёки вақтинчалик рўйхатда бўлишлари лозим.

📥 Карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан келиб тушаётган савол ва мурожаатларларга Мудофаа вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Баҳром Зулфиқоров жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
❓ Фарғонаданман, 20 июлда бир ойлик армияга сафарбарлик дейишганди. Бир ойлик армия сафарбарлиги ҳам тўхтатиладими?
✍️ Жавоб: Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши
ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 7 июлдаги тегишли қарорига асосан, 2020 йил
10 июль кунидан республикамизда карантин чекловлари жорий этилганлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги тавсиясига асосан сафарбарлик чақируви резерви ойлик йиғинларини ўтказиш вақтинчалик тўхтатилди.
❓ Армияга кетган болалар нима бўлади, уларга жавоб бериладими?
✍️ Жавоб: Қуролли Кучлар сафига муддатли ҳарбий хизматга чақирилган фуқаролар ҳарбий хизмат муддатини тўлиқ ўтаганидан сўнг Қуролли Кучлар резервига бўшатилади ва яшаш жойларига қайтарилади.
❓ Карантин кучайтирилди. Армияга кетганлар ўз вақтида уйларига қайтиб келишадими?
✍️ Жавоб: Мамлакатимизда юзага келган эпидемиологик вазият сабабли жорий йилда фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш тадбирлари 9 июнь куни якунланган бўлиб, ҳозирда улар муддатли ҳарбий хизматни ўтамоқдалар.
☑️ Мазкур муддатли ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизмат муддатини тўлиқ ўтаб бўлганидан сўнг, Қуролли Кучлар резервига бўшатилади ва яшаш жойларига қайтарилади.
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube

❓Муддатли харбий хизматга кетган хизматчилар ҳам хизмат бошланишида карантинда сақланадиларми?
✍Жавоб: Мудофаа вазирлигида белгиланган тартибга асосан муддатли ҳарбий хизматга келган ҳарбий хизматчилар ҳарбий қисмга кириб келиши билан 14 кунлик карантинга олинади.
❓Муддатли хизматга кетадиганлар ҳам тиббиёт кўригидан ўтаётганларида коронавирусга тест топширишадими?
✍Жавоб: Мудофаа вазирлигида белгиланган тартибга асосан муддатли ҳарбий хизматга кетадиган фуқаролар тиббий кўрикдан олдин коронавирусга тест топшириш тавсия этилади. Сабаби, чақирилувчилар вилоятнинг турли (қизил, сариқ, яшил) ҳудудларидан тиббий кўрикка келиб, чақирув пунктида ўзаро мулоқот давомида бир-бирига коронавирус инфекциясини юқтириб қўйиши мумкин. Амалдаги тартибга асосан чақирилувчилар коронавирусга тест тоширгандан сўнг ҳарбий қисмга юборилади. Лекин, бир нарсани унутмаслик лозим, тест натижасини манфий бўлиши организмда коронавирус йўқ дегани эмас. Турли объектив ва субъектив сабабларга кўра тест натижаси манфий чиқиши мумкин. Шунинг учун доимий ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, антисептиклардан фойдаланиш, қўлни яхшилаб ювиш каби профилактика қоидаларига қатъий риоя этиш шарт. Мулоқот жараёнида тиббий ниқобда бўлиш вирусни ҳаво орқали организмга киришини деярли 100 фоиз олдини олади.
‼️Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) инфекцияси бўйича эълон қилинган карантин талаблари, ушбу инфекцияни олдини олиш, даволаниш тартиби, лаборатория текширувлари юзасидан ишончли маълумотлар олиш учун ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, вазирлик пенсионерлари ва ишчи-хизматчилари учун барча ҳарбий госпиталлар, Мудофаа вазирлиги Санитария-эпидемиология назорат маркази, бирлашма ва қўшилмаларда ишонч телефонлари иш бошлади.
Маълумот олиш учун қуйидаги телефонларга мурожаат этишингиз мумкин:
Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали: 71-262-39-62, 71-269-02-02, 18-71
Фарғона ҳарбий госпитали: 73-226-31-27, 73-226-33-31
Самарқанд ҳарбий госпитали: 66-233-74-73
Қарши ҳарбий госпитали: 75-221-71-06, 75-221-68-09
Термиз ҳарбий госпитали: 76-223-02-11, 76-223-17-86
Нукус ҳарбий госпитали: 61-226-98-48
Мудофаа вазирлиги Санитария-эпидемиология назорат маркази: 71-281-53-47
Ҳаво ҳужумидан ҳимоя қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги: 71-289-98-23, 21-45, 21-46
Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги: 71-221-36-33, 71-221-76-66, 55-79