Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🔺 2020 йил 22 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3028 (+22) нафарни ташкил қилмоқда.

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 11 нафари эса аҳоли орасидан қайд этилди.

Карантинда бўлган фуқароларнинг 6 нафари чет этдан келган, 5 нафари эса касалликни беморлар билан мулоқот орқали юқтириб олган.

Аҳоли орасидан аниқланган ҳолатларнинг барчаси Самарқанд вилоятига тўғри келади.‼️

Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Айни пайтда юртимизда 2463 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда 552 нафар бемор даволанмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги кўп қаватли уйлар қурилишини бориб кўрди. Тумандаги Иттифоқ массивида 35 та уй қурилмоқда. Улар Андижон шаҳри ва қўшни туманларда уй-жойга муҳтож оилаларга берилиши кўзда тутилган.
Давлатимиз раҳбари қурилиш ишларидаги камчиликларни кўрсатиб ўтди, уларни халқаро стандартлар асосида пишиқ, сифатли барпо этиш зарурлигини таъкидлади.
Шу билан Президентнинг Андижон вилоятига сафари якунига етди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился со строительством многоэтажного жилья в Ходжаабадском районе Андижанской области. На массиве "Иттифок" возводятся 35 домов.
Глава государства указал на недостатки в строительных работах, отметил необходимость сооружения домов прочными и качественными, в соответствии с международными стандартами.
На этом рабочая поездка Президента в Андижанскую область завершилась.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #uyjoy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Андижонга икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил двухдневную поездку в Андижанскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Andijon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
‼️ Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати
маълумотларига кўра, Қўмита томонидан жорий йилнинг май ойи давомида ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилган.

⛔️ Жумладан, 2 майдан 21 майга қадар республика миқёсида Давлат экология қўмитаси давлат инспекторлари томонидан жами 197 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган.

🔴 Ҳуқуқбузарларга 187,5 млн. сўм жарима ва 607 млн. сўм даъво белгиланган. Умумий ҳисобда 417 дона дарахт ва бута дарахтлар, шундан 181 дона қимматли ва 236 дона кам қимматли дарахтлар ва 46,6 м3 бута дарахтлар ноқонуний кесилгани аниқланган.

⚠️ Ҳуқуқбузарлардан 22 та электр арра ва болта, 562 дона дарахт таналари, 54,1 м³ дарахт ва бута дарахтлар ўтини олиб қўйилган. Шунингдек, 9 та ҳолат бўйича 250 млн. сўм жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Шавкат Мирзиёев қурилиш сифатини танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 май куни Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги кўп қаватли уйлар қурилишини бориб кўрди.

🏢 Туманнинг Иттифоқ массивида 35 та уй қурилмоқда. Улар Андижон шаҳри, Андижон, Хўжаобод, Булоқбоши ва Жалақудуқ туманларидаги уй-жойга муҳтож оилаларга берилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, бу ерда мактаб, тикувчилик цехи, спорт комплекси бунёд этилмоқда.

❗️ Давлатимиз раҳбари қурилиш ишларидаги камчиликларни кўрсатиб ўтди. Бундай жойларда уйлар бунёд этиш мамлакатимизда янги тажриба эканини, уларни халқаро стандартлар асосида пишиқ, сифатли қуриш зарурлигини таъкидлади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
‼️ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳайит кунлари маърака маросимларини кейинга қолдиришга чақирди

✳️ Вазирлик юртдошларимизга мурожаат билан чиқиб, карантиндаги чекловлар вақтинча экани, халқимиз саломатлигини сақлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қаратилганини унутмасликка чақирди.

Вафот этганлар учун хонадонларда ўтказиш режалаштираётган маърака маросимларини кейинга қолдириш, буни ўзимиз ва унда қатнашмоқчи бўлган яқинларимиз саломатлигини асраш мажбурияти, деб тушунишимиз лозимлиги таъқидланди.

Жамоатчиликдан хонадонларда ташкил этилган маърака маросимларига қатнашмаслик бўйича шахсий намуна кўрсатишлари, бунда маҳаллалардаги нуроний отахону онахонларнинг, маҳалла фаолларининг ўрни катта экани таъкидлаб ўтилди.

Хонадонга янги келган меҳмонни кўриш ва қўлидан бир пиёла чой ичиш удумини ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, кейинги ҳайитларга қолдириш тўғри экани айтилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
​​​​​​🔺 2020 йил 22 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3036 (+8) нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Навоий вилоятида, 1 нафари Тошкент вилоятида аниқланган бўлиб, инфекция юқтирган яна 1 нафар фуқаро эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳисобланади. Касаллиги қайд этилганларнинг 7 нафари аҳоли орасидан аниқланди. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Юртимизда 2492 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда даволаниш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун касаллиги тасдиқланган 69 нафар кишининг 14 нафари хориждан келган, 9 нафари карантин муассасаларидан, 46 нафари эса аҳоли орасидан аниқланди.

Айни пайтда мамлакатимизда 3036 нафар касалликка чалинган беморлардан 2492 нафари бутунлай соғайди. Ҳозирда эса юртимизнинг 7 та худудидаги даволаш муассасаларида 531 нафар бемор даволанмоқда.

Каналга уланиш: 👇

@Rasmiy_xabarlar_Official
‼️ "Сардоба иши" бўйича икки шахс қамоққа олинган

🛡 Бу ҳақида Бош прокуратура Ахборотхизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, “Сардоба” сув омбори билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда жиноят иши бўйича 2 нафар шахс гумонланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, уларга нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.

▶️ Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаслиги, тергов ҳаракатлари давом этаётгани маълум қилинган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
​​​​​​🔺 2020 йил 23 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3078 (+42) нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси чет элдан келган фуқароларда аниқланган. Жумладан, 38 нафар Санкт-Петербургдан чартер рейс билан, 2 нафар Тожикистондан келган ва карантин марказига жойлаштирилган фуқароларда ҳамда 2 нафар Қозоғистон орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида инфекция қайд этилди.

Айни пайтда юртимизда 2492 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда 573 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
2020 йил 22 май ҳолатига кўра, божхона омборларида жами 39,4 млн. АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Ушбу маҳсулотлар божхона расмийлаштирувидан сўнг қисқа муддатларда ички бозорларга йўналтирилади.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

По состоянию на 22 мая 2020 года на таможенных складах хранятся продовольственных товаров в общей сложности на 39,4 млн. долларов США. Все товары после прохождения обязательных таможенных процедур в кратчайшие сроки будут выпущены в свободное обращение.

Каналга уланиш: 👇

@Rasmiy_xabarlar_Official
Россия ИИВ мигрантларнинг патент асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш тартибига қўшимча изоҳ берди.

Коронавирус инфекцияси кенг тарқалиши хавфи муносабати билан 2020 йил 18 апрелда қабул қилинган Россия Федерацияси Президентининг фармонига мувофиқ Россия Федерацияси ҳудудида чет эл фуқароларининг қонуний бўлиши ҳуқуқини берувчи барча ҳужжатлар, шу жумладан патентларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 15 июнгача узайтирилган.

Агар патентнинг амал қилиш муддати 2020 йил 15 мартдан 15 июнгача бўлган даврда тугаса, у автоматик равишда 93 кунга узайтирилади.

Патентнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ҳеч қандай тўлов талаб қилинмайди. Иш берувчиларнинг хорижий фуқаролардан аванс тўловларини тўлашни талаб қилиши асоссиздир.

Патентга эга бўлмаган хорижий фуқаролар ушбу муддат давомида патент расмийлаштирмасдан меҳнат фаолиятини олиб боришлари мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
‼️ Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:

Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 3078 нафарга етди. 2492 нафар, яъни 81 фоиз бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 573 нафар бемор даволанмоқда, 4 нафарининг аҳволи оғир.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official