Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Президентимиз кечаю кундуз шу ташвиш билан банд» – Зироат Мирзиёева сирдарёликлар билан мулоқот қилди

«Zamin» фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Сардоба сув омборидаги фалокат рўй берган ҳудуддан эвакуация қилинган аҳоли ҳолидан хабар олиш учун Сирдарёга ташриф буюрди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

⚡️Республика махсус комиссиясининг қарорларига асосан бугунги кунгача “яшил” зонада 29та, “сариқ” зонада 27 та ва “қизил” зонада 19 та хизмат фаолият турларига рухсат этилди.

🚖 💇Барча санитария-гигиена талабларига амал қилган ҳолда, сартарошхона ва "гўзаллик салонлари" ҳамда йўналишсиз таксиларнинг ўз иш фаолиятини давом эттиришига рухсат берилган.

😷 Бироқ карантин қоидаларига қатъий риоя этилмаганлиги оқибатида Самарқанд ва Навоий вилоятларида сўнгги икки ҳафтада касалликнинг бироз кўтарилиши кузатилди.

🦠22 май куни коронавирус инфекцияси аниқланганлар 69 нафар беморнинг 46 нафари аҳоли орасида қайд этилган. Улардан 24 нафари Самарқанд, 15 нафари эса Навоий вилоятига тўғри келади.

❗️Айни ҳолатда нафақат Навоий ёки Самарқанд вилоятлари, балки юртимизнинг барча ҳудудларидаги аҳоли ҳам хушёр бўлишлари, бундан тўғри хулоса чиқаришлари талаб этилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир оила ва жамоага - ғамхўрлик, инфратузилма ва инсон капиталига - инвестиция билан
--
Инвестиции в инфраструктуру и человеческий капитал, стимул в каждую семью и коллектив

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков:

⚡️ Рамазон ҳайити кунлари ҳам эпидемик ҳолат мавжудлиги ва одамларнинг ҳаётига хавф сақланиб қолиши сабабли жума ва бошқа намозлар каби Ийд намозини ҳам жамоат бўлиб ўқишнинг иложи бўлмайди.

🌙 Шу сабабли 2020 йилги Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) намозини пандемия даврида жамоат бўлиб ўқиш имконияти мавжуд эмаслиги нуқтаи назаридан мўмин-мусулмонларнинг зиммасидан ушбу ибодатни адо этиш соқит бўлади.

🕌Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан юртдошларимизга ҳайит куни қуёш терак бўйи кўтарилгандан кейин ўз хонадонларида тўрт ракатли нафл намози ўқишлари тавсия этилади.

🌐 Ижтимоий тармоқларда бу йилги Рамазон ҳайити намозини уйда ўқишга рухсат берилгани ҳақида хабар мутлақо ассосиз ва диний таълимотга тўғри келмайди.

Зуҳо намози 24 май куни Тошкент вақти билан соат 5:20 да, қолган жойларда намоз вақтларидаги тафовут билан ўқилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Zuho namozi va uni o'qish tar
mp3muslim.uz
❗️Эслатма:
Зуҳо (чошгоҳ) намози ва уни ўқиш тартиби (Аудио)

2020 йил Рамазон ҳайити кунидаги зуҳо намозини ўқиш вақти

2020 йил 24 май якшанба куни Зуҳо намози Тошкент вақти билан 05:20 да, бошқа жойларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

Зуҳо намозини вилоятларда ўқиладиган вақтлари

Наманган вилояти 05:10
Андижон вилояти 05:10
Фарғона вилояти 05:10
Тошкент шаҳри 05:20
Тошкент вилояти 05:25
Сирдарё вилояти 05:25
Жиззах вилояти 05:30
Самарқанд вилояти 05:30
Сурхондарё вилояти 05:30
Қашқадарё вилояти 05:35
Бухоро вилояти 05:40
Навоий вилояти 05:40
Хоразм вилояти 05:55
Қорақолпоғистон Республикаси 06:30

Эслатма: Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида брифингни томоша қилинг.

⚡️Республика махсус комиссиясининг қарорларига асосан бугунги кунгача “яшил” зонада 29 та, “сариқ” зонада 27 та ва “қизил” зонада 19 та хизмат фаолият турларига рухсат этилди.

🚖 💇Барча санитария-гигиена талабларига амал қилган ҳолда, сартарошхона ва "гўзаллик салонлари" ҳамда йўналишсиз таксиларнинг ўз иш фаолиятини давом эттиришига рухсат берилган.

🦠22 май куни коронавирус инфекцияси аниқланганлар 69 нафар беморнинг 46 нафари аҳоли орасида қайд этилган. Улардан 24 нафари Самарқанд, 15 нафари эса Навоий вилоятига тўғри келади.

❗️Айни ҳолатда нафақат Навоий ёки Самарқанд вилоятлари, балки юртимизнинг барча ҳудудларидаги аҳоли ҳам хушёр бўлишлари, бундан тўғри хулоса чиқаришлари талаб этилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА 33 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛДИ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 2525 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛМОҚДА

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 17 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 16 нафар, жами 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

❗️Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 873 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 906 нафарга етди.

❗️Шундай қилиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2525 нафарни ташкил этмоқда.

Манба —
@ssvuz

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Ўрикзор” савдо мажмуаси коронавирус сабабли вақтинча ёпилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, вазирлик томонидан бугунги кунга қадар деҳқон бозорлари ва йирик савдо мажмуаларида ишловчи 6251 нафар фуқаро профилактик мақсадда коронавирус инфекциясига текширилган. Куни кеча “Ўрикзор“ савдо мажмуаси МЧЖда жами 789 нафар фуқародан суртмалар олинган.

Таҳлил натижаларига кўра, мазкур савдо мажмуасидаги озиқ-овқат дўконида сотувчи бўлиб ишловчи фуқарода коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Айни пайтда ушбу бемор билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар ўрнатилган тартибда қатъий карантин кузатувига олинган.

❗️Шунга кўра, “Ўрикзор” савдо мажмуасида эпидемиологик суриштирув ишларини ўтказиш ҳамда касаллик тарқалишининг олдини олиш, бозорда эпидемияга қарши ва профилактик тадбирларни ташкил қилиш ҳамда таъмирлаш, санитар тозалаш ва зарарсизлантириш ишларини ўтказиш мақсадида туман ҳокимлиги билан келишилган ҳолда, бозор маъмурияти томонидан савдо мажмуаси фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Бозорда эпидемиологик суриштирув ишлари якунланиб, санитар тозалаш ва зарарсизлантириш тадбирлари амалга оширилгач, мажмуа яна ўз фаолиятини давом эттиради.

"Шу сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги халқимиздан, яна бир бор, баъзи жойларда берилган эркинликни нотўғри тушунмасдан карантин қоидаларига, жумладан, ижтимоий масофани сақлаш, яъни қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришишдан тийилиш, жамоат жойларида тўпланмаслик, айниқса, ёшларни заруратсиз кўчага чиқмаслигини, қўлларни тез-тез ва яхшилаб ювиш, тиббий ниқоб тақиш каби қоидаларга қатъий амал қилишларини, шунингдек, муборак Рамазон ҳайити байрамини уйда, оила даврасида байрамона кайфиятда нишонлашларини сўрайди. Бу ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлиги учун жуда муҳим",- дейилади вазирлик баёнотида.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Транспорт вазири матбуот котиби Наврўз Ашурматов:

2020 йил 18 май кунидан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилди:

✈️ Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновларни (бориш ва қайтиш) тиклаш;

🚂 Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига «Афросиёб» тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатновини (бориш ва қайтиш) қайта йўлга қўйиш;

⚡️ Республика махсус комиссиясининг 2020 йили 6 майдаги 21-сон йиғилиши баёнига мувофиқ “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда 8 май кунидан эътиборан йўналишсиз таксида махсус талаблар асосида йўловчи ташишга рухсат берилган.

✈️ Чартер рейслар фақатгина Республика махсус комиссияси қарори билан йўлга қўйилади. Бу ҳолат Ўзбекистондаги стационар карантин ўринларининг сони ва бошқа омилларни кўриб чиққан ҳолатда белгиланади.

Каналга уланиш: 👇

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▶️ Пандемия даврида коронавирусни юқтириш хавфи энг юқори бўлган жой саналувчи дорихоналарда фаолият юритаётган соҳа вакилларига аталган махсус ижтимоий ролик.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📈 Бугун соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3089 (+11) нафарни ташкил қилмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Дубай-Тошкент йўналишидаги чартер рейсда келган, яна 1 нафари Қозоғистон орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида қайд этилди. Касаллик қолган 9 ҳолатда, жумладан, 2 ҳолатда пойтахтимизда, 7 ҳолатда эса Самарқандда аҳоли орасидан аниқланди.

😷 Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Айни пайтда юртимизда 2525 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда 551 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
‼️ 7 июнга қадар ўзбекистонликларни хориждан олиб келиш бўйича рейслар рўйхати эълон қилинди

🛫 25-31 май кунларига белгиланган рейслар жадвали:

25 май. Тошкент - Екатеринбург - Тошкент
26 май. Тошкент - Москва – Тошкент
27 май. Тошкент - Санкт-Петербург – Тошкент
28 май. Тошкент - Ростов-Дон – Тошкент
28 май. Тошкент - Истанбул – Тошкент
29 май. Тошкент - Санкт-Петербург – Тошкент
29 май. Тошкент - Москва – Тошкент
30 май. Тошкент - Москва – Тошкент

🛫 1 – 7 июнь кунларига белгиланган рейслар жадвали:

1 июнь. Тошкент - Истанбул – Тошкент
2 июнь. Тошкент - Москва – Тошкент
3 июнь. Тошкент - Шаржа - Тошкент
3 июнь. Тошкент - Москва – Тошкент
4 июнь. Тошкент - Санкт-Петербург – Тошкент
5 июнь. Тошкент - Москва – Тошкент
6 июнь. Тошкент – Қоҳира – Тошкент
6 июнь. Тошкент - Новосибирск – Тошкент
7 июнь. Тошкент - Санкт-Петербург – Тошкент

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🌙 ЗУҲО (ЧОШГОҲ) НАМОЗИ ВА УНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
‼️ Бугун Наманганда 7 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар 2532 нафарга етди

Айни соатларда Наманган вилоятида 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (4 нафари Наманган шаҳридан, 2 нафари Наманган туманидан, 1 нафари Уйчи туманидан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.

Вилоятда ҳозирга қадар соғайганлар 233 нафар бўлса, эндиликда улар 240 нафарга етиб, айни пайтда даволанаётганлар 9 нафарни ташкил этмоқда.

Шундай қилиб, бугун 40 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2532 нафарга етди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🏦 Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

🔸Учрашув давомида тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ўрганилиб, улар фаолиятини янада ривожлантириш учун банк тизими томонидан амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар хусусида фикр алмашилди.

🔸Бугунги коронавирус пандемияси муносабати билан тадбиркорлик субъектларига кредит тўловлари бўйича берилаётган имтиёзлар, электрон тўлов тизимлари ва бошқа банк хизматларидан унумли фойдаланиш юзасидан тавсиялар берилди.

🔸Самарали мулоқот орқали тадбиркорларнинг мамлакатимиз банк тизимига доир барча саволлари тингланиб, уларни қийнаётган масалалар жойида ҳал қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️ДСҚ марказий аппарати ходимида COVID19 аниқланмаган

Оммавий ахборот воситаларида Давлат солиқ қўмитасининг икки ходимида коронавирус инфекцияси аниқлаганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Давлат солиқ қўмитаси мазкур хабар юзасидан расмий маълумот берди:

коронавирус инфекцияси пойтахтнинг бошқа туманида жойлашган Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази ходимида аниқланган, хабарда келтирилганидек Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати бўлим бошлиғи ва унинг ҳайдовчисида эмас.

🔬 ДСҚ ходимлари инфекция аниқланган одам билан алоқада бўлишлари мумкинлигини ҳисобга олиб, коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирда бутун Марказий аппарат ходимлари COVID19 га тест топширмоқда.

Таъкидлаш лозимки, ДСҚда иш жараёни карантин стандартларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда:

✔️қўмита биносига кирганда барча ходимлар ҳарорати ўлчанади;
✔️бинонинг ичида ҳам, ташқарисида ҳам мунтазам равишда санитария ҳолати таъминланган;
✔️ҳар бир қаватда антисептик воситалар мавжуд;
✔️барча ходимлар тиббий ниқобда ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият олиб бормоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official