Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
"Ўзкимёсаноат" АЖ томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги вазифалар АОКАда "Ўзкимёсаноат" АЖ раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: Матбуот анжумани Telegram…
💰 2024 йил 9 ойи якуни билан Инвестиция дастурига асосан кимё саноатида 22 та лойиҳа доирасида жами 550,6 млн доллар инвестициялар ўзлаштирилди

АОКАда "Ўзкимёсаноат" АЖ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги вазифалар ҳақида маълумот берилди:

2024 йилнинг 9 ойида товар маҳсулоти ҳажми 13,4 трлн сўмни, ўсиш суръати 107 фоизни ташкил этди, жами соф ҳолда 1,096 млн тонна минерал ўғитлар, шундан 847,3 минг тонна азотли, 87,7 минг тонна фосфорли ва 161,1 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.

Жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида тизим корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар таннархи 1,6 трлн сўмга (12,6 фоиз) камайтирилишига эришилди.

Биржа савдоларига физик ҳолда жами 2,6 млн тонна, шундан 2,2 млн тонна азотли, 242 минг тонна фосфорли ва 149 минг тонна калийли ўғитлар савдога қўйилган бўлиб, амалда 1,5 млн тонна 4628,1 млрд сўмлик ёки 57,6 фоиз, жумладан 1,3 млн тонна азотли, 90,0 минг тонна фосфорли ва 74,0 минг тонна калийли ўғитлар харид қилинди.

Шунингдек, 2024 йилдан бошлаб жойлардаги омборлардан кластер ва фермерларга минерал ўғитни ташишда транспортини логистика порталида мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинди.

Экспорт географиясини кенгайтириш ва маҳсулот ташиш харажатларини оптималлаштириш мақсадида Шимолий ва Жанубий Америка давлатларидан импорт контейнерларни қайта экспортга юклаш механизми жорий қилинди. Натижада логистика харажати 210 доллардан 150 долларгача пасайиб (30 % га) жами 1,8 млн доллар иқтисодга эришилди.

“WPB” маҳсулот сотиш тизими орқали минерал ўғитларни дунёдаги энг йирик Африка, Европа, Жануби-Шарқий Осиё, Шарқий Осиё, Шимолий ва Жанубий Америка, Ҳиндистон каби бозорларга камида 250 минг тонна ёки 45 млн долларга ортиш имкониятини бермоқда.

Ушбу тизим орқали 66 минг тонна, 15,2 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Шунингдек, Танзаниянинг Дар-эс-Салам, Гананинг Тема портлари орқали Африка бозорларига экспортга чиқариш чоралари кўрилмоқда. Келгуси 2025 йилда умумий қиймати 605 млн долларлик кимё маҳсулотларини экспортга чиқариш мўлжалланмоқда.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📈 Жорий йилнинг ўтган даврида 1 840 млн. долларлик инвестициялар, 1 210 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилди

АОКАда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Бозоров иштирокида ўтказилган брифингда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар ҳақида маълумот берилди:

🔷Маҳаллийлаштириш дастури доирасида қарийб 2 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Натижада 6,5 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

🔷Ана шундай лойиҳалардан бири Урганч шаҳридаги “Khorezm Insulation Group” корхонасига тегишли бўлиб, қиймати 44 млн. долларга тенгдир.

🔷Лойиҳани тадбиқ этиш учун ташаббускор маблағлари билан бир қаторда 19,2 млн. доллар миқдорида банк кредитлари ҳамда 12 млн. доллар ҳажмида хорижий инвестициялар жалб қилинди. Заводга Германия, Туркия, Россия ва Хитой давлатларидан иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқарувчи замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди, 300 та иш ўрни яратилди.

🔷Йиллик қуввати 30 минг тоннани ташкил этувчи корхона учун базальт хом ашёси Қорақалпоғистон Республикасининг Қоратау тоғидан қазиб олинмоқда.

🔷Бундан ташқари, Бухоро вилояти Қоракўл туманида ҳам катта ҳажмдаги резервуарлар ва металл қувурлар ишлаб чиқариш лойиҳаси тадбиқ этилди. “Enter Steel Karakul” корхонасига тегишли лойиҳа доирасида 400 та иш ўрни барпо этилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 28 ноябрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ҳаёт Шамсуддинов, Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан очиқликни таъминлаш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Шаҳноза Умрзакова, "Ўзагросуғурта" АЖ бошқарма бошлиғи ўринбосари
😉😉😉😉😉

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ис гази ҳаёт учун хавфли

Ушбу хавфли ҳодиса қурбони бўлмаслик учун нима қилиш кераклиги ҳақида иложи борича кўпроқ маълумот олинг.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💬 Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар

АОКАда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💬 “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан очиқликни таъминлаш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар

АОКАда "Ўзагросуғурта" АЖ бошқарма бошлиғи ўринбосари Шаҳноза Умрзакова иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Эркинжон Оқбутаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;

Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
💬 Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар АОКАда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов иштирокида брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ Республикадаги маҳаллаларнинг 3646 тасида (38,5%) жиноят қайд этилмади, 4596 тасида (48,6%) жиноятчилик барқарор сақланиб қолинишига ва камайишига эришилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

🔵Прокурорлар ташаббуси билан 683 маротаба ўтказилган меҳнат ярмаркасида 9 311 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди.

🔵Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 5,8 млрд. сўми талон - торож қилинганлиги аниқланиб, 71 та жиноят иши қўзғатилди.

🔵Жорий йилнинг 10 ойида тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторларнинг 22 115 нафарига “Тез ёрдам” тамойили асосида амалий ёрдам кўрсатилди.

🔵Шундан, 5 587 нафар тадбиркорга 691 млрд. сўмлик кредит, 421 нафарига ер майдони, 132 нафарига бино ажратилиши, 976 нафарига рухсатнома ва лицензия берилиши, 7 235 нафарини муҳандислик тизимига уланишида амалий кўмак берилди.

🔵Натижада, фаолият кўрсатмаётган 7 210 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти қайта тикланиши ҳисобига 10 мингдан ортиқ иш ўринлари йўқотилишининг олди олинди.

🔵Шунингдек, 7897 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, 18 565 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

🔵Хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 3 125 та муаммолар ижобий ҳал этилди.

🔵2024 йилги инвестиция дастури асосида курилиш - таъмирлаш ишлари амалга оширилган объектларда қурилиш сифати ва маблағлардан мақсадли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилиб, 61,2 млрд. сўмлик сифатсиз ишлар ва 82,1 млрд. сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари жойида бартараф этилиб, ҳуқуқбузарликларнинг олди олинди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
💬 “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан очиқликни таъминлаш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар АОКАда "Ўзагросуғурта" АЖ бошқарма бошлиғи ўринбосари Шаҳноза Умрзакова иштирокида брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: 🎸 Брифинг…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰 Жорий йилнинг ўтган даврида 2 930 та суғурта ҳодисаси юзасидан мурожатлар бўйича 38 млрд сўмдан ортиқ суғурта товонлари тўлаб берилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзагросуғурта" АЖ бошқарма бошлиғи ўринбосари Шаҳноза Умрзакова маълум қилди.

🔅 Шунингдек, суғурта ҳодисаси тасдиқланмаганлиги туфайли 33 та мурожаат рад этилган.

“Ўзагросуғурта” АЖ томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида суғурталанувчиларга тўлаб берилган тўловлар, асосан қуйидаги суғурта турлари кесимида амалга оширилди:

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталашда 774 та мурожаат юзасидан 7.2 млрд сўм;

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш суғурта тури бўйича жами 41 та ҳолатда 15.9 млрд сўм;

Бахтсиз ходисалардан эхтиёт шарт ихтиёрий суғурталаш бўйича 1 263 та мурожаат юзасидан 732.6 миллион сўм;

Шунингдек, 852 та ҳолат юзасидан 14.2 млрд сўмлик суғурта қопламалари бошқа суғурта турлари бўйича мижозларга тўлаб берилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк