Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.2K photos
6.79K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиация соҳасидаги давлат компанияларида трансформация жараёнларининг боришига оид тақдимот билан танишди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💻 Сўнгги кунларда Телеграм мессенжерида онлайн фирибгарликнинг янги усуллари кенг тарқалмоқда. Жиноятчилар "Айт-чи, бу видеода сенмисан?" каби сохта хабарларга зарарли APK файл бириктириб, фойдаланувчиларни алдашга ҳаракат қилмоқда.

⚡️Бириктирилган файлни юклаб олган заҳоти қурилмангиз хавф остида қолиши мумкин. Фирибгарлар фойдаланувчи номидан спам хабарлар тарқатиш, бошқа фирибгарлик схемаларида фойдаланиш, шунингдек, шахсий маълумотларни ўғирлаши мумкин.

‼️Фирибгарларга алдовига тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни оширинг ва нотаниш аккаунтлардан келган файлларни юклаб олманг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
👍👌😎🫡

🔝 Марказий банкда Пул-кредит сиёсатининг келгуси уч йилга мўлжалланган асосий йўналишлари юзасидан медиа-мулоқот ташкил этилди

Марказий банкда журналист ва блогерлар учун “Пул-кредит сиёсатининг 2025 йил ва 2026-2027 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари” мавзусида медиа-мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Марказий банк томонидан амалга оширилаётган пул-кредит сиёсати, унинг асосий мақсади ва истиқболдаги чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Мулоқот давомида масъул мутахассислар билан Марказий банкнинг ўрта муддатли макроиқтисодий прогнозлари ва пул-кредит сиёсати соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган чоралар муҳокама қилинди.

Журналист ва блогерларнинг мавзу юзасидан таклифлари тингланиб, уларни қизиқтираётган саволларга батафсил жавоблар берилди. Бу орқали медиа-мулоқот иштирокчилари пул-кредит сиёсатининг амалий жиҳатларини чуқурроқ тушуниш имкониятига эга бўлишди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эртага, 27 ноябрь куни навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси бўлиб ўтади

Тадбир ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида автотранспорт воситаларидан атмосферага чиқаётган зарарли чиқиндиларнинг салбий таъсирини камайтириш, шаҳарларда шовқин даражасини пасайтириш ва атроф-муҳит муҳофазасини яхшилаш мақсадида ўтказилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 27 ноябрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти томонидан маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун ташкиллаштирилган малака ошириш курслари якунлари
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Нодира Эгамбердиева, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти директори
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: "Ўзкимёсаноат" АЖ томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги вазифалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: "Ўзкимёсаноат" АЖ раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Беҳзод Бозоров, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Газ билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича кўрилаётган чора тадбирларр
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Абдусаттор Қаюмов, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун ташкиллаштирилган малака ошириш курслари якунлар

АОКАда Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти директори Нодира Эгамбердиева иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзкимёсаноат" АЖ томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги вазифалар

АОКАда "Ўзкимёсаноат" АЖ раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Матбуот анжумани

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун ташкиллаштирилган малака ошириш курслари якунлар АОКАда Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти директори Нодира Эгамбердиева иштирокида брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: Брифинг Telegram…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👩2024 йилнинг май-ноябрь ойларида малака ошириш курсларида 2 313 нафар маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти директори Нодира Эгамбердиева маълум қилди.

Малака ошириш дастурига асосан ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий мавзуларда 20 га яқин маъруза матни, презинтация, тарқатма материал, 10 дан ошиқ видео дарслар тайёрланди ва ушбу платформага жойлаштирилди.

Малака ошириш курси 36 соатга мўлжалланган бўлиб, 18 соати онлайн ва 18 соати оффлайн тарзда ташкил этилиши кўзда тутилди.

2024 йилнинг май-ноябрь ойларида Республиканинг 12 та (Жиззах, Бухоро, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Навоий, Самарқанд, Тошкент, Хоразм, Фарғона, Қашқадарё, Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятлари) ҳудудларда маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун малака ошириш курслари ташкил этилган малака ошириш курсларида 12 та ҳудуддан жами 55 та туман (шаҳар)даги 2 683 та маҳалладан 2 313 нафар маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

Маҳалла хотин-қизлар фаоллари ҳудудларда жами 80 та гуруҳга (4 та дан – 10 та гуруҳгача), бўлинган ҳолда 6 кун мобайнида ўқув-семинарларда иштирок этилди ва “Рақамли таълим платформаси” орқали малака ошириш жараёнлари мониторинг қилиб борилди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM