Расмий хабарлар I Официальные новости
27.8K subscribers
31.6K photos
7K videos
53 files
29.6K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🦠Коронавирусни юқтириш хавфи асосан карантин зоналарида юқорими ёки бутун мамлакат ҳудуди бўйича ушбу вирус билан зарарланиш эҳтимоли борми?

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков:

Коронавирус инфекцияси билан касалланиш асосан карантин муассасаларида бўлган шахсларда учраяпти. Ҳозирги кунда 85 мингдан ортиқ юртдошимиз карантинда, улардан 16 948 нафари стационар карантинда (шифохона, санатория, махсус тайёрланган жойларда), 62 408 нафари уй шароитида.

Касалланиш даражаси изоляцияланган карантин зоналарида уй шароитидагиларникидан юқорилиги кузатилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
☑️Юртимизда коронавирусдан тузалганлар сони даволанаётганлар сонидан ошди, бу бизнинг юртимизда пандемия тамом, тугаяпди деганими?

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков:

Вазият бирмунча юмшаятган бўлсада, ҳали 1000 га яқин беморларимиз даволанишни давом эттираяпди, 85 мингдан кўпроқ фуқароларимиз карантинда бўлиб туришибди. Мутахассисларнинг фикрича, битта коронавирусга чалинган одам эътиборсиз қолиб кетса ва одамлар орасида юрса, бир ойда 406 нафар одамга касалликни юқтириши мумкин экан.

Охирги беморимиз шифохонадан чиқиб кетганидан кейин
14 кун давомида янги беморлар рўйхатга олинмаса, ўшанда биз хотиржам бўлсак бўлади. Бироқ ижобий натижаларнинг борлиги (бир кунда рўйхатга олинган беморлардан, касалликдан соғайган фуқароларимизнинг ортиб бораётганлиги) бизни қувонтиради ҳамда яхши эпидемик барқарор кунларга тезроқ етиб боришга умид уйғотади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
📌Карантин пайтида билимларингизни текширинг ва 5 миллион сўм совринга эга бўлинг.

❗️Қоидалар қуйидагича:

📆15 майгача викториналарда қатнашинг

🖊 Ҳар бир викторинада 30 та савол

1 та савол учун 1 дақиқа вақт

🥇Финалда ғолиб барча савол-жавобларда энг юқори балл тўплаганлар орасидан аниқланади

💰Соврин қиймати: 5 миллион сўм.

"iQUIZ"га обуна бўлинг!
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​❗️1-7 май кунлари бизнесга ёрдам учун MAKON ANTI CRISIS биринчи бепул онлайн-марафони ўтказилади

🌀 Марафондан мақсад:

кичик ва ўрта бизнесни мослаштириш ва ривожлантириш соҳаси бўича 25 дан зиёд маҳаллий ва хорижий эксперт-амалиётчиларнинг инқирозга қарши маслаҳатлари ҳамда ҳаракатлар режаларини таклиф қилиш.

💻 Бизнесингиз иккиланиш ва мавҳумлик ичида бўлса, карантин даврида талаб ва даромадлар ўзгарган бўлса, сиз янги воқеликда бизнесингизни қандай ривожлантириш устида мудом бош қотираётган бўлсангиз ва ишни нимадан бошлашни билмаётган бўлсангиз, уйингизда ўтириб онлайн-эфирни кўринг ва машҳур экспертлар маслаҳатларидан баҳраманд бўлинг.

👓 YouTube каналда янгиликларни кузатиб боринг

Манба

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️1-7 мая пройдет первый бесплатный онлайн марафон в поддержку бизнеса MAKON ANTI CRISIS

🌀 Цель марафона:

предложить антикризисные советы и план действий более двадцати пяти лучших отечественных и зарубежных экспертов-практиков по адаптации и развитию малого и среднего бизнеса.

💻 Если ваш бизнес в неопределенности, во время карантина изменились спрос и доходы, вы постоянно думаете о том, как развивать свой бизнес в новой реальности и не знаете с чего начать, смотрите онлайн эфир у вас дома и слушайте советы известных экспертов.

👓 YouTube канал марафона

Источник

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
✔️Фуқароларга шахсий автомобилларидан эрталаб 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача фойдаланишга рухсат берилади.

‼️Бунда ишга бориш-келиш, шифохона, дори-дармон харид қилиш асосий мақсад бўлиши керак.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#расмий_муносабат

Янгийўл туманида ноқонуний бунёд этилган қурилмаларнинг бузилиши бўйича расмий муносабат

🌍Бугун ижтимоий тармоқларда, Тошкент вилояти Янгийўл туманининг “Бунёдкор” маҳалласидаги ноқонуний қурилмаларнинг эгалари, аҳоли вакиллари томонидан норозилик мазмунидаги мурожаатлар кенг муҳокама қилинмоқда.

📌Таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг ноқонуний ўзлаштирилиши, яъни, уй-жой қуриш ва бошқа мақсадларда эгалланишига қарши назорат тадбирлари бошланган.

🎥Хусусан, Янгийўл туманида ҳам бу тадбирлар жорий йил давомида мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўз вақтида бу ҳуқуқбузарликлар ҳақида "O‘zbekiston24" телеканалида махсус репортаж эфирга узатилган.

Янгийўл туман, “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи 48 нафар фуқаролар томонидан 2019 йил февраль-апрель ойларида 7,07 гектар қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган юқори унумдор ерларга ўзбошимчалик билан бир хонали ноқонуний қурилмалар қуриб олинган.

▶️Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: юртдошларимиз чинакам сабр-тоқат ва масъулият, меҳр-оқибат фазилатларини намоён этмоқда

Шавкат Мирзиёев: наши соотечественники проявляют истинное терпение и ответственность, доброту и заботу

#Mirziyoyev #murojaat #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент раислигида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маҳсулот етиштириш ва қайта ишлашни кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. “Томорқа хизмати”ни такомиллаштириш, хонадонларда кичик ҳажмли музлаткичлар ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Хусусий сектор иштирокида замонавий деҳқон бозорлари ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Под председательством Президента состоялось видеоселекторное совещание по вопросам гарантированного обеспечения населения основными видами продуктов питания и сохранения стабильности цен.
Определены меры по наращиванию заготовки и переработки продукции. Поставлены задачи по совершенствованию службы “Томорка хизмати”, организации малых холодильных хранилищ.
Указано на необходимость организации современных дехканских рынков с участием частного сектора.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #oziqovqat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев:
— Республикамизда санитар-эпидемиологик вазият аста-секин барқарорлашиб бораётганини ҳисобга олиб, мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда, карантиндан босқичма-босқич чиқиш бўйича навбатдаги қадамларни қўйиш вақти келди.

Чунки ҳаёт давом этмоқда.

Биринчидан, санитария-эпидемиология ҳолатининг ижобий динамикаси, об-ҳаво шароити ва фуқароларнинг кўплаб мурожаатларини инобатга олган ҳолда, шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг ички ҳовли ва ҳудудларида ота-оналар ҳамроҳлигида болаларини сайр қилдиришга рухсат бериш керак. Бунда хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш талаб этилади.

Иккинчидан, пишиб етилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нобуд бўлишининг олдини олиш мақсадида аҳоли талабларидан келиб чиқиб, фермер ва деҳқонларимиз томонидан етиштирилган мева-сабзавот, полиз ва кўкат маҳсулотларини жойларга етказиш ва сотиш учун вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга рухсат бериш лозим.

Учинчидан, аҳоли орасида касалликка чалиниш динамикаси пасайиб бораётганини инобатга олиб, фуқароларимиз томонидан шахсий автотранспортдан фойдаланишга чекловларни ҳам секин-аста юмшатиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман.

Республика комиссияси тегишли чекловлар ўрнатилган ҳудудларда аҳоли томонидан эрталаб соат7:00 дан 10:00 гача ҳамда кечқурун 17:00 дан 20:00 гача шахсий автомашиналардан фойдаланишга рухсат берилишини таъминласин.

Шу билан бирга, ҳурматли олимларимизга, илмий-тадқиқот институтлари ходимларига, профессор-ўқитувчиларимизга санитария-гигиена нормаларини таъминлаган ҳолда ўз лаборатория ва кафедраларида кундалик ишларини давом эттиришларига ижозат бериш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Албатта, вазиятимиз яхшиланиб, ижобий томонга ўзгариб бориши билан, 10 майдан кейин биз карантин режимини босқичма-босқич юмшатишга қаратилган ишларимизни янада дадилроқ давом эттирамиз.

Лекин такрор ва такрор айтаман: ҳамма жойда санитария талабларига амал қилишга биринчи даражали масала деб қарашимиз керак.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from ONLINE Bog'cha via @PostBot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабгача таълим вазирлиги томонидан "Болажон" телеканали орқали эфирга узатиаётган онлайн боғча машғулотларининг пайшанба, 30 апрель кунидаги анонслари билан танишинг!

08.30 «Ilk qadam» Рақс жилоси (Такрорий эфир)

09.00 «Aqlvoy» (Ўзбек тилида)

10.10 «Ilk qadam» "Ижодий устахона" Ўзбек тилида

11.50 «Ilk qadam» "Творческая мастерская"

17.00 «Aqlvoy» Рус тилида

Эфир вактида кўришга улгурмаган болажонлар машғулотларни қуйидаги канал ва саҳифалар орқали кўриб шуғулланишлари мумкин:

https://t.iss.one/onlinebogcha

https://www.youtube.com/channel/UCpJpXE2yAWALMA6Yym2-bPA
2020 йил 29 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2002 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------

По состоянию на 29 апреля 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2002.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA