Из какого региона следите за новостями нашего канала?
Anonymous Poll
10%
Республика Каракалпакстан, Хорезмская область
23%
Ферганская, Андижанская, Наманганская области
10%
Бухарская, Навоийская области
11%
Самаркандская, Сырдарьинская, Джизакская области
8%
Кашкадарьинская, Сурхандарьинская области
38%
Город Ташкент и Ташкентская область
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан бугундан бошлаб аммофос минерал ўғити янада арзон нархларда тақдим этилади.
Эндиликда аммофоснинг 1 тоннаси 4 473 000 сўмдан эмас, 4 000 000 сўмдан биржа савдоларига чиқарилмоқда.
Фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва таморқа эгалари 28 апрелдан бошлаб аммофосни арзонлаштирилган нархда биржа савдоларидан харид қилиши мумкин.
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA

АҚШ Комиссияси Ўзбекистонда диний эркинликлар соҳасида илгарилашга эришилганини эътироф этди
Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчихонаси маълумотига кўра, 2020 йил 28 апрель куни АҚШнинг Халқаро диний эркинликлар бўйича комиссияси (USCIRF ) 2019 йилда дунёда эътиқод эркинлиги ҳолати баҳоланган навбатдаги ҳисоботини эълон қилди.
2005 йилдан бери илк марта АҚШнинг Халқаро диний эркинликлар бўйича комиссияси Давлат департаментига Ўзбекистонни "диний эркинликлар соҳасида алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар" (CPC ) рўйхатига киритишни таклиф қилмади.
Ушбу қарор Ўзбекистондаги илгарилаш эътироф этилганини кўрсатди, зеро Давлат департаменти 2018 йил декабрь ойида республикани "CPC "дан чиқарганига қарамай, Комиссия мамлакатни диний эркинликларни бузувчиларнинг «қора рўйхати»га киритилиши кераклигини таъкидлаб келган.
"Бизни 2019 йилда баъзи ҳукуматлар, хусусан, икки давлат томонидан кўрилган ижобий чоралар ҳайратга солди, улар дин ва эътиқод эркинлиги учун янада хавфсиз муҳитни яратишда USCIRF билан яқин ҳамкорлик қилмоқда", - деди Комиссия раиси Тони Перкинс. Комиссия раҳбари 2019 йилда "Ўзбекистон диний гуруҳлар учун кўпроқ эркинликни таъминлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришда сезиларли илгарилашга эришганини" қайд этди.
Комиссия раиси ўринбосари Надин Маэнза ҳам "The Washington Post " нашрига берган интервьюсида шу каби баёнот қилди. АҚШнинг етакчи нашри мақоласида Комиссия томонидан Ўзбекистондаги диний эркинликларни таъминлаш соҳасидаги илгарилаш юқори баҳолангани алоҳида таъкидланган.

Telegram
Tashqi ishlar vazirligi
AQSh Komissiyasi O‘zbekistonda diniy erkinliklar sohasida ilgarilashga erishilganini e’tirof etdi
O‘zbekistonning AQShdagi Elchixonasi ma’lumotiga ko‘ra 2020-yil 28-aprel kuni AQShning Xalqaro diniy erkinliklar bo‘yicha komissiyasi (USCIRF) 2019-yilda dunyoda…

ФАРҒОНАДА 2 НАФАР БЕМОР СОҒАЙИБ, ЖАМИ ТУЗАЛГАНЛАР 1000 НАФАРГА ЯҚИНЛАШДИ
Бугун Фарғона вилоятида 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди.
Вилоятда шу пайтга қадар 59 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 61 нафарга етди.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 994 нафарни ташкил этмоқда.
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Бугун Фарғона вилоятида 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди.
Вилоятда шу пайтга қадар 59 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 61 нафарга етди.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 994 нафарни ташкил этмоқда.
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Уйда қолинг
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ФАРҒОНАДА 2 НАФАР БЕМОР СОҒАЙИБ, ЖАМИ ТУЗАЛГАНЛАР 1000 НАФАРГА ЯҚИНЛАШДИ
Бугуннинг илк хушхабарини Фарғона вилоятида 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморнинг тузалиб чиққанлиги ҳақидаги янгилик билан бошлаймиз. Соғайганлар…

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Дониёр Эрматов долзарб саволларга жавоб берди.
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
❗️Бухорода 11 нафар бемор соғайиб, юртимизда жами тузалганлар сони 1005 нафарни ташкил этмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
❗️В Бухаре выздоровели 11 пациентов, и теперь общее количество излечившихся составляет 1 005 человек.
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
〰️〰️〰️〰️〰️
❗️В Бухаре выздоровели 11 пациентов, и теперь общее количество излечившихся составляет 1 005 человек.
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов:
👉🏻 Автотранспорт воситаларининг ойналарини тусини ўзгартиришга берилган рухсатнома муддати ўтса, карантин даврида муддати тугайдиган барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати жорий йилнинг 1 июлига қадар узайтирилгани сабабли, шу санагача “тонировка”дан фойдаланишни давом эттириш мумкин. Шу билан бирга, карантин даврида автомобилдан фойдаланилмаган кунлар учун қўшимча муддат берилмайди.

👉🏻Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, иқтисодиётнинг қатор йўналишлари фаолиятига рухсат берилган. Хусусан, ҳунарманд ва yсталарга, улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда (дўконда) сотиш фаолиятига ҳам.
Ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланишингиз тўғрисида ҳудудий ҳокимиятга мурожаат қилиб, мурожаатингизда батафсил маълумотларни (устахонангиз жойлашган манзил, шахсий транспорт воситангиз ва бошқаларни) кўрсатишингиз лозим.
֍֍֍
👉🏻Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига фаолиятини давом эттиришга рухсат берилган.
Мазкур фаолиятни бошлашингиз учун ҳудудий хокимиятга мурожаат қилишингиз ҳамда шахсий транспорт воситангизни хайдаш масаласида фаолиятингиз ўрганиб чиқилади ва тегишли тартибда рухсат берилади.

❗️Қорақалпоғистонда 12 нафар бемор соғайди, улар орасида 2 ёшли қизалоқ ҳам бор.
Мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1017 нафарни ташкил этмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
❗️В Каракалпакстане излечены 12 пациентов, среди них есть и двухлетняя девочка.
На сегодняшний день по всей стране от коронавирусной инфекции полностью вылечились 1017 человек.
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1017 нафарни ташкил этмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
❗️В Каракалпакстане излечены 12 пациентов, среди них есть и двухлетняя девочка.
На сегодняшний день по всей стране от коронавирусной инфекции полностью вылечились 1017 человек.
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Telegram
ССВ матбуот котиби
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА 12 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ, УЛАР ОРАСИДА 2 ЁШЛИ ҚИЗАЛОҚ ҲАМ БОР
Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасидан 12 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Уларни республика соғлиқни сақлаш…

Карантин пайтида қурилиш материалларини қаердан харид қилиш мумкин?
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси раисининг матбуот котиби Жамшид Шерметов:
📲Қурилиш материаллари онлайн харид орқали амалга оширилмоқда. Айни пайтда соҳа корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган қурилиш материалларининг тури, ҳажми ва техник параметрлари ҳақида “cooperation.uz” портали орқали билишингиз мумкин.
🖊Порталда ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар ўртасида тўғридан-тўғри шартномалар имзоланади. Жорий йилнинг апрель ойи ҳолатига порталда аъзо ташкилотлар томонидан маҳсулотлар сотиб етказиб беришга 97,5 млрд.сўмлик 161 та, турли маҳсулотлар сотиб олиш учун эса 12,4 млрд.сўмлик 415 та шартномалар имзоланган.
🏪Қурилиш материаллари харидлари тўғридан-тўғри ва биржа орқали амалга оширилади. Шунингдек, бир қатор хусусий интернет магазинлари орқали сотиб олишингиз мумкин. Ҳудудларда ташкил этилган қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари дўконларидан ҳам қурилиш материаллари савдоси йўлга қўйилган.

“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали ўтказилган электрон савдоларда ғолиб бўлган фуқаролар айрим савдо натижалари бўйича баённомаларни Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали олиш имкони яратилди.
Аввал “E-IJRO AUKSION” орқали ўтказилган электрон савдо ғолиблари баённомани олиш учун почта хизматларидан фойдаланишига ёки минглаб чақирим йўл босиб Тошкент шаҳрига келиб-кетишга мажбур бўлишарди. Ҳозир эса, фуқаролар исталган ДХМга ташриф буюриб ёки электрон тарзда my.gov.uz рўйхатдан ўтиб, СТИР ва лот рақамини тақдим этишлари кифоя.
Натижаси бўйича автоматик равишда QR-кодли бланкада тадбиркорлик қилиш ва якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бўйича электрон савдо ғолиблиги тўғрисидаги баённома чоп этилади ва ўша вақтнинг ўзида фуқарога тақдим этилади. Ушбу баённома ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.

Forwarded from Qashqadaryo xabarlari ™ (Ahror Sodiqov)
"Saxovatli insonlar" фахрий китоби тақдимоти бўлиб ўтди
Аввал хабар берганимиздек, вилоят ҳокими ташаббуси билан саховатпеша инсонлар номи жой оладиган фахрий инсонлар китоби чоп этилди.
Бугун депутатлар ва вилоят фаоллари иштирокида ушбу китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
- Китобга киритиладиган фахрийларимиз номини қўлёзма усулда ёзишни маъқул кўрдик, - дейди вилоят ҳокими Зойир Мирзаев. - Йиллар ўтиб, уларнинг фарзандлари ва невара-чеваралари фахрланиб юришлари учун бир неча нусхада музейларга топширамиз. Ҳокимлик кутубхонасининг ҳам энг қадрли китоблари қаторидан жой олади.
Шу кунга қадар саховат ва кўмак кўрсатган 265 нафар саховатпешаларнинг номлари киритилган. Ушбу жараён умумхалқ ҳаракати якунлангунга қадар давом этади.
📷 М.Комилов.
👉 @qashqadaryopress

МАНСАБДОР ШАХСЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ
Жорий йилнинг 3 ойи давомида республика бўйича жами 87 та жиноят иши бўйича 115 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.
Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 4 нафари вилоят ва 111 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.
Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 50 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 21 нафари пора олиш (бериш) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 7 нафари фирибгарлик, 6 нафари мансаб сохтакорлиги, 3 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 1 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш
ва 27 нафари бошқа жиноятларни содир этишган.
Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 51,3 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 18,3 млрд. сўми ундирилган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков:
❗️Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ходимлари томонидан карантин бошланган кундан 27.04.2020 йилга қадар карантин ва маска тақиб юриш режимини бузган шахсларга нисбатан 71 028 та протокол тузилган ва 45,8 млрд сум миқдоридаги жарималар белгиланган бўлиб, ҳозирда шундан 14 млрд. сум ундирилган.
Келиб тушган маблағларнинг 50 фоизи Давлат бюджетига, қолган маблағнинг 50 фоизи – Ички ишлар вазирлигига ўтказилган.