#инфографика #ярим_йиллик #электротехника
📈 Ўзбекистон электротехника саноатининг ярим йиллик фаолияти бўйича асосий кўрсаткичлар статистикаси (2023-йил январь-июнь)
📈 2023 йил январь-июнь ойларида (ярим йиллик) Ўзбекистон электротехника саноати корхоналари томонидан жами 10.4 трлн сўмлик, 121 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Ўтган йилга нисбатан ўсиш сурати 127.7 % ни ташкил қилди.
📈 Ушбу даврда соҳанинг экспорт кўрсаткичлари эса 471.6 млн долларни ташкил қилди. Бунда 65 та мамлакатга 91 та экспортчи корхона (шулардан 16 таси янги экспортёр корхона) томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорт қилинди. Ўтган йилга нисбатан ўсиш сурати – 129.5%.
🔼 Қатар, Ироқ, Малта, Миср, БАА каби давлатлар бозори ушбу даврда ўзлаштирилди. GSP+ доирасида Европа давлатларига 32.8 млн долларлик электротехника маҳсулотлари экспорт қилинди. Ўтган йилга (2022 йил 6.0 млн доллар) нисбатан ўсиш 5.5 баробарни ташкил этди.
📊 Республикада умумий миқдори 42 минг тонна мис хом-ашёси қайта ишланди. Бунда ўтган йилга нисбатан ўсиш сурати 131.1 % ни қайд этди.
🪙 "Инвестициялар дастури" доирасида умумий қиймати $ 54.3 млн долларлик инвестиция маблағлари ўзлаштирилди. Шундан $ 27.1 млн долларни тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ташкил қилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM