Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳридаги “Омон мед фарм” корхонаси фаолияти билан танишди ҳамда Сирдарёдаги 6 та янги корхонани ишга тушириш маросимида иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари шу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатлашди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
⚡️Тунда ўтказилган 7 та давлат хариди бекор қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган мониторинг натижасида “Тошкент кўприклардан фойдаланиш” унитар корхонаси буюртмачилигида “etender.uzex.uz” портали орқали автомобил йўлларини жорий таъмирлаш учун 2023 йил 27 март куни соат 23:35 дан 28-март куни соат 00:44 гача жойлаштирилган эълонлар юзасидан 7 та лот бўйича жами 3 625,5 млн сўмлик давлат харидлари ноқонуний равишда ўтказилганлиги аниқланди.

Хусусан, харид комиссияси томонидан фойдаланилган компютер IР-манзиллари маълумотлари ўрганилганида “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 10-, 14- ва 46-моддалари талабларига зид равишда корхона харид комиссияси раиси, аъзолари (овоз бериб баҳолаш ваколатига эга) ва комиссия котиби 2023 йил 27 март куни соат 23:35 дан 28 март куни соат 00:44 гача 7 та лот бўйича IР-манзили бир кишига тегишли бўлган компютер орқали бошқарилиб, харид натижалари баҳоланганлиги ва баённома расмийлаштирилганлиги маълум бўлди.

📝Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрида Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабини бориб кўрди. Шу билан давлатимиз раҳбарининг Сирдарё вилоятига ташрифи якунига етди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Сўнгги уч ойда “Тез ёрдам”га қанча мурожаат келиб тушди?

🚑 “Олтин соат” оралиғида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш — “103” хизматининг энг асосий вазифаси. Бундай паллаларда тиббиёт бригадасининг чақирув манзилига адашмай ва кечикмай бориши, ўз навбатида, беморларнинг тиббий кўрсатмага мувофиқ шифохонага зудлик билан етказилиши ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

🗓 Бугун тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштиришда ана шу жиҳатлар алоҳида эътиборда. Натижада соҳада тезкорлик ва самарадорлик ошмоқда. Буни 2023 йилнинг илк чорагидаги мурожаатлар сонидан ҳам билиш мумкин.

— Ўтган уч ойида “Тез ёрдам”га мамлакатимиз бўйича жами 3 миллион 90 минг 479 та чақириқ келиб тушди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Беморлардан 276 минг 566 нафари шифохоналарга госпитализация қилинди.

📊 Энг кўп мурожаатлар:

📌 Фарғона вилоятида — 359 795 та,

📌 Андижон вилоятида — 315 941 та,

📌 Тошкент шаҳрида — 307 994 та,

📌 Тошкент вилоятида — 294 037 та,

📌 Наманган вилоятида — 283 665 та қайд этилган.

📊 Маълумот учун, 2022 йил давомида тез тиббий ёрдам хизматига жами 13 миллион 22 минг 162 та чақириқ келиб тушган эди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Биласизми

❗️Айрим ҳолларда кадастр паспорти бепул расмийлаштирилади

🔘 Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).

✍️ Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Марказий сайлов комиссияси ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги хамкорлигида Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди

🔹Жорий йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган 55 та референдум ўтказувчи участка комиссия аъзолари учун онлайн тарзда ўқув-семинар ташкил этилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкентга 233 та автобус ва электробуслар олиб келинди

Тантанали тадбирда вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилик вакиллари, ёшлар фаоллари иштирок этишди.

Олиб келинган автобусларнинг биринчи партияси 233 дона бўлиб, шундан 100 таси ЮТОНГ электробуслари, 103 таси узунлиги 12 метр бўлган сиқилган табиий газда ҳаракатланувчи ЮТОНГ автобуслари, 30 таси эса ўта катта сиғимли КингЛонг автобусларидир.

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ–59-сон, 16.02.2023-й.) мувофиқ Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 та 18 метрли ва 500 та 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобус ҳамда 300 та 12 метрли электробуслар олиб келинади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Бугун, 9 апрель — Соҳибқирон Амир Темур (1336-1405) таваллуд топган кун.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк