Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
“IFFCO” савдо ва ишлаб чиқариш тармоғи вакиллари билан учрашув

Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги масъулларининг Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган “IFFCO Beauty” бош ижрочи директори Серхад Кемал Келимчи, ишлаб чиқариш бўйича директор Сатиш Кумар, компаниянинг Ўзбекистондаги вакили Омер Басоглу, “IFFCO Culinary” бош ижрочи директори Андрей Дрибний билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиблари, мамлакатимизда стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан фикр алмашилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
👩🏻‍🏫 Тўқимачилик маҳсулотлари экспортини жадаллаштириш учун платформа тақдимоти

АОКАда "Ўзтўқимачиликсаноати" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Қўчқорова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
⚡️Сирдарё вилояти саноат, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиёт бўйича “илғор инновациялар ҳудуди”га айлантирилади
〰️〰️〰️〰️

Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарёда халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этмоқда.

Давлат раҳбари сессиядаги нутқида Сирдарёни саноат, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиёт бўйича “илғор инновациялар ҳудуди”га айлантириш зарурлигини таъкидлади.

– Инновацион ҳудудда ҳоким, вилоят, туман раҳбарлари аҳоли ва тадбиркорларга шароит яратиш бўйича ҳар куни янгиликка интилиши, дунёқараши ва ёндашувлари ўзгариши керак.

Вилоятни инновацион ҳудудга айлантириш учун қайси давлат тажрибасини олиб келиш бўйича кўп ўйладик. Тан олиш керак, охирги йилларда Хитой саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиётда мисли кўрилмаган ютуқларга эришди. Хитойнинг илм, инновация, муҳандислик, электротехника, робототехника ва IT йўналишларида тажрибаси катта. Энг асосийси, Хитой бизга транспорт-логистика жиҳатидан энг яқин йирик бозорлардан бири.

Хитойлик инвесторларнинг ҳам вилоятга қизиқишлари катта. Охирги олти йилда хитойлик инвесторлар билан бирга Ширин шаҳри, Мирзаобод ва Сирдарё туманларида 60 дан ортиқ йирик саноат корхоналари иш бошлаган. Вилоятга 2022 йилнинг ўзида 250 миллион доллардан зиёд Хитой инвестициялари жалб қилинган. Бу вилоят инвестициясининг деярли 90 фоизи.

Шу боис, Сирдарёда барча соҳаларни ривожлантиришда Хитой тажрибасига таянишимиз лозим, – деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📶 1fintex.uz, uzbtextile.uz ва Textile Makon платформалари – тўқимачилик саноатини ривожлантиришнинг янги рақамли стратегиялари

АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзтўқимачиликсаноати" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Қўчқорова тўқимачилик маҳсулотлари экспортини жадаллаштириш платформалари ҳақида маълумот берди:

1fintex.uz лойиҳасимолиявий платформа бўлиб, унда кичик бизнес пул воситалари эвазига дебиторлик қарзларини сотиши мумкин.

Uzbtextile.com лойиҳаситўқимачилик В2В савдо платформаси сифатида бутун дунёдаги харидорларнинг ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини етказиб берувчилар билан мулоқотини соддалаштиради ҳамда давлат ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига экспорт режаларини амалга оширишда ёрдам беради.

«Textile Макон» лойиҳасикенг кўламли медиа, маркетинг, брендинг ва PR хизматларини таклиф қилувчи ягона медиа-марказ бўлиб, у профессионал аудио ва видео лойиҳалар, веб-сайтлар, журналлар ва каталоглар учун контент яратиш, тадбирлар, промо-тадбирлар ва халқаро форумларни юқори савияда ўтказиш орқали тўқимачилик саноати ва соҳа корхоналарини ривожлантиришга хизмат қилади.

📌 Батафсил
✍️✍️✍️✍️✍️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️Сирдарё вилояти саноат, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиёт бўйича “илғор инновациялар ҳудуди”га айлантирилади 〰️〰️〰️〰️ Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарёда халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари сессиядаги…
Давлат раҳбари Сирдарё аҳолиси фаровонлигини янада оширишга қаратилган 5 та янги ташаббусни илгари сурди.

📌Биринчидан, илғор инновациялар ҳудудида биофармацевтика, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, электротехника, тиббиёт, таълим соҳаларининг 20 та йўналишидаги лойиҳаларига алоҳида имтиёзлар режими жорий қилинади:

● ер, мол-мулк, фойда ва айланма учун солиқлар ҳамда божхона божларидан 3 йилгача озод қилинади;

● ер участкалари соддалашган тартибда ажратилади, ер ва биноларни сотиб олишда 5 йилгача бўлиб тўлашга рухсат берилади;

фоиз тўловларини қоплаб бериш ставкаси 2 баравар оширилади.

💵 Шунингдек, Сирдарёда 500 миллион долларлик инвестиция ҳисобига Ўзбекистон-Хитой биотехнологиялар кластери барпо этилади. Бу кластерда Хитойнинг етакчи олийгоҳлари билан бирга Гулистонда халқаро таълим ва тадқиқот университети, Инновацион тиббиёт клиникаси, Марказий Осиё геном маркази, онкологик касалликларни даволаш учун Ҳужайра терапияси маркази ташкил қилинади.

✔️ Шунингдек, кластер томонидан замонавий диагностика қурилмалари, инновацион вакциналар, пробиотиклар ва онкологик касалликлар учун дори воситалари ишлаб чиқарилади. 10 минг талаба учун ўқув бинолари, замонавий кампус, лабораториялар, муҳандислар мактаби ташкил этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Давлат раҳбари Сирдарё аҳолиси фаровонлигини янада оширишга қаратилган 5 та янги ташаббусни илгари сурди. 📌Биринчидан, илғор инновациялар ҳудудида биофармацевтика, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, электротехника, тиббиёт, таълим соҳаларининг…
📌 Иккинчи ташаббус – вилоятнинг 11 та туман ва шаҳри Хитой модели асосида саноатга ихтисослашади, ҳар бирида инновацион технопарклар ташкил қилинади. Уларда:

электротехника, биофармацевтика, кимё, қурилиш материаллари, ипак ва озиқ-овқат саноатида инновацион лойиҳалар амалга оширилади;

эркин иқтисодий зона мақоми берилади ва “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимининг соддалашган тизими жорий қилинади;

ишлаб чиқариш бинолари намунавий лойиҳалар асосида қурилиб, тадбиркорларга “саноат ипотекаси” орқали тайёр ҳолда берилади;

жорий йилда технопарк инфратузилмасига 200 миллиард сўм ажратилади.

🇺🇿🇨🇳Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Сирдарёда Ўзбекистон-Хитой инвестиция жамғармаси ташкил этилади.

💵 Бу жамғарма Хитойнинг нуфузли Ипак йўли фонди ва бошқа молиявий ташкилотлари билан бирга ташкил қилинади. Жамғармага 1 миллиард доллар сармоя олиб келинади.
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📌 Иккинчи ташаббус – вилоятнинг 11 та туман ва шаҳри Хитой модели асосида саноатга ихтисослашади, ҳар бирида инновацион технопарклар ташкил қилинади. Уларда: электротехника, биофармацевтика, кимё, қурилиш материаллари, ипак ва озиқ-овқат саноатида инновацион…
📌 Учинчи ташаббус доирасида Сирдарёда энг илғор агротехнологиялар жорий қилинади.

Хусусан, вилоят ҳокимига қишлоқ хўжалигида илм ва инновация жорий қилиш бўйича Хитойдан 2 нафар маслаҳатчи олиб келинади. Сирдарёда ирригация ва мелиорация тизимларини модернизация қилишга хитойлик инвесторлар жалб қилинади.

Шунингдек, Хитой тажрибаси ёрдамида қорамол ва паррандачилик экокомплекслари ташкил қилинади, шўр ва сувсизликка чидамли маккажўхори, сорго, беда каби озуқага бой экин навлари экилади, интенсив анор, қовун, пекан ёнғоғи ва балиқчилик плантациялари ташкил қилинади, мева-сабзавотни сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш технопарки ташкил этилади.

Шўр ва сувсизликка чидамли экин турлари, чорвачилик наслларини яратиш бўйича Хитойнинг бу йўналишдаги етакчи олийгоҳлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. Уларнинг филиаллари ташкил қилиниб, қишлоқ ва сув хўжалиги учун кадрлар тайёрланиши ҳамда ер ўзлаштириш, чўлланиш, ирригация ва экология йўналишида илмий-тадқиқотлар олиб борилиши маълум қилинди.
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📌 Учинчи ташаббус доирасида Сирдарёда энг илғор агротехнологиялар жорий қилинади. Хусусан, вилоят ҳокимига қишлоқ хўжалигида илм ва инновация жорий қилиш бўйича Хитойдан 2 нафар маслаҳатчи олиб келинади. Сирдарёда ирригация ва мелиорация тизимларини модернизация…
📌 Тўртинчи ташаббус. Сирдарё мамлакатимизни Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Афғонистон билан боғлайдиган йирик логистика хабига айлантирилади.

Бунинг учун хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда республиканинг шарқий ва марказий қисмларини ҳамда чет эл йўналишларига боғлайдиган янги транспорт маршрутлари ва мультимодал логистика маркази қурилади.

Булардан ташқари, йўлларни қуриш, таъмирлаш ва бошқаришга хусусий секторни жалб қилиш ҳам Сирдарёдан бошланиши қайд этилди.

Маълумки, давлат тиббий суғуртаси, тиббиётни рақамлаштириш каби ислоҳотлар Сирдарё вилоятидан бошланган эди. Юртимиздаги илк тиббиёт кластери ҳам шу ерда барпо этилаяпти. Қўшни Қозоғистон ва Тожикистондан ҳар ойда 1,5 минг бемор даволаниш учун Гулистон шаҳрига келмоқда.

📌 Шу боис, бешинчи ташаббус доирасида Гулистон шаҳри мамлакатимизнинг “Инновацион медицина хаби”га айлантирилади.

Давлатимиз раҳбари барча ташаббуслар бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#imtiyoz

"Контракт" учун тўлов солиққа тортилмайди.

Жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон профессионал ва олий таълим ташкилотларига ўзининг, шунингдек 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг/хотинининг таълим олиши учун йўналтирган иш ҳақи ва бошқа даромадлари солиққа тортилмайди. Мазкур имтиёз ўқиш учун тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларини (фоизлари билан) қоплашга нисбатан ҳам қўлланилади.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
📌 Тўртинчи ташаббус. Сирдарё мамлакатимизни Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Афғонистон билан боғлайдиган йирик логистика хабига айлантирилади. Бунинг учун хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда республиканинг шарқий ва марказий қисмларини ҳамда чет эл йўналишларига…
Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши сессиясида ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди.

Президент Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Акмал Азимжонович Маҳмудалиев номзодини тавсия этди.

Номзод ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича режаларини тақдимот қилгач, вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Акмал Маҳмудалиев вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.

Йиғилиш давомида вилоятни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, туманлар ҳокимларининг режалари тингланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан ўтказган телефон орқали мулоқотда фаол парламентлараро алмашинувларни давом эттириш ва олий даражадаги келишувларни амалга оширишда иштирок этишнинг аҳамияти қайд этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Омбудсман фаолияти натижадорлиги 2021 йилга нисбатан 2,5 баробарга ошган

Сенат ялпи мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман) ҳисоботи муҳокама қилинди. Бу ҳақда Вакил ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, 2022 йилда Омбудсман номига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан, чет эл фуқароларидан ва хорижий давлатлар омбудсманларидан, шунингдек ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда сақланаётган шахслардан, уларнинг яқин қариндошлари ва ҳимоячиларидан (адвокатлардан) жами 17761 та мурожаат келиб тушиб, 2021 йилга нисбатан 977 тага ёки 5,2 фоизга камайган.

📨Омбудсманга юборилган такрорий мурожаатлар сонини кескин камайтириш бўйича кўрилган чоралар натижасида такрорий мурожаатларнинг сони 2022 йилда 2021 йига нисбатан 734 тага ёки 15,8 фоизга камайди.

📌Омбудсман сўровига асосан ваколатли давлат органлари масъул ходимлари ҳаракатларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 3 нафар масъул ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 22 нафар масъулга “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган, 6 нафар масъулга ўртача ойлик иш ҳақининг 30,0 фоизи миқдорида “жарима” интизомий жазоси қўлланилган, 3 нафар масъул ходим ўз ишига совуққонлик билан ёндашганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
“Ташаббусли бюджет”нинг ғолиб лойиҳалари эълон қилинди

📲“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2023-йил 1-мавсуми якунланди. 2023-йил 18-март соат 10:00 дан 7-апрел соат 10:00 га қадар давом этган жараёнда мамлакатимиз бўйлаб “Open budjet” портали орқали 33 680 та ташаббус учун 16 млн.дан ортиқ овоз берилди. Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 1666 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

☑️Ғолиб бўлган лойиҳалар билан шу ерда танишишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “А.А. Махмудалиевни Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида"ги Фармони

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк