Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
Эксперт коронавирус озиқ-овқат орқали юқмаслигини тасдиқлади
Огайо университети (АҚШ) тадқиқотчиси Санжа Иличнинг таъкидлашича, COVID-19 озиқ-овқатларда кўпаймайди. Вирусга жонли организм керак. Бу хақда Илич "MedicalXpress" нашрига маълум қилган.
Бироқ, олим коронавирусни супермаркет ва дўконларда юқтириб олиш эҳтимоли катталигини истисно қилмаган. "Бунга йўл қўймаслик учун, мунтазам қўлни антисептик билан тозалаш, инсонлардан 2 метр масофани сақлаш лозим. Харид қилиб олинган мева-сабзавотларни сувда яхшилаб ювиш зарур", деган у.
Мутахассиснинг фикрича дўкондан буюртма беришда катта хавф йўқ. Сабаби ҳозиргача дўкон ва ресторанлардан буюртма қилинган озиқ-овқатлар орқали вирус тарқалганлиги аниқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, Европа озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги (EFSA) баёнотига асосланиб, COVID-19 инфекцияси озиқ-овқат орқали инсонга юқиши исботланмагани ҳақида аввалроқ ҳам маълумот берган эдик.
https://t.iss.one/uzboziqovqat

Medicalxpress
Food safety during the COVID-19 outbreak
In a question-and-answer session, Ohio State University assistant professor Sanja Ilic answers some of the crucial questions people are asking about how to keep their food safe during the COVID-19 outbreak.
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг коронавирус тарақалишига қарши курашишда умумий саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга бағишлаб видеоанжуман тарзида ўтказиладиган навбатдан ташқари саммитида иштирок этади.
Кун тартибига мувофиқ, томонлар коронавирус пандемияси тарқалишига йўл қўймаслик борасида амалга оширилаётган биринчи навбатдаги тадбирлар юзасидан фикр алмашадилар.
—
Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие в работе внеочередного саммита Тюркского совета, который пройдет в формате видеоконференции и будет посвящен вопросам координации общих усилий в борьбе против распространения коронавируса.
В соответствии с повесткой дня стороны обменяются мнениями о проводимых первоочередных мероприятиях по недопущению распространения пандемии коронавируса.
#Mirziyoyev #sammit #Turkiykengash #pandemiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА штабида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингдан муҳим маълумотлар:
〰️〰️〰️〰️〰️
❗️Республикамиздаги мавжуд лабораторияларда шу кунга қадар 78 906 та намуна COVID-19 коронавирус инфекциясига текширилди.
🦠 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ташкил қилинган Штаб томонидан ушбу касалликнинг эпидемиологик суриштирув ишлари ЭЛЕКТРОН ТИЗИМИ яратилган бўлиб, қайд қилинган барча ҳолатлар электрон дастурга киритиб борилмоқда.
Беморлар билан боғлиқ бўлган ҳолатлар, ушбу касаллик кимдан юққан, кимларга юқиш хавфи бор, шуларни ўрганиб, касаллик тарқалишининг олдини олиш бўйича барча тадбирлар амалга оширилмоқда.
‼️ Электрон дастурда бемор қайд қилинган кундан бошлаб, унинг паспорт маълумотлари, иш жойи, касаллик белгилари дастлаб намоён бўлган кундан бошлаб у билан мулоқотда бўлган кишилар рўйхати шакллантирилади.
🌀 Оила аъзолари, фаолияти давомида ҲАЁТ МАРШРУТИ чизиб чиқилиб, касаллик юқиши мумкин бўлган фуқаролар аниқлаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда. Бунда бизга ИИВ, прокуратура органлари ва бошқа хизматлар ёрдам бермоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
✔️ Бугунги кунда эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 84,281 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда.
Улардан 63 951 нафар фуқаро уй шароитида, 21 780 нафар фуқаро 202 та муассасада стационар шароитда карантинга олинган.
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Forwarded from Хаёт Шамсутдинов
Жиззахда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида “Коронавирус” касаллигига чалинган прокуратура ходими ва унинг оила аъзолари билан мулоқотда бўлган шифокор беморларни қабул қилишни давом эттираётганлиги сабабли тегишли чора кўриш кераклиги ҳақидаги аудиоёзувлар тарқалган.
Аниқланишича, фуқаро А.Ж. карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни Интернет тармоғи орқали тарқатиш мақсадида, 2020 йил 7 апрель куни Жиззах вилояти бўйича тузилган “Коронавирус” штабига қўнғироқ қилиб, штаб навбатчисига “Коронавирус” касаллигига чалинган прокуратура ходими ва унинг оила аъзоларига тиббий ёрдам кўрсатган “Доктор А” хусусий шифохонаси шифокори халигача ўз шифохонасида беморларни қабул қилаётганлиги сабабли тегишли чора кўриш кераклигини билдирган.
Сўнг, у вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказига кўнғироқ қилиб, жавоб берган навбатчиларга “Доктор А” хусусий шифохонаси шифокорини текшириб кўришлигини акс ҳолда улар билан бўлиб ўтган суҳбат жараёни ёзиб олинган аудиоёзувни Интернет тармоғи орқали тарқатиб юборишини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 09.04.2020 йилда фуқаро Ж.А.га нисбатан ЖКнинг 244-5-моддаси (Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Каналга уланиш 👉🏻 @HShamsutdinov

Forwarded from Gazetalar sharhi
Хитойдан Ўзбекистонга коронавирусга қарши дори препаратлари етиб келди
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг веб-сайтига жойлаштирилган маълумотга кўра, 2020 йил 9 апрель куни Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикасидан махсус рейс орқали коронавирусга чалинган беморларни даволаш ва профилактика қилишда ишлатиш учун бир қатор дори воситалари етиб келган.
Ушбу юк Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институти ташаббусига кўра, Хитой Фанлар академиясининг Шинжон физик-кимёвий техника ва Шанхай фармацевтика институтларидан юборилган.
Дори воситаларининг Тошкент шаҳрига етиб келишини Хитой Фанлар академиясининг Тошкент шаҳридаги “Хитой – Ўзбекистон тиббиёт технология парки” ташкиллаштирган. Умумий миқдорда 50 000 қути дори воситалари “Хитой – Ўзбекистон тиббиёт технология парки” томонидан Ўзбекистон халқига беғараз ёрдам сифатида Инновацион ривожланиш вазирлиги тасарруфига топширилди.
Дори препаратлари Хитойда ишлаб чиқарилган бўлиб, коронавирусга қарши самарали қўлланилган қуйидаги воситалардан иборат:
1) “SPH Zhongxi Pharmaceutical Co., Ltd” фармацевтик компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Fenle” препарати (гидроксихлорохин сульфат таблеткалари 100 мг) – 20 000 та қути. Ушбу препарат безгакка қарши хусусиятга эга бўлиб, коронавирусга қарши курашда ҳам яхши самара бермоқда.
2) "Xinjiang Uyghur Pharmaceutical Co., Ltd" фармацевтик компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Zukamu” — 10 000 та қути ва “Zupa” — 10 000 та қути препаратлари бўлиб, улар ўткир респиратор касаллик ва грипп симптомларини бартараф этишда самарали дори воситаси ҳисобланади.
3) "Xinjiang Yinduolan Uighur Medicine Co., Ltd" фармацевтик компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Fufang Yizhihao” препарати — 10 000 та қути. Ушбу препарат вирусли шамоллаш, томоқнинг яллиғланиши ва оғриғини босиш, бош оғриғи ва тана ҳароратини туширишда самарали восита ҳисобланади.
Ўз навбатида, “Хитой – Ўзбекистон тиббиёт технология парки” тасарруфидаги даволаш-диагностика клиникасини мобиль госпиталь сифатида беморларни жойлаш ва даволашда фойдаланиш учун тақдим этишга шайлигини ҳам билдирди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. (Видеолавха)
Каналга уланиш 👉🏻 @HShamsutdinov
Каналга уланиш 👉🏻 @HShamsutdinov
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Аввал маълум қилганимиздек, бугун АОКА штабида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингдан муҳим маълумотлар:
〰️〰️〰️〰️〰️
❗️Мамлакат бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, касаллик 94 та ҳолатда чет элда бўлган фуқароларда аниқланган ҳамда улардан кетма-кетликда тарқалган 440 та ҳолатда фуқароларимиз касал бўлган.
❗️Бугунги кунда хориждан келган 94 нафар фуқародан тарқалиши мумкин бўлган 100 мингдан ортиқ аҳолининг тўлиқ рўйхати шакллантирилиб, ҳар бири бўйича алоҳида-алоҳида суриштириш ишлари, профилактик чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
❗️Мулоқотда бўлганларни таҳлил қилганимизда, инфекция 19 та оилада қайд этилгани ва улардан оила аъзоларига, қариндош-уруғларига тарқагани аниқланди.
❗️Чет элдан юқтириб келган фуқаролар орқали 40 та корхона, ташкилотларда ишлайдиган ҳамкасбларига юқтирганлик ҳолатлари аниқланган.

Forwarded from Sport vazirligi
ШОШИЛИНГ! "MINSPORT ONLAYN KUBOGI"да қатнашиш учун ҳозиргача 2 000дан ортиқ киши рўйхатдан ўтиб бўлишди
Куни кеча Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Esports Uzbekistan федерацияси билан ҳамкорликда илк бор юртимизда киберспорт – компьютер спорти бўйича “MINSPORT ONLAYN KUBOGI” мусобақаси ташкил этилаётганини эълон қилганди. Мусобақа карантин даврида халқимизнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Гарчи мусобақа бошланишига ҳали бир неча кун бўлса-да, айни вақтгача унда иштирок этиш учун 2 028 нафар ҳаваскор киберспортчи рўйхатдан ўтишди.
“MINSPORT ONLAYN KUBOGI” мусобақасида қатнашиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин: https://forms.gle/QBu95rkbetC7Xyex9
Эслатиб ўтамиз, мусобақа учта йўналишда ташкил этилади:
1. “FIFA20”;
2. “Clash Royale”;
3. “Victory The Age of Racing”
Сиз ҳам “MINSPORT ONLAYN KUBOGI” мусобақасида қатнашинг ва ғолиб бўлинг!
Спорт вазирлиги расмий канали 👇
https://t.iss.one/Minsportuz

Адлия вазири матбуот котиби Севара Уринбаеванинг хабар беришича, 2020 йилнинг май ойида ўтказилиши режалаштирилган Х Петербург халқаро юридик форуми кейинги йилга қолдирилиб, унинг ўрнига жорий йилнинг 10–12 апрель кунлари Форумнинг виртуал платформаси доирасида онлайн режимда бўлиб ўтадиган 9½: “Коронавирус қонунлари” махсус халқаро форум ўтказиляпти.
Онлайн форумнинг мақсади – турли юридик касб вакиллари-етакчи юристлар томонидан COVID-19 пандемияси шароитида жамият ҳаётининг ҳуқуқий аспектларини муҳокама қилишдир.
Мазкур онлайн форум доирасида 10 апрель куни Тошкент вақти бўйича соат 15:45 дан 16:45 га қадар ўтказиладиган адлия вазирлари очиқ мажлисида “Пандемия шароитида давлат бошқаруви ва қонун ижодкорлиги” мавзусида адлия вазири Р. Давлетов чиқиш (тақдимот) қилиши ҳам режалаштирилмоқда.
Онлайн форум доирасида инсон ҳуқуқлари, шартнома мажбуриятлари, давлат бошқаруви ва қонун ижодкорлиги, суд тизимининг фаолияти, ахборот майдони, санитар чекловлар режими, халқаро ҳамкорлик, жиноятчиликка қарши кураш, бизнесни юритиш ва пандемия шароитида иқтисодий, ижтимоий ва давлат ривожланишининг бошқа жиҳатлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.
👉 Сессиялар форумнинг сайтида онлайн трансляция қилинади:
https://spblegalforum.ru/online2020
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA

Telegram
Sevara Urinbayeva: Uyda qoling!
2020 йилнинг май ойида ўтказилиши режалаштирилган Х Петербург халқаро юридик форуми кейинги йилга қолдирилиб, унинг ўрнига жорий йилнинг 10–12 апрель кунлари Форумнинг виртуал платформаси доирасида онлайн режимда бўлиб ўтадиган 9½: “Коронавирус қонунлари”…
❓Ҳозирда нақд пулни ушлаш жудаям хавфли. Банкоматларда “cash in”, яъни картани нақд пул билан тўлдириш имконияти мавжудми?
Бугунги кунда банклар томонидан республика миқёсида жами 5 мингдан ортиқ банкоматлар жойларга ўрнатилиб, улардан 948 таси “cash in/out” функцияли банкоматлар ҳисобланади (уларнинг 548 донаси “Uzcard” тизими ва 400 донаси “HUMO” тизими банкоматлари). Мазкур банкоматлар орқали мижозлар нақд пул маблағларини банк карталарига кирим қилиш имкониятига эга.

Центральный банк Республики Узбекистан
Банкоматы - Центральный банк Республики Узбекистан
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Наманганда ҳам 4 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайган.
Айни вақтгача юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 42 нафари ушбу касалликдан тўлиқ фориғ бўлишди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Уйда қолинг
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
НАМАНГАНДА ҲАМ ТЎРТ НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН БУТУНЛАЙ СОҒАЙДИ
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Наманган вилоятида ҳам коронавирус инфекциясига қарши изчил кураш олиб бориляпти. Карантин тадбирлари қатъий йўлга…

Forwarded from ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЎЗБЕКИСТОН ШИФОКОРЛАРИ ТЕЗ КУНЛАРДА COVID-19 ИНФЕКЦИЯСИ ОҒИР КЕЧАЁТГАН БЕМОРЛАРНИ ДАВОЛАШДА МУТЛАҚО ЯНГИ ВА САМАРАЛИ УСУЛНИ ҚЎЛЛАШНИ БОШЛАШАДИ
Қадим замонлардаёқ тиббиётда муҳим аҳамиятга эга бўлган инсон қони олимларнинг алоҳида эътибор марказида бўлиб келган. Чунки, қон ҳаёт манбаи, унда турли касалликларга қарши курашиш қобилияти мавжуд деб ҳисобланган.
Шундан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда қон донорлиги ва қондан турли касалликларга қарши курашиш хусусиятига эга бўлган препаратлар тайёрланиб келинмоқда. Бунга турли бактерия ва микробларга қарши зардоблар, музлатилган плазмалар ёки иммунглобулинларни мисол қилиш мумкин.
Барчамизга маълумки, айни пайтда бутун дунёда COVID-19 инфекцияси пандемияси ҳукм сурмоқда. Давлатимиз раҳбарининг қатъий иродаси ҳамда қатор масъулларимиз томонидан кўрилаётган саъй-ҳаракатлар туфайли юртимизда ушбу касалликнинг тарқалиши назоратга олинган.
Яна бир аҳамиятли томони, фидойи шифокорларимизнинг машаққатли меҳнатлари натижасида коронавирус инфекциясидан тузалган беморларимиз айни пайтда 42 нафарга етди ва улар сафи кундан кунга ортиб бормоқда. Эътиборли жиҳати, соғайган фуқароларимизнинг қон зардоби касалликни бошидан кечираётган беморларимиз учун ниҳоятда бебаҳо бўлиб, уларнинг ушбу хасталикни енгил ўтказиши ва тезроқ тузалишлари учун замин бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Шунга кўра, юртимиздаги бир қатор тажрибали олим ва шифокорлар билан келишилган ҳолда, тез кунларда мутлақо янгича усул — коронавирусдан соғайган инсонларнинг қон зардобини хасталиги оғир кечаётган беморларга қуйиш амалиётини жорий этиш бошланади.
Амалиётнинг илмий асосига келадиган бўлсак, COVID-19 инфекциясига чалинган беморлар қон зардобида вирусга қарши иммун таначалар пайдо бўлиб, улар вируснинг ўлимига олиб келади.
Табиийки, бу амалиёт қатор саволлар туғдириши мумкин. Зардобдан бошқа касаллик юқмайдими? Зардоб берган инсонлар аҳволи оғирлашмайдими? Беморларга зардоб қуйилганда турли асоратлар юзага келмайдими?
Аввало, коронавирус инфекциясидан тузалган инсонлардан зардоб олишдан олдин, бир нечта инфекцияларга текширилади, тиббий кўрикдан ўтказилади. Қўшимча инфекцияси ва касаллиги бўлмаган инсонлар зардобининг кичик бир қисми олинади, холос. Бу миқдор донор учун ҳеч қандай салбий асоратларни намоён қилмайди. Бу илмий жиҳатдан исботланган. Сўнгра йиғиб олинган зардоб яна қўшимча ишлов бериш жараёнларидан ўтказилгандан сўнг, касаллик оғир кечаётган беморлар розилиги ва шифокор кўрсатмалари ҳамда махсус тартибларга қатъий риоя қилинган холда қўлланилиши мумкин.
Энг муҳими, COVID-19 инфекциясидан тузалган инсонларнинг қон зардоби – касаллик оғир кечаётган ёки узоқ давом этаётган беморларимизга вирусни тезроқ ва осонроқ енгиш учун қўшимча курашиш манбаи бўлиб хизмат қилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
@ssvmatbuotkotibi

Forwarded from Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
Ҳурматли Тошкент шаҳар аҳолиси!
Ижтимоий тармоқларда иситиш мавсумининг 2020 йил 10 апрель куни якунланиши ҳақида келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги иситиш мавсуми давом этаётганини, марказий иситиш таъминоти ўчирилиши режалаштирилмаётганини маълум қилади.
Тошкент шаҳар ҳокимининг иситиш мавсумининг якунланиши ҳақидаги қарори оммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати
***
Уважаемые жители Ташкента!
В свете поступающих обращений от населения, касающихся окончания отопительного сезона с 10 апреля 2020 года, хотим сообщить, что в настоящее время отопительный сезон продолжается и в связи с ожидаемыми осадками на следующей неделе отключение центрального отопления не планируется.
Решение хокима Ташкента об окончании отопительного сезона будет заранее опубликовано в официальных средствах массовой информации.
Пресс-служба хокимията города Ташкента

#БиргаликдаЕнгамиз!
#Хайрия!
Республика Маънавият ва маърифат маркази ва унинг тизимидаги барча ташкилотлар ва корхоналар бир кунлик иш ҳақларини ихтиёрий равишда “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказиб бердилар.
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
#Хайрия!
Республика Маънавият ва маърифат маркази ва унинг тизимидаги барча ташкилотлар ва корхоналар бир кунлик иш ҳақларини ихтиёрий равишда “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказиб бердилар.
Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Ижтимоий тармоқларда фуқаролар томонидан Шаҳрихондаги бозор ва дўконларда картошка нархи 6500 сўмга чиқиб кетганлиги тўғрисида мурожаат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:
Шаҳрихон туманида коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар доирасида бозор ва бошқа савдо дўконларида нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, нархларнинг сунъий тарзда оширилишининг олдини олишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Шаҳрихон туман ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими томонидан бу борада қатъий назорат ўрнатилганлиги аниқланди.
Нархлар бўйича махсус ишчи гуруҳи томонидан кундалик мониторинг олиб борилмоқда. Айни пайтда туман марказида фаолият кўрсатаётган “Makro” супермаркетида картошканинг 1 килограмми 3500, деҳқон бозорида эса 4000-4500 сўмдан сотилмоқда. Шунингдек, деҳқон бозори қошида озиқ-овқат маҳсулотларини уйга элтиб бериш хизмати ҳам фаолият кўрсатмоқда. Кўчма автодўконлар ҳар куни маҳаллаларга бориб, аҳолига кундалик рўзғорда зарур бўладиган озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бермоқда.

Telegraph
МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда фуқаролар томонидан Шаҳрихондаги бозор ва дўконларда картошка нархи 6500 сўмга чиқиб кетганлиги тўғрисида мурожаат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади: Шаҳрихон туманда коронавирус инфекциясига…
🏦 Трастбанк Россия, МДҲ давлатлари ва чет мамлакатларидан CONTACT ва Unistream тизими орқали онлайн равишда халқаро пул ўтказмаларини амалга оширишни бошлади
▶️ Жорий йилнинг 10 апрелидан бошлаб Трастбанк мижозлари ўзларининг Uzcard пластик карталари рақамини Россия, МДҲ давлатлари ва чет мамлакатларда истиқомат қилаётган яқинларига маълум қилган ҳолда CONTACT ва Unistream тизими орқали онлайн халқаро пул ўтказмаларини қабул қилиб олиш имкониятига эга бўлдилар.
▶️ Энди пул ўтказмасини олиш учун Трастбанк филиалларига бориш шарт эмас. Бунинг учун ўз яқинларингизга Трастбанкда очилган Uzcard пластик картангиз рақамини маълум қиласиз ҳамда яқинларингиз CONTACT ва Unistream халқаро пул ўтказмаларининг хизмат кўрсатиш шохобчалари орқали сизга пул жўнатишлари мумкин.
▶️ Банкнинг ушбу хизмати пул ўтказмасини қабул қилиб олувчиларга хавфсиз ва қулай бўлиб, мижоз уйдан чиқмай маблағни қабул қилиши учун имконият яратади.
~~~~~~
🏦 Трастбанк начал осуществлять онлайн денежные переводы из России, стран СНГ и зарубежья через системы CONTACT и Unistream
▶️ С 10 апреля клиенты «Трастбанка» получают возможность получать онлайн международные денежные переводы через системы CONTACT и Unistream, сообщая своим родственникам, проживающим в России, странах СНГ и за рубежом, номера своих пластиковых карт Uzcard.
▶️ Теперь чтобы получить денежный перевод вам не нужно идти в филиалы «Tрастбанка». Вы можете перевести деньги на банковскую карту Uzcard, используя услуги P2P. Для этого вы сообщаете своим родственникам номер вашей пластиковой карты Uzcard, открытой в Трастбанке, а ваши родственники могут отправлять вам деньги через пункты обслуживания международных денежных переводов CONTACT и Unistream.
▶️ Данная услуга банка является безопасной и удобной для получателей денежных переводов, позволяя клиенту получать средства, не выходя из дома.
Каналга уланиш/Присоединиться к каналу: 👇

Трастбанк/Уйда қолинг!
Трастбанк Россия, МДҲ давлатлари ва чет мамлакатларидан CONTACT ва Unistream тизими орқали онлайн равишда халқаро пул ўтказмаларини амалга оширишни бошлади
🇺🇿Маълумки, янги коронавирус инфекцияси мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида тарқалмоқда. Касалликни…

Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ўзбек тили байрами куни белгиланди
“Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида” Қонун (ЎРҚ-615-сон, 10.04.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.
Қонунга мувофиқ, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун — 21 октябрь санасини "Ўзбек тили байрами куни" деб эълон қилиш тўғрисидаги таклиф Президент томонидан маъқулланган эди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Forwarded from Qashqadaryo xabarlari ™
Ёш тадбиркор 50 миллион сўмлик тиббий жиҳозларни бепул етказиб берди
“САНАМ” МЧЖ тикувчилик фабрикаси раҳбари Шаҳбоз Абдуллаев Қарши шаҳридаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига 50 миллион сўмлик тиббий жиҳозларни бепул етказиб берди. Бу ҳақда жамиятнинг бошқарув раиси Фахриддин Эркаев маълум қилди.
Шундай синовли кунларда тадбиркорларимизнинг савобталаблиги янада руҳиятимизни кутаради.
Илоҳим синовли кунлар ҳам тез орада бартараф этилиб, ҳар бир соҳа ривожида Республикада олди қаторларда бўлайлик!
#Уйдақолинг
👉 https://t.iss.one/qashqadaryopress