Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎬 Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Самарқанд аҳлига мурожаати.

УЙДА ҚОЛИНГ...

🤝Каналга уланиш: https://t.iss.one/samshahar
🤝www.facebook.com/samshaharhokim
🌐 samshahar.uz
Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар қуйидаги маҳсулотлар билан бепул таъминланади (1 киши учун бир ойда):

Ун (олий нав) – 3 кг;
Гуруч – 1 кг;
Гречка ёрмаси – 500 гр;
Макарон маҳсулотлари – 500 гр;
Мол гушти (суяксиз) – 1 кг;
Хонаки парранда гўшти – 1 кг;
Сариёғ – 200 гр;
Тухум – 15 дона
Қанд-шакар – 1 кг;
Кунгабоқар ёғи – 1 л;
Кўк ёки қора чой – 200 гр;
Атирсовун – 100 гр;
Кирсовун (65%) – 200 гр;
Кир ювиш порошоги – 150 гр;
Катта ёшдагилар учун таглик газмол – 8 дона.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
9 апрель — Амир Темур туғилган кун

❗️СОҲИБҚИРОН ҲИКМАТЛАРИ

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен ҳаётим мобайнида беш нарсага қатъий эътиқод қўйдим ва ҳамишалиғ уларга амал қилдим. Улар ушбулардир:

✔️ АЛЛОҲ — ул ҳар нарсага қодир куч, сидқидилдан сиғинсанг истаган муроду мақсудингга етказади.

✔️ ТАФАККУР — фикрлаш ва мушоҳада қобилияти, қувваи ҳофизаси кучли инсон ҳар қандай мушкулу мушкулодни осон қилиш йўлини топа олади.

✔️ ҚИЛИЧ — ул йигитнинг йўлдоши, эл-юрт осойишталигининг посбони, ҳар қандай душманни маҳв этиш қуроли.

✔️ ИМОН — ул инсонни барча жонлилардан фарқлантириб тургувчи хусусиятдир. Имонли одам хиёнат қилмайди, қариндош-уруғлари, элу халқнинг ор-номусини ҳимоя қилади, ҳалоллик ва покликни фазилат билади.

✔️ КИТОБ (битик) — барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг асосидир, ҳаётни ўргатувчи мураббийдир.

〰️〰️〰️〰️〰️

▪️Хон бўлсанг-да боғ ярат, гадой бўлсанг-да боғ ярат — бир кунмас-бир кун мевасини татирсан.

〰️〰️〰️〰️〰️

▪️Шайх Баҳовуддин Нақшбандийнинг: «Кам егин, кам ухла, кам гапир» деган панду насиҳатларига амал қилдим.

〰️〰️〰️〰️〰️

▪️Дарвеш, фақир ва мискинларни ўзимга яқин тутдим, уларнинг кўнгилларини оғритмадим ва ҳеч бир талабларини рад этмадим.

Бузуқи ва оғзи шалоқ ғийбатчи одамларни мажлисимга йўлатмадим, сўзларига амал қилмадим.

〰️〰️〰️〰️〰️

▪️Ўғилларим, набираларим ва яқинларимни уйлантирмоқ ташвишида келин изламоққа эътибор бердим. Бу ишни давлат юмушлари билан тенг кўрдим.

Келин бўлмишнинг насл-насабини, етти пуштини суриштирдим. Хос одамлар орқали соғлиқ-саломатлигини, жисмонан камолатини аниқладим.

〰️〰️〰️〰️〰️

▪️Ўғилларим, набираларим ва яқинларимга бирон томчи шароб ичиб, хотинларига яқинлашишни маън этдим. Зеро, шаробнинг таъсирида бунёдга келган фарзанд насл-насибанинг бузилишига таъсир этгай, дебон шу покиза йўлни тутдим.

〰️〰️〰️〰️〰️

▪️Ҳар кимдан кенгаш олдим, ҳар кимдан фикр ўргандим: қайси бири фойдалироқ бўлса, уни кўнгил хазинасида сақлаб, ишлата билдим.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги об-ҳаводаги ўзгаришларнинг салбий таъсирини олдини олиш мақсадида тавсиялар берди

Вазирлик ҳаво совушининг салбий таъсирини олидини олиш мақсадида қуйидаги тавсияларни беради:

- боғ-токзорларнинг қатор ораларидан суғориш ариқлари олиниб, иложи борича кам миқдорда сув оқизилади, қатор ораларига гўнг аралаш хашак, пахол, шох-шаббалар уюмларини тўплаб, улар тутатилади. Бунинг учун боғ ва токзорларга бир текисда эни 1,25-1,5 м баландлиги 0,5-0,75 м дан тўп-тўп қилиб уйиб қўйилади;

- дарахтларнинг ёши ва қалин сийраклигига қараб ҳар бир гектарда 100-200 та уюм ҳосил қилиш керак. Тутун боғ ичига яхши ёйилиши учун уюмлар боғнинг шамол эсадиган томонига қўйилади, ҳаво харорати кузатилиб борилади;

- ҳаво очиқ бўлиб, ҳарорат +1 Сга тушиши билан уюмлар тутатилади. Бунда уюмларнинг алангаланмай, тутаб ёнишига алоҳида аҳамият бериш лозим. Совуқ такрорланишини ҳисобга олиб, уюмлар оралатиб тутатилади. Совуқ бўлмаса уюмлар ўғит сифатида фойдаланилади.

Шунингдек, мавжуд тутзор ва тут дарахтларини баргини асраб қолиш мақсадида атрофига маҳаллий гўнг ёки қуриган хас-хазонларни тўплаб тутатиш ва қондириб суғоришни ташкил этилади.

Эртаки муддатларда экилган картошка ниҳоллари ердан униб чиққан бўлса, шароитга қараб, эгат устини полиэтилен плёнка билан ёпиш ёки ёпишнинг иложи бўлмаган майдонларда кечки сув қўйишни ташкил қилинади ва майдоннинг атрофини гўнг аралаш хашак, пахол, шох-шаббалар уюмларини тўплаб, улар тутатилади.

Иситилмайдиган кўчатхоналарда етиштирилаётган сабзавот ва полиз экинлари кўчатларини совуқдан асрашнинг муҳим тадбири дугалар ўрнатиб, устини полиэтилен плёнкаси билан ёпилади, вақтинчалик иситиш мосламаларидан фойдаланиш хамда атрофини гўнг аралаш хашак, пахол, шох-шаббалар уюмларини тўплаб, улар тутатилади.

Иссиқсевар сабзавот экинларидан помидор, ширин қалампир, бақлажон кўчатларини ва бодринг, полиз экинларини уруғларини экишни вақтинчалик тўхтатиб туриш зарур. Агар помидор, ширин қалампир, бақлажон кўчатлари экилган бўлса кечки сув қўйишни ташкил қилинади ва майдоннинг атрофини гўнг аралаш хашак, пахол, шох-шаббалар уюмларини тўплаб, улар тутатилади.

Ҳар бир далада ҳаво ҳарорати кузатилиб, ҳарорат +1 Сга тушиши билан уюмлар тутатилади.

Совуққа чидамли сабзи, пиёз, саримсоқ, ош лавлаги, карам, кўкат сабзавотлар каби экинларга совуқ -2-3 С сезиларли таъсир этмайди.
Президент Шавкат Мирзиёев банк тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Жаҳон иқтисодиётида бошланаётган инқироз ҳолатларини ҳисобга олиб, банкларнинг лойиҳалар портфелини танқидий кўриб чиқиш вазифаси қўйилди.
Маблағларни янги иш ўрни яратиш ҳамда уй шароитида ўзини ўзи банд қилиш лойиҳаларига йўналтириш кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Масофавий хизмат кўрсатиш турлари ва қамровини кенгайтириш бўйича ҳам топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения стабильной работы банковской системы.
Поставлена задача критически пересмотреть портфель проектов банков с учетом зарождающихся кризисных явлений в мировой экономике.
Рекомендовано направлять средства на создание рабочих мест и стимулирование самозанятости в домашних условиях.
Даны поручения по расширению перечня и охвата дистанционных услуг.

#Mirziyoyev #yigilish #pandemiya #banktizimi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Капитал бозори Агентлиги
UZ: Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг марказий аппарат ва ҳудудларидаги филиаллари раҳбар ва ходимлари бир кунлик меҳнат иш ҳақини “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Азиз юртдошлар! Саломатлигимиз йўлида бирлашайлик!
_______________________________________________________________

RU: В качестве безвозмездной помощи сотрудники Агентства по развитию рынка капитала добровольно перевели свои однодневные заработные платы в общественный фонд «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик», созданный для борьбы с коронавирусом.

Уважаемые соотечественники! Давайте объединяться во имя нашего здоровья!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Давлат активларини бошқариш агентлиги тадбиркорларга мурожаат билан чиқди

Ҳурматли тадбиркорлар, агарда сизда давлат мулкининг ижараси, давлат активларининг харид тўлови, инвестиция муддатларини узайтириш ҳамда банкротлик масалалари бўйича саволлар ёки муаммоли вазиятлар бўлса, қуйидаги рақамларга мурожаат қилинг:

(71) 2592258,
2592138,
2592021,
2592137

Қисқа рақам: 1082
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
♻️Ишлатилган ниқобларни нима сабабдан зарарсизлантириш керак? Бу борада пойтахт ёшлари қандай ташаббус бошлашди?

Булар ҳақида репортажимиз орқали билиб оласиз

***

♻️Почему необходимо обеззараживать использованные маски? С какой инициативой по данному вопросу выступила столичная молодежь?

Рассказываем в нашем репортаже

🌐 Web-site 🌏 Facebook
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
Ош тузи коронавирус профилактикаси учун тавсия этилган дорилар рўйхатига киритилди

Россия Федерация соғлиқни сақлаш вазирлиги натрий хлорид (ош тузи)ни коронавирус профилактикаси учун тавсия этилган дорилар рўйхатига киритди.

Россия ССВ тавсиясига кўра, ош тузидан тайёрланган изотоник эритма билан бурун шиллиқ қаватини чайиш мумкин. Бу, мутахассислар таъкидлаганидек, юқумли касалликларнинг бактериал ва вирусли патогенлари сонини камайтиради.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, коронавирусдан ҳимояланишнинг энг маъқул чораси - шахсий гигиена қоидаларига риоя этишдир. Қўлларни тез-тез совун билан ювиш, бир марталик тиббий ниқобларни ҳар икки соатда алмаштириб туриш ёдингиздан чиқмасин!

https://t.iss.one/uzboziqovqat
Хорижий автотранспорт воситаларини олиб чиқиб кетиш муддати узайтирилди

🚘🔁 Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиб, 2020 йил қайтариб олиб чиқиш муддати тугайдиган хорижий автотранспорт воситаларига божхона органларига мурожаат қилган тақдирда истисно тариқасида йиғимлар ҳисобланмасдан ҳамда божхона қоидалари бузилиш ҳолатлари юритилмасдан жорий йилнинг 1 июнь кунига қадар республикадан олиб чиқилишига рухсат берилди.

📶 Эндиликда, мажбуриятнома асосида республикага кирган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчилари бўлиб турган ҳудуддаги исталган божхона органига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.  

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Хитойлик олимлар "Рутан" препаратини ишлаб чиқаришни таклиф қилмоқда деб хабар бермоқда "Газеталар шарҳи" телеграм канали

Қайд этилишича, “Рутан” препарати организмда эндоген интерфероннинг синтезини 8-10 маротаба кучайтириб, турли вирусларга қарши курашда иммун статусини тезда оширади.

Хитойлик ҳамкорлар тадқиқоти натижасида “Рутан” препарати SARS-Cov-2 вирусини гидролаза орқали ингибирлаш даражаси 78,3 фоизга тенглиги аниқланган.

Шу билан бирга, қўшимча ва ножўя таъсирлари йўқлиги, токсиклик даражаси ниҳоятда паст бўлгани учун вирусларга қарши қўлланилаётган бошқа дори воситаларига нисбатан унинг даволаш самараси юқори бўлиши мумкин, деган хулоса келтирилмоқда.

“Бу, айниқса, ҳозирда дунёга хавф солаётган COVID-19 вирусини Ўзбекистон аҳолисининг орасида кенг тарқалишининг олдини олиш учун инсон организмининг иммун статусини оширувчи “Рутан” дори воситаси билан профилактика қилиш жуда зарурлигини кўрсатмоқда – дейилмоқда Хитой Фанлар академияси Шинжон физик-кимёвий техника институти хулосасида.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
🎓 Қизиқ маълумот

📌 Амир Темур Кўрагон 1336 йил 9 апрел куни таваллуд топди.

📌 1370 йил 9 апрелда 34 ёшида давлат бошига келди.

📌 У 36 йилга яқин тожу тахтда ҳукмронлик қилди.

📌 У вафот этаётганда унинг ўғил ва набиралари сони 36 нафар эди.

📌 Соҳибқирон авлодидан 36 нафар Темурийзодаларга давлатни бошқариш насиб этди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Бугун, 10 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда бўлиб ўтадиган брифинглар.

===========

🕙 12:00 Республика давлат санитари-эпидемиология осойишталик агентлиги

Спикер:
Б. Алматов — Агентлик директори

🕙 13:00 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Спикер:
А. Шарипов- Давлат меҳнат инспекцияси меҳнатни муҳофаза қилиш бош давлат техник инспектори

🕙 14:00 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Спикер:
С. Боймирзаева — матбуот котиби

🕙 15:00 Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

Спикер:
Ф. Тошпулатов — матбуот котиби

🕙 16:00 "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти

Спикер:
У. Ибрагимов— бошқарма бошлиғи

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
2020 йил 10 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 624 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 10 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 624.

----------------------------------

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
#Билиб_қўйган_яхши

Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартибидан хабардормисиз?

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 42 782 та ҳолат аниқланган.

Улар:
- Тошкент шаҳрида – 6 785 та ҳолат;
- Фарғона вилоятида – 5 430 та ҳолат;
- Тошкент вилоятида – 5 341 та ҳолат;
- Самарқанд вилоятида – 4 465 та ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида – 3 562 та ҳолат;
- Сирдарё вилоятида – 3 233 та ҳолат;
- Наманган вилоятида – 2 699 та ҳолат;
- Андижон вилоятида – 2 313 та ҳолат;
- Жиззах вилоятида – 1 870 та ҳолат;
- Сурхондарё вилоятида – 1 792 та ҳолат;
- Хоразм вилоятида – 1 693 та ҳолат;
- Бухоро вилоятида – 1 628 та ҳолат;
- Қорақалпоғистон Республикасида – 1 401 та ҳолат;
- Навоий вилоятида – 570 та ҳолатни ташкил этмоқда.


Жорий йилнинг 10 апрель соат 09:00 ҳолатига

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
♻️Ишлатилган ниқобларни нима сабабдан зарарсизлантириш керак? Бу борада пойтахт ёшлари қандай ташаббус бошлашди?

Булар ҳақида репортажимиз орқали билиб оласиз

***

♻️Почему необходимо обеззараживать использованные маски? С какой инициативой по данному вопросу выступила столичная молодежь?

Рассказываем в нашем репортаже

🌐 Web-site 🌏 Facebook