Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Билиб_қўйган_яхши!
Йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходимлари билан ўзаро муносабатларда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
✔️ ЙПХ ходими томонидан тўхтатиш асосларини, қоидаларнинг қайси банди (бандлари)ни бузганлиги тўғрисида тушунтириш берилишини талаб қилиш;
✔️ транспорт воситасини тўхтатган ЙПХ ходимидан ўзини таништиришини, хизмат гувоҳномасини кўрсатишини ва кўкрак нишон белгисини маълум қилишини талаб қилиш;
✔️ хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик;
✔️ ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш;
✔️ қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, транспорт воситаси кабинасидан чиқмасдан, ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатга киришиш;
✔️ содир этган қоидабузарлиги қайд этилган махсус мослама натижалари билан танишиш;
✔️ ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлашда фойдаланилган махсус воситаларнинг қиёслаш сертификатларини кўрсатишни талаб қилиш;
✔️ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тушунтиришлар бериш;
✔️ асоссиз тўхтатиб турилмаслигини талаб қилиш;
✔️ЙПХ ходими томонидан транспорт воситасини ёки ундаги юкни ташқи кўздан кечириш жараёнида иштирок этиш;
✔️ ўзи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориши мумкинлиги ҳақидаги дислокация кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиш ёки махсус тадбирлар ўтказилаётганлиги ҳақида марказий ахборот-диспетчерлик хизмати - ахборот-диспетчерлик хизматидан маълумот олиш;
✔️ ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома расмийлаштирилганидан сўнг ЙПХ ходимининг дислокацияси сақланаётган саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғидан дислокация ҳақида ёзма маълумот беришни талаб қилиш;
✔️ ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳужжатлари билан танишиш, улардан ўз ҳисобидан нусха кўчириш ёки уларни фотосуратга олиш;
✔️ ЙПХ ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, расмийлаштирилган ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома ҳамда чиқарилган қарор устидан юқори турувчи орган (мансабдор шахс)га ёки судга шикоят қилиш;
✔️ ўзи гувоҳи бўлган ҳодиса ҳақида ЙПХ ходимига ҳаққоний маълумотни баён қилиш.
Батафсил: https://lex.uz/docs/4089917

Forwarded from Advice.uz huquqiy axborot portali
#Билиб_қўйган_яхши!
Пластик карта йўқолганда нима қилиш керак?
Тўлов картаси йўқолганда ёки ўғирланганда зудлик билан хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиш лозим.
☑️ Тўлов картаси банк томонидан қуйидаги ҳолларда блокланади:
✔️ банк картаси эгасидан унинг йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги ҳақида ариза қабул қилинганда;
✔️ ПИН-кодни кетма-кет 3 марта нотўғри терилганда;
✔️ терговчи, суриштирувчи, суд ижрочиси ёки суднинг банк ҳисобварағидаги операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори олинганда;
✔️ банк карточкаларидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномада белгиланган бошқа ҳолларда.
☑️ Мижоз қуйидагилар орқали тўлов картасини мустақил равишда блоклаб қўйиши мумкин:
✔️ банкнинг интернет-сайтидаги шахсий кабинети (интернет-банкинг хизмати ёқилган бўлса);
✔️ хизмат кўрсатувчи банкнинг ёки тўлов хизмати кўрсатувчиларнинг (Uzcard, PayMe, Click ва б.) мобиль иловаси.
▶️ Пластик картани блокировкадан ечиш учун пластик карточка олинган банк филиалига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилиш керак.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇🏿🏦
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram

#AdliyaXalqXizmatida #Билиб_қўйган_яхши
“Телефонни қолдириб киринг” – бу талаб қонуний (ми)?
Маълумот ўрнида: Адлия вазирлиги тизимида, нотариат идораларда, давлат хизматлари марказларида фуқаролар томонидан аудио ва видео мосламаларни ишлатишга рухсат этилган.
https://telegra.ph/Telefonni-%D2%9Boldirib-kiring--bu-talab-%D2%9Bonunij-mi-02-15

Telegraph
“Телефонни қолдириб киринг” – бу талаб қонуний (ми)?
Айрим фуқаролар маълум корхона ва ташкилотларга мобил телефонларини олиб киришга тақиқ қўйилганига эътироз билдиришганини учратиб турамиз. Мазкур масала юзасидан Адлия вазирлиги қуйидаги ҳуқуқий тушунтиришни эълон қилишни лозим топади. Қонунчилик. Биринчидан…
Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#Билиб_қўйган_яхши
Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартибидан хабардормисиз?
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube

#Билиб_қўйган_яхши 🤔
Қуйидагилар йирик солиқ тўловчилар тоифасига киради:
✅ акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва акциз тўланадиган хизмат кўрсатувчи корхоналар;
✅ тижорат банклари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари;
✅ «Навоий КМК» ДК, «Олмалиқ КМК» АЖ ҳамда уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар;
✅ маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган ташкилотлар;
✅ маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича 100,0 миллиард сўмдан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган юридик шахслар;
✅ углеводород ҳом ашёси ва минерал ресурсларни қазиб олувчи, қайта ишловчи, етказиб берувчи ва сотувчи ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи юридик шахслар, бундан автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари мустасно;
✅ Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғидан йўловчиларни ташиш мақсадларида фойдаланувчи, халқаро ҳаво алоқаларини амалга оширувчи ва уларнинг таркибига кирувчи юридик шахслар.

Фаоллаштирилган кўмир (уголь) ҳақида сиз билмаган фактлар
Фаоллаштирилган кўмир (уголь) танани тозалашнинг дунёдаги энг қадимги ва энг машҳур усулларидан биридир. Кўпчилик ушбу препаратни нафақат заҳарланишда ёрдам берадиган, балки вазн йўқотиш ва сочларнинг ўсишига ёрдам берадиган универсал восита деб ҳисоблайди.
1. Бошқа дорилар билан ўзаро алоқаси?
Кўпчилик томонидан яхши кўрилган қора таблеткалар ҳам фойда, ҳам зарар етказиши мумкин. Фаоллаштирилган кўмир баъзи дориларни адсорбсия қилади, масалан антидепрессантлар ва яллиғланишга қарши дориларни, шу сабаб уларни биргаликда ишлатиш тавсия этилмайди.
2. Терини тозалайдими? Фаоллашган кўмир терини парвариш қилиш маҳсулотларининг таркибий қисмига айланиб бормоқда. Унинг афзалликлари адсорбсион ва ғовакли тузилиши билан изоҳланади.
3. Ёмон холестеринни йўқ қилади?
Фаоллаштирилган кўмир ёмон холестерин билан курашишга ва қон томирларини тозалашга ёрдам беради деб ишонилади. ❗️Aммо дори қон оқимига кирмайди, демак, принципиал жиҳатдан уни тозалаши мумкин эмас.
4. Озишга ёрдам берадими?
Килограмм йўқотиш учун фаол лаштирилган кўмир курси фойда бермайди. Препарат заҳарланишдан кейин токсинларни ўзлаштириши мумкин (маълум вақт ичида), аммо ёг йўқотиш хусусиятига эга эмас. Вазн йўқотиш учун ортиқча ёғлар ва углеводларни танадан чиқариб ташлаш керак.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official