Расмий хабарлар I Официальные новости
28.5K subscribers
31.2K photos
6.82K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#Қибрай
#дезинфекция

🚿Бугун Қибрай туманидаги серқатнов автомобил йўллари дезинфекция қилинди.

🚍Махсус автомобил воситасида хлорли суюқлик катта трасса бўйлаб, йўлнинг икки томонига босим остида сепиб чиқилди. Бундан кўзланган мақсад, коронавирусга қарши курашиш бўлиб, энг самарали усул тозаликка эътибор қаратишдир.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Қибрай
#ярмарка

Қибрай туманида карантин туфайли аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида, жойларда туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Акмалжон Тиллаев ва ходимлари томонидан савдо ярмаркалари ташкил қилинмоқда.

🛒Ярмаркаларда қишлоқ хўжалиги ва кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси йўлга қўйилган бўлиб, маҳсулотлар арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда.

📌Дарҳақиқат, маҳсулотлар янги ва сифатли, нархлар эса ҳамёнбоп бўлганлиги учун харидорлар салмоғи ҳам юқори бўлмоқда.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Қибрай
#хайрия

УЗ:🏘 Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳузуридаги ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан 700 та хонадонга мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва антисептик воситалар тўплами Қибрай туманидаги марказга келиб тушди.

🚚 Ўз навбатида, 10 апрель куни туманда яшовчи кам таъминланган, моддий ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бор, ёлғиз кексалар ва карантинга олинган оилаларга жўнатмалар ўз вақтида етказиб берилди.

👥Таъкидлаш керакки, ёрдам юкларини аҳолига етказишда туман ҳокими ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Наврўз Алимов, ҳокимлик ходимлари ва волонтёрларнинг хизмати беқиёсдир.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#МУРОЖААТ
#ТОШКЕНТ_ВИЛОЯТИ

#Бекобод_тумани
#Бекобод_шаҳри
#Чиноз_тумани
#Қибрай_тумани

Тошкент вилоятининг Бекобод тумани, шаҳри; Чиноз тумани, Қибрай тумани ҳокимлари аҳолига мурожаат қилди.

Мурожаатларда мазкур ҳудудларда пандемиянинг кескин тус олиб кетмаслиги учун Тошкент вилояти туман ва шаҳар ҳокимликлари аҳолига доимий кўмак беришга тайёр эканлиги маълум қилинди.

‼️Тафсилотлар видеоларда

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official