Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.77K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Вазирлар Маҳкамасида шyъба мудири лавозимидан озод этилди

Ўзбекиcтон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги [269-сон] фармони билан Вазирлар Маҳкамасининг янги тасдиқланган ижро этувчи тузилмасига мувофиқ:

Тухтаев Зафар Шахатамович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти Соғлиқни сақлаш ва спорт соҳасидаги ислоҳотларни мувофиқлаштириш шyъбаси мудири лавозимидан озод қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Деворлари ёрилган Тошкентдаги турар жойни қурган ва сотган одам қамоққа олинган

Ижтимоий тармоқларда янги қурилгани айтилган кўп қаватли уй деворлари ичидан дарз кетгани акс этган видеолар тарқалган. Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, Мирзо Улуғбекнинг Мағрур кўчасидаги 55Б-уй 2017 йилда фуқаро Б.Зокиров томонидан ўзи ва оила аъзоларининг яшаши учун якка тартибдаги уй-жой сифатида қурилган ва фуқароларга алоҳида квартира сифатида ўзбошимчалик билан реконструкция қилинган ва сотилган.

Қайд этилишича, барпо этилган уй экспертизадан ўтказилган ва унинг хулосасига кўра, қурилишнинг бир нечта талаблари бузилган. Бино сейсмик зонада қурилиш ўтказиш талабларига жавоб бермаслиги ҳам аниқланган. Ҳозир уй авария ҳолатида.

Фуқароларга алдов йўли билан уй сотган Б.Зокиров эса 2022 йилнинг июн ойида ЖКнинг 186-моддаси 4-қисми «а», «б» бандлари (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишда одамлар ўлимига, бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқиши), 168-модда 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) ва 229-моддалари (ўзбошимчалик) билан айбли деб топилган ва 8 йилу 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Айни вақт фуқароларга етказилган зарарни қоплаш мақсадида суд органи томонидан компенсация пулини ундириш учун суд жараёнлари давом этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Солиқ қўмитаси интизомсиз солиқ тўловчиларда солиқ текшируви ўтказиш бўйича тажриба ўтказади

Солиқ қўмитаси 2023 йил 1 октябрга қадар тажриба тариқасида ҚҚС тўлаш бўйича солиқ узилиши аниқланганда солиқ назорати тадбирларини амалга ошириши мумкин.

ҚҚС товар (хизмат)лар реализациясининг ҳар бир босқичида солиқ буджетга тўланиши зарур. Шуни амалга ошириш мақсадида интизомсиз солиқ тўловчилар томонидан ҚҚСни ноқонуний қоплашни олдини олиш бўйича тажриба ўтказилади.

Бу Европа ва МДҲ давлатларида кенг қўлланиладиган бутунжахон амалиётдир. Ушбу мамлакатларнинг солиқ маъмурчилигида товар (хизмат)ларни етказиб бериш занжирида ҚҚС узилишлари аниқланганида, солиқни асоссиз қоплашда нафга эга бўлаётган бенефициарларни аниқлаш учун бундай етказиб бериш жараёнларида иштирок этган барча шахсларга нисбатан қатъий солиқ назорати тадбирлари ўтказилади.

❗️Муҳим. Тажриба доирасида ўтказиладиган солиқ назорати чоралари оммавий характерга эга бўлмайди.

Бироқ, сохта тадбиркор - солиқ тўловчилар томонидан ҚҚСни буджетга тўламаслик шарт-шароитларининг яратилиши товар (хизмат)ларни етказиб бериш занжирининг барча иштирокчиларини, ҳатто улар билан боғлиқ бўлмаган инсофли тадбиркорларни, солиқ ҳуқуқбузарлиги содир этлиши мумкин бўлган хавф гуруҳига кириб қолишига олиб келмоқда.

Шу боис, солиқ органларининг вазифаси ҳақиқий бенефициарлар ҳамда уларга алоқадор шахсларни ва ноқонуний қопланган солиқларни аниқлашдан иборат.

Тажриба кенг жамоатчилик ва экспертлар ҳамжамиятини жалб қилган ҳолда ўтказилади ва унинг натижалари, жумладан, дастлабкилари ОАВда ёритилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️ИИВ блогерларни ёллаш ҳолатини аниқлади

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани Чорвадор маҳалласига раисни сайлаш тадбирига, сайланувчилар рўйхатига тушмаган ва бундан норози айрим фуқаролар "Элпарвар" блогерларини ёллаб, жанжал уюштириш орқали тадбирни бузмоқчи бўлаётганликлари ҳақида маълумот келган.

Огоҳлантирамиз, жамоат тартибини бузишга қаратилган ҳар қандай кўринишдаги ҳаракатларга нисбатан кескин чора кўрилади, дейилади вазирлик ахборот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, ғайриҳуқуқий манфаатларни кўзлаб, жамоатчилик назоратини суиистеъмол қилишга йўл қўйилмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
2022 йил якунлари бўйича статистик инфографикалар эълон қилинди

🏢 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан 2022 йил якунлари бўйича дастлабки расмий статистика маълумотлари асосида қизиқарли инфографикалар тайёрланиб, агентлик расмий веб-сайтида эълон қилинди.

Қўйидаги йўналишларда:

— Макроиқтисодий индикаторлар ва миллий ҳисоблар

— Нархлар

— Саноат статистикаси

— Инвестициялар

— Қурилиш статистикаси

— Хизматлар соҳаси статистикаси

— Ташқи иқтисодий фаолият статистикаси

— Корхона ва ташкилотлар демографияси

— Демографик кўрсаткичлар

— Иш ҳақи статистикаси

— Аҳоли турмуш даражаси статистикаси

— Қишлоқ хўжалиги статистикаси

— Ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
«Ҳайратон — Мозори Шариф» темир йўлидан фойдаланиш бўйича 2 йиллик битим имзоланди

12 февраль куни Афғонистон темир йўл бошқармаси ва «Согдиана транс» ШК ўртасида «Ҳайратон — Мозори-Шариф» темир йўлида эксплуатация ишларини давом эттириш тўғрисида янги келишув имзоланди. Унга кўра, «Согдиана транс» яна икки йил давомида ўз фаолиятини давом эттиради.

Шунингдек, томонлар биргаликда «Мозори Шариф» бекатига юкларни етказиб беришни тезлаштиришни келишиб олди.

Бундан ташқари, Афғонистон темир йўллари бошқармасининг маҳаллий мутахассисларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилиши белгиланди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабарига кўра, 10−11 февраль кунлари Афғонистонга 714 та юк вагони етказилган. Бугунги кунга қадар юкларни етказиб бериш давом этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистонда энди ўқувчилар коллеж ва техникумларга бир йилда икки марта қабул қилинади

Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.

Бунда:

- коллеж ва техникумларга ўқувчиларни қабул қилишни бир йилда икки марта ташкил этиш;

- техникумларда мутахассислик йўналишидан келиб чиқиб давлат гранти ажратишни жорий этиш орқали умумий давлат гранти улушни 50 фоизга етказиш;

- хусусий секторнинг кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлашни тизимли йўлга қўйиш мақсад қилинган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 13 февраль, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📌 Мавзу: IT соҳасидаги имтиёз ва имкониятлар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Маҳлиё Муҳсинова, Рақамли технологиялар вазирлиги IT Парк директорининг таълимни ривожлантириш бўйича ўринбосари

〰️〰️〰️
📌 Мавзу: Инсон ресурсларини бошқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Электр энергияси ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Яккабоғ” МФЙдаги уйда фуқаро М.Ш. умумий фойдаланишдаги электр тармоғига майнинг қурилмаларини ўзбошимчалик билан улаб, 81,1 минг кВт/с электр энергиясини ноқонуний сарфлаганлиги ҳамда ушбу хонадон хўжалик биносида фуқаро А.А. 52,1 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 144,3 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан туман электр таъминоти корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “Q.A.” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси Ғ.Р. умумий фойдаланишдаги электр тармоғига хўжаликнинг 2 дона сув насосини ўзбошимчалик билан улаб, 267 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 120,1 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан “Ҳудудгаз Жиззах” ГТФ шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.A.” оилавий корхонасига қарашли иссиқхонада газ ҳисоблаш ускунасига ташқаридан таъсир ўтказилиб 119,1 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 119,1 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир ҳомиладор аёл ва янги туғилган чақалоқ сифатли тиббий ёрдам олиши керак. Бу — миллий тиббиётимиз олдидаги энг муҳим вазифалардан бири.

Қувонарлиси, охирги йилларда юртимизда мазкур йўналишда салмоқли натижаларга эришилди. Жорий йил эса бу борадаги ишлар қамрови янада кенгаяди.

Хусусан, мамлакатимизда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеороликда ушбу эзгу ташаббус доирасида белгиланган муҳим вазифалар ҳақида сўз юритилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🌐 IT соҳасидаги имтиёз ва имкониятлар

АОКАда IT-парк директорининг таълимни ривожлантириш бўйича ўринбосари Маҳлиё Муксинова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурафшон шаҳрида тунги вақтда пиёдалар ўтиш жойи аниқ ва тиниқ, сифатли кўриниб туришини таъминлаш мақсадида янгича усул синовдан ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🌐 IT соҳасидаги имтиёз ва имкониятлар АОКАда IT-парк директорининг таълимни ривожлантириш бўйича ўринбосари Маҳлиё Муксинова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли эфир 〰️〰️〰️ Telegram…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

👨🏻‍💻 IT-мутахассислари халқаро сертификат учун сарфланадиган маблағнинг 50 фоизигача компенсация олиши мумкин

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда IT-парк директорининг таълимни ривожлантириш бўйича ўринбосари Маҳлиё Муксинова маълум қилди:

🔹🔹🔹🔹
«Coursera» халқаро очиқ онлайн таълим платформаси билан келишувга кўра, 2023 йилдан бошлаб 1 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик ўғил-қизлар IT соҳасининг 3 та асосий йўналиши (Frontend, Python, IT-English) бўйича платформадаги мавжуд онлайн курсларда қатнашиши ва халқаро IT-сертификатга эга бўлиши учун имконият яратилди.

Рақамли технологиялар вазирлиги ва IT-парк маъмурияти билан ҳамкорликда «IT-Bilim» молиялаштириш ташкилоти ва bilgi.uz платформаcи ишга туширилди.

Ушбу платформа орқали IT соҳасида билим олишни хоҳловчи ёшлар, молиявий ёрдамга муҳтожлар, таълим муассасалари, молиявий ташкилотлар «IT-Bilim» ташкилотига мурожаат қилиб, Марказий банкнинг асосий ставкасидан юқори бўлмаган фоизларда, имтиёзли давр билан 3 йилгача мақсадли қарз олишлари мумкин бўлади.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қибрай туманида содир этилган безорилик жиноятини фош этиш бўйича амалга оширилган тадбир юзасидан маълумот

2023 йил 22 январь куни бир нечта номаълум шахслар томонидан 1998 й.т. Ш.А. ва 2003 й.т. Ж.Х.ларни уриб тан жароҳати етказганлик ҳолати юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видео бўйича аниқлик киритиш мақсадида тезкор суриштирув олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларга асосан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноятни фош этиш борасида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ушбу жиноятни 2000 й.т. М.А. ҳамда Х.З.лар содир этганликлари аниқланиб, Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудида навбатдаги безорилик жиноятини амалга ошириш мақсадида воқеа жойига келган вақтида ушланганлар.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
💻 Инсон ресурсларини бошқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар

АОКАда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📶 Давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш учун электрон платформа ишга туширилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова маълум қилди:

📌 Платформа орқали:

🫥вакант лавозимларни эълон қилишдан тортиб, ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришгача бўлган жараёнлар тўлиқ электрон тарзда амалга оширилади;

🫥таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотлар ягона электрон базага жамланган ҳолда ахборот тўпланади ва унга ишлов берилади;

🫥ходимлар давомати ва иш вақти ҳисоби табели, шунингдек, хизмат сафари, меҳнат таътили, меҳнатга лаёқатсизлик даври электрон шаклда қайд этиб борилади;

🫥ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаб борилади;

🫥кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архиви юритилади.

Бугунги кунда Дастурга 4 мингга яқин ташкилот уланган.
🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹

📝 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Mening_kasbim_mening_tanlovim

МОНОМАРКАЗДА меҳнат бозори ҳамда иқтисодиёт тармоқларида талаб юқори бўлган ўрта бўғин касбларини биз билан бирга ўрганасиз.

📲 Юртимизнинг исталган ҳудудидан туриб қўнғироқ қилинг ва марказ фаолиятига оид ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг.

☎️ +998 71 207-69-00 Ички: 112 ,113, 114, 115
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⭐️Кадастр маслаҳатчи рубрикаси.

⁉️Кадастр ҳужжатларини неча йилда янгилаб туриш керак? Ўзи уни қандай ҳолларда янгилаш лозим?

🗣Мазкур саволга жавобни видеода олишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клуби ташкил этилганига икки йил тўлди

Ўзбекистон судьялар клубига барча судьялар аъзо, бироқ улардан аъзолик бадали ундирилмайди.

2022 йил давомида Судьялар клубининг электрон платформасида иқтисодий судлар амалиётида учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан 1350 та масала муҳокама қилинган бўлса, маъмурий судлар судьялари 850 та масала бўйича тавсиявий характерга масалага эҳтиёж сезишганини кўриш мумкин. Жиноят ишлари бўйича судлар йўналишида бу миқдор 904 тани, фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолияти бўйича муҳокама этилган мавзулар сони 2308 тани ташкил қилади.

Судьялар клубининг электрон платформасида кўтарилган масалалар ҳар олти ой ва йил якунида кенг доирада муҳокама этилиб, умумлашма таҳлил қилинади. Қайсики масалада қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки Олий суд Пленуми қарори шаклида тушунтириш бериш талаб қилса, Судьялар олий кенгаши томонидан тегишли тақдимнома киритиш амалиёти йўлга қўйилган.. Натижалар йўқ эмас, айнан клубдаги муҳокамалар натижасида айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилган.

📌 Батафсил

Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий соҳаларга масъул раҳбарларни қабул қилди.

● 2022 йилда 386 минг нафар мактаб битирувчиларидан 137 минг нафари олий таълимга, 20 минг нафари коллеж ва техникумларга қамраб олинган. Лекин битирувчиларнинг 50 фоизи ҳеч қандай касб-ҳунарсиз меҳнат бозорига кириб келган.

2023 йилдан бошлаб, ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг энг устувор вазифаси бўлиши таъкидланди.

● Сўнгги йилларда олимларнинг иш ҳақи 4,5 баробар оширилган. Бу йил илм-фан ва инновацияларга 1,8 триллион сўм ажратилмоқда. Бундан фойдаланиб, сув ва энергияни тежаш, тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлик, геология, саноат, қурилиш каби долзарб йўналишларда илмий асослар яратиш зарурлиги қайд этилди.

● Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам долзарб масалалар кўп. Бугунги кунда аҳолининг 56 фоизида ортиқча вазн, 30 фоизида сурункали касалликлар бор. Шу боис «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати бошланиши маълум қилинди.

🗣Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM