#Бобур_540
***
Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ?
Кимки, ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ!
Гар замонни нафй қилсам, айб қилма, эй рафиқ,
Кўрмадим ҳаргиз, нетайин, бу замондин яхшилиғ!
Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглума,
Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилиғ.
Эй кўнгул, чун яхшидин кўрдунг ямонлиқ асру кўп,
Эмди кўз тутмақ не, яъни ҳар ямондин яхшилиғ?
Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ —
Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ!
Яхшилиғ аҳли жаҳонда истама Бобур киби,
Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ?!
Заҳириддин Муҳаммад Бобур
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Тошпулатов Фаррух Аззамқулович 1980 йил 14 февралда Жиззах вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
Ф.Тошпулатов 2002-2019 йилларда Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиши департаменти Арнасой тумани бўлимида, департаментнинг матбуот гуруҳида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бошқарув раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Нуралиев Фахриддин Абдусатторович 1984 йил 14 февралда Сурхондарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
Ф.Нуралиев 2013-2019 йилларда ЎзЭОАВМА ахборот хизмати раҳбари, собиқ “Ўзбекэнерго” АЖ матбуот котиби сифатида фаолият юритган.

📢 14 февраль, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
〰️〰️〰️
🦠 Мавзу: «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг 2022 йилдаги фаолияти сарҳисоби
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Ҳасан Саломов, фонд ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
🦠 Мавзу: «Пахта хомашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони мазмун-моҳияти
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Соатмурод Қулмирзаев,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари
〰️〰️〰️
🦠 Мавзу: Тошкентда ҳавонинг ифлосланиши, унга таъсир қилувчи омиллар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Азиз Калимбетов, Табиат ресурслари вазирлиги бошқарма бошлиғи

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда ўтказилган брифингда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Саломов 2022 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди:
✅ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Соатмурод Қулмирзаев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Деҳқон хўжаликлари ташкил этиш учун фуқароларга ерлар қандай ўлчамларда ажратилишини биласизми?
Деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ажратилган ерларга уй-жой ва бино-иншоотлар қуриш қатъиян тақиқланади. Бундай ҳаракатлар Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилинишига сабаб бўлади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ажратилган ерларга уй-жой ва бино-иншоотлар қуриш қатъиян тақиқланади. Бундай ҳаракатлар Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилинишига сабаб бўлади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Соатмурод Қулмирзаев маълум қилди.
Шунингдек, 2023 йилдан бошлаб сотиб олинган хорижий ва маҳаллий лазерли ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи давлат бюджетидан қоплаб берилади.
Минерал ўғитлар нархи барқарорлигини таъминлаш ва танқислигини олидини олиш мақсадида 2025 йил 1 январга қадар импорт қилинадиган айрим турдаги минерал ўғитларга божхона божининг “ноль” ставкаси қўлланилади.
📝Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда Табиат ресурслари вазирлиги бошқарма бошлиғи Азиз Калимбетов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌫 Тошкент шаҳрида ҳавонинг майда чанг зарралари билан ифлосланиши “ўрта” ва “яхши” даражада. Бу инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Табиат ресурслари вазирлиги бошқарма бошлиғи Азиз Калимбетов маълум қилди:
✅ Мамлакатимизнинг табиий хусусиятлари (қуруқ иқлим, қумли ва гилли тупроқ) сабабли атмосфера ҳавосида муаллақ заррачалар – чанг миқдори юқори ҳисобланади.
🔎 Тошкент шаҳрида ўрнатилган 15 та нуқта орқали ҳаво сифати ўрганилганда ифлосланиш “ўрта” ва “яхши” даражада эканлиги аниқланди.
‼️ Табиат ресурслари вазирлиги саноат, транспорт ташламалари билан биргаликда тамаки истеъмоли ҳам атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи омил эканлиги маълум қилади ва соғлом турмуш тарзига риоя этган ҳолда ҳаёт кечиришга чақиради!
📝Батафсил
✍️ ✍️ ✍️ ✍️ ✍️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Табиат ресурслари вазирлиги бошқарма бошлиғи Азиз Калимбетов маълум қилди:
📝Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари Наталья Германни қабул қилди.
Наталья Герман Ўзбекистон Президентига минтақада дўстлик, яхши қўшничилик ва ишонч муҳитини мустаҳкамлаш, амалий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилган муҳим ташаббуслари учун чуқур миннатдорлик билдирди.
БМТнинг юқори даражали вакили ўзининг янги - Бирлашган Миллатлар Хавфсизлик кенгашининг Терроризмга қарши курашиш қўмитаси Ижроия тузилмаси раҳбари лавозимида Ўзбекистон билан минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги яқин ҳамкорлик бундан буён ҳам давом этишига кўмаклашишини таъкидлади.

Яна бир бор фуқаролардан бу каби сохта сайтларга кирмасликни сўраб, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.
‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шовот туманидаги метан газ шохобчасида 11-феврал куни соат 7:00дан 8:00га қадар автомобилларга 1 метр куб сиқилган газ 3000 сўмдан сотилгани маълум бўлган. Шундан сўнг, тушунтириш ишлари олиб борилиб, 2700 сўмдан сотилиши таъминланган
Айрим ижтимоий тармоқларда “Хоразм вилояти Шовот туманида метан газ нархини 2700 сўмдан 3000 сўмга чиқаришди” сарлавҳали хабар эълон қилинди.
Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Ушбу ҳолат Хоразм вилояти, Шовот тумани, Хитой қишлоғида жойлашган “Яшнарбек Ражабов” хусусий корхонасига қарашли АГТКШда 2023-йил 11-феврал куни соат 7:00дан 8:00га қадар автомобилларга 1 метр куб сиқилган газ 3000 сўмдан сотилганлиги маълум бўлган.
Шу куннинг ўзида корхона раҳбарияти билан шохобчада юзага келган ушбу ҳолат муҳокама қилиниб тушунтириш ва тавсиялар берилган.
Шундан сўнг, 2023-йил 11-феврал куни соат 8:00дан бошлаб шохобчада автомобилларга 1 метр куб сиқилган газни 2700 сўмдан сотилиши йўлга қўйилган ва ҳозирги кунда ҳам ушбу нархда сотилмоқда.

📢 15 февраль, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
〰️〰️〰️
📌 Мавзу: 2022 йил давомида"Ўзсувтаъминот" АЖ тизимида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Акмал Муродов, Акционерлик жамияти ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
📌 Мавзу: Аҳолидан келиб тушаётган энг муҳим масалалар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
〰️〰️〰️
📌 Мавзу: 2022 йил давомида"Ўзсувтаъминот" АЖ тизимида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Акмал Муродов, Акционерлик жамияти ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
📌 Мавзу: Аҳолидан келиб тушаётган энг муҳим масалалар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳудудий бўлинмалари маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказилаётгани бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ҳокимликлар масъулиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларини маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказиш қайд этилган ва ушбу ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва давлат идоралар билан келишиш учун Адлия вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими — project.gov.uzга жойлаштирилган.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу норматив-ҳужжат ҳозирда лойиҳа бўлиб, расмий кучга эга эмас. Айни дамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Фармон лойиҳасидаги тегишли бандлар бўйича эътироз билдирилиб, Адлия вазирлиги билан музокаралар ўтказилган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларини маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказилаётгани бўйича соҳа ходимлари ва кенг жамоатчилик вакилларининг хавотирига ўрин йўқлигини маълум қиламиз.