Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#Биласизми

Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви органлари, ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қуйидагиларга аралашиш тақиқланади:

🔸бошоқли дон етиштиришда агротехник тадбирларни ўтказиш, моддий-техник ресурслар билан таъминлашга;

🔸ажратилган имтиёзли кредитлардан фойдаланиш йўналишларига;

🔸буғдойни сотиш жараёнларига, шартномалар тузишга, хўжаликларни дон тайёрлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи маълум корхоналарга бириктириш, республика ҳудудлари ўртасидаги ички ташувларга аралашишга.

❗️Ғаллачилик кластерлари фаолиятига чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва бошқа йўналишларни қўшиш тўғрисида ёзма ёки оғзаки тартибда кўрсатма бериш мумкин эмас.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Биласизми

☑️ Cавдо расталари ва бозорларда тарозилар ва бошқа ўлчов приборлари сотувчи-ходимларнинг иш жойларида харидорлар товарни тортиш ва беришнинг бутун жараёнини кўрадиган қилиб ўрнатилиши керак.

Тарозиларни пештахтанинг фасадига томон бурчак остида ўрнатиш, уларнинг олдини товарлар, дарпардалар, инвентарь ва бошқа нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.

➡️ Тарозилар ҳар хил тебранишлар ва зириллашларга учрамайдиган мустаҳкам, барқарор горизонтал жойга ўрнатилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Биласизми

🔰Чиқинди қутилари, жумладан, қуйидаги жойларда мажбурий тартибда ўрнатилади:

▫️ кўп квартирали уйларнинг подъездига кириш йўлида – 1 та;

▫️ ташкилотлар, шунингдек, савдо объектларининг биносига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та;

▫️ метро, ер ости ва ер усти ўтиш жойларининг ҳар бир кириш (чиқиш) йўлида – 2 та;

▫️ жамоат йўловчи транспорт бекатларида – 1-2 та;

▫️ автотураргоҳлар ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончаларига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та.

➡️ Чиқинди қутилари мажбурий тартибда ўрнатилиши лозим бўлган жойлар билан батафсил бу ерда танишинг.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Биласизми

❗️ Қонунчиликка кўра, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари электр тармоғи хўжалиги объектларининг режали таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантиришга мажбур.

Шунингдек, истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўғрисида маълумот берилиши лозим.

манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Биласизми

🚘 Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, худди шунингдек бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Биласизми

❗️Ногиронлиги бўлган шахсларга берилган айрим имтиёзлар

🔹 Ногиронлиги бўлган шахслар учун ОТМда давлат гранти асосида қўшимча қабул квотаси ажратилади.

🔹 Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

🔹 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ДХМ ва (ёки) ЯИДХП орқали хизмат кўрсатишда 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

🔹 Ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди.

🔹 Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинлашда давлат хизматлари бепул кўрсатилади.

🔹 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар болаларини давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда имтиёзли рўйхатга киритилган.

🔹 Тегишли тиббий хулоса асосида муҳтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари берилади.

🔹 Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш ҳуқуқига эга.

🔹 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади.

🔹 Меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида шароитга эга хона ташкил этилади.

🔹Хизмат турар жойларида яшаётган I ва II гуруҳ ногиронлари хизмат уйидан бошқа турар жой берган ҳолда кўчирилади.

🔹Ногиронлиги бўлган ёшларга БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) субсидия ажратилади.

🔹Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш учун ногиронлиги бўлган болалар тўловдан озод этилади.

🔹Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг МҲТЭКМнинг 3 баравари (2 млн 760 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Биласизми

❗️Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (3 млн сўмдан) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

⚠️ Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

☑️ Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик 300 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Шунингдек, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида
:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Биласизми

🔘 Болаларнинг қуйидаги контингенти боғчага устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга:

▫️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

▫️ кўп болали оилаларнинг болалари;

▫️ етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

▫️ “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;

▫️ контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;

▫️ талабалар ва педагогларнинг болалари;

▫️ акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;

▫️ кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#Биласизми

❗️Айрим ҳолларда кадастр паспорти бепул расмийлаштирилади

🔘 Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).

✍️ Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Биласизми

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи шахс ва унга тазйиқ ўтказган ва зўравонлик қилган шахс бир жойда ишласа ёки ўқиса, ички ишлар органи мансабдор шахси уларнинг ўртасидаги бевосита алоқани тақиқлаш бўйича ташкилотга тақдимнома киритади ва ташкилот раҳбари тақдимнома ижросини таъминлайди.

🗓 Ҳимоя ордери муддати суд томонидан 1 йилгача узайтирилиши мумкин.

Илгари муддат 30 кунгача ички ишлар органлари томонидан узайтирилган.


https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Биласизми

Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандларини танлов асосида муассасадаги жами ўқувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бепул (грант асосида) ўқишга қабул қилиши лозим.


https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Биласизми

🔰 Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар

🔹Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан, 15 дан 16 ёшгача бўлганлар учун эса ҳафтасига 24 соатдан ошмаслиги лозим.

🔹Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.

🔹Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.

🔹Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – “Ёшлар дафтари” ишга туширилган.

🔹“Ёшлар дафтари”га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 650 минг сўм) миқдорида ёрдам кўрсатилади.

🔹Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 50 бараваригача (16 млн 500 минг сўм) миқдорда субсидия ажратилади.

🔹Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

🔹Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 13 турдаги ёрдам берилади.

🔹Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

🔹“Мозийга саёҳат” дастури доирасида “Ёшлар дафтари”га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади.

🔹Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#Биласизми

📢Қонунчиликда тадбиркорларга берилган айрим имтиёзлар

Конституция: тадбиркорларга берилган энг муҳим 9 та кафолат 👉 БАТАФСИЛ

Айрим тадбиркорлар давлат мулки ижара тўловидан озод этилади 👉 БАТАФСИЛ

“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида айрим тадбиркорларда барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди 👉 БАТАФСИЛ

Айрим тадбиркорлар ишчиларининг даромад солиғи қайтариб берилади 👉 БАТАФСИЛ

Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатилади 👉 БАТАФСИЛ

ЯТТлар ходимлари учун ижтимоий солиқни йилига БҲМнинг бир бараварида тўлайди 👉 БАТАФСИЛ

Айрим тадбиркорларга мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади 👉 БАТАФСИЛ

Тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлар қўллаб-қувватланади 👉 БАТАФСИЛ

Айрим туманларда тадбиркорлар учун фойда солиғи 1 фоиз этиб белгиланади 👉 БАТАФСИЛ

Касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга субсидия берилади 👉 БАТАФСИЛ

“Фаол тадбиркор” кўкрак нишони таъсис этилган 👉 БАТАФСИЛ

Мўйноқдаги тадбиркорлар фойда солиғини 1 фоиз тўлайди 👉 БАТАФСИЛ

Қорақалпоғистондаги тадбиркорлар бир қатор солиқлардан озод қилинган 👉 БАТАФСИЛ

Тадбиркорларнинг электр тармоғига уланиш харажатларида имтиёз берилади 👉 БАТАФСИЛ

Тадбиркорлар судларда давлат божидан озод қилинади 👉 БАТАФСИЛ

Оролбўйи минтақасидаги тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади 👉 БАТАФСИЛ

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидиялар берилади 👉 БАТАФСИЛ

Тадбиркорларга кредитлари учун кафиллик берилади 👉 БАТАФСИЛ

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, мамлакат бўйлаб кексаларнинг саёҳат қилишини рағбатлантириш мақсадида ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябргача “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилиши белгиланган.

🔘 Туризм ойлиги доирасида қуйидагилар амалга оширилади:

🔹ҳудудлардаги туризм инфратузилма объектлари томонидан ихтиёрий тақдим қилинадиган чегирмалар ва акциялар тўғрисида ўз расмий веб-саҳифасида эълон қилиб борилиш;

🔹саёҳат қилувчилар учун вилоятлараро қатновчи автобус, авиа ва темир йўл чипталарига ихтиёрий чегирмаларни эълон қилиш ҳамда лицензияси бор тадбиркорлик субъектларининг ташиш хизматларига ихтиёрий чегирмалар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва эълон қилиш;

🔹республикадаги маданий мерос объектларига кириш чипталарига чегирмалар эълон қилиш.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 677 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 747 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 747 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 747 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 568 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 568 000 сўм.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк