Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🏗 Жорий йил 1 январдан бошлаб янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган бино-иншоотлар учун қўйиладиган талаблар

АОКАда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва «Газпром» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси” имзоланди

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, жорий йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва «Газпром» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказилди ва унда Россиядан Ўзбекистонга табиий газ етказиб беришнинг техник имкониятлари муҳокама қилинди.

Имзоланган “Йўл харита”га мувофиқ томонлар ўртасида тузилган Ишчи гуруҳ Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи “Ўрта Осиё – Марказ” газ қувури орқали газ транзитини амалга ошириш учун зарур бўладиган техник чора-тадбирларни ва ўрганишни келишиб олинди.

Ишчи гуруҳ техник жиҳатдан барча ишларни якунлагандан сўнг, табиий газни етказиб бериш бўйича асосий шартларни муҳокама қилинади.

Таъкидланишича, олиб борилган музокаралар ҳамда “Йўл харитаси”да Ўзбекистон Республикасининг мавжуд газ транспорти тизимига эгалик ҳуқуқини тўлиқ сақлаган ҳолда ички бозорга табиий газ зарур миқдорларда етказиб бериш мақсад қилинган. Бунда газ транспорт тизими кимгадир берилиши ёки суверенитетимизга қандайдир таҳдид умуман йўқ.

Келгусида ушбу йўналишдаги барча ишлар Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилган ҳолда амалга оширилиб, натижалари юзасидан доимий равишда жамоатчиликка маълум қилиб борилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
💼 2023 йилда 5 миллион нафар аҳоли бандлигини таъминлаш зарур — Президент

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича 2023 йил учун режалар муҳокама қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари камбағалликни қисқартириш миллий сиёсат даражасига олиб чиқилганини таъкидлади.

Натижада ўтган йилнинг ўзида камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушгани, бунда ҳоким ёрдамчилари 1 миллион нафар аҳолини касб-ҳунарга ўқитиб, тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашгани, даромадли иш билан банд қилгани муҳим омил бўлгани қайд этилди.

Шу даврда 200 мингга яқин тадбиркорлик субъекти ташкил қилинди, 10 мингта корхона фаолияти кенгайтирилди, 11 мингта корхона қуввати тикланди.

Бу ишларни 2023 йилда давом эттириш, бандликни таъминлаш бўйича барча тармоқ ва ҳудуд раҳбарларига аниқ топшириқлар берилган.

Жумладан, 2023 йилда 5 миллион нафар аҳоли бандлигини таъминлаш, шу жумладан 2 миллионта доимий иш ўрни яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🏗 Жорий йил 1 январдан бошлаб янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган бино-иншоотлар учун қўйиладиган талаблар АОКАда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

☑️ 16 январдан Шаҳарсозлик норма ва қоидаларининг айрим талаблари мажбурий характерга ўтказилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов маълум қилди:

🔹🔹🔹🔹
Эндиликда барча турдаги жамоат бинолари ва 3 қаватдан юқори бўлган турар-жой бинолари вестибюллари, йўлаклари, зиналари, лифт олди майдончалари ва бино атрофини ёритишда ҳаракат сезувчи қурилмаларни қўллаш зарурлиги белгиланган.

Бу ёритишга сарфланадиган электр энергиясини 30-50 фоизгача камайтиради.

Шунингдек, хонадаги радиаторларга:

🫥ҳароратни бошқарувчи термостатлар ўрнатилиши;
🫥радиаторда тўпланиб қолган ҳавони чиқариб юборувчи вентиллар бўлиши талаб этилади.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
💼 2023 йилда 5 миллион нафар аҳоли бандлигини таъминлаш зарур — Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича 2023 йил учун режалар муҳокама…
🗂 «Айрим ҳокимлар аҳолини даромадли иш билан банд қилиш масаласининг ичига кирмаган» — Президент

Мисол учун, Андижон вилояти жорий йилда инвестиция лойиҳалари ҳисобига 40 мингта, пахта ва ғалладан бўшаган ерларни аҳолига бўлиб бериш ҳисобига 75 мингта ва мавсумий ишлар орқали 200 мингта, маҳаллаларда микромарказлар ташкил этиш, саноат зоналарида ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва марказий кўчаларни хизматларга ихтисослаштириш, савдо-сервис объектларини барпо этиш ҳисобидан 135 мингта; оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ажратиладиган кредитлар ҳисобидан 20 мингта иш ўринлари яратишни режа қилган.

Ёки, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида картошкачиликни йўлга қўйиб, 10 минг аҳолини даромадли иш билан таъминлаш, боғларнинг суғориш тизимини тиклаш ҳисобига 2 минг, Кўкдалада тарвуз экишни йўлга қўйиб, 32 минг, Миришкорда дала четларига тут эктириш ҳисобига пиллачиликда қўшимча 6 минг аҳолини даромадли қилишни режа қилган.

Қолган вилоятлар-чи? Бу борада ҳудудларнинг дастурлари билан бирма-бир танишиб чиқдим. Очиқ айтиш керак, айрим вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари масаланинг ичига кирмаган”, деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
🗂 «Айрим ҳокимлар аҳолини даромадли иш билан банд қилиш масаласининг ичига кирмаган» — Президент Мисол учун, Андижон вилояти жорий йилда инвестиция лойиҳалари ҳисобига 40 мингта, пахта ва ғалладан бўшаган ерларни аҳолига бўлиб бериш ҳисобига 75 мингта ва…
Хитойдан камбағалликни қисқартириш бўйича катта тажрибага эга экспертлар жалб қилинмоқда

Давлатимиз раҳбари Навоий, Бухоро, Наманган, Қўқон, Оҳангарон ва Чирчиқ шаҳарлари, Зафаробод, Арнасой, Вобкент, Шофиркон, Когон, Ғиждувон, Ромитан туманларининг бандлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича режалари пухта ишлаб чиқилмагани, уларда мавжуд барча имконият ва захиралар ҳисобга олинмаганини танқид қилди.

Шу билан бирга, камбағаллик кўрсаткичлари республика бўйича яхшиланган бир пайтда, Навоий, Сурхондарё ва Фарғонада ўзгариш сезилмаётгани таъкидланди.

Президент камбағалликни қисқартиришнинг энг асосий механизмиаҳолини даромадли иш билан таъминлаш эканини қайд этди. Шу боис, маъмурий ислоҳотлар доирасида камбағалликни қисқартиришга масъул 5 та идора яхлит тизимга айлантирилди.

Эндиликда меҳнат ресурслари ва ишсизлик ҳисобини юритиш ҳам, бандликка кўмаклашиш ва тадбиркорликни маҳаллабай ривожлантириш ҳам битта — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бўлади. Бундан ташқари, янги вазирликка Хитойдан камбағалликни қисқартириш бўйича катта тажрибага эга экспертлар жалб қилинмоқда.

Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ушбу экспертлар билан бирга барча вилоятларда камбағалликни қисқартириш бўйича амалий ишларни ташкил қилиш, вилоят ҳокимлари билан бирга 2023 йил учун бандлик дастурини туманлар кесимида қайтадан кўриб чиқиб, тасдиқлаш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
Хитойдан камбағалликни қисқартириш бўйича катта тажрибага эга экспертлар жалб қилинмоқда Давлатимиз раҳбари Навоий, Бухоро, Наманган, Қўқон, Оҳангарон ва Чирчиқ шаҳарлари, Зафаробод, Арнасой, Вобкент, Шофиркон, Когон, Ғиждувон, Ромитан туманларининг бандлик…
Оилавий тадбиркорликни янада рағбатлантириш мақсадида молиявий кўмак кўлами кенгайтирилади:

🫥 тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш учун кредит миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади;

🫥 деҳқон хўжаликларига гаровсиз кредит миқдори 50 миллион сўмгача оширилади (амалда 33 миллион сўм);

🫥 аввал оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит олиб, яхши натижа кўрсатган тадбиркорлар ушбу дастурлар доирасида яна имтиёзли кредитлар олиши мумкин бўлади (ҳозир фақат бир марта олиш мумкин);

🫥 янги кредитлар олган фуқаролар ўзини ўзи банд қилганлар учун берилган имтиёзлардан фойдаланади;

🫥 кредитларнинг бир қисмини пластик картага олишга рухсат берилади.

✔️ 2023 йилда оилавий тадбиркорлик дастурига 12 триллион сўм берилади (2022 йилда – қарийб 10 триллион сўм). Президент яқинда имзолаган қарорга кўра, оилавий тадбиркорликка қўшимча 300 миллион доллар ажратилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💰Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига давлат бюджетидан ажратилган 1,5 триллион сўм, аввало, энг оғир маҳаллаларда камбағалликни қисқартиришга йўналтирилади

Йиғилишда илгари ажратилган кредитларнинг қайтарилиши масаласига тўхталиб ўтилди.

"Ҳокимлар бу маблағларни қайтаришни ўйламаса, оилавий тадбиркорлик қаердан бўлади? Ахир бу пуллар қайтса, яна туманнинг ўзига берилади-ку!", - деди Президент.

Мутасаддиларга ушбу масалани қатъий назоратга олиш топширилди.

Шунингдек, бандлик вазирига янги вазирликка бюджетдан ажратилган 1,5 триллион сўмни аввало энг оғир маҳаллаларда камбағалликни қисқартиришга йўналтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Бош вазир ўринбосарига, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига вилоят ҳокимликлари билан бирга жалб қилинган 135 миллион долларлик кредит линияси бўйича оғир маҳаллалар кесимида тадбиркорлик лойиҳалари пакетини шакллантириб, ушбу маҳаллаларда камида 50 минг аҳолини банд қилиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
💰Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига давлат бюджетидан ажратилган 1,5 триллион сўм, аввало, энг оғир маҳаллаларда камбағалликни қисқартиришга йўналтирилади Йиғилишда илгари ажратилган кредитларнинг қайтарилиши масаласига тўхталиб ўтилди. "Ҳокимлар…
Йиғилишда бандликни таъминлашда аҳолига тарқатилган ерлардан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.

Икки йил ичида аҳолига бериладиган ерлар 200 минг гектардан ошади. Бу — Самарқанд вилоятининг жами пахта ва ғалла еридан кўп майдон.

Лекин, бу йил ажратилиши керак бўлган ерларни кўпи ҳали захирага олинмаган, ишлар пала-партиш ташкил қилинаяпти. Маҳалланинг ичидаги кичик-кичик қулай майдонлар қолиб, даланинг ўртасидаги катта ерларни ажратиш ҳолатлари ҳам бор.

Шу муносабат билан мутасаддиларга:

🫥 ҳар бир маҳаллага “уста деҳқонлар”ни жалб қилиб, ушбу ер майдонларида фақат экспортбоп-бозорбоп маҳсулотлар етиштирилишига эътибор қаратиш;

🫥 ҳар бир туман агрологистика марказлари ва экспортёрлар билан шартномалар тузилишини таъминлаш топширилди.

Бу ерлардан самарали фойдаланиб, камида 1 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
Йиғилишда бандликни таъминлашда аҳолига тарқатилган ерлардан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди. Икки йил ичида аҳолига бериладиган ерлар 200 минг гектардан ошади. Бу — Самарқанд вилоятининг жами пахта ва ғалла еридан кўп майдон. Лекин, бу йил ажратилиши…
Янги тизимга кўра, туманлар алоҳида тоифаларга ажратилди. Йиғилишда 4 ва 5-тоифаларга кирган оғир туманлар ҳокимлари ўз иш услублари ва ёндашувларини ўзгартириши шартлиги қайд этилди.

Масалан, бугун Сурхондарёнинг барча туманларига республикадан тажрибали кадрлар ҳоким қилиб қўйилди.

Шу билан бирга, ушбу туманларда камбағалликни қисқартириш ишлари ҳам янгича ташкил қилинади. Бунда:

🫥 биринчи босқичда “темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” ягона тизимга бирлаштирилиб, ҳар бир оиланинг ягона рақамли паспорти ишлаб чиқилади;

🫥 иккинчи босқичда ҳар бир оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал дастурлари тузилади;

🫥 учинчи босқичда оила учун касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик лойиҳаси амалга оширилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
Янги тизимга кўра, туманлар алоҳида тоифаларга ажратилди. Йиғилишда 4 ва 5-тоифаларга кирган оғир туманлар ҳокимлари ўз иш услублари ва ёндашувларини ўзгартириши шартлиги қайд этилди. Масалан, бугун Сурхондарёнинг барча туманларига республикадан тажрибали…
📈 Президентимиз тадбиркорлик субъектларини кўпайтириш бўйича янги ёндашувларни жорий қилиш зарурлигини қайд этди.

Масалан, ўтган йили Бухорода — 8 та, Наманган, Сурхондарё ва Сирдарёда — 2 тадан, Тошкент вилоятида — 1 та туманда янги ташкил этилган тадбиркорлар сони 2021 йилга нисбатан 30-40 фоизга камайган.

Энг оғир аҳвол Андижон, Термиз ва Когон шаҳарлари, Жалақудуқ, Марҳамат, Олот, Қоракўл, Шофиркон, Мингбулоқ ва Қибрай туманларида эканини қайд этиб, Президент ушбу ҳудудлар ҳокимларининг бу борадаги фаолияти қониқарсизлигини кўрсатиб ўтди.

Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан бирга икки ҳафта муддатда ушбу туманларга бориб, мавжуд шароитларни ўрганиб, уларнинг ҳар бири бўйича тадбиркорликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📈 Президентимиз тадбиркорлик субъектларини кўпайтириш бўйича янги ёндашувларни жорий қилиш зарурлигини қайд этди. Масалан, ўтган йили Бухорода — 8 та, Наманган, Сурхондарё ва Сирдарёда — 2 тадан, Тошкент вилоятида — 1 та туманда янги ташкил этилган тадбиркорлар…
Маҳалладаги ишсиз аҳолини даромадли қилиш мақсадида 1 мингта маҳаллага хизмат кўрсатувчи 300 та микромарказ ташкил этиш дастури бошланган.

🏛 Давлатимиз раҳбари 1 апрелга қадар ҳар бир вилоятда камида 5 тадан микромарказни ишга тушириш зарурлигини таъкидлади.

Жорий йилда Ғиждувон, Булоқбоши, Зангиота, Фарғона туманлари, Қўқон, Марғилон, Урганч шаҳарларида камида 20 тадан шундай марказларни ташкил қилиш топширилди.

📈 Умуман, 2023 йилда яна 1 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш вазифаси қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️CCВ: Бухорода “Цинепар” сиропини ичиш туфайли болалар ўлими кузатилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида бир куннинг ўзида “Цинепар” сиропини ичган 23 нафар бола вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга зид эканлигини маълум қилади.

Ўрганишлар давомида Бухоро вилоятидаги тиббиёт муассасаларида даволанган болаларда ушбу препаратни қабул қилиш туфайли ҳеч қандай ўлим ҳолати кузатилмаган.

Шунга қарамай, вазирлик юртдошларимизга ҳар қандай дори воситасидан шифокор кўрсатмасисиз ва ўзбошимчалик билан фойдаланмаслик зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🇺🇿Нодирбек Абдусатторов дунё шахмат рейтингида 2-ўринни банд қилган хитойлик Динг Лирен билан дуранг натижа қайд этиб, пешқадамликни сақлаб қолди

Дуранг натижа қайд этган Нодирбек Абдусатторов 7 очко билан пешқадамлигини сақлаб қолди. Нидерландиялик Аниш Гири АҚШ гроссмейстери Уэсли Со билан дуранг ўйнади ва 6,5 очко билан иккинчи ўринда қолди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📱 “BUKHARA NEWS” ахборот ресурсида эълон қилинган “Бир куннинг ўзида “Цинепар” сиропини ичган 23 нафар бола ўлиб қолгани айтилмоқда” номли видео мурожаат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси ахборот хизматининг

📣РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

🔍“BUKHARA NEWS” ахборот ресурси томонидан маълумотларнинг ҳаққонийлиги ўрганилмасдан видеомурожаат эълон қилинганлиги оқибатида аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар тарқатилганлиги ҳолати бўйича вилоят прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 244 1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

📚Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 12¹- моддасида ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогерларга ўз веб - сайтига ва (ёки) веб - сайт саҳифасига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириш мажбурияти юклатилган.

👮‍♂️Қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш вилоят ИИБга юклатилди.

📝Тергов жараёни тўғрисида қўшимча ахборот берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 26 январь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
Брифинг

🔘Мавзу: Божхона хизмати органларининг 2022 йилдаги фаолияти сарҳисоби: натижалар ва режалар
🔘Вақти: 10:00
🔘Иштирок этади:  Ҳусан Тангриев, Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари в.б.

〰️〰️〰️
Брифинг

🔘Мавзу: Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар
🔘Вақти: 12:00
🔘Иштирок этади: Обиджон Дилмуродов, Энергетика вазирлиги масъул ходими

〰️〰️〰️
Матбуот анжумани

🔘Мавзу: "Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, жорий йилдаги режалар
🔘Вақти: 16:00
🔘 Иштирок этади: «Ўзсувтаъминот» АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентда ўрнатиладиган тиббий контейнерлар аҳолига стационар эмас, балки тезкор бирламчи тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида ўрнатиладиган тиббий контейнерлар хусусида танқидий фикрлар эълон қилинди.

Унда айтилганидек, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Б.Раҳмоновнинг қарорига кўра, пойтахтдаги 40 та маҳаллага ўрнатилган контейнерларда тиббиёт пунктлари ташкил этилиши белгиланган. Бунинг учун 900 миллион сўм маблағ ажратилади. Йил давомида шаҳар бўйлаб жами 170 та контейнер ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

Бу муассасалар барча зарур дори-дармонлар, керакли тиббий буюмлар, жумладан, ЭКГ ва 18 турдаги тиббий асбоб-ускуна ҳамда жиҳозлар билан таъминланади. Эрталаб соат 8:00 дан кечки 20:00 гача ишловчи икки койкали “кичик шифохона”да умумий амалиёт шифокори ва 2 нафар ҳамшира аҳолига мобиль тиббий хизмат кўрсатади.

Бундай маҳалла тиббиёт пунктлари диспансер назоратида турган кексалар, ҳомиладор аёллар ва болаларни тиббий кўрикдан ўтказишда оилавий шифокорга катта енгиллик беради.

Фуқароларнинг эса оддий кўриклар учун ўз ҳудудидаги поликлиникага қатнашига зарурат қолдирмайди. Чунки улар пойтахтнинг аҳоли гавжум бўлган кўп қаватли уйлари ёнига ўрнатилади.

Ушбу пунктларни жиҳозлаш, уларнинг узлуксиз фаолиятини таъминлаш Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилади. Шунингдек, бу кичик муассасаларга электр энергия ва сув тармоқлари тортилиб, иссиқ ҳамда совуқ кунларда ҳаво мўътадиллигини таъминловчи мосламалар ўрнатилади.

Бу тиббий пунктлар беморларнинг стационар даволанишига эмас, балки уларга бирламчи тезкор хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган.
Ажратилаётган маблағлар эса кичик “поликлиника”да ҳам худди оилавий поликлиникалардаги шароитларни ҳозирлаш учун сарфланади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк