Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий баёнот

2023 йил 24 январь куни соат тахминан 19-00 ларда фуқаро М.У. “Матиз” русумли автомашина бошқарувида ҳомиладор турмуш ўртоғи (шаръий никоҳ асосида) 1987 йилда туғилган М.Х.ни шифохонадан яшаш хонадонига олиб кетаётган вақтида, турмуш ўртоғи уни рашқ қилган ҳолда оғзаки жанжаллашиб келган.

М.У. турмуш ўртоғи билан гаплашиб олиш мақсадида, автомашинани Фарғона шаҳридаги “Нефтчи” стадиони рўпарасида тўхтатган.

Шу вақтда, автомашина орқа ўриндиғида ўтирган М.Х. (аёл) ўзи билан уйидан олиб чиққан пластмасса идишдаги “бензин” ёқилғисини дастлаб турмуш ўртоғи М.У.ни, кейинчалик эса ўзини ва автомашина салони ичига сепиб, ёқмоқчи бўлган.

Турмуш ўртоғининг ушбу ҳаракатидан қўрқиб кетган М.У. автомашинадан тушиб, ташқарига қочган вақтда М.Х. ёндиргич (зажигалка) билан ўзини ва автомашинани ёқиб юборган.

Чақирувга асосан ҳодиса жойига етиб келган Фарғона вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ёнғин тезкорлик билан ўчирилиб, тез-тиббий ёрдам бўлими ходимлари томонидан автомашина салонида бўлган марҳума М.Х.нинг ёнғин натижасида туғилган ўғил жинсли чақалоғини ҳаёти сақлаб қолинган.

Бироқ, шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан чақалоқ шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми “б” банди (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Марказий банк раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Назаров Акмал Нариманович 1984 йил 25 январда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

А.Назаров 2004-2020 йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 25 январь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
Мавзу: Энергия тежамкор иссиқлик сақловчи қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва инвестиция лойиҳалари
🔘 Вақти: 10:00
🔘 Иштирок этади: Жамшид Шерметов, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
Мавзу: Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар
🔘 Вақти: 12:00
🔘 Иштирок этади: Обиджон Дилмуродов, Энергетика вазирлиги масъул ходими

〰️〰️〰️
Мавзу: Муддатли ҳарбий хизматчилар учун ОТМларга ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар бўйича тест синовлари
🔘 Вақти: 14:00
🔘 Иштирок этади: Отабек Йўлдошев, Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
Мавзу: Жорий йил 1 январдан бошлаб янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган бино-иншоотлар учун қўйиладиган талаблар
🔘 Вақти: 16:00
🔘 Иштирок этади: Саидносир Усмонов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🧱Энергия тежамкор иссиқлик сақловчи қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва инвестиция лойиҳалари

АОКАда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бугун Нодирбек Абдусатторов Нидерландияда ўтаётган "Tata Steel Chess-2023" турнирининг "Masters" гуруҳи 10 тур доирасида иккинчи рақамлик шахматчи Динг Лайренга қарши дона суради.

Маълумот учун, кеча Нодирбек 9 тур доирасида 7 соатга чўзилган ўйинда германиялик Винсент Кеймерга қарши дона суриб, дуранг қайд этган эди.

"Challenger" гуруҳида 2 ўринда бораётган Жавохир Синдоров бугун недерландиялик Лами Эрвинга қарши дона суради.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️Бугун имзоланган Президент фармонига мувофиқ, ҳукуматга бўйсунадиган вазирлик ва мустақил мақомга эга идоралар сони жами 26 та этиб белгиланмоқда (улар таркибига кирган барча қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар билан бирга жами 69 та), шу жумладан:

🫥 вазирликлар – 21 та;
🫥 қўмиталар – 12 та, шундан 2 таси мустақил мақомга эга;
🫥 агентликлар – 25 та, шундан 3 таси мустақил мақомга эга;
🫥 инспекциялар – 11 та.

Вазирлик ва идораларда бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган жами 17 447 та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда (умумий сонга нисбатан 24 фоиз). Шу жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207 нафардан 144 нафаргача (-63) ёки 30 фоизга қисқартирилмоқда.

Вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий чекланган сони 56 573 нафар этиб белгиланмоқда. Вазирлик ва идораларнинг нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларни киритиш қатъий тақиқланмоқда.

Вазирларга уларнинг фаолиятини стратегик вазифаларни ҳал этишга йўналтириш, кунлик ишлар бўйича иш юкламасини камайтириш мақсадида улар фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлил жиҳатдан таъминлайдиган Вазир котибияти ташкил қилишга ҳуқуқ берилмоқда .

Дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 703 та автотранспорт воситалари ва 10 та бинолар бўшамоқда. Вазирлик ва идораларда штатлар сонини қисқартириш ҳисобига 1,5 триллион сўм тежаб қолинади. Хизмат машиналаридан эса 70 млрд сўм тежалиши прогноз қилинмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔎Истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар

АОКАда Энергетика вазирлиги масъул ходими Обиджон Дилмуродов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
🧱Энергия тежамкор иссиқлик сақловчи қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва инвестиция лойиҳалари АОКАда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

💠 2022 йилда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларига 12,4 млн долларлик иссиқик сақловчи қурилиш материаллари экспорт қилинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов маълум қилди:

🔹🔹🔹🔹
Республикамизда иссиқлик сақловчи материалининг уч хили — базальт тоши, шиша момиғи ва пеноплекс турларидан кенг фойдаланилади. Уларга бўлган талаб йилдан-йилга ошиб бормоқда. 2016 йилда мамлакатимизда 17 минг тонна иссиқлик сақловчи қурилиш материали ишлаб чиқарилган бўлса, 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 43 минг тоннани ташкил этди.

2023–2024 йилларда уюшма масъуллигида базальт тошидан иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 63,1 млн доллар бўлган 3 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳалар Андижон, Навоий ва Жиззах вилоятларида амалга оширилади. Мазкур инвестиция лойиҳалари ишга туширилгач йилига 95 минг тонна қўшимча қувват яратилади.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚙️ Совуқ кунларда электр тармоқларида юзага келган носозликларнинг 90 фоизини бартараф этишга эришилди

АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги масъул ходими Обиджон Дилмуродов истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берди:

Кеча, 24 январь куни электр станциялар орқали 228 млн 600 минг кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди, истеъмолчиларига 229 млн 200 минг кВт-соат электр энергияси етказиб берилди.

Шунингдек, газ таъминоти корхоналари томонидан 148 млн куб метр табиий газ ва 2000 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Ҳозирда ҳудудларда 3 600 тонна суюлтирилган газ ҳамда 23 500 дона газ баллонлари заҳираси мавжуд.

Истеъмолчиларни кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 3000 тонна маҳаллий кўмир ҳудудлардаги омборларига ортиб юборилди.

Газ тармоқларида табиий газ босими кўтарилиши натижасида 1 кунда 65 та маҳалладаги 22 716 та хонадоннинг табиий газ таъминоти яхшиланди.

🔴 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🩰 Тошкент шаҳрида 1-19 март кунлари Халқаро балет фестивали бўлиб ўтади

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилаётган мазкур фестивал Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрида ўтказилади. Ушбу нафис рақс шодиёнасининг кенг миқёсли дастурлари доирасида турли мамлакат ва балет мактабларининг машҳур саҳна асарлари намойиш этилади.

Улар орасида «Жунгли китоби янги ижрода» балети Акрам Хон (Буюк Британия) саҳналаштирувчи режиссёрлигида, бош қароргоҳи Лозаннада (Швейцария) жойлашган Морис Бежар балети, Борис Эйфман театри (Россия) раҳбарлигидаги «Пигмалион акс таъсири» ва «Евгений Онегин» спектакллари, шунингдек, «Ипак йўли» ҳамда «Лазги – муҳаббат ва қалб рақси» миллий балети (Ўзбекистон) томошаларининг ижро этилиши кутилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Республика бўйлаб қуйи бўғиндаги давлат хизматчилари малакасини оширмоқда

Ўқувларга 1300 нафардан ортиқ туман (шаҳар) ҳокимликлари мутахассислари жалб этилган.

Дастур бевосита қуйи бўғин давлат хизматчиларининг таклифлари, кундалик меҳнат фаолиятидаги зарурий эҳтиёжлари асосида шакллантирилди. Машғулотлар соҳанинг тажрибали амалиётчи-мутахассислари, салоҳиятли профессор-ўқитувчилар томонидан ўтилмоқда.

Mақсад — тингловчиларнинг ўз тизимида самарали фаолият юритиши учун зарур бўлган сиёсий-ҳуқуқий, касбий билимларини ошириш, кенг жамоатчилик ва аҳоли билан самарали мулоқот қила олиш кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🫥 Муддатли ҳарбий хизматчилар учун ОТМларга ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар бўйича тест синовлари

АОКАда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Йўлдошев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазири А. Абдуҳакимов Корея Республикаси Атроф-муҳит вазири ўринбосари Ю Чечул бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Учрашувда томонлар кейинги йилларда Ўзбекистон ва Корея давлатлари ўртасида барча соҳаларда бўлгани каби экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида ҳам ҳамкорлик изчиллик билан ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этишди.

Айтиш ўринлики, ҳозирда Глобал яшил ўсиш институти (GGGI)нинг Марказий Осиёдаги ягона офиси Ўзбекистонда очилган бўлиб, Табиат ресурслари вазирлигида фаолият кўрсатмоқда. “KEITI” компанияси иштирокида самарали амалга оширилган “Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича бош режани тузиш” техник кўмак лойиҳаси доирасида 6,6 млн АҚШ долларига тенг грант лойиҳаси молиялаштириш учун маъқулланди, шунингдек, йирик инвестиция лойиҳаси концепцияси ишлаб чиқилиб Корея Ҳукуматига тақдим этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хизмат мобайнида Давлат мукофотлари билан тақдирланган муддатли ҳарбий хизматчилар имтиёз учун тест синовларининг натижаларидан қатъи назар тавсиянома олиш ҳуқуқига эга

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Йўлдошев маълум қилди:

📝 Жорий йилнинг 26-31 январь кунлари Мудофаа вазирлиги қўшинларида хизмат қилаётган муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик дастурларининг ўзлаштирганлигини якуний баҳолаш ҳамда уларнинг билим даражасини текшириш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тест синовлари ўтказилади.

💻Тест синовларига барча муддатли ҳарбий хизматчиларнинг иштироки таъминланади. Муддатли ҳарбий хизматчилар учун мўлжалланган тест саволларининг умумий сони 100 та саволдан иборат бўлади.

🕐 Тавсиянома бериш тўғрисидаги якуний қарорни қабул қилиш учун ҳар бир муддатли ҳарбий хизматчининг тест синовларининг натижалари, намунали ҳарбий интизоми ва ўқув фанларидан қўйилган якуний ўртача кўрсаткичи йиғиндиси жамланади.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM