Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Uzpharmagency (Lochinbek Erkinovich)
#Видео
«Ниқоблар илгари тиббий буюм ҳисобида бўлгани туфайли уларни реализация қилиш солиқ объекти ҳисобланмаган. Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, тиббий ниқоблар фақат аптека эмас, бошқа савдо шохобчаларида ҳам сотилмоқда. Эндиликда ниқоблар нархи ошиб кетмаслиги учун, уларнинг ҚҚСдан озод этилгани сақлаб қолинди» - Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров

#uydaqoling

Манба:
Kun.uz

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#MustaqilTahsilOl #vahimasizkarantin #kitobuz #edumarketuz #birgamiz #uydaqoling #uzkhanacademy #onlinemaktab #uzedu #kundalik #eduportal

Таътил пайтида билим олинг! Электрон таълим манбааларидан фойдаланинг!

www.uzedu.uz
www.online-maktab.uz
www.edumarket.uz
uz.khanacademy.org
www.kitob.uz
www.kundalik.com
www.eduportal.uz

Халқ таълими вазирлиги Олимпиада ғолиби ва икки карра Осиё чемпиони Хасанбой Дусматовга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдиради.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Uzpharmagency (Lochinbek Erkinovich)
🧬 Коронавирусни юқтириш хавфи даражасига қараб кимлар хавф остидаги гуруҳ ҳисобланади?

Касалликнинг ўтиши инсоннинг иммунитетига боғлиқ

👴🏻 Кексалар Кексалар, сурункали касалликлари мавжуд ва иммунитети пасайган одамларда касалликнинг оғир кечиш эҳтимоли мавжуд.

👨🏻‍⚕️ Тиббиёт ходимлари Коронавирус касаллиги аниқлангандан сўнг, тиббиёт ходимлари касаллик юқиши мумкин бўлган гуруҳга айланади.

🙋🏻‍♂️ Бемор билан бевосита мулоқот (контактда) да бўлган шахслар Бемор билан ёки юқумли касалликлар қайд этилган ҳудудларда бевосита мулоқот (контакт) да бўлиш, масалан, қўл бериб кўришиш.

👬 Ёпиқ бино ёки жойларда беморлар билан бирга бўлган шахслар Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар билан ёпиқ муҳитда 2 метрдан яқин масофада ва 15 дақиқадан кўпроқ вақт бирга бўлган одамлар.

#uydaqoling

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#UydaQoling #карантин

Эй, одамлар, кўзингизни очинг! Огоҳ бўлинглар. Карантин даврида барча талабларни бажаринг, шахсий ҳимоя ва гигеник қоидаларга қатъий риоя қилинг.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from Uzpharmagency (Lochinbek Erkinovich)
АОКА ҳузуридаги штабда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Аагентлиги директори Сардор Кариев иштирокида брифинг ўтказилди.

Жорий йилнинг 1 март ҳолатига кўра жами 15та тиббий ниқоб ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд эди ва уларнинг кунлик ишлаб чиқариш қувватлари 450-500 минг донани ташкил этган. 1 апрельга келиб тиббий ниқоб ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг сони 190 тага етди ва уларнинг умумий ишлаб чиқариш қувватлари 4,3 млн. донага кўтарилди.

❗️ССВнинг буйруғи билан ниқоблар тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилди. Шу боис ҳозирги кунда уларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун алоҳида лицензия талаб этилмайди.

#uydaqoling

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
#vahimasizkarantin
#uydaqoling

Карантин даврида уйда қолиб, қандай ишлар билан машғул бўлиш мумкин?

Батафсил👇
https://bit.ly/2UYaBhg
Forwarded from Uzpharmagency (Pressa ©)
🦠 ​​Коронавирусдан сақланишнинг ўн қоидаси

Тиббиёт фанлари доктори Дилобар Мирраҳимова “Шифо инфо” газетасига коронавирус касаллигидан сақланишнинг энг оддий ўн усулини санаб берди.

🧼 Қўлларингизни тоза тутинг, тез-тез совун билан ювиб туринг.

👀 Қўлларингиз билан юз-кўзингиз ва оғзингизга тегиб кетмасликка ҳаракат қилинг.

✋🏻 Агар меҳнат фаолиятингизни давом эттираётган бўлсангиз, ходимлар билан қўл бериб кўришманг.

😷 Атрофингиздаги ходимлардан махсус ниқоб тақиб юришини талаб қилинг.

👤 Ходимлар билан ўзаро масофа икки метрдан яқин бўлмаслиги керак.

🙋🏻‍♂️ Тушлик вақтида ҳам алоҳида ўтириб овқатланишга ҳаракат қилинг.

🌬 Ишлайдиган хонангизнинг ҳавосини тез-тез алмаштириб туринг.

🧴 Телефон, компьютер, телевизор пультлари, эшик дасталарини махсус суюқликлар билан дезинфекция қилинг.


🧖🏻‍♂️ Кўчадан уйга киргандан сўнг, албатта, юз-қўлларингизни совун билан яхшилаб ювинг.

🧺 Гигиена воситаларини шахсий тарзда ишлатинг.

#uydaqoling

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
Forwarded from Uzpharmagency (Lochinbek Erkinovich)
​​Бир ўйлаб кўринг!

1 дақиқада инсон 16 марта нафас олар экан. Ҳозирги кунда 1 дақиқада биз тоза нафас олишимиз учун қанчалик эҳтиёт бўлишимиз керак?!

🤔 Инсон танасига кирадиган кислороднинг 20% мия учун сарфланади. Агар 1 дақиқада тоза кислород миямизга етиб бормаса биз қанчалик соғлом фикрлай оламиз?!

🧬 Эритроцитлар (қизил қон тангачалари)нинг адади 25 миллион. Қизил қон тангачалари касалланмаслиги учун ҳам тоза нафас олишга ҳаракат қилишимиз керак.

😴 Уйқу пайтида инсоннинг қомати ўртача 1 сантиметрга узаяди. Тиниқиб ухлаш учун миямиз соғлом, қонимиз тоза бўлиши керак.

👂🏻 Ўнг қулоқ чап қулоққа қараганда яхшироқ эшитади. Агар танимиз оғриб, иситмадан ёнса инсон қанчалик эшитиш истагида бўлади?!

🙇🏻‍♂️ Инсоннинг мияси 13 миллион асаб хужайраларидан ташкил топган. Касалланган тана, руҳ чарчаган сари асаб ҳужайралари ҳам ўлиб боради.

🏃🏻‍♂️ Инсон жисмининг капилляр томирларининг узунлиги жами 100 минг киломертга яқин. Биз соғлом ҳаётга юз бурсак ҳар кун умримизни шунча узайтирамиз.

🏠 Уйда қолинг! 1 дақиқа тоза нафас учун!

✍🏻 Муаллиф: Наргиза Камалова


#uydaqoling

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
#UydaQoling #карантин

Бугун Сизга ҳамма уйингизда қолиб, зарурат бўлмаса кўчага чиқмасликни айтяпти. Карантин талаблари ва вақтинчалик чеклов тадбирларига сабр қилишни сўрашяпти. Гигиена қоидаларига амал қилиш саломатлигингиз ва ҳаётиз гарови эканини айтишяпти.

Шунга қарамасдан ўз билганизни қилсангиз Сизни нималар кутаётгани ҳақида тасаввур қилинг. Охири ўлим бўлишини ҳам ёддан чиқарманг.

Ўзи ва яқинларига, одамларга шуларни раво кўрган худбин, ахмоқ одамгина бу гапларни тушунмаслиги мумкин.


@navoiy_viloyat_axborot_xizmati
Forwarded from Uzpharmagency (Lochinbek Erkinovich)
​​Венгрия Ўзбекистондан 500 минг дона тиббий ниқоб олди. Бу ҳақда Венгрия ҳукумати матбуот хизмати хабар қилди.

Ниқоблар Боку шаҳрига етказилган бўлиб уларни олиб келиш учун Будапештдан Бокуга самолёт учиб келган.

Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков билан видеоконференцияда Венгрия ҳукумати номидан коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олишда кўрсатилган гуманитар ёрдам учун Ўзбекистонга алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Сийярто, шунингдек, Венгрия ўзбекистонлик талабалар учун мамлакат олийгоҳларидаги стипендия ўринларини 30 тадан 100 тага оширганини қайд этди.

#Uydaqoling

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида