Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#ОАВ_учун_махсус
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
ХАБАРИ

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилиши муносабати билан 2020 йилнинг 25 мартидан бошлаб Адлия вазирлиги тизимидаги идоралар қуйидаги тартибда иш фаолиятига ўтади:

• Адлия вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар адлия бошқармалари, туман (шаҳар) адлия бўлимларига жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатларни қабул қилиш ва улар билан ишлаш фақат электрон почта ёки ишонч телефонлари орқали амалга оширилади (электрон почта манзиллари ва ишонч телефонлари рўйхати ҳаволаси: https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/98928/);

• Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган барча давлат хизматлари электрон шаклда my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда ва фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина идораларда амалга оширилади;

• ФҲДЁ бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш) ташкил қилинган дарча орқали амалга оширилади;
• Нотариусларга мурожаат қилиш фақат кечиктириб бўлмайдиган зарурият юзага келганда (биринчи навбатда васиятнома, ишончнома, гаров, ипотека бўйича) e-notarius.uz сайти орқали тегишли нотариусга ҳужжатларни олдиндан электрон шаклда тақдим этиш ва электрон навбатга ёзилиш орқали амалга оширилади.

Эслатма: Фуқароларни барча биноларга киритиш фақат белгиланган навбат ва вақтга риоя этилган ҳолда ҳамда тиббий ниқоб тақилган, қўллар антисептик воситалар билан ювилган ва тана ҳарорати тепловизорлар орқали ўлчангандан кейин йўл қўйилади. Бино ташқариси ва ичида фуқаролар ўзаро масофа (2 метр) сақлашлари лозим.

Ушбу вақтинча чекловлар Ўзбекистон Республикаси “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 176-сон қарори ва Давлат санитария назоратини амалга оширувчи органларининг тегишли тавсияларига асосан тадбиқ қилинмоқда.
Шунингдек, юқоридаги Ҳукумат қарорига асосан, идоралардаги аксарият аёл ходимлар боғча ёшидаги фарзандларига қараш учун меҳнатга лаёқатсизлик бўйича вақтинчалик таътилга чиқарилганлиги ва ходимларнинг бир қисми масофадан туриб ишлашга ўтганлиги сабабли идоралар фаолиятида айрим узилишлар бўлиши мумкин.

Келиб чиқиши мумкин бўлган айрим ноқулайликлар учун Сизлардан аввалдан узр сўраган ҳолда адлия идораларига фақат жиддий зарурат бўлганда мурожаат қилишингизни сўраймиз!
Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Саломат бўлинг!

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#ОАВ_учун_махсус

Хайрия қилиш мажбурийми?

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқда хайрия масаласи энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулар қаторида турибди. Жумладан, фуқароларимиз маълум тоифа ёки касб эгаларининг хайрия жараёнида етарлича фаол эмаслигини танқид остига олмоқдалар. Ушбу масала ижтимоий аҳамиятга эга бўлганлиги ва айни кунларда ўта долзарб эканлигини ҳисобга олиб қуйидагиларни фикрларни маълум қилишни лозим деб топдик.

Биринчи, масаланинг ҳуқуқий жиҳати. “Ҳомийлик тўғрисида”ги Қонунда “Юридик ва жисмоний шахслар ҳомийликни ихтиёрий равишда ҳамда монеликсиз амалга оширишга ҳақли” деб қайд этилган. Худди шундай, Фуқаролик кодексининг 511-моддасида “Хайр-эҳсонни қабул қилишга бирор кимсанинг рухсати ёки розилиги талаб қилинмайди” дейилган.

Юқорида келтирилган нормалардан ҳам кўриниб турибдики, хайрия фаолияти ихтиёрий тарзда амалга ошириладиган жараёндир ва ҳеч бир юридик ёки жисмоний шахсни турли ижтимоий босимлар ёки бошқа усуллар билан ҳомийлик фаолиятига мажбурлаш мумкин эмас. Шу билан бирга қонунларимиз ҳар бир шахснинг ўз меҳнати билан эришган моддий воситаларини қонунларда белгилаган талабларга риоя этган ҳолда эркин тасарруф этишини кафолатлайди.

Иккинчи, масаланинг ахлоқий жиҳати. Бировни хайрия қилмаганликда айблаш ва буни ёмон иш сифатида муҳокама қилиш умуминсоний ва миллий ахлоқий-этик принципларга мос эмас. Чунки хайрия қилмаслик айб эмас, жиноят ҳам эмас. Энг муҳими, ҳеч ким бирон шахснинг аслида хайрия қилган-қилмаганини аниқ билмайди ҳам. Чунки кўпчилик хайр-эҳсон қилганда манманлик, мақтанчоқликдан йироқ бўлиш учун уни оммага маълум қилмай, яширин тарзда амалга ошириши мумкин. Санъаткорлар ва ёки бошқа тоифанинг хайрия тадбирларидан четда турибди деб айблашимиз уларга нисбатан адолатсизлик ҳамдир. Чунки “Ўзбекконцерт” ташкилотининг берган маълумотларига кўра, санъаткорлар карантин давридан буён 352 млн сўмдан ортиқ маблағни хайрия қилган. Биз бу хайрия тадбирлари яна давом этаётганига ишонамиз. Бир машҳур ривоятда айтилганидек, аслида бизга ёмон кўринган инсон энг яхши ишларни қилаётган бўлиши ва биз бундан бехабар бўлишимиз мумкин (https://www.muslim.uz/index.php/maqolalar/item/13785-mening-zhanozamni-butun-mamlakat-a-li-ijdi). Демак, ўзимиз яхши билмаган маълумотлар асосида, қолаверса қонунан ва маънан ҳаққимиз бўлмаган ҳолда бировларни хайрия қилмасликда айблаш тўғри эмас.

Учинчи, масаланинг диний жиҳати. Инсонлар ҳақида ёмон гумонда бўлиш, ёлғон ва хато маълумотлар асосида бировларни айблаш ва маломат қилиш Ислом динида ҳам қорланади. Қуръони Каримнинг «Ҳужурот» сураси 12-оятида: «Эй, иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир», дейилган. Хайр-эҳсон, аввало, Аллоҳ йўлида ва унинг учун қилинади деб ишонади мўмин инсон. Шундай экан, бу Яратган ва бандаси ўртасидаги масала бўлиб, уни бошқалар баҳолаши ва муҳокама қилиши ўринлимикан?

Хулоса сифатида шуни айтишимиз мумкинки, хайрия тадбирлари мураккаб вазиятда инсонларни ўзаро яқин ва бирдам бўлишга, жамиятни янада бирлашишга сабаб бўлмоқда. Бу ижобий ҳолат, чунки жамиятнинг умумий муаммолар қаршисида бирлашуви фуқаролик жамиятининг кучайишига олиб келувчи ижобий омилдир. Бироқ хайрия ихтиёрий тадбир эканини, уни ҳар бир кимса ўз иродаси ва шахсий ташаббусига кўра амалга ошириши лозимлигини, хайрия ҳақида нотўғри мулоҳазалар эса жамият бирдамлигига путур етказишини унутмаслик керак.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Forwarded from Sevara Urinbayeva
# Адлия_брифинг #Яна_бир_карра_эслатамиз #Сўраган_эдингиз #ОАВ_учун_махсус

💡САВОЛ. Оммавий ахборот воситаларида касб вазифасини бажараётган шахсларга нисбатан айрим фуқаролар томонидан куч ишлатиш ҳолатлари ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бундай ҳолатда қонунчиликда қандай жавобгарлик кўзда тутилган

Жавоб: Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатларни содир этиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Хусусан, бундай шахсларга нисбатан қуйидаги ҳаракатларни содир этиш, яъни:
👉 қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этиш – 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан;

👉 қасддан баданга оғир шикаст етказиш – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;

👉 қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;

👉 ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш – 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;

👉 ҳақорат қилиш – БҲМнинг 400 бараваридан (89 млн 200 минг сўм) 600 бараваригача (133 млн 800 минг сўм) миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
“Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармаси ННТ эмас, у бюджетдан ташқари жамғарма

📌 Адлия вазирлиги томонидан интернет ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги билан боғлиқ ахборот юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 228-сон қарорида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармасини ташкил этиш белгиланган.

Шунингдек, мазкур қарорга асосан, жамғарма юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ташкил этилади.

Шунга кўра, жамғарма юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтиши талаб қилинмаслиги ҳамда у адлия вазирлигидан (шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида) давлат рўйхатидан ўтмаганлиги маълум қилинади.

Ижтимоий тармоқда давлат органлари таъсисчилигида такрорланувчи вазифаларга эга фондлар (нодавлат нотижорат ташкилотлари) Адлия вазирлигидан давлат рўйхатидан ўтказилаётганлиги билдирилган.

Ушбу ўринда эътиборга бериш лозимки, Жамғарма жамоат фонди ёки нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳисобланмайди. Шунингдек, унинг вазифаси мавжуд ижтимоий йўналтирилган давлат ва нодавлат ташкилотларнинг вазифа ва функцияларини айнан такрорламайди.

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига асосан жамғарма Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг юқоридаги қарорда назарда тутилган тегишли манбалар ҳисобидан вазирлик тасарруфига келиб тушадиган маблағларни йиғиш ва улардан фойдаланиш учун тузилган бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобланади.

Таъкидлаш лозимки, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига кўра жамоат фонди жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади.

Шунга кўра, Адлия вазирлигидан бевосита давлат органлари таъсисчилигидаги жамоат фондлари давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги маълум қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
‼️ Адлия вазирлиги давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Лойиҳада давлат ташкилотларида давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгилаш назарда тутилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 42-моддаси иккинчи қисм билан тўлдирилмоқда.

Яъни ушбу моддага: “Давлат органлари ва ташкилотларида иш юритишда давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади” деган тўлдириш киритилмоқда.

Лойиҳани ишлаб чиқишда хорижий давлатларнинг давлат тили соҳасидаги қонунчилик тажрибаси ўрганилди.

Қонун қабул қилиниши натижасида давлат органлари, корхоналари ва ташкилотларида иш юритишнинг тўлиқ равишда давлат тилида амалга оширилишига, ушбу соҳада мансабдор шахсларнинг масъулияти ошишига ва ўз ўрнида, давлат тилининг ривожланиши ҳамда унга бўлган эътиборнинг ортишига олиб келади.

Қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
❗️ Адлия вазирлиги ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан «Салом, Сардоба, биз биргамиз!» хайрия акцияси доирасида қарийб 70 млн. сўм маблағ тўпланди.

Бугуннинг ўзида пойтахт аҳолиси 1000 нафардан зиёд одамга мўлжалланган болалар ва катталар устки кийимлари, кўрпа-тўшак ва ёстиқлар, оёқ-кийим, идиш-товоқ, гигиена воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар ўйинчоқларини олиб келишди. Кўнгиллилар барча нарсаларни йиғиб, Сирдарё вилоятига жўнатиш учун тайёрлаб қўйдилар.

Махсус очилган ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар ҳисобига истеъмол товарлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ҳамда бошқа буюмлар сотиб олинади.

❗️Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан ҳам Сирдарё вилоятининг талофот кўрган аҳолисига марказлашган инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш мақсадида турли маҳсулотлардан ташкил топган 3 та юк машинаси юборилди.

❗️Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, ходимлари, олимлар “Биз сиз билан биргамиз” акцияси доирасида инсонпарварлик ёрдами сифатида кундалик ҳаётда ишлатиладиган уй-рўзғор буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, болалар учун турли хил ўйинчоқлар, китобларни Сардоба туманидаги Халқабод маҳалласига етказиб берди. Ҳозирда ФА тизимида хайрия сифатида 110 млн. сўмдан ошиқ маблағ тўпланди.

Хайрия акциялари давом этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#ОАВ_учун_махсус #Адлия_хабари #Адлия_муносабат

Адлия вазирлиги: фуқаролардан асоссиз равишда турли маълумотномалар сўраш қонунга зид

Фуқаролар
турли давлат ташкилотлари билан муносабатга киришганида, маҳалладан маълумотнома, қарздорлик йўқлиги тўғрисида маълумотнома, манзил-маълумот ахбороти ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлар талаб қилиш ортиқча оворагарчиликларни юзага келтиради.

Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари томонидан “қайси маълумотномалар кўп сўраляпти ва қайси давлат идоралари уларни талаб этаяпти” деган саволларга жавоб топиш учун ўтган 1 ой давомида фуқароларнинг ДХМларга маълумотнома сўраб қилган мурожаатлари ўрганилди.

Аниқланишича....

Батафсил👇🏻👇🏻👇🏻
https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/pLFwEaR4j