Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#Муҳим

Стикер расмийлаштириш жараёни - рақамларда

Ўзингизни ва яқинларингизни асранг! Карантин талабларига риоя этинг!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Ipotekabank OTP Group
📣📣📣 “Коронавирус” пандемияси туфайли карантин тартиблари жорий қилинганлиги сабабли, аҳолига қулай имкониятлар яратиш мақсадида, “Ипотека-банк” АТИБ жисмоний шахсларга ажратилган кредитларнинг (овердрафт, онлайн микроқарз, муаммоли кредитлар бундан мустасно) тўловлари бўйича икки ой муддатга таътил эълон қилади.

Жорий йилнинг апрель - май ойларига тўғри келадиган асосий қарз тўловлари тўлов жадвалининг кейинги 6 (олти) ойига тақсимланган ҳолда кўчирилди;

Таътил даврида кредит тўловларини ўз вақтида сўндирилмаганлиги учун шартномада белгиланган пеня ва жарима тўловлари ҳисобланмайди;

Жисмоний шахслар таътил муддати ўтгандан сўнг банкка қўшимча мурожаат қилишлари мумкин.

Кредит тўловларини тўлаш учун банкнинг “Ipoteka Bank” Mobile иловаси, "Интернет-банк" масофавий дастуридан ҳамда бошқа мобил иловалардан фойдаланишингиз мумкин!

Эслатма: бу ўзгариш қарздорни мавжуд кредит қолдиғи ва ҳисобланган фоизларини келгусида тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.❗️

Батафсил: https://www.ipotekabank.uz/uzb/news/holidays/
⚙️Контейнерлар ёрдамида бунёд этилаётган касалхонанинг қурилиш жараёнига нечта ишчи жалб этилди? Бир кунда нечта бемор учун хона тайёрланмоқда? Жараёнлар яна қанча давом этади?

Саволларга жавобни репортажимиз орқали билиб олинг

***

⚙️Сколько работников было задействовано в строительстве больницы, которая создавалась с помощью «палат»-контейнеров? Как много палат готовится за один день? Сколько времени займет весь процесс?

Все ответы — в нашем репортаже

🌐 Web-site 🌏 Facebook
Коронавирус пандемияси шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент корхоналарнинг изчил ишлашига кўмаклашиш, барча имконият ва захираларни тўлиқ сафарбар этиш зарурлигини таъкидлади.
– Ҳамма шуни яхши билиши керак: бирорта ҳам тадбиркорни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз, – деди Шавкат Мирзиёев.
Йиғилишда давлат бюджети тушумлар прогнозининг бажарилишига оид масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Состоялось видеоселекторное совещание по поддержке предпринимательства в условиях коронавирусной пандемии.
Президент отметил необходимость содействия бесперебойной работе предприятий, полной мобилизации всех возможностей и резервов.
– Все должны хорошо осознать: предприниматель не будет оставлен наедине с бедой, – сказал Шавкат Мирзиёев.
На совещании всесторонне обсуждены вопросы исполнения прогноза поступлений в госбюджет.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #inqirozgaqarshichoralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари Наврўз айёми муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар.
Икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда шерикликни кенгайтиришнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.
Томонлар мамлакатларимизда эпидемиологик вазиятни назорат қилиш бўйича кўрилаётган биринчи навбатдаги превентив чораларни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор.
Главы государств тепло поздравили друг друга с Наврузом.
Обсуждены актуальные вопросы двустороннего сотрудничества, перспективные направления расширения партнерства.
Выражена полная взаимная поддержка предпринимаемым в странах первоочередным превентивным мерам и контролю
за эпидемиологической ситуацией.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

О дополнительных мерах поддержки населения, отраслей экономики и субъектов предпринимательства в период коронавирусной пандемии


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

⚡️ Иқтисодиётни, тадбиркорларни фаол қўллаб-қувватлаш буйича Президент Фармони имзоланди.

Ушбу Фармонга кўра:

биринчидан, туристик ва меҳмонхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар шу йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилади. Уларга ижтимоий солиқ ставкаси ҳозирги 12 фоиздан 1 фоизга туширилади. Ушбу имтиёздан соҳада хизмат кўрсатаётган мингдан ортиқ субъектлар фойдаланиш имкониятига эга бўлади;

иккинчидан, карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилади. Ушбу имтиёз қарийб 150 минг якка тартибдаги тадбиркорга катта кўмак бўлади;

учинчидан, тушуми ўтган ойдагига нисбатан 50 фоизга камайган кичик бизнес субъектларига айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи, мулк солиғи, ижтимоий солиқ ва сув солиғини тўлаш муддати шу йил 1 октябрга қадар кечиктирилади. Тадбиркорлар бу имтиёзлардан солиқ идорасини уйдан туриб хабардор қилиши мумкин;

тўртинчидан, жорий йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахсларнинг табиий газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов мажбурияти амалдаги 100 фоиздан 30 фоизга туширилади;

бешинчидан, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ёрдам бериш кўлами янада кенгайтирилади.

Ҳозирги кунда тадбиркор олган кредит ставкаси 24 фоизгача бўлганда унинг 8 фоизини жамғарма қоплаб берар эди. Энди кредит ставкаси 28 фоизгача бўлганда ҳам унинг 12 фоизини давлат қоплайди.

Бунинг учун тадбиркорларнинг 3 триллион сўмлик кредитлари фоизини қоплашга жамғармадан қўшимча 400 миллиард сўм йўналтирилади. Жамғарма бир тадбиркорнинг фақатгина битта лойиҳасига кафиллик бериши бўйича чеклов ҳам энди бекор қилинади.

Интизомли ва ишончли тадбиркорларга кредитнинг 75 фоизига жамғарма кафиллик беради (бугунги кунда 50 фоиз). Кафиллик суммасининг юқори чегараси ҳам 8 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмга оширилади;

олтинчидан, қийин аҳволдаги корхоналар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва аҳолининг 12 триллион сўмлик кредит мажбурияти муддати узайтирилади.

еттинчидан,
аҳолини, айниқса, унинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чоралар белгиланмоқда.

Жумладан, шу йил якунига қадар ун, ўсимлик ёғи, гўшт ва сут маҳсулотлари, шакар, гигиена воситалари каби асосий истеъмол товарларини импорт қилишда божхона божи ва акциз солиғи ундирилмайди.

Шунингдек, жорий йил март-июнь ойларида муддати тугайдиган болали оилаларга нафақа, бола парваришлаш нафақаси ва моддий ёрдамларни тўлаш учун қўшимча мурожаат ва ҳужжатлар талаб этилмайди. Улар автоматик тарзда 6 ойдан 1 йилгача узайтирилади. Ушбу даврда бошқа муҳтож оилаларга ҳам шундай нафақалар тайинлаш давом эттирилади.

Бу чоралар орқали яна 120 мингдан зиёд кам таъминланган оилалар қамраб олинади (ҳозирда 600 мингта).

Карантин даврида ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга 18 турдаги асосий озиқ-овқат ва гигиена товарлари бепул етказиб берилади.

саккизинчидан
, карантин даврида уй шароитида ривожлантириш мумкин бўлган фаолият турлари янада қўллаб-қувватланади.

❗️Ушбу соҳа учун бу йил яна 50 миллион доллар маблағ йўналтирилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус пандемияси муносабати билан халққа навбатдаги мурожаати

Очередное обращение Президента Шавката Мирзиёева к народу в связи с пандемией коронавируса

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #murojaat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Reportaj

Тошкентдан водийга йўл олган 5 та юк машинасида юк ўрнига ноқонуний тарзда йўловчилар олиб кетилаётгани аниқланиб, ҳолат юзасидан қонуний тартибда чора кўрилди.

Website | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover
Forwarded from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal (Пенсионный Фонд)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Аҳолига пенсия ва нафақа пуллари тарқатилмокда.

Автомашиналар, пуллар дезинфекцияланиб, ҳар бири ваакумли халтачаларда маҳаллалар, ҳудудлар бўйича тарқатилмокда.

☎️ Пенсия ва нафақалар тарқатилиши бўйича АТ Халқ банкининг "1106" қисқа рақамли "Ishonch" телефонига мурожаат қилинг!


⬇️ Каналга уланинг: https://t.iss.one/PensionFundRUz
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 6 тага ошиб, 227 нафарни ташкил этмоқда.

--------------------------------------------------

На сегодняшний день в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией увеличилось на 6 и составляет 227.

---------------------------------------------------

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Forwarded from Геосиёсат
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё бўйича коронавирус пандемиясининг ўсиш тенденцияси

t.iss.one/geo_siyosat
Forwarded from O‘zkomnazorat
​​ЎЗКОМНАЗОРАТ: Интернет фирибгарлари ўйлаб топган лотореяларга ишонманг!

Карантин шароитида ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларнинг кўпайганидан фойдаланиб қолаётган фирибгарлар, одамларни алдаш, шахсга доир маълумотларни, электрон ҳисобдаги маблағлар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва кейинчалик ғараз мақсадларда фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

Шундай сайтлардан бирида лоторея ўйини ўтказилаётгани унда кўплаб қимматбаҳо совғалар масалан iPhone, катта миқдордаги пуллар ва ҳатто автомобил ўйналаётгани ҳақида эълонлар жойлаштирилган. Фойдаланувчига электрон почтаси ўйинда иштирок этиш учун танлаб олингани ҳақида хабар берилади ва у бир неча қисқа саволларга жавоб қайтариши керак. Саволлар эса ўта шубҳали, Интернетга телефон орқали кирасизми ёки планшет ёки компьютер? Қайси электрон почта дастуридан фойдаланасиз? Қайси электрон почтани ишлатасиз? Қайси браузердан фойдаланасиз? Бир қарашда содда, гўёки шубҳа уйғотмайдиган саволлар, бироқ унинг ортида шахсга доир маълумотлар, фотосуратлар, ёзишмалар, электрон маблағлар ҳақидаги муҳим ахборотларни ўзлаштириш ғояси яширинган. Барча босқичдаги саволларга жавоб берганингиздан кейин, 3 та уринишдан иборат лоторея ўйини бошланади. Учта сандиқчадан бирини танлайсиз ва пул мукофоти ёки совға ютиб олганингиз хабар қилинади. Шундан кейин иштирокчидан совғани олиш вақти чегаралангани ҳамда бунинг учун муайян дақиқалар ичида бошқа бир сайтга ўтиш кераклиги хабар қилинади. Манзилга ўтгандан кейин фойдаланувчидан тўлов қилиш лозимлиги, маблағлар ҳайрия ишларига сарф қилиниши, шу мақсадда карта рақамларини киритиш ва унча катта бўлмаган пулни ўтказиш сўралади. Шу тариқа босқчима-босқич тарзда, ҳам фойдаланувчининг шахсий маълумотлари тўпланади, банк пластик картаси ҳақидаги ахборотлар олинади ва у хакерларнинг потенциал қурбонига айланади.

“Ўзкомназорат” ДИ Интернет ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан бу каби фирибгар сайтларнинг лотореяларига алданмасликни, шубҳали саволларга жавоб қайтармасликни, бу каби ёлғон хатларни ўчириб ташлаш ва дўстлар ҳамда яқинларга ҳам шундай қилишни тавсия қилишни сўрайди.
4 апрель учун брифинглар эълони.

12:00 - Марказий банк
Спикер:
Н.Aбдуллаев - Марказий банк бошқарма бошлиғи

13:00 - Aдлия вазирлиги
Спикер:
С. Ўринбаева - матбуот котиби

13:30 - Халқ таълими вазирлиги
Спикер:
A. Умаров - матбуот котиби

14:00 - Ички ишлар вазирлиги
Спикер:
Ш.Ғиёсов - матбуот котиби

14:30 - Олий таълим вазирлиги
Спикер:
Ф. Бабашев - матбуот котиби

Брифинглар трансляциясини «UzReportTv» телеканалида ва Youtube каналида томоша қилинг.

Каналга уланиш:
@axborot_xizmatlariAOKA