Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ҳамма билиши шарт: карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик борасидаги сўнгги ўзгаришлар

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/hamma-bilishi-shart/

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
КОРОНАВИРУС ҲАҚИДА ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ


🌎 Коронавирусдан зарарланганларнинг умумий сони дунё миқёсида 1 миллиондан ортди, 218 771 бемор тузалди, 54 137 нафари вафот этган — John Hopkins University

⚡️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Covid-19 қайд этилиш ҳолатлари ортаётганидан чуқур хавотирдаNew York Times

🇮🇱 Исроил соғлиқни сақлаш вазири Яков Лицман ва унинг рафиқаси коронавирус инфекциясини юқтириб олишди, улар карантинга жойлаштирилди — Reuters

🇧🇪 Германия хусусий лабораториялар ёрдамида 1 миллион фуқарода Covid-19 мавжудлигини текшириш учун тест ўтказди — Bloomberg

🇺🇸 АҚШда ишсизлар сони 10 миллионга етди — Washington Post

🇪🇸 Испания коронавирусга қарши кураш бўйича қатъий чоралар эълон қилинганидан сўнг қарийб 900 000 ишчи ўрнини қисқартирдиBBC

⚡️ Африка давлатлари ижтимоий тармоқларда коронавирус ҳақидаги ёлғон ахборотларга қарши курашиш учун Facebook ва WhatsApp каби техник гигантлар билан кучларни бирлаштирмоқда Reuters

📲 Вируснинг тез тарқалиши билан бир қаторда ижтимоий тармоқларда Covid-19 ҳақида ёлғон маълумотларнинг кўпайиши кузатилмоқда — Reuters

🇬🇷 Юнонистон ҳукумати апрел ойи коронавирус тарқалишига қарши курашда муҳим ой бўлишини инобатга олган ҳолда, фуқароларни карантин тадбирларига риоя қилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирди — Reuters

🇺🇳 БМТ ҳисоб-китобларига кўра, карантин натижасида 1,25 миллиард бола уйда, чунки давлатлар ўқув муассасаларини ёпишган. Бутун дунёда карантин вақтида ота-оналар пул ишлаш билан бирга болалар билан ҳам шуғулланиб, иккита вазифани бажаришмоқда — World Economic Forum

🇪🇺 Корхоналар ходимларни ишдан бўшатишларини олдини олиш мақсадида Европа комиссияси режа таклиф қилди. Унга кўра, иш беручи иш ўринларини эмас, балки иш вақтини қисқартиради, ҳукумат эса ойлик маош орқали фарқини тўлайди — Reuters

🇵🇹 Португалия парламенти Covid-19 туфайли фавқулодда ҳолатнинг яна 15 кунга узайтирилишини маъқуллади. Мамлакатда коронавирусдан зарарланганлар 9034 нафар, улардан 209 таси вафот этган — National Post

🇰🇬 Қирғизистоннинг Ўш вилоятида коронавирусдан биринчи ўлим қайд этилди — News-Asia

🇦🇺 Австралия бош шифокори профессор Брендан Мерфининг тасдиқлашича, бутун дунёда коронавирусдан зарарланганларнинг ҳақиқий сони 5-10 миллионга яқин бўлиши мумкин — The Chronicle

🇵🇭 Филиппин президенти Родриго Дутерте полиция ва ҳарбийларга Covid-19 пандемияси сабаб жорий этилган чекловларни бузган, айниқса тартибсизлик келтириб чиқарганларни отишга рухсат бердиBloomberg

@aoka_uz
Forwarded from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal (Пенсионный Фонд)
ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ СОҲАСИДА УЗЛУКСИЗ ХИЗМАТ КЎРСАТИЛАДИ

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин даври аҳолининг ижтимоий таъминотига ҳеч қандай салбий таъсир ўтказмаслигига эришиш мақсадида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ўз фаолиятини масофавий ва «он-лайн» тарзда олиб бормоқда. Замонавий веб-технологиялар асосида ишлаб чиқилган «Пенсия» дастурий мажмуаси ёрдамида тизимдаги барча мутахассислар билан масофадан туриб иш ташкил этилган.
Хизмат кўрасатишни «он-лайн» режимига ўтилиши, пенсиялар, нафақалар, компенсация пуллари ва бошқа тўловларни молиялаштирилиши ва улар устидан назоратни олиб бориш фаолиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди...


🔹 Пенсия жамғармасининг ижтимоий тармоқлардаги манзили:

📱Instagram 📱telegram 📱facebook
#Бу_муҳим

❗️Давлат хизматлари агентлиги: Стикерлар имтиёз эмас, карантин шароитидаги қатъий чорадир!

Кўпчилик карантиннинг асосий мақсадини унутмоқда!

Босим ўтказиш билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди!

Ушбу фаолият қандай ташкил этилгани, курьерларнинг муаммоси, чиройли рақамли ва премиум синфдаги автотранспорт воситалари ҳақида қуйидаги ҳаволада батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/agentstvo-gosuslug-stikery-ne-privilegija-a-vynuzhdennaja-mera-v-uslovijah-zhestkogo-karantina
coronavirus.uz сайтидаги эпидемиологик харитага кўра, Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар кўплаб объектларда, шу жумладан, бозорлар, масжидлар ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган жойларда ҳам бўлган.

Афтидан, улар ушбу жойларда карантин эълон қилингунга қадар бўлишган.

Каналга уланиш:
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Digital.uz
Karantin munosabati bilan Toshkent shahridagi Inha Universitetining birinchi kirish imtihonlari may oyiga qoldirildi! 🏫👨‍🎓

Imtihonga onlayn ro'yxatdan o'tish va hujjatlarni topshirish muddati avvalgidek 10-aprelgacha davom etmoqda.

Batafsil: 👉 https://mitc.uz/uz/news/view/1305

📌 Ijtimoiy tarmoqlarimizga obuna bo'ling!

Telegram|Twitter|Facebook|Instagram| Youtube

🔹🔹🔹

В связи с карантином Университет Инха в Ташкенте перенес первые вступительные экзамены на май! 🏫👨‍🎓

Пройти онлайн-регистрацию
и подать документы в университет можно до 10 апреля.

Подробно: 👉 https://mitc.uz/ru/news/view/1305

📌 Подписывайтесь на наши социальные сети!

Telegram|Twitter|Facebook|Instagram| Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни ўтган видеоселектор йиғилишида коронавирус тарқаб кетмаслиги учун давлат томонидан барча чоралар кўрилаётгани, ҳар бир ўзбекистонлик, жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб ҳаракат қилиши кераклигини таъкидлади.
– Халқимиз ўз тарихида қандай оғир табиий офатларни кўрган бўлмасин, Қодир Оллоҳнинг марҳамати билан, ўзининг куч-қудрати, вазминлиги ва донишмандлиги орқали уларнинг барчасини енгиб ўтган, - деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев на видеоселекторном совещании 3 апреля отметил, что государство принимает все меры для недопущения распространения коронавируса, все узбекистанцы, представители общественности должны действовать как единое целое.
– Наш народ, какие бы тяжелые катаклизмы не переживал в своей истории, с помощью Всевышнего, своей силой, сдержанностью и мудростью обязательно преодолевал их, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #murojaat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Элмира Боситхонова:

«Мана бу бизнинг энг қаҳрамон волонтёрларимиз. Чунки телефон орқали фақат инсонларнинг дардини, мурожаатини эшитиш учун катта маънавий куч керак бўлади. Бу волонтёр қиз ва йигитларимизда бу маънавий куч бор эканлигини, мен ҳозир буларга чарячапсизми, деганимда ҳаммаси йўқ, деганини, бу уларни жуда кучли инсон бўлиб етилиши ва бу улар учун катта мактаб экани ҳамда булар ўзининг кучини ҳам синаб кўришаётганини айтмоқчиман.

Мен ўйлайманки, буларга қилаётган хизмати учун фақат таъзим, миннатдорчилик, албатта, мен ўзимнинг тажрибамдан биламан, бундай қилинган савоб ишлар уларнинг ҳаётидаги кейинги қадамларига камроқ тўсиқ бўлишига, барча ўйлаган ниятларига етишига сабабчи бўладиган жараёнлардан биттаси».

Каналга уланиш:
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from MINENERGY.UZ
“ТАХИАТОШ ИЭС”ДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА

Бугун 3 апрель куни “Тахиатош ИЭС”да 280 МВт қувватдаги дастлабки буғ-газ қурилмасининг ишга тушуриш жараёни амалга оширилди...
-----------------------
НА ТАХИАТАШСКОЙ ТЭС УВЕЛИЧИВАЮТСЯ МОЩНОСТИ ПО ВЫРАБОТКЕ ЭЛЕКТРИЧЕСКОЙ ЭНЕРГИИ

Сегодня, 3 апреля 2020 года, произведён комбинированный пуск первой из двух современных парогазовых установок мощностью 280 МВт...

@minenergy_uz
#Муҳим

Стикер расмийлаштириш жараёни - рақамларда

Ўзингизни ва яқинларингизни асранг! Карантин талабларига риоя этинг!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Ipotekabank OTP Group
📣📣📣 “Коронавирус” пандемияси туфайли карантин тартиблари жорий қилинганлиги сабабли, аҳолига қулай имкониятлар яратиш мақсадида, “Ипотека-банк” АТИБ жисмоний шахсларга ажратилган кредитларнинг (овердрафт, онлайн микроқарз, муаммоли кредитлар бундан мустасно) тўловлари бўйича икки ой муддатга таътил эълон қилади.

Жорий йилнинг апрель - май ойларига тўғри келадиган асосий қарз тўловлари тўлов жадвалининг кейинги 6 (олти) ойига тақсимланган ҳолда кўчирилди;

Таътил даврида кредит тўловларини ўз вақтида сўндирилмаганлиги учун шартномада белгиланган пеня ва жарима тўловлари ҳисобланмайди;

Жисмоний шахслар таътил муддати ўтгандан сўнг банкка қўшимча мурожаат қилишлари мумкин.

Кредит тўловларини тўлаш учун банкнинг “Ipoteka Bank” Mobile иловаси, "Интернет-банк" масофавий дастуридан ҳамда бошқа мобил иловалардан фойдаланишингиз мумкин!

Эслатма: бу ўзгариш қарздорни мавжуд кредит қолдиғи ва ҳисобланган фоизларини келгусида тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.❗️

Батафсил: https://www.ipotekabank.uz/uzb/news/holidays/
⚙️Контейнерлар ёрдамида бунёд этилаётган касалхонанинг қурилиш жараёнига нечта ишчи жалб этилди? Бир кунда нечта бемор учун хона тайёрланмоқда? Жараёнлар яна қанча давом этади?

Саволларга жавобни репортажимиз орқали билиб олинг

***

⚙️Сколько работников было задействовано в строительстве больницы, которая создавалась с помощью «палат»-контейнеров? Как много палат готовится за один день? Сколько времени займет весь процесс?

Все ответы — в нашем репортаже

🌐 Web-site 🌏 Facebook
Коронавирус пандемияси шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент корхоналарнинг изчил ишлашига кўмаклашиш, барча имконият ва захираларни тўлиқ сафарбар этиш зарурлигини таъкидлади.
– Ҳамма шуни яхши билиши керак: бирорта ҳам тадбиркорни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз, – деди Шавкат Мирзиёев.
Йиғилишда давлат бюджети тушумлар прогнозининг бажарилишига оид масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Состоялось видеоселекторное совещание по поддержке предпринимательства в условиях коронавирусной пандемии.
Президент отметил необходимость содействия бесперебойной работе предприятий, полной мобилизации всех возможностей и резервов.
– Все должны хорошо осознать: предприниматель не будет оставлен наедине с бедой, – сказал Шавкат Мирзиёев.
На совещании всесторонне обсуждены вопросы исполнения прогноза поступлений в госбюджет.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #inqirozgaqarshichoralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари Наврўз айёми муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар.
Икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда шерикликни кенгайтиришнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.
Томонлар мамлакатларимизда эпидемиологик вазиятни назорат қилиш бўйича кўрилаётган биринчи навбатдаги превентив чораларни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор.
Главы государств тепло поздравили друг друга с Наврузом.
Обсуждены актуальные вопросы двустороннего сотрудничества, перспективные направления расширения партнерства.
Выражена полная взаимная поддержка предпринимаемым в странах первоочередным превентивным мерам и контролю
за эпидемиологической ситуацией.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

О дополнительных мерах поддержки населения, отраслей экономики и субъектов предпринимательства в период коронавирусной пандемии


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

⚡️ Иқтисодиётни, тадбиркорларни фаол қўллаб-қувватлаш буйича Президент Фармони имзоланди.

Ушбу Фармонга кўра:

биринчидан, туристик ва меҳмонхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар шу йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилади. Уларга ижтимоий солиқ ставкаси ҳозирги 12 фоиздан 1 фоизга туширилади. Ушбу имтиёздан соҳада хизмат кўрсатаётган мингдан ортиқ субъектлар фойдаланиш имкониятига эга бўлади;

иккинчидан, карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилади. Ушбу имтиёз қарийб 150 минг якка тартибдаги тадбиркорга катта кўмак бўлади;

учинчидан, тушуми ўтган ойдагига нисбатан 50 фоизга камайган кичик бизнес субъектларига айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи, мулк солиғи, ижтимоий солиқ ва сув солиғини тўлаш муддати шу йил 1 октябрга қадар кечиктирилади. Тадбиркорлар бу имтиёзлардан солиқ идорасини уйдан туриб хабардор қилиши мумкин;

тўртинчидан, жорий йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахсларнинг табиий газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов мажбурияти амалдаги 100 фоиздан 30 фоизга туширилади;

бешинчидан, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ёрдам бериш кўлами янада кенгайтирилади.

Ҳозирги кунда тадбиркор олган кредит ставкаси 24 фоизгача бўлганда унинг 8 фоизини жамғарма қоплаб берар эди. Энди кредит ставкаси 28 фоизгача бўлганда ҳам унинг 12 фоизини давлат қоплайди.

Бунинг учун тадбиркорларнинг 3 триллион сўмлик кредитлари фоизини қоплашга жамғармадан қўшимча 400 миллиард сўм йўналтирилади. Жамғарма бир тадбиркорнинг фақатгина битта лойиҳасига кафиллик бериши бўйича чеклов ҳам энди бекор қилинади.

Интизомли ва ишончли тадбиркорларга кредитнинг 75 фоизига жамғарма кафиллик беради (бугунги кунда 50 фоиз). Кафиллик суммасининг юқори чегараси ҳам 8 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмга оширилади;

олтинчидан, қийин аҳволдаги корхоналар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва аҳолининг 12 триллион сўмлик кредит мажбурияти муддати узайтирилади.

еттинчидан,
аҳолини, айниқса, унинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чоралар белгиланмоқда.

Жумладан, шу йил якунига қадар ун, ўсимлик ёғи, гўшт ва сут маҳсулотлари, шакар, гигиена воситалари каби асосий истеъмол товарларини импорт қилишда божхона божи ва акциз солиғи ундирилмайди.

Шунингдек, жорий йил март-июнь ойларида муддати тугайдиган болали оилаларга нафақа, бола парваришлаш нафақаси ва моддий ёрдамларни тўлаш учун қўшимча мурожаат ва ҳужжатлар талаб этилмайди. Улар автоматик тарзда 6 ойдан 1 йилгача узайтирилади. Ушбу даврда бошқа муҳтож оилаларга ҳам шундай нафақалар тайинлаш давом эттирилади.

Бу чоралар орқали яна 120 мингдан зиёд кам таъминланган оилалар қамраб олинади (ҳозирда 600 мингта).

Карантин даврида ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга 18 турдаги асосий озиқ-овқат ва гигиена товарлари бепул етказиб берилади.

саккизинчидан
, карантин даврида уй шароитида ривожлантириш мумкин бўлган фаолият турлари янада қўллаб-қувватланади.

❗️Ушбу соҳа учун бу йил яна 50 миллион доллар маблағ йўналтирилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot