Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус пандемияси муносабати билан халққа навбатдаги мурожаати

Очередное обращение Президента Шавката Мирзиёева к народу в связи с пандемией коронавируса

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #murojaat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Reportaj

Тошкентдан водийга йўл олган 5 та юк машинасида юк ўрнига ноқонуний тарзда йўловчилар олиб кетилаётгани аниқланиб, ҳолат юзасидан қонуний тартибда чора кўрилди.

Website | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover
Forwarded from Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal (Пенсионный Фонд)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Аҳолига пенсия ва нафақа пуллари тарқатилмокда.

Автомашиналар, пуллар дезинфекцияланиб, ҳар бири ваакумли халтачаларда маҳаллалар, ҳудудлар бўйича тарқатилмокда.

☎️ Пенсия ва нафақалар тарқатилиши бўйича АТ Халқ банкининг "1106" қисқа рақамли "Ishonch" телефонига мурожаат қилинг!


⬇️ Каналга уланинг: https://t.iss.one/PensionFundRUz
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 6 тага ошиб, 227 нафарни ташкил этмоқда.

--------------------------------------------------

На сегодняшний день в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией увеличилось на 6 и составляет 227.

---------------------------------------------------

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Forwarded from Геосиёсат
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё бўйича коронавирус пандемиясининг ўсиш тенденцияси

t.iss.one/geo_siyosat
Forwarded from O‘zkomnazorat
​​ЎЗКОМНАЗОРАТ: Интернет фирибгарлари ўйлаб топган лотореяларга ишонманг!

Карантин шароитида ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларнинг кўпайганидан фойдаланиб қолаётган фирибгарлар, одамларни алдаш, шахсга доир маълумотларни, электрон ҳисобдаги маблағлар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва кейинчалик ғараз мақсадларда фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

Шундай сайтлардан бирида лоторея ўйини ўтказилаётгани унда кўплаб қимматбаҳо совғалар масалан iPhone, катта миқдордаги пуллар ва ҳатто автомобил ўйналаётгани ҳақида эълонлар жойлаштирилган. Фойдаланувчига электрон почтаси ўйинда иштирок этиш учун танлаб олингани ҳақида хабар берилади ва у бир неча қисқа саволларга жавоб қайтариши керак. Саволлар эса ўта шубҳали, Интернетга телефон орқали кирасизми ёки планшет ёки компьютер? Қайси электрон почта дастуридан фойдаланасиз? Қайси электрон почтани ишлатасиз? Қайси браузердан фойдаланасиз? Бир қарашда содда, гўёки шубҳа уйғотмайдиган саволлар, бироқ унинг ортида шахсга доир маълумотлар, фотосуратлар, ёзишмалар, электрон маблағлар ҳақидаги муҳим ахборотларни ўзлаштириш ғояси яширинган. Барча босқичдаги саволларга жавоб берганингиздан кейин, 3 та уринишдан иборат лоторея ўйини бошланади. Учта сандиқчадан бирини танлайсиз ва пул мукофоти ёки совға ютиб олганингиз хабар қилинади. Шундан кейин иштирокчидан совғани олиш вақти чегаралангани ҳамда бунинг учун муайян дақиқалар ичида бошқа бир сайтга ўтиш кераклиги хабар қилинади. Манзилга ўтгандан кейин фойдаланувчидан тўлов қилиш лозимлиги, маблағлар ҳайрия ишларига сарф қилиниши, шу мақсадда карта рақамларини киритиш ва унча катта бўлмаган пулни ўтказиш сўралади. Шу тариқа босқчима-босқич тарзда, ҳам фойдаланувчининг шахсий маълумотлари тўпланади, банк пластик картаси ҳақидаги ахборотлар олинади ва у хакерларнинг потенциал қурбонига айланади.

“Ўзкомназорат” ДИ Интернет ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан бу каби фирибгар сайтларнинг лотореяларига алданмасликни, шубҳали саволларга жавоб қайтармасликни, бу каби ёлғон хатларни ўчириб ташлаш ва дўстлар ҳамда яқинларга ҳам шундай қилишни тавсия қилишни сўрайди.
4 апрель учун брифинглар эълони.

12:00 - Марказий банк
Спикер:
Н.Aбдуллаев - Марказий банк бошқарма бошлиғи

13:00 - Aдлия вазирлиги
Спикер:
С. Ўринбаева - матбуот котиби

13:30 - Халқ таълими вазирлиги
Спикер:
A. Умаров - матбуот котиби

14:00 - Ички ишлар вазирлиги
Спикер:
Ш.Ғиёсов - матбуот котиби

14:30 - Олий таълим вазирлиги
Спикер:
Ф. Бабашев - матбуот котиби

Брифинглар трансляциясини «UzReportTv» телеканалида ва Youtube каналида томоша қилинг.

Каналга уланиш:
@axborot_xizmatlariAOKA
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 14 тага ошиб, 241 нафарни ташкил этмоқда.

--------------------------------------------------

На сегодняшний день в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией увеличилось на 14 и составляет 241.

---------------------------------------------------

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Республика махсус комиссияси диққатига: карантин вақтида аҳолига давлат ветеринария хизмати кўрсатилиши зарур!

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотларга карантин пайтида ветеринария клиникалари фаолияти, давлат ветеринария хизмати, ветеринария назорати ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида кўплаб сўровлар бўлмоқда. Бозорларда фаолият олиб бораётган ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари хусусида мурожаатлар келиб тушмоқда.

Мурожаатларнинг аксарияти ветеринария-санитария экспертизаси хусусида бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва яроқлилигига истеъмолчилар шубҳа билдираётгани акс этган.

Шу ўринда истеъмолчиларнинг қисман ҳақ эканини таъкидлаш ўринли. Чунки карантин даврида махсус рухсатномасиз транспорт воситаларининг ҳаракатланиш ҳуқуқи чеклангач, деҳқон бозорларида фаолият олиб бораётган ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари мутахассислари ўз вақтида белгиланган иш жойига етиб бора олмаяпти.

Тизимдаги ходимларининг аксарияти меҳнат таътилига чиққан ёки масофадан туриб ишлаш режимига ўтган бир даврда қолган ходимларнинг автотранспорт воситаларига рухсатномасиз юришига тақиқ қўйилгач, озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва яроқлилигини ўз вақтида аниқлашда жуда катта ноқулайликлар юзага келмоқда.

Бу ўринда инсон факторини ҳисобга олиб таҳлил қилсак, биргина Тошкент шаҳрининг ўзида давлат ветеринария-санитария хизмати ходими иш жойига етиб олиши учун камида 8-10 километр йўл босиши, вилоятлар ва чекка туманларда оралиқ масофа камида 10-20 километр ва ундан ортиқ экани маълум бўлади.

Таъкидлаш керак, карантин даврида махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш ҳуқуқи берилган автотранспорт воситалари рўйхатига ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари, мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи автотранспорт воситалари киритилган. Аммо ветеринария хизмати автотранспорт воситалари киритилмаган.

Бинобарин, ҳайвондан инсонга юқадиган юқумли касалликларнинг олдини олиш ҳар бир даврда кечиктириб бўлмас вазифалардан ҳисобланади. Масалан, Худо кўрсатмасин, бозорга зооантроноз касалликка чалинган мол гўшти кириб келсаю, юздан зиёд киши уни харид қилса, шунча оила яна бир дардга чалинди дегани...

Шунингдек, сўйиш корхонларида сўйиладиган чорва ҳайвонларини, савдо нуқталарида сотиладиган чорвачилик маҳсулотларини, бозорларда реализация қилинадиган ўсимликка мансуб озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, истеъмолга яроқлилигини аниқлаш ва ундан кейин сотувга чиқариш учун жойларда давлат ветеринария хизмати зарур.

Шундай экан, Республика махсус комиссияси инсон саломатлиги учун давлат ветеринария хизмати кўрсатадиган субъектларнинг автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома берилишида амалий ёрдам кўрсатса, кўплаб нохушликларнинг олди олинишига ҳисса қўшган бўларди!

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати
Президентимиз Фармонига биноан, ун, ўсимлик ёғи, гўшт ва сут маҳсулотлари, шакар, гигиена воситалари каби асосий истеъмол товарларини импорт қилишда божхона божи ва акциз солиғи ундирилмайди.
Forwarded from AntiFake.uz
UZ: Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларда тарқатилаётган 5 апрель санасидан карантин вақтида велосипед, мопед, мотоцикл ва скутерда ҳаракатланиш тақиқланиши ҳақидаги хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди ‼️

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд. 👆
---------------------------------------
RU: Распространяемая в социальных сетях и Telegram-каналах информация о том, что с 5 апреля с.г. во время карантина запрещается вождение велосипедов, мопедов, мотоциклов и скутеров, является ложной и не соответствует действительности ‼️

‼️ Напоминаем, Вам об ответственности за распространение недостоверной информации👆


FacebookInstagramTwitterTelegram
Кўчма бозорлар аҳоли учун қулайлик яратмоқда

Пойтахтимизнинг деҳқон бозорларидан узоқда жойлашган аҳолиси учун арзонлаштирилган нархларда маҳсулот етказиб бериш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

Шу мақсадда шаҳар ва туман ҳокимликлари Тошкентдаги бозорлар билан биргаликда режа асосида ҳар куни ўнлаб маҳаллаларда озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ташкил этмоқда.

Ушбу режага мувофиқ, бугун:

📍Олмазор туманининг “Олимпия” маҳалласида;
📍Яккасарой туманининг “Бошлиқ” маҳалласида;
📍 Юнусобод туманининг “Аҳмад Дониш” маҳалласида;
📍Чилонзор туманининг “Биринчи катта Чилонзор”, “Шараф”, “Шарқ”, “Фидокор” маҳалларида;
📍Шайхонтоҳур тумани “Кўкча” маҳалласидаги кўп қаватли 1а-уй ва 12-уй оралиғида “Кўкча текстил” корхонаси ёнида;

Шунингдек, ҳар куни:

📍Бектемир туманининг “Бинокор”, "Ҳусайн Бойқаро", "Зилола" ва "Мукаррам" маҳаллаларида ҳамда Сергели туманининг 7 та маҳалласида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ташкил этилмоқда.

Азиз ҳамшаҳарлар сиз учун яратилаётган шароит ва қулайликлардан фойдаланинг. Карантин тартиби ва санитария-гигиена қоидаларига риоя этинг.

Ҳаммамиз биргаликда ва ҳамжиҳатликда коронавирусни енгамиз!

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Айни вақтда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган жорий йилнинг 5 апрелидан бошлаб Тошкент шаҳрида велосипедларнинг ҳаракатлари тўхтатилиши ҳақидаги миш-мишлар сохта эканлигини маълум қиламиз. Карантин чекловлари билан боғлиқ ҳақиқий ахборотни эълон қилишда расмий манбааларга таянишингизни сўраймиз.

ИИВ Ахборот хизмати

————————————————————
Информируем о том, что сведения, распространяемые в социальных сетях о якобы запрете движения велосипедов в городе Ташкенте с 5 апреля т.г. не соответствует действительности. При размещении информации в социальных сетях просим ориентироваться на официальные источники информации.

Пресс-служба МВД

Website | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover
Forwarded from Times.uz
UZ: Ҳурматли юртдошлар!

Каналимиз ўқувчиларидан келаётган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилаётган барча брифинглар агентликнинг расмий саҳифаси @aoka_uz орқали ёритиб борилишини маълум қиламиз.

Брифингларни шунингдек, "УзРепорт", "Ўзбекистон 24" телеканаллари ва "Ўзбекистон 24" радиоканали орқали тўғри-тўғри кузатишингиз мумкин.

@koronavirusinfouz

_________________

RU: Уважаемые соотечественники!

Принимая во внимание предложения и отзывы читателей нашего канала, сообщаем вам о том, что все брифинги, проводимые в штабе АИМК, будут освещаться на официальной странице Агентства @aoka_uz.

Вы также можете посмотреть брифинги в прямом эфире на телеканалах "UzReport", "Uzbekistan 24" и радиоканале "Uzbekistan 24".

@koronavirusinfouz
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
ШАКАР МУАММОСИ БЎЛМАЙДИ

Рустам АКБАРХЎЖАЕВ,  “Angren shakar” МЧЖ бош директори:

“Ангрен шакар” заводи 2014 йилда буён фаолият кўрсатмоқда. Корхонамиз Германия, Австрия, Бельгия ва Финляндия каби мамлакатларидан келтирилган энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Унинг афзаллиги шундаки, бутун ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш автоматик усулда амалга оширилади. Бу ерда бир суткада 1 минг 200 тонна (бир йилда 438 минг тонна) шакар ишлаб чиқарилади.

Бугунги кунда “Ангрен шакар” корхонасида ишлаб чиқарилган шакар аҳолига ва озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарга етказиб берилмоқда. Истеъмолчиларни шакарга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун етарлича бўлган маҳсулот ва хом ашё захираси тайёрланган. Очиқ биржа савдоларига ҳам кунига минг тонна шакар қўйилади.

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси туфайли эълон қилинган карантин даврида ҳам “Ангрен шакар” МЧЖ ўз фаолиятини тўхтатмади...

👉Батафсил

https://t.iss.one/uzboziqovqat
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк бошқарма бошлиғи Ҳусанхўжа Абидов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
COVID-19 коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморларнинг эпидемиологик маршрути

Тошкент шаҳри

1. Абу Сахий гипермаркети

2. Сергели тумани Қўйлиқ 7-даҳаси

3. Ислом Каримов номли Тошкент халқаро аэропорти

4. 1-сонли Шаҳар клиник шифохонаси

5. 1-проезд, Мумтоз кўчаси, Яшнобод тумани

6. Миробод тумани 3-шаҳар клиник шифохонаси

7. Яшнобод тумани, Висол 2-берк кўча

8. Яшнобод тумани, Уйсозлар кўчаси,

9. Шайхонтоҳур тумани, Қизилғунча кўчаси

10. Чилонзор, Миллий таомлар

11. Яшнобод тумани, Уйсоз 3-тор кўчаси,

12. Бектемир тумани, Автогулзор кўчаси

13. Шалола 1-берк кўчаси

14. Сергели тумани, Қўйлиқ 5-даҳаси

15. Тошкент шаҳри ҳокимияти

Каналга уланиш:
@axborot_xizmatlariAOKA