Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1 тага ошиб, 150 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция 1 нафар тошкентлик фуқарода аниқланди.

-------------------------------------------------

На сегодняшний день в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией увеличилось на 1 и составляет 150 человек.

Инфекция выявлена у 1 гражданки из столицы.

--------------------------------------------------

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
Барча кассалар, валюта айирбошлаш шахобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади

30 мартдан бошлаб банк биносидан ташқарида жойлашган банкнинг кассалари, валюта айирбошлаш шахобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади.

Бундан фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда божхона чегара ҳудудида жойлашган банк инфратузилмаси ҳамда аҳолига пенсия ва нафақа тарқатиш мақсадида ташкил этилган сайёр кассалар мустасно.

Каналга уланиш:
@axborot_xizmatlariAOKA
❗️❗️❗️

Махсус стикерлар бериш тартиби расман тасдиқланди

❗️ Мазкур махсус рухсатнома юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомобильларига вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида ҳаракатланиш ҳуқуқини беради.

❗️ Рухсатномани олиш учун аризани фақатгина онлайн тарзда қуйидаги ҳавола орқали бериш мумкин: 👇🏻
https://my.gov.uz/uz/service/337

❗️ Рухсатнома тайёр бўлгач, Давлат хизматлари маркази ариза берувчи билан боғланиб, бу ҳақида хабардор қилади ва стикерни тақдим этади.

❗️ Рухсатнома берилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

❗️ Рухсатнома шакллантирилганлиги ҳақида хабарнома олгач, 1 иш куни ичида Давлат хизматлари марказига келиб уни олиб кетиш мумкин бўлади. Мазкур хабар аризачининг my.gov.uz порталидаги шахсий кабинетига юборилади.

⚠️ Давлат хизматлари мрказигача ариза берувчи рухсатнома олинган машинада келиши мумкин. Шахсий кабинет орқали юборилган QR-код қўйилган хабарнома Давлат хизматлари марказигача ҳаракатланишига асос ҳисобланади.
Forwarded from Huquqiy axborot
Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун стикер намунаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
⚡️⚡️ Шошилинч

Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати

Каналга уланиш:
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from bukhari.uz
Хайру-саховат йўлдошимиз бўлсин!

⚡️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази жамоаси бир кунлик иш ҳақини мамлакатимизда коронавирусга қарши кураш доирасида ташкил этилган "Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик" фондига ўтказиб берди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, мазкур халқаро илмий-тадқиқот маркази 2017 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, Самарқанд вилояти Пайариқ туманида, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ёнида жойлашган.

🙏Ўзингиз, яқинларингиз соғлиғи учун уйда қолинг ва дуода бўлинг!
Covid -19 инфекциясига қарши ўз ҳиссангизни қўшинг!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот хизмати

Яқинларингизга улашинг!👇 👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEG5FO5YMM--HbyX9g
2020 йил 28 март куни Юнусобод тумани, Марказ-4 мавзесида фуқаро А.Ш. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2020 йилдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли Қарорида кўрсатилган талабларни бузиб, ИИБ ҳудуд профилактика инспектори ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, қизини никоҳ тўйи муносабати билан куёви ва унинг ўртоқлари иштирокида “куёв навкар” тўй маросимини ўтказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!

Мамлакатимизда санитария-эпидемиологик осойишталикни сақлаш, яшаш муҳити хавфсизлиги ва инсон соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида санитарияга оид қонун ҳужжатлари ҳамда эпидемияга қарши курашиш қоидаларига қатъий риоя қилишингиз талаб қилинади.
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
#мадад
#биз_биргамиз

Миллиардер Фаттоҳ Шодиев фонди вилоятдаги 100 оилага мурувват ёрдами юборди

Коронавирус пандемияси республикамиз аҳолиси учун ҳам жиддий синов бўлди. Бу мураккаб даврни беталофат ўтказиш, аҳолини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ишда нуфузли идоралар вакилларининг фаол иштироки таҳсинга лойиқ.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги, Шодиев халқаро фондининг юртимиздаги ваколатхонаси ҳамда "Мадад" нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ташкил этилган "Биз биргамиз" акцияси минглаб хонадонларга меҳр ва мадад улашмоқда.

Бугун мазкур акция доирасида вилоят Адлия бошқармаси ҳамда ҳудудий Адлия бўлимлари томонидан вилоятдаги 100 нафар кекса, кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож инсонлар хонадонига озиқ-овқат ва тиббий-гигиеник воситалар етказиб берилди.

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Бугун соат 10:30да АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазири Русланбек Давлетов иштирокида онлайн брифинг ўтказилади.

Брифинг "УзРепорт", "Ўзбекистон 24" телеканаллари ҳамда "Ўзбекистон 24" радиоканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Брифингни қуйидаги ҳавола орқали ҳам онлайн томоша қилишингиз мумкин:

https://youtu.be/Yfon3lO2N8g

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️ Ҳозирги вақтда Давлат хизматлари марказлари орқали 1 200 дан ортиқ махсус стикер ўз эгаларига топширилди.

Ҳурматли хизмат олувчилар!

❗️Эслатиб ўтамиз, рухсатномани олиш учун аризани фақатгина онлайн тарзда қуйидаги ҳавола орқали бериш мумкин: 👇🏻
https://my.gov.uz/uz/service/337

❗️Давлат хизматлари марказлари аризаларни қабул қилмайди!

❗️Рухсатнома тайёр бўлгач, ДХМ ходимлари ўзлари Сизга қўнғироқ қилиб, хабар беришади. Вақтингизни кеткизиб, Марказга беҳудага бормаслигингизни сўраймиз.

❗️Рухсатнома берилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

Азизлар!

Ўзингизни ва яқинларингизни асранг! Карантин талабларига риоя этинг!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлик ҳолатлари сони 8 тага ошиб, 158 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция шу йилнинг 12 мартида Туркияда бўлиб, касаллиги тасдиқланган бемор билан яқин мулоқотда бўлган 2 нафар наманганлик, иккинчи марҳум билан яқин мулоқотда бўлган асли навоийлик 2 нафар кишида, яъни она ва болада, шунингдек, беморлар билан мулоқотда бўлган 4 нафар тошкентлик фуқарода аниқланди.
---------------------------------------------------

На сегодняшний день в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией увеличилось на 8 и составляет 158.

---------------------------------------------------

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали — @ssvuz
⚡️ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АХБОРОТИ


Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 14 968 та ҳолат аниқланган. Улар:

- Тошкент шаҳрида – 2 621 та ҳолат;

- Тошкент вилоятида – 1 311 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 1 237 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 705 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 1 558 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 777 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 995 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 370 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 593 та ҳолат;

- Фарғона вилоятида – 1 934 та ҳолат;

- Навоий вилоятида – 241 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 1 167 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 900 та ҳолат;

- Қорақалпоғистон Республикасида 559 та ҳолатни ташкил этмоқда.

2020 йил 31 март 9:00 ҳолатига

Каналга уланиш:
@axborot_xizmatlariAOKA
Нақд пулда пенсия олувчилар учун пенсия бериш тартиби ва муддати ўзгарадими?

Халқ банкининг Пул айланмаси ва касса амалиётлари бошқармасининг бошлиғи Олтибой Шариповнинг хабар беришича, пенсиялар фуқароларнинг уйига стерил пакетларда етказилади.

Пенсия олиш билан боғлиқ саволлар туғилганида Халқ банкига 1106 қисқа рақами орқали (09:00 дан 18:00 гача ишлайди), пенсия ҳисобланиши билан боғлиқ саволлар туғилганда эса Пенсия жамғармасига 1140 қисқа рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Барча пенсионерлардан илтимос қиламиз – уйдан чиқмасликка ва масофавий хизматлардан фойдаланишга ҳаракат қилинг.

🌐 Web-site 🌏 Facebook
Қашқадарёга 1000 тоннага яқин картошка ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари келтирилади.

Вилоят ҳокими топшириғи билан воҳамизга Россия, Белорус ва Эрондан картошка ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинади.

Вилоят штаби масъулларининг таъкидлашича, ушбу озиқ-овқат маҳсулотлари шаҳар ва туманларга тенг тақсимланган ҳолда чекка қишлоқларга етказилиши ҳам қатъий назоратга олинади.

Шунингдек, аҳолининг талабидан келиб чиққан ҳолда кунига 1000 тонна ун маҳсулотлари биржа савдоларига қўйилади.

Шу ўринда, фуқароларимизни ортиқча ваҳима қилиб, бозорларга югурмасликка чақирамиз, Зеро, қотилга айланманг. Карантинга кетсангиз картошкаларингиз ҳам керак бўлмайди. Уйда қолинг!

Аҳрор Содиқов, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.
Вилоят штаби: 75 221-04-77, 75 221-51-71.
👉https://t.iss.one/qashqadaryopress
РЕСПУБЛИКА ТАЪЛИМ МАРКАЗИДАН ЯНГИ ЛОЙИҲА!

“ФАРЗАНДИМ БИЛАН ДАРС ҚИЛАМАН”
онлайн танлови

💰 Умумий мукофот жамғармаси: 14 000 000 сўм

I. ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ
ҚАНДАЙ

БУ ЖУДА ОДДИЙ

1️⃣ Сиз (ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс) “Online-мактаб” доирасида телеканалларда эфирга узатилаётган видеодарслар мавзулари бўйича фарзандингиз билан биргаликда дарс тайёрлаш жараёнингизни исталган қурилмада тасвирга олинг. 📽📱🎥📹

2️⃣ Тасвирга олинган 3-5 дақиқалик видеолавҳани 2020 йил 31 мартдан 5 апрель куни соат 20:00 га қадар t.iss.one/rtm_tanlov телеграм манзилига юборинг. 📤


II. ҒОЛИБЛАРНИ
АНИҚЛАШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ

1-БОСҚИЧ: Иштирокчилар томонидан юборилган энг яхши видеолавҳалар саралаб олинади.
Саралаш жараёнида фарзандига дарсни тушунтириб бериш услуби ва мазмунига эътибор берилади.

2-БОСҚИЧ: Сараланган видеолавҳалар 2020 йил 10 апрель куни Facebook'даги Maslahat.uz гуруҳида эълон қилинади. Ғолиблар шу ернинг ўзида жамоатчиликнинг овоз бериши орқали аниқланади. 👍 👎

3. ОВОЗ БЕРИШ ЖАРАЁНИ 48 СОАТ ДАВОМ ЭТАДИ.

🏆🏆🏆 ЭНГ КЎП ОВОЗ ТЎПЛАГАН ВИДЕОЛАВҲАЛАР ҒОЛИБ ДЕБ ТОПИЛАДИ.

4. Видеолавҳалар 1-6-синфлар ва 7-11-синфлар мавзулари бўйича алоҳида сараланади ҳамда жами 16 нафар ғолиблар белгиланади.

5.
🎉🎉🎉 Ғолиблар 13 апрель куни соат 15:00 да RTM tanlovlari-2020 (t.iss.one/rtm_tanlovlari_2020) телеграм каналида ҳамда Facebook'даги Maslahat.uz гуруҳида эълон қилинади.

III. ҒОЛИБЛАР ҚАНДАЙ МУКОФОТЛАНАДИ

🥇 1-ўрин – 2 000 000 сўм
🥈 2-ўрин – 1 500 000 сўм
🥉 3-ўрин – 1 000 000 сўм

Энг яхши деб топилган

🏅яна 5 та номинация


бўйича видеолавҳа муаллифларига ҳам 500 000 сўмдан пул мукофотлари топширилади.

Пул мукофотлари ғолиблар томонидан тақдим этиладиган банк пластик карта рақами орқали ўтказиб берилади ва сертификатлар электрон шаклда тақдим этилади.

Танлов билан боғлиқ барча янгиликлар Республика таълим марказининг RTM tanlovlari-2020
(t.iss.one/rtm_tanlovlari_2020) телеграм канали орқали ёритиб борилади.


Изоҳ: Таълим муассасасида фаолият олиб бораётган устоз-мураббийлар танловда иштирок эта олмайдилар.


Уйда қолинг ва фарзандингиз билан дарс тайёрланг!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ РЕСПУБЛИКА ТАЪЛИМ МАРКАЗИ
Forwarded from Елена Исмаева
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#УйдаҚолинг
#ОставайтесьДома

Айни синовли кунларда давлатимиз ўзининг халқпарварлигини тўла намоён этаётганлигини ҳар бир фуқароларимиз дилдан ҳис қилиб турибди.

Сиз ҳам бу ҳайрли ишдан четда қолманг!

Уйдан чиқмаган ҳолда "SOLIQ" мобил иловаси ёрдамида солиқларни тўланг ва юртнинг асл фарзанди сифатида улкан ишга ўз хиссангизни қўшинг!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:

– Айни дақиқаларга келиб мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан рўйхатга олинган беморлар сони 158 нафарни ташкил этди. Ҳозиргина Вирусология илмий-тадқиқот институтидан олинган маълумотга кўра, у ерда даволанаётган беморларнинг 22 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти. Мазкур ҳолат бевосита ренгионалагик текширувларда ҳам ўз тасдиғини топган. Даволанаётган беморлар 5 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг эса аҳволи нисбатан оғир, деб баҳоланмоқда. Барча беморлар тегишли даволаш муолажаларини оляпти ва уларнинг ҳар бири тиббий кузатувда.

Ҳурматли ҳамюртлар!

Бугунги кунга келиб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 90 мингдан кўпроқ фуқаромиз тиббий кузатув остига олинган. Улар орасидан ҳам касаллик чиқиб қолиш эҳтимоли йўқ эмас. Шундай экан, касаллик қўзғатувчиси юртимиз ҳудудида айланиб юрибди. Ҳар биримиз эҳтиётимизни қилишимиз, ортиқча мулоқотга киришишдан тийилишимиз керак.

Қачонки, биз мулоқотларни камайтирар эканмиз, касаллик бир одамдан иккинчи одамга юқишининг олдини олган бўламиз. Бу давр ўткинчи. Карантин тадбирларига масъулият билан ёндашайлик. Энг асосийси, сабр-қаноат билан тиббиёт ходимларининг тавсияларига амал қилиш, уйда қолиш орқали ушбу сафарбарлик ишида фаол иштирок этайлик.

Каналга уланиш:
@axborot_xizmatlariAOKA