Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.73K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Қурбон ҳайити намози ўқилади

Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Ҳайит намози ўқилмайдиган бўлди» деган хабарлар ёлғон.

🌙 2022 йил 1 июль куни мамлакатимиз раҳбари “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль — шанба кунига тўғри келади.

Батафсил...

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Жаҳонгир Ширинов, Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси, депутат: 📹 Қонунчилик палатаси «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Қодиров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзМТДП фракцияси раҳбари:

«Давлат раҳбарининг конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда бир фикр айтилган эди — «халқимиз нима деса, шу бўлади». Конституциявий ислоҳотлар айнан шу нуқтаи назаридан тарғибот-ташвиқот қилиняпти.

Қонун лойиҳаси нима учун умумхалқ муҳокамасига қўйилади? Халқнинг фикрини билиш учун. Комиссияга қонун лойиҳаси эълон қилинган кундан бошлаб, қисқа муддат бўлишига қарамасдан, минглаб ташаббус ва таклифлар келди. Бу таклифларнинг барчаси кўриб чиқиляпти.

Ўйлайманки, муҳокамалар муддатини узайтириш таклифи жуда ўринли. Чунки келаётган таклифларни ўрганиш ва муҳокама қилишга улгурамизми, йўқми деган хавотиримиз бор эди. Биз яна 10 кун ичида келиб тушаётган таклиф ва ташаббусларни атрофлича кўриб чиқамиз».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида

АОКАда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Қувончбек Мустафоев иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг кенг кўламли кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Президент Садир Жапаров Қорақалпоғистондаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишларга чек қўйиш мақсадида Ўзбекистон раҳбари томонидан кўрилган қатъий чораларни тўлиқ қўллаб-қувватлади. Бошқа давлатнинг ички ишларига аралашишга йўл қўйиб бўлмаслиги алоҳида таъкидланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ҳаёт ўз маромида давом этмоқда

#4july

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰2026 йилдан электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин белгиланади

АОКАда ўтказилган брифингда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Қувончбек Мустафоев ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида маълумот берди.

🌐 Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига 2022 йилнинг 31 май куни муҳокамага қўйилган эди.

🔘15 июнь куни муҳокама жараёнлари якунланган бўлиб, қарор лойиҳасига 1 100 дан ортиқ таклиф ва эътирозлар келиб тушди.

📨 Энг кўп таклифлардан бири қиш мавсумида электр энергиясига (табиий газ учун ўрнатилгани каби) белгиланган ижтимоий меъёр шакллантириш бўйича келиб тушган.

✔️Корхоналарни узоқ муддатли режалаштиришга мослаштириш, операцион самарадорликни ва энергия тежамкорликни ошириш мақсадида 2023 йил 1 апрелдан кучга кирадиган янги нархлар ҳам мазкур қарор билан белгилаб берилмоқда.

‼️2023 йил 1 апрелдан ўрнатиладиган ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари келгуси йилларда қайта кўриб чиқилишида инфляция даражасига индексация қилиб борилиши, 2026 йилдан бошлаб эса электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланиши белгиланган.

Муҳокамага чиқарилган қарор лойиҳаси бўйича аҳоли томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, қарор лойиҳасида аҳоли учун жорий этилиши назарда тутилган «ижтимоий меъёр»нинг жорий қилиниши мутахассислар томонидан қайта кўриб чиқилмоқда ва мазкур қарор билан аҳоли учун нархлар ўзгаришсиз қолдирилмоқда.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🏗 Қурилиш вазирлиги мутасаддиларининг Японияга ташрифи ва унда эришилган келишувлар

АОКАда вазирлик ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Камола Собирова АКТ вазирига маслаҳатчи бўлди

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири маслаҳатчиси лавозимига Шавкатовна Камола Собирова тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

У ёшлар ва аёлларни IT соҳасига жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонни минтақавий IT-марказига айлантириш юзасидан тарғибот ишларини амалга ошириш бўйича фаолият олиб боради.

Камола Собирова 1983 йил 13 июнда Тошкент шаҳрида туғилган. Оилали, 4 фарзанднинг онаси.

У фаолиятини 2001 йили Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ёшлар» каналида таржимонликдан бошлаб, турли халқаро ва маҳаллий ташкилотларда, хусусан, 2019 йилда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг матбуот котиби лавозимларида фаолият юритган.

Вазирлик шунингдек, АКТ матбуот котиби — ахборот хизмати раҳбари Шерзод Ахматов ўз лавозимида қолганини қўшимча қилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
💉 COVAX дастури доирасида Ўзбекистонга 1 999 530 доза «Pfizer» вакцинаси келтирилди

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистонга олиб келинган ва ўзимизда ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 71 750 853 дозани ташкил қилмоқда. Уларнинг қарийб 23 миллион дозаси COVAX дастури доирасида тақдим этилган вакциналардир.

Шу кунга қадар жами 59 351 963 доза вакцина қўлланилган бўлиб, ҳозирда 12 миллион 200 минг дозадан ортиқ вакцина захираси мавжуд.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🇺🇿🇪🇺 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Еврокенгаш Президенти Ўзбекистоннинг кучли фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат барпо этиш сари очиқ ислоҳотлар йўлини давом эттириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

Шу маънода Қорақалпоғистондаги вазиятнинг баъзи бузғунчи кучлар томонидан издан чиқарилишига йўл қўйиб бўлмаслиги алоҳида қайд этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Юртимизда текболни янада ривожлантириш йўлида муҳим учрашув бўлиб ўтди

Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов ҳамда МОҚ Бош котиби, Ўзбекистон текбол федерацияси раиси Ойбек Касимов Будапешт шаҳрида жойлашган Халқаро текбол федерациясининг штаб-квартирасига ташриф буюришди. У ерда делегациямизни халқаро ташкилот раҳбари Габор Борсани қарши олди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Ойбек Касимов жаноб Борсанига текбол мамлакатимиз ёшлари томонидан илиқ қарши олингани, Халқаро текбол федерацияси жўнатган инвентарлар пойтахтимиздаги бир қатор мактабларга жойлаштирилгани ва ўқувчилар бўш вақтларида ушбу спорт тури билан шуғулланаётгани ҳақида гапириб берди.

Шунингдек, суҳбатда миллий терма жамоамизни шакллантириш ва халқаро мусобақаларда иштирок этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Ўз навбатида, халқаро ташкилот раҳбари мамлакатимизда ушбу спорт ривожини қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Япония бинолар қурилишида сейсмик хулосалар бериш бўйича ҳамкорлик қилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов маълум қилди.

Шунингдек, Қурилиш вазирлиги қошидаги қурилишда техник меъёрлаш маркази ҳамда Япониянинг қурилиш маркази ўртасида 2025 йилгача 150 нафар ходимнинг малакасини ошириш бўйича ҳам келишилди.

Бундан ташқари, Архитектура, қурилиш муҳандислиги ва пудрат ишлари ташкилоти яъни Шимизу корпорэйшн тажрибасини ўзбекистонлик мутахассислар амалиётида қўллашга келишилди.

📌Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Тожикистон Президенти давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасида барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

Дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзянь 4 июль куни ХХР ТИВ брифингида Хитой ҳукуматининг Қорақалпоғистондаги воқеаларга муносабатини қуйидаги баёнот билан изоҳлади:

«Хитой томони бир неча кун аввал Ўзбекистонда бўлиб ўтган воқеалардан хабардор. Ўзбекистоннинг дўст қўшниси ва кенг қамровли стратегик ҳамкори сифатида Хитой Ўзбекистон Ҳукуматининг миллий осойишталикни таъминлаш борасидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Хитой томони шунга аминки, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон мамлакатда осойишталик ва бирликни сақлашга қодирдир».

〰️〰️〰️
На брифинге МИД КНР 4 июля официальный представитель МИД КНР Чжао Лицзянь прокомментировал реакцию китайского правительства на события в Каркалпакстане следующим заявлением:

«Китайская сторона обратила внимание на то, что произошло в Узбекистане несколько дней назад. Как дружественный сосед Узбекистана и всеобъемлющий стратегический партнер, Китай поддерживает правительство Узбекистана в поддержании национальной стабильности и верит, что под руководством Президента Шавката Мирзиёева Узбекистан способен сохранить стабильность и единство».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди коменданти, генерал-майор Рустам Жўраевнинг брифинги

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.

Учрашувда 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси доирасида мамлакатимиздаги иқтисодий ислоҳотларни давом эттириш ва натижадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Маслаҳатчи Чакрабарти бундан буён ҳам янги ўсиш нуқталарини топиш ва рўёбга чиқаришда Ўзбекистон Ҳукуматига кўмаклашишга бор саъй-ҳаракатини йўналтиришга тайёрлигини билдирди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📊 Ўзбекистоннинг 2022 йил II чорагидаги энг фаол банклари аниқланди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистоннинг 31 та тижорат банки учун «Банк фаоллик индекси»ни ишлаб чиқди. Марказ мазкур индексга асосан, ҳар чоракда банклар рейтинги янгилаб бормоқда.

📈 Энг катта ўсишни «Миллий банк» ва «Инфинбанк» кўрсатиб, улар мос равишда 4 ва 3 поғонага кўтарилди.

🔎 17 та йирик банклар учун тузилган ТОП-3 ликни «Капитал банк», «Траст банк» ва «Ҳамкор банк» эгаллади.

📉 «Ипотекабанк» кучли учликдан тушиб кетди ва «Ўзсаноатқурилишбанк» умумий рейтингда энг катта пасайишни кўрсатди.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк