Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.74K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
KunUz ва GazetaUz Нукус кўчаларидан фотолар эълон қилди. Нукусда ҳолат стабиллашган, душанба кундан бошлаб жамоат транспортлари фаолияти қайта тикланади, бозорлар ва боғчалар ишлашни бошлайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Uzbekistan Airways’нинг 3 июль куни Тошкент—Нукус—Тошкент йўналишидаги рейси бекор қилинди

Компания ахборот хизмати маълум қилишича, бугун бекор бўлган авиапарвозлар йўловчилари 4 июль куни Тошкент – Нукус - Тошкент йўналишидаги HY011/ HY012 рейслари билан ўз манзилларига етказиладилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев 3 июль куни Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, видеоселектор тарзида йиғилиш ўтказди.

Ҳудуд коменданти фавқулодда ҳолат бўйича ахборот бериб, вазият тўлиқ назоратга олинганини таъкидлади. Туман ҳокимлари Президентнинг кечаги мурожаатидан кейин вазият барқарорлашгани, ҳаёт ўз маромига қайтаётганини айтишди.

Давлатимиз раҳбари Нукус шаҳридаги Жекетерак маҳалласи ва Нукус туманидаги “Саманбай” овул фуқаролар йиғинида бўлиб, халқ билан ҳам мулоқот қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Республику Каракалпакстан и провел видеоселекторное совещание.

Комендант территории представил отчет о чрезвычайном положении, доложил о взятии ситуации под полный контроль. Хокимы районов отметили, что после вчерашнего обращения Президента обстановка стабилизировалась, жизнь возвращается в нормальное русло.
Глава государства побывал также в махалле Жекетерек города Нукуса и сходе граждан аула «Саманбай» Нукусского района, поговорил с жителями.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 4 июль, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида қонунийликни таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар
● Вақти: 11:00
● Иштирок этади: Аброр Маматов, Бош прокуратура бўлим прокурори

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Фавқулодда ҳолат даврида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг комендатураси томонидан амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Даврон Жуманазаров, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Қувончбек Мустафоев, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Қурилиш вазирлиги мутасаддиларининг Японияга ташрифи ва унда эришилган келишувлар ҳақида
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Саидносир Усмонов, Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️ 2022 йил 4 июль куни соат 10-00да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унда депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ масала кўриб чиқилади.

Ялпи мажлис Қонунчилик палатасининг YouTube'даги расмий канали орқали жонли эфирга узатилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️ 2022 йил 4 июль куни соат 10-00да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унда депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси…
❗️Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Унда депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ масалани кўриб чиқишяпти.

📺 Тадбирни онлайн кўриш

〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Унда депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ масалани кўриб чиқишяпти.…
Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳаза билдиришда фуқароларнинг фаоллиги ортиб бораётганлиги, келиб тушаётган таклифлар сони тобора ошаётганлиги умумхалқ муҳокамаси муддатини узайтириш заруратини юзага келтирмоқда.

〰️〰️〰️
📌 Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасини яна 10 кунга — 15 июлга қадар узайтириш таклиф этилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
📢 4 июль, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар: 〰️〰️〰️ 📍Мавзу: Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида қонунийликни таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ● Вақти: 11:00…
📢 ЭЪЛОН

‼️ Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказиладиган брифинглар вақти ва тартиби ўзгарганини маълум қиламиз.

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Фавқулодда ҳолат даврида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг комендатураси томонидан амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Даврон Жуманазаров, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида қонунийликни таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар
● Вақти: 12:15
● Иштирок этади: Аброр Маматов, Бош прокуратура бўлим прокурори
〰️〰️〰️

📹 Брифинглар "Ўзбекистон 24" ҳамда "UzReport TV" телеканаллари ва АОКАнинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳаза билдиришда фуқароларнинг фаоллиги ортиб бораётганлиги, келиб тушаётган таклифлар сони тобора ошаётганлиги умумхалқ муҳокамаси муддатини узайтириш заруратини юзага келтирмоқда. 〰️〰️〰️ 📌 Конституцияга ўзгартириш…
Умумхалқ муҳокамаси давомида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан Қорақалпоғистон аҳолисидан келиб тушаётган таклиф ва мулоҳазалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда билдирган таклифларини инобатга олиш зарур деб топдилар.

❗️Яъни, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ деб топдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳонгир Ширинов, Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси, депутат:

📹 Қонунчилик палатаси «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддати 2022 йил 15 июлгача узайтириш ҳақида қарор қабул қилди.

Умумхалқ муҳокамасида билдирилган талаб ва истаклардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
📢 ЭЪЛОН ‼️ Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказиладиган брифинглар вақти ва тартиби ўзгарганини маълум қиламиз. 〰️〰️〰️ 📍Мавзу: Фавқулодда ҳолат даврида Қорақалпоғистон Республикаси…
❗️АОКАда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида амалга оширилаётган ишлар юзасидан брифинг бошланди.

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️

● Мавзу:
Фавқулодда ҳолат даврида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг комендатураси томонидан амалга оширилаётган ишлар

● Спикер: Даврон Жуманазаров, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
📢 ЭЪЛОН ‼️ Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказиладиган брифинглар вақти ва тартиби ўзгарганини маълум қиламиз. 〰️〰️〰️ 📍Мавзу: Фавқулодда ҳолат даврида Қорақалпоғистон Республикаси…
❗️АОКАда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида амалга оширилаётган ишлар юзасидан брифинглар бошланди.

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️

● Мавзу:
Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида қонунийликни таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар

● Спикер: Аброр Маматов, Бош прокуратура бўлим прокурори

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️АОКАда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида амалга оширилаётган ишлар юзасидан брифинг бошланди. 📹 Жонли эфир 〰️〰️〰️ ● Мавзу: Фавқулодда ҳолат даврида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг комендатураси томонидан…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қорақалпоғистон Республикасидаги тартибсизликларда қатнашганликда гумонланиб, 516 киши қўлга олинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров маълум қилди:

〰️〰️〰️
🏥 1-2 июль кунлари оммавий тартибсизликлар натижасида 243 нафар фуқаро турли жароҳатлар билан шифохоналарга мурожаат қилган, уларнинг 149 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, муолажаларни уйида давом эттиришга рухсат берилган.

🛏 Ҳозирда касалхоналарда жами 94 нафар бемор даволанмоқда ва оғир аҳволда бўлганлари бор, шу жумладан жароҳатланганлар орасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам бор.

🛡 Фавқулодда ҳолат эьлон қилингандан сўнг, 3 июлдан 4 июлга ўтар кечаси комендантлик тартибини бузгани учун 110 нафар фуқаро кўчаларда бемақсад юргани учун ушланиб, ички ишлар идораларига топширилган. 12 та автотранспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди.

📌 Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Қозоғистон Президенти давлатимиз раҳбари томонидан Қорақалпоғистонда қонунга зид хатти-ҳаракатларга чек қўйиш, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича кўрилган қатъий чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️АОКАда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида амалга оширилаётган ишлар юзасидан брифинглар бошланди. 📹 Жонли эфир 〰️〰️〰️ ● Мавзу: Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 Бош прокуратура оммавий тартибсизликлар тафсилотларини очиқлади

АОКАда Бош прокуратура бўлим прокурори Аброр Маматов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда жорий йилнинг 1 июль куни Қорақалпоғистон Республикасида юз берган оммавий тартибсизликлар оқибатлари ҳақида маълумот берилди.

〰️〰️〰️
📍2022 йил 2 июль куни соат 14:45 да Нукус туманидан тахминан 300 нафар шахс Нукус шаҳар томон ҳаракатланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, Нукус шаҳридаги блок постда хизмат олиб бораётган 50 нафар Миллий Гвардия ходимининг махсус воситаларини (рация, дубинка, каска, шовқинли граната, ҳимоя қалқони) қўлга киритган.

🛡 Шу куни Хўжайли туманидаги ҳарбий постга номаълум шахслар томонидан хужум уюштирилиб, қурол яроқ тортиб олинган.

⚙️ «Нукус халқаро аэропорти»га,
Нукус шаҳридаги маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланувчи Реабилитация марказига, Нукус шаҳар ИИБ биносига ҳужумлар уюштирилган.

🔥 Оммавий тартибсизликлар давомида Нукус шаҳридаги «Las Vegas» кафеси ёнида давлат рақами 40 L 340 QA бўлган MAN русумли юк транспорт воситаси, «Эски шаҳар»даги марказий масжид олдида давлат рақами 01 267 UFA бўлган «КамАЗ» русумли юк транспорт воситаси, Шуманай туманидаги «Исмоилов Жаббор-берген» фермер хўжалигига тегишли бўлган вагон ёқиб юборилган.

🏢 Нукус шаҳар Спорт комплекси ёнидаги «Дўстлик» канали кўпригига, Нукус шаҳридаги кўплаб бино-иншоотлар ва йўл тўсиқларига ҳам кўплаб талофотлар етказилган.

📌 Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк