Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#Янгиликлар

ОЛИЙ СУД МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ “HUMAN” ХУСУСИЙ БАНДЛИК АГЕНТЛИГИ” МЧЖ РАҲБАРИ Ш. ФАЙЗУЛЛАЕВГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА РАСМИЙ БАЁНОТИ

Хабар қилинганидек, 2019 йил 27 январь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида судланувчи Ш. Файзуллаев (1992 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, муқаддам судланмаган, “HUMAN” хусусий бандлик агентлиги” МЧЖ раҳбари) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

👉https://sud.uz/29-01-2020-321321321321/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#янгиликлар

ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ МАЖЛИСИ

Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган мажлисда Олий суд судьялари, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий, иқтисодий ва ҳарбий судлар раислари ва судьялари, Олий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Батафсил ўқиш учун👉https://sud.uz/plenum/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#Пленум_қарори
#янгиликлар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ “СУД МУҲОКАМАСИ ОШКОРАЛИГИНИ ВА СУДЛАР ФАОЛИЯТИГА ДОИР АХБОРОТ ОЛИШ ҲУҚУҚИНИ ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚАРОРИ (2020 йил 21 февраль, № 04)

Суд муҳокамаси ошкоралиги, судлар фаолияти тўғрисида жамоатчиликка ўз вақтида ва объектив ахборот бериш жамиятда ҳуқуқий хабардорлик даражаси ошишига имкон яратади, одил судловни амалга оширишнинг муҳим кафолати ҳисобланади, судлов фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш ва судга нисбатан жамият ишончини оширишнинг самарали воситаси ҳисобланади.

Батафсил ўқиш учун👉https://sud.uz/qaror/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#янгиликлар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ РАИСИ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ТЕРГОВ ҚЎМИТАСИ РАИСИ БИЛАН УЧРАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Комилов Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раиси А. Бастрыкин бошчилигидаги делегация билан учрашди. Учрашув давомида меҳмонларга мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борадаги қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш, суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, судлар фаолиятида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Батафсил ўқиш учун👉https://sud.uz/ross/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#янгиликлар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ АХБОРОТИ

Шу кунга қадар, жиноят ишлари бўйича Бухоро, Денов туман ва Чирчиқ шаҳар судлари чиқарган ажримларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,257-1-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят ишлари бўйича жами 3 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати

Каналга уланиш 👉@oliysuduz