Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#ҳуқуқбузарлик

Жамоат жойларида ниқобсиз юрганлар иши судда кўрилмоқда

Фарғона вилояти Қува туманида жамоат жойида ниқобсиз юрган шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Маълум қилинишича, тумандаги Саноатчилар МФЙ манзилида яшовчи фуқаро “Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиб” 25 март куни соат 14:00ларда Қува туман марказида ниқобсиз юрганлиги аниқланган.

Батафсил ўқиш учун👉https://kun.uz/news/2020/03/25/jamoat-joylarida-niqobsiz-yurganlar-ishi-sudda-korilmoqda

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Ёлғон хабар тарқатган аёл суд ҳукми билан жазо олди

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда жорий йил 24 март куни эьлон қилинган “Кўргазма видеони ким ва қандай мақсадда олганлиги номаълум” сарлавҳали видео постга расмий муносабат билдиргани ҳақида маьлум қилган эди.
Бугун Ангор тумани маьмурий судида мазкур видеопостни қўл телефонида тасвирга олиб, ундан ёлғон маьлумот тарқатиб, саховатпеша тадбиркорни шарманда қилиш мақсадида фойдаланган Б.Исматованинг хатти-ҳаракатлари кўриб чиқилиб, тегишли жазо берилди.

Батафсил ўқиш учун👉https://uza.uz/oz/society/yel-on-khabar-tar-atgan-ayel-sud-ukmi-bilan-zhazo-oldi-26-03-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz