Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.87K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
🔸Маданий мерос агентлиги фаолияти таҳлили, тизимдаги ўзгаришлар, Давлат дастури ижроси АОКАда Маданий мерос агентлиги директори ва мутасаддилар иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:…
#матбуотанжумани

📌 Ҳозирги кунга қадар 8 минг 210 та моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объекти давлат муҳофазасига олинган бўлиб, шундан 4 788 таси археология, 2 265 таси архитектура объектлари, 625 таси монументал санъат асарлари, 530 таси диққатга сазовор жойлар ҳисобланади.

💰 Жами 2703 та маданий мерос объектининг давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун 6,3 млрд. сўмлик тўғридан-тўғри шартнома имзоланди.

📄 Ҳозирги кунда 7557 та маданий мерос объектининг давлат кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган. 561 та объектнинг кадастр ҳужжатлари тайёрланмоқда.

〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКАда Маданий мерос агентлиги директори ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Норов Владимир Имамович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, унинг зиммасига Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди;

● Ўзбекистон Республикаси Президенти ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Камилов Абдулазиз Ҳафизович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📊 Инфографика: 2022 йил март ойида Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан савдоси

Республика ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми ёки 30 фоизи МДҲ давлатларига тўғри келади.

МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси — (2022 йил январь-март ҳолатига кўра) 3,9 млрд. доллар.

▫️экспорт — 1 210,6 млн. доллар
▫️импорт — 2 738,0 млн. доллар

Батафсил

〰️〰️〰️
Марказий Осиё давлатларининг ташқи савдодаги улуши 1,5 млрд. долларни ёки 11,8 фоизни ташкил этди.

2022 йилнинг март ойи якуни билан Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасидаги ҳажми:

🇰🇿 Қозоғистон — 992,8 млн. доллар
🇰🇬 Қирғизистон — 226,4 млн. доллар
🇹🇲 Туркманистон — 186,8 млн. доллар
🇹🇯 Тожикистон — 141,7 млн. доллар

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 28 апрель, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Жамшид Ҳасанов, Бизнес омбудсман девони ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
"Эзгу мақсад" халқаро хайрия жамоат фондини ташкил этилганлигининг 5 йиллиги: фаолият таҳлили ва хулосалар
● Вақти: 11:00
● Иштирок этади: Фонд раҳбарияти

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" умумхалқ хайрия ҳашари юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Дилшод Усманов, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Сервис соҳасида яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, солиқ соҳасида жамоатчилик томонидан муҳокама қилинаётган долзарб масалалар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари ва мутасаддилар

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг аҳамияти ҳамда натижалари таҳлили
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Молия вазирлиги мутасаддилари

🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.


https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ажимуратов Азамат Лепесбаевич 1990 йил 28 апрелда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди
.

А.Ажимуратов 2019-2020 йилларда Қорақалпоғистон ахборот агентлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚖️Самарқандда хорижлик сайёҳни шаън ва қадр-қимматини камситган меҳмонхона ходими жазоланди.

✍️Бош прокуратура Ахборот хизматининг хабарига кўра, тарихий обидаларимиз билан танишиш учун келган хорижлик сайёҳ, IT соҳаси бўйича мутахассис В.К. Самарқанд шаҳрида жойлашган меҳмонхона иш бошқарувчиси А.У. уни ҳақорат қилиб, шаън ва қадр-қимматини камситганини билдириб, қонуний чора кўришни сўраган.

⚖️Ўрганишлар натижасида суднинг жорий йил 22 апрелдаги қарори билан ҳуқуқбузарлик содир этган А.У.га 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.


Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
💼 Тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар

АОКАда Бизнес омбудсман девони ахборот хизмати раҳбари Жамшид Ҳасанов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Кеча фақатгина Тошкент вилояти ва шаҳрида 21 кишида коронавирус аниқланди

2022 йил 27 апрель
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238 556 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Тошкент вилоятида, 18 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

Кеча 37 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236605 нафарга етди (99%).

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Ўзбекистонда 7-май куни III Халқаро рейтинглар форуми яна бир бор юқори даражали молиячилар, халқаро экспертлар ва хусусий инвесторларни Тошкент шаҳрида бирлаштиради

✍️Батафсил маълумотлар учун @ratingindicesUzb ҳаволадан фойдаланишингиз мумкин.

Иштирок этиш қатъиян ratingsforum.uz сайтида рўйхатдан ўтиш орқали эканлиги айтилди.


Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
📊 Аграр соҳада таълимни янада ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларнинг бориши масалалари бўйича ўтказилган йиғилиш юзасидан инфографика.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Кредитларга кафил бўлишдан олдин оқибатлари билан танишиб чиқинг!

📨 Сўнгги пайтларда Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига кредитларга кафил бўлган фуқаролар томонидан қарздорлар ўз вақтида кредитларни қайтарилмаслиги натижасида уларни ундириш кафилнинг ҳисоб рақамига қаратилаётганлиги масаласида мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ўз-ўзидан нега қарздорликни сўндириш қарз олувчига тегишли бошқа мол-мулкларга қаратилмасдан кафилнинг банк карталаридаги мавжуд пул маблағлари ҳисобидан акцептсиз (мижознинг розилигисиз) тарзда амалга оширилаётганлиги бўйича саволлар туғилади.

🏦 Марказий банк ахборот хизмати кредит олувчиларга кафил бўлиш сабаблари, тартиблари ва оқибатлари тўғрисида фуқароларга батафсил маълумот тақдим этди.

⚠️ Кафил шахс кредит маблағи ажратган кредит ташкилоти олдида қарз олувчи билан баравар ҳажмда жавоб беради (кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса), шу жумладан, кафил шахс кредит ташкилотига қарздорнинг ўз вақтида тўланмаган кредитининг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларини тўлашдан ташқари, ушбу кредитни ундириб олиш билан боғлиқ суд харажатларини ва қарздор ўз мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредит ташкилотига етказилган бошқа зарарларни ҳам тўлайди.

Марказий банк ахборот хизмати

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
🔹Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги этиб қайта ташкил этилди

Қуйидагилар Агентликнинг устувор вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

крипто-активлар айланмаси соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

● крипто-активлар айланмаси соҳасида инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;

● крипто-активлар айланмаси соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

● давлат бошқаруви ва турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларга маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини ва бошқа энг янги технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни ташаббус қилиш ва илгари суришга кўмаклашиш.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖇 2021 йилда Бизнес-омбудсман томонидан 391 та ҳолатда тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқи ноқонуний бузилгани аниқланган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бизнес омбудсман девони ахборот хизмати раҳбари Жамшид Ҳасанов маълум қилди.

Ушбу қонун бузилиш ҳолатларининг 62 фоизи маҳаллий ҳокимиятлар ҳамда давлат идораларининг тадбиркор билан тузилган шартномавий муносабатларни бузганлик, 20 фоизи ер майдонини олиб қўйиш, 12 фоизи компенсация, 6 фоизи бино ажратиш, таъсирчан солиқ ва бошқа масалаларига тааллуқли.

Бизнес-омбудсман аралашуви билан тадбиркорларнинг 45 млрд сўм маблағи ундирилган бўлиб (ҳисобдан чиқарилган) ҳамда 12 622 гектар ер майдони қайтарилган.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк