Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🏃🏻‍♂️ Шанхай ҳамкорлик ташкилоти халқаро ярим марафони ҳамда «Наврўз» IV халқаро марафони юқори даражада ўтказилди

Иштирокчиларнинг 100 нафардан зиёдини профессионал спортчилар ташкил этган бўлса, қолгани ҳаваскор ва марафонга қизиқувчилардан иборат бўлди.

Шунингдек, марафонда бир қатор хорижий давлат дипломатлари, чет эллик меҳмонлар, санъаткорлар билан бир қаторда спорт соҳасининг таниқли намояндалари ва юлдузлари, қолаверса югуриш билан шуғулланаётган фахрийлар ҳам қатнашди.

Бу йилги марафонда иштирокчилар классик марафон (42 км 195 м.), ярим марафон (21 км 97,5 м), 10 км, экиден (жамоавий эстафета) ҳамда 3 км масофада ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.

Баҳсларда эркаклар ва аёллар ўртасида 1-5-ўринларни эгаллаган қатнашчилар пул мукофотига сазовор бўлишди. Жумладан, 1-ўрин соҳиби 30 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.

Марафон масофасини белгиланган вақт ичида босиб ўтган иштирокчиларга марра медали тақдим этилди.

🥇 Ғолиб ва совриндорлар рўйхати — батафсил.

Расмий хабарлар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Tashkent Index Industrial Export Center - Ўзбекистондаги энг йирик тижорат мажмуаси Биринчи бўлимининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️1-Тошкент халқаро инвестиция форумида 7,8 млрд долларлик аниқ шартномалар ва инвестициявий битимлар пакети имзоланди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини якунлади.

Тадбир 2 мингдан ортиқ иштирокчиларни – жаҳоннинг 56 мамлакатидан йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонларни бирлаштирган бизнес дунёсидаги муҳим воқеага айланди.

Форум якунлари бўйича 7,8 млрд долларлик аниқ шартномалар ва инвестициявий битимлар пакети имзоланди. Шунингдек, қиймати 3,5 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Кеча 5 та вилоятда 38 кишида коронавирус аниқланди

Янги касалланиш ҳолатларининг 1 таси – Андижон вилояти, 1 таси – Наманган вилояти, 3 таси – Фарғона вилояти, 5 таси – Тошкент вилояти, 28 таси – Тошкент шаҳрида аниқланган.

Кеча 71 нафар бемор тузалди. Жами соғайганлар – 235 501; беморлар эса –237 679 нафарни ташкил этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
“Инсон ҳуқуқлари уйи” ташкил этилди

“Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятининг моддий-техника таъминотини янада яхшилаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–180-сон, 25.03.2022 й.) қабул қилинди

☑️ Қарор билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-кутубхона маркази“Инсон ҳуқуқлари уйи” ташкил этилди.

🔰Шунингдек, Марказга қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий-ҳуқуқий базани тизимлаштириш, ўқув, илмий-услубий ва оммабоп нашрлар ҳамда халқаро шартномаларнинг давлат тилидаги тўпламлари доимий чоп этилишини таъминлаш;

инсон ҳуқуқларини таъминлашга оид ислоҳотларнинг хронологиясини юритиш, фуқаролар ва илмий тадқиқотчиларга инсон ҳуқуқлари бўйича тизимлашган илмий-ҳуқуқий манбалардан фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратиш.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған 29-30 март кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Олий мартабали меҳмон ташриф доирасида олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик шериклик кенгашининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.

Саммит якунида Қўшма баёнот ва қатор икки томонлама ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔎 Илгари ҳар 3 соатда рация орқали узатилган кузатув натижалари энди ҳар 10 дақиқада узатилмоқда — «Ўзгидромет»

АОКАда "Ўзгидромет" мутасаддилари иштирокида марказ томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда соҳадаги ўзгаришлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

📎 Жаҳон метеорология ташкилоти ва Корея метеорология администрацияси билан кўшма ҳамкорлик шартномаси асосида I босқичда Ўзгидромет мавжуд (қоғоз шаклидаги) метеоархив маълумотларни электрон шаклга ўтказиш ишлари якунланди.

✔️Илгари кузатув натижалари ҳар 3 соатда рация орқали узатилган бўлса, соҳада IT-технологияларни такомиллаштириш натижасида маълумотлар марказга автоматик тарзда 10 дақиқада GSM/спутник орқали узатиб борилиши таъминланди.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔘 Судьялар корпусини шакллантириш: очиқлик, шаффофлик ва натижа

АОКАда шу мавзу юзасидан Судьялар олий кенгаши раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🧑‍⚖️ 2022 йилнинг биринчи чорагида 76 нафар судья лавозимга тайинланди, 22 нафари вазифасидан озод этилди, 80 нафари эса интизомий жавобгарликка тортилган

Бу
ҳақда АОКАда Судьялар олий кенгаши мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

🔰Қайд этилишича, 2021 йилда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар фаолияти ўрганилиб, камчиликка йўл қўйган 220 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилди. Бундан ташқари 19 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилиб, вазифасидан озод этилди.

2022 йилнинг биринчи чорагида эса 22 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилиб, вазифасидан озод этилган бўлса, интизомий жавобгарликка тортилганлар 80 нафарни ташкил этади.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади.

Йиғилиш кун тартибидан иккита масала — соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар ўрин олган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📌 “Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари ва 2022 йил учун белгиланган устувор вазифалар тўғрисида

АОКАда шу мавзу юзасидан “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
💰Доллар нархи яна пасайди

Марказий банк 29 мартдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 474,30 (-12,57) сўм;
1 Евро – 12 598,78 (-42,52) сўм;
1 Россия рубли – 117,53 (+0,91 ) сўм бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️ “ZAMIN CREATIVE” инклюзив ижодий студияси иқтидорли ёшларни кутмоқда!

"Zamin" халқаро жамоат фонди ва Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан Тошкент шаҳрида "Zamin Creative" инклюзив ижодий студияси очилди.

"Zamin Creative" таълим дастури орқали:

ёшларда актёрлик маҳорати;
●fashion design;
●медиасаводхонлик кўникмалари;
●ижодий ОТМларга ёшларни тайёрлаш мақсад қилинган.

🌀16 ёшдан 19 ёшгача бўлган талабгорлар танлов асосида "Zamin Creative" студиясининг илк иштирокчилари бўлиши мумкин.

👉Талабгорлар жорий йилнинг 4-апрелига қадар ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🚜Қишлоқ хўжалиги учун техникаларнинг 75 фоизини “Ўзагролизинг” етказиб бермоқда

АОКАда “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

“Ўзагролизинг” бутун фаолият давомида 86 мингдан ортиқ турли қишлоқ хўжалиги техникаларини лизингга етказиб берган, шундан 70 мингтаси лизинг олувчилар томонидан мулк қилиб олинган.

📈Республика қишлоқ хўжалигига етказиб берилаётган техникаларнинг 75 фоизи жамият ҳиссасига тўғри келади.

〽️2021 йилда лизинг олувчиларга 632,7 млрд. сўмлик 4572 дона қишлоқ хўжалиги техникаларини лизингга етказиб берилган. Бу 2020 йилга нисбатан 120 фоизга кўп.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Биринчи масала - тиббиёт соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотда берилган топшириқлар ижросини апрель ойида ташкил этиш.

Давлатимиз раҳбари ўтган ҳафта алоҳида фармойиш имзоланиб, 7 та йўналишдаги 50 та тадбир ва уларнинг ҳар бири учун масъуллар белгиланганини таъкидлади.

“Халқимизга айтган ҳамма ташаббусларимиз бўйича қарорлар тез кунларда қабул қилинади.

Лекин, амалий ижрони бир кун ҳам кечиктириб бўлмайди.

Шунинг учун, бир ойлик амалий иш тизимига ўтамиз. Вазир, ихтисослашган марказ раҳбарлари ва ҳокимлар ўзларининг ойма-ой режасини ишлаб чиқиб, амалга оширади.

Ушбу раҳбарларнинг апрель ойи учун иш режалари билан танишиб чиқдим.

Қорақалпоғистон, Андижон, Сурхондарё ҳамда Кардиология ва Хирургия марказлари масаланинг сал бўлсаям ичига кирган.

Лекин, қолган марказларнинг ҳам, ҳудудларнинг ҳам иш режаси “шаблон” кўринишида. Бирортаси туман даражасида нима иш қилишини олдига вазифа қилиб қўймаган”, деди Президент.

Расмий хабарлар
Расмий хабарлар I Официальные новости
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Биринчи масала - тиббиёт соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотда берилган топшириқлар ижросини апрель ойида ташкил этиш. Давлатимиз раҳбари ўтган ҳафта алоҳида фармойиш имзоланиб, 7 та йўналишдаги…
❗️Президент Урология, Онкология, Акушерлик ва гинекология маркази раҳбарларини қатъий огоҳлантирди

Президент мавзуни давом эттирди:

“Мисол учун, Урология ва Онкология марказлари апрель ойида вилоятларда бор-йўғи 5 тадан, Акушерлик ва гинекология маркази эса 15 та юқори технологик операция ўтказишни режа қилган.

Ёки, Кўз микрохирургияси маркази ходимлари ҳар ойда жойига чиқиб 50 тадан операция ўтказгани билан, апрелда ҳудудга борганда атиги 3 нафар мутахассиснинг малакасини оширмоқчи.

Барча марказлар раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Агар:

ўзи бошчилигида жойларга чиқиб, янги даволаш амалиётларини ўтказмаса;

юқори технологик операцияларни ҳудудларда жорий этмаса;

вилоят ва туман мутахассисларини бунга ўргатмаса, ўзгариш бўлмайди. Одамларимиз сарсон бўлиб, пойтахтга келаверади”.

Шу боис, апрель марказлар раҳбарлари учун чинакам синов ойи бўлиши, масаланинг моҳиятига кириб, ўз иш фаолиятини ўзгартирмаган раҳбарларга қатъий чоралар кўрилиши кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Facebook | Instagram |
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Президент Урология, Онкология, Акушерлик ва гинекология маркази раҳбарларини қатъий огоҳлантирди Президент мавзуни давом эттирди: “Мисол учун, Урология ва Онкология марказлари апрель ойида вилоятларда бор-йўғи 5 тадан, Акушерлик ва гинекология маркази…
Йиғилишда 56 та тумандаги 243 та олис ва чекка маҳаллада 562 та оилавий шифокор лавозими вакант бўлиб турганига эътибор қаратилди.

Хоразм, Қашқадарё, Бухорода бўш ўринлар анча юқори бўлса-да, апрель ойида ушбу вакант лавозимларга мутахассис жалб этиш умуман режа қилинмагани кескин танқид қилинди.

Ёки, Тошкент вилоятида йил якунига қадар 70 та олис ва чекка маҳаллада тиббиёт пунктини ташкил этиши лозим бўлса-да, бу борада апрель ойи режасида бирорта амалий вазифа йўқ.

Ҳар бир вилоят ҳокими тиббиёт масалалари билан шахсан шуғулланиши шарт ва улардан сўров қаттиқ бўлади.

Энди, ҳар ой бошида қилинган ишлар ва янги ой режаларини ўзим эшитиб бораман.

Очиқ мулоқотдан кейинги ўзгаришларни
нафақат тиббиёт ходимлари, балки ҳар бир хонадон сезиши шарт”, деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Йиғилишда 56 та тумандаги 243 та олис ва чекка маҳаллада 562 та оилавий шифокор лавозими вакант бўлиб турганига эътибор қаратилди. Хоразм, Қашқадарё, Бухорода бўш ўринлар анча юқори бўлса-да, апрель ойида ушбу вакант лавозимларга мутахассис жалб этиш умуман…
❗️Апрель ойида:

🔎 1 миллион нафар хавф гуруҳига кирувчилар, 700 минг нафар болалар ва 100 минг нафар ҳомиладор аёллар мақсадли скринингдан ўтказилади;

🛏 ҳар бир оилавий поликлиникада кундузги стационарлар ташкил этиш орқали туман ва шаҳар шифохоналарига ётадиган беморларнинг навбати камида 20 фоизга қисқартирилади;

🏗 26 та оилавий шифокорлик пункти тўлиқ таъмирланди, зарур штатлар, асбоб-ускуна ва дорилар билан таъминланади.

Умуман, йил якунига қадар жами 400 та маҳалла учун бундай пунктлар очилиши таъминланади.

🏥 Шунингдек, видеоселектор йиғилишида Президент апрель ойида олис ҳудудларда махсус контейнерлардан фойдаланган ҳолда 1 минг 700 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилиши вазифасини қўйди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Апрель ойида: 🔎 1 миллион нафар хавф гуруҳига кирувчилар, 700 минг нафар болалар ва 100 минг нафар ҳомиладор аёллар мақсадли скринингдан ўтказилади; 🛏 ҳар бир оилавий поликлиникада кундузги стационарлар ташкил этиш орқали туман ва шаҳар шифохоналарига…
🚑 «Тез ёрдам» тизимидаги анестезиолог, реаниматологлар ойлик иш ҳақига 40 фоиз устама қўшишга оид қарор лойиҳаси тайёрланади

Йиғилишда 24 та олис ҳудудда тез тиббий ёрдам бригадаларини тузиш ҳақидаги топшириқ бўйича март ойида фақат Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 9 та бригада ташкил этилгани кўрсатиб ўтилди.

✖️ Лекин Қорақалпоғистон, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразмнинг 15 та олис ҳудудида бу ишлар бошланмаган. Давлатимиз раҳбари 10 апрелга қадар ушбу ҳудудларда тез тиббий ёрдам бригадаларини ташкил этиш бўйича топшириқ берди.

✖️ 2022 йил инвестиция дастури доирасида тиббиёт муассасаларини қуриш ва таъмирлаш ишларига бюджетдан 1,2 триллион сўм ажратилди. Лекин бугунги кунга қадар 32 та поликлиника ва шифохоналарни таъмирлаш бўйича ишлар бошланмаган. Барча қурилиш ишларини 1 октябрга қадар якунига етказиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🚑 «Тез ёрдам» тизимидаги анестезиолог, реаниматологлар ойлик иш ҳақига 40 фоиз устама қўшишга оид қарор лойиҳаси тайёрланади Йиғилишда 24 та олис ҳудудда тез тиббий ёрдам бригадаларини тузиш ҳақидаги топшириқ бўйича март ойида фақат Андижон, Бухоро, Қашқадарё…
🔬 Президент қайси шифохона ва лабораторияда қандай жиҳоз соз ёки носозлиги бўйича аниқ ҳисоб-китоб йўқлигини танқид қилди

📝 Вилоят ҳокимларига 25 апрелга қадар барча бирламчи муассасаларни хатловдан ўтказиб, уларга зарур бўлган ва таъмирталаб жиҳозлар рўйхатини шакллантириш топшириғи берилди.

🛠 Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт асбоб-ускуналарига техник хизмат кўрсатиш тизимини яратиш бўйича таклиф киритадиган бўлди.

22 та республика маркази йил якунига қадар Ўзбекистонда илгари бажарилмаган камида 100 та юқори технологик даволаш усулларини йўлга қўйиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

🩸Мисол учун, Гематология марказида махсус операцион комплексни ташкил этиш ҳисобига оққон касаллигига чалинган беморлар учун илик кўчириш амалиётини йўлга қўйиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга бу борада тегишли топшириқлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк