Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.2K photos
6.79K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Жамоатчиликка масъул ходимлар учун тренинг ўтказилди

Президент таълим муассасалари агентлиги тизим мактаблаир ва "Янги Ўзбекистон" университетининг ОАВ ва жамоатчиликка масъул ходимлари учун ўқув-тренинглари ўтказмоқда.

Агентлик ахборот хизмати маълум қилишича, семинар-тренинглар “Ахборот хизматини самарали ташкил этиш” мавзусига бағишланган.

Ўқув-тренингда, шунингдек АОКА Давлат бошқарув органлари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Садоқат Асланова ҳам иштирок этиб, маъруза қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🏥 Давлат ва хусусий шифохоналар учун касалликларни даволаш бўйича ягона тарифларни тасдиқланади

“Яқинда “ордер” тизими ислоҳ қилинди, бу борада хусусий сектор иштироки учун ҳам имконият яратилди.

Лекин, барча талаблар аниқ белгилангани билан ўтган 6 ой давомида бирорта хусусий шифохонага беморлар учун йўлланма берилмаган.

Ёки, республика марказларининг айрим филиалларида юқори технологик даволаш йўлга қўйилган бўлса-да, бошқа ҳудуддан бемор қабул қилинмаяпти”, деди давлатимиз раҳбари.

Шу боис, Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларига икки ҳафта муддатда давлат ва хусусий шифохоналар учун касалликларни даволаш бўйича ягона тарифларни тасдиқлаш топширилди.

Очиқ танлов эълон қилиб, 15 майга қадар йўлланма асосида тиббий хизматлар кўрсатадиган хусусий клиникалар рўйхатини шакллантириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, 1 апрелдан бошлаб давлат ҳисобидан даволаниш учун йўлланмалар бошқа ҳудуддаги давлат шифохоналари учун ҳам берилади.

Йиғилиш якунида мутасаддилар кўтарилган масалалар юзасидан ҳисобот берди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида тиббиёт соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотда берилган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди ҳамда истиқболдаги устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Божхоначилар картошка ичига яширилган нақд 154 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини фош қилишди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситасининг навбатдаги яширин айланмасини фош қилишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган юк автотранспорт воситаси мамлакатимиз орқали чиқиб кетиши лозим эди. Ҳужжатларга кўра, унга 533 та қопда 22 тоннадан зиёд картошка юкланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 29 март, cешанба куни ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжуманлари:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари, 2022 йилдаги режалар
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Миллий антидопинг агентлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолияти таҳлили, юклатилган вазифалар ижроси юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Давлат тест маркази мутасаддилари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Судьялар олий мактабининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Судьялар олий мактаби мутасаддилари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Халқ банки фаолияти очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Халқ банки мутасаддилари

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Эргашева Гули Сорахон Илхомовна 1990 йил 29 мартда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Г.Эргашева 2019-2021 йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигида фаолият юритган.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🧪 Миллий антидопинг агентлигининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари, 2022 йилдаги режалар

АОКАда шу мавзу юзасидан Агентлик мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Кеча юртимизда касалланишлар сони кескин камайиб, 8 нафар кишида инфекция аниқланди

Янги касалланиш ҳолатларининг 4 таси – Самарқанд вилояти, 1 таси – Фарғона вилояти, 3 таси – Тошкент шаҳрида аниқланган.

♻️Кеча 19 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 235 520 нафарга етди. Жами беморлар сони эса 237687 нафарни ташкил этмоқда.
〰️〰️〰️

💉Айни кунгача мамлакатимизда жами 48 137 825 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 19 830 216 нафарни;
2-босқич эмланганлар 15 882 670 нафарни;
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 12 424 939 нафарни ташкил қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
🧪 Миллий антидопинг агентлигининг 2021 йилдаги фаолияти якунлари, 2022 йилдаги режалар АОКАда шу мавзу юзасидан Агентлик мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли эфир 〰️〰️〰️
● 2018 йилда Миллий антидопинг агентлиги допинг-назоратчилари 2 та халқаро мусобақада допинг-синамалар олишган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 13 тани ташкил этди.

● Ўтказилган допинг-синовларнинг умумий миқдори, шакли ва турлари бўйича Агентлик RADO-CA (Афғонистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Монголия, Покистон ва Ўзбекистон давлатларидан иборат Марказий Осиё бўйича Минтақавий антидопинг ташкилоти) га аъзо-давлатлар ичида иккинчи ўринни эгаллади.

● Ўтган йили Ўзбекистон антидопинг ҳаракати тарихида илк бор қон допинг-синамалари олиниб, Анқара антидопинг лабораториясида таҳлил қилинди.

● Ҳозирда Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг ADEL электрон таълим платформасини давлат тилига ўгириш ишлари бошланган.

〰️〰️〰️
АОКАда Миллий антидопинг агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжумани тафсилотлари:

📌 Батафсил
________________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔰Давлат тест маркази фаолияти таҳлили, юклатилган вазифалар ижроси

АОКАда шу мавзу юзасидан Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🌀ОТМларга 2022/2023 ўқув йили кириш имтиҳонлари учун 94 та катта сиғимли павильон ҳамда 53 та стадион ва хиёбон танланган – ДТМ

АОКАда Давлат тест маркази раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказ томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар, топшириқлар ижроси ва 2022 йил учун белгиланган устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди:

📝Ўтаёган ўқув йили учун кириш имтиҳонларида 1 млн 792 минг 40 нафар номзод онлайн рўйхатдан ўтган.

✔️Имтиёзли қабул кўрсаткичлари бўйича жами 13 080 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди.
〰️〰️〰️

▫️2022 йилда белгиланган устувор вазифаларга кўра, тест синовлари натижаларини эълон қилиш муддати 3 ҳафтадан 1 ҳафтагача қисқартирилди;

▫️Чет тилларидан тест синовларига халқаро стандартлар асосида кўп даражали (multilevel) тест тизими жорий этилади ва 5000 нафардан ортиқ талабгорга синовларни онлайн топшириш имконияти яратилади.

📌Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг хорижда даволанаётгани маълум қилинди

Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов сўнгги ўн кун давомида сурункали касалликлари туфайли Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон Марказий клиник шифохонасида тиббий муолажалар олди.

Шифокорларнинг консилиум хулосасига кўра, А.Камиловнинг саломатлигини янада чуқурроқ текширувдан ўтказиш зарурати юзага келгани сабабли, айни кунларда Вазир ихтисослашган тиббий кўрикдан ўтиш ва тегишли муолажаларни олиш мақсадида хорижда даволанишни давом эттирмоқда.


Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк