Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Покистонга келди. Исломобод шаҳридаги аэропортда давлатимиз раҳбарини Покистон Бош вазири Имрон Хон кутиб олди. Олий даражадаги музокаралар бугуннинг ўзида бўлиб ўтади. Музокаралар натижаси бўйича…
Покистон Бош вазирининг қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон фахрий қоровул олдидан ўтиб, шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Покистоннинг давлат мадҳиялари янгради.

Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам ҳозир бўлди.

Шавкат Мирзиёев халқларимиз дўстлиги, ҳамжиҳатлиги рамзи сифатида қароргоҳ боғига кўчат экди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Покистон Бош вазирининг қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон фахрий қоровул олдидан ўтиб, шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Покистоннинг давлат мадҳиялари янгради. Маросимда икки…
🔹Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон тор доирада музокара ўтказди.

Учрашувда асосий эътибор икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига қаратилди.

Батафсил

〰️〰️〰️
🔹Шундан сўнг давлатимиз раҳбари ва Имрон Хон музокараларни кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар.

Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика, туризм, маданият соҳаларидаги шериклик истиқболлари муҳокама қилинди.

Батафсил

〰️〰️〰️
🔹Исломободдаги музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

Етакчилар томонидан Ўзбекистон ва Покистон ўртасида Стратегик шерикликни ривожлантириш бўйча келгуси қадамлар тўғрисидаги қўшма декларация имзоланди.

Шунингдек, ҳукуматлар ва идоралар ўртасида имтиёзли савдо тўғрисида, атроф-муҳитни асраш, зиёрат туризми, темир йўл соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида келишувлар каби 10 га яқин ҳужжат имзоланди.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Қашқадарё вилояти ҳокими матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Содиқов Аҳрор Камолович 1987 йил 4 мартда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

А.Содиқов 2012-2019 йилларда “Enter Enginering” компанияси ва қатор ёшлар ташкилотларида фаолият юритган.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 4 март, жума куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
«E-auksion» электрон савдо платформаси фаолияти
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Сохибжон Муродов, Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази ДУК раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб ўқувчилари учун яратилган таълим платформалари фаолияти
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Халқ таълими вазири ўринбосари ва мутасаддилар

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили тайинланди

Алимов Шухрат Ашрабович
– Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сирдарё вилояти минтақавий вакили лавозимига тайинланди.

Ш. Алимов 1973 йил Сирдарё вилояти Боёвут туманида туғилган. Маълумотли олий, мутахассислиги мухандис, ҳуқуқшунос. «2-даражали адлия маслаҳатчиси» махсус унвон – мартаба даражасига эга.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Мирзаобод тумани адлия бўлими бошлиғи вазифасида фаолият олиб борган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Коронавирус: Кетма-кет иккинчи кун касалликдан ўлим ҳолати қайд этилмади

🌀2022 йил 3 март ҳолатига кўра 84 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб жами беморлар 236771 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 4 таси –Андижон вилояти, 5 таси – Бухоро вилояти, 1 таси – Навоий вилояти, 4 таси – Наманган вилояти, 6 таси – Самарқанд вилояти, 2 таси – Сирдарё вилояти, 2 таси – Сурхондарё вилояти, 4 таси – Фарғона вилояти, 1 таси – Хоразм вилояти, 14 таси – Тошкент вилояти, 38 таси – Тошкент шаҳрида аниқланган.

♻️Кеча 168 нафар бемор тузалди, жами соғайганлар 233777 нафарга етди.

Шунингдек, кеча 8 нафар кишида пневмония аниқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистонга январь ойида 13 минг тонна банан импорт қилинган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга қарийб 13 минг тонна банан импорт қилинган.

Банан импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,7 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга асосан Эквадор ва Қозоғистондан банан импорт қилинган.

Эквадор – 12,7 минг тонна

Қозоғистон – 238 тонна

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🌐 «E-auksion» электрон савдо платформаси фаолияти

АОКАда шу мавзуда Давлат активларини бошқариш агентлиги Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази ДУК раҳбари Сохибжон Муродов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
___________________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк