Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.2K photos
6.79K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️Тошкентда минтақавий ҳамкорлик бўйича халқаро конференция бошланди Бугун пойтахтимизда «БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё малакатларининг минтақавий ҳамкорлиги» мавзусида халқаро анжуман…
⚡️Терроризмга қарши курашишда минтақавий ҳамкорлик бўйича Тошкент декларацияси қабул қилинди

Хабар берилганидек, бугун Конгресс-холлда «БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё малакатларининг минтақавий ҳамкорлиги» мавзусида нуфузли халқаро конференция ўз ишини бошлади.

〰️〰️〰️
Анжуман аввалида Хавфсизлик Кенгаши котиби В.Маҳмудов Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг тадбир иштирокчиларига мурожаатини ўқиб эшиттирди. Мурожаатда қуйидаги таклифлар илгари сурилди:

Марказий Осиёда кибертерроризм бўйича ягона електрон тармоқ яратиш;

● БМТнинг терроризмга қарши кураш бошқармаси шафелигида Минтақавий экспертлар кенгашини тузиш;

● Ёшларни радикал мафкурага қарши курашиш жараёнига жалб этиш мақсадида 2023 йилда Самарқандда Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларининг доимий Ёшлар Кенгашини чақириш.

✍️ Батафсил
_______________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Покистонга келди.

Исломобод шаҳридаги аэропортда давлатимиз раҳбарини Покистон Бош вазири Имрон Хон кутиб олди.

Олий даражадаги музокаралар бугуннинг ўзида бўлиб ўтади. Музокаралар натижаси бўйича қўшма декларация ва қатор ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари ташрифнинг иккинчи куни Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алвий, етакчи компаниялар раҳбарлари билан ҳам учрашади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
2026 йилга бориб юртимизда қайта тикланувчи энергия манбалари ҳажми қарийб 11 000 МВтга етказилади

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясига асосан, юртимизда “яшил” энергетикани ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган.

Хусусан, 2026 йилга бориб Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станциялари ҳажми 8 000 МВтга, гидроэлектр станциялари ҳажми эса 2 920 МВтга (жами 10 920 МВт) етказилади.

Бунинг натижасида, юртимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 25 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари (“яшил” энергетика) улушини ташкил қилади.

Ушбу амалга оширилган ишлар натижасида йилига қарийб 3 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилади. Ушбу ҳажмдаги тежалган газ билан 1 млн хонадонни 1 йил давомида табиий газ билан таъминлаш мумкин.

Ёки, ушбу ҳажмдаги тежалган табиий газ билан қўшимча равишда 15 млрд кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши мумкин. 15 млрд кВт.соат ҳажмдаги электр энергияси Ўзбекистон аҳолисининг қарийб (98%) 1 йиллик истеъмолини ташкил қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Японияга махсус мақомда борган ишчи 5 йилдан сўнг оиласини олиб кетиши мумкин

АОКАда Бандик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Япон тили ва махсус малака тест маркази раҳбарлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Япония меҳнат бозорида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари салоҳиятини танитиш, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ишлари ҳақида маълумот берилди:

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Япония давлатида ишлашга боришда махсус малакали ишчи резидентлик мақомини олиш учун махсус тестдан ўтишлари лозим.

Тестлар илк бор жорий йилнинг 9-19 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Эндиликда мазкур тестлар йилда 6 марта мунтазам равишда юртимизда амалга оширилади.

ММИ сертификатига эга бўлган мигрант 5 йилдан 10 йилгача Японияда ишла , 5 йилдан сўнг оиласини ҳам олиб кетиш имкониятига эга бўлади.

Мигрантлар учун бошқа имтиёзлар билан қуйида батафсил танишинг.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️IT ПАРК - БУ АКТ ЛОЙИҲАЛАР КЛАСТЕРИ

Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати шу мавзуда ролик тайёрлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг юқори даражадаги “БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий ҳамкорлиги” халқаро конференцияси иштирокчиларига мурожаати

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🇺🇿 🇵🇰 Покистон Ислом Республикаси пойтахти Исломобод шаҳрида ўзбек миллий либослари ва матолари кўргазмаси ташкил этилди.

Унда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотлар, жумладан, газламалар, миллий либослар, миллий тақинчоқлар ҳамда замонавий матолар ва замонавий либослар тақдим этилди.

Мазкур кўргазма Ўзбекистон Республикаси Президентининг Покистон Ислом Республикаси ташрифи арафасида Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Покистонга расмий ташрифи доирасида ташкил этилди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк