Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.72K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида иш бошлаган пластик эшик ва ромлар корхонасини бориб кўрди.

Бу лойиҳа “Жана базар” маҳалласида амалга оширилган бўлиб, 270 минг квадрат метр эшик ва дераза ромлари тайёрлаш қувватига эга. 230 киши иш билан таъминланган. Уларнинг кўпчилиги ёшлар.

Президент “Жеке терек” маҳалласидаги янги турар-жой мажмуаси қурилиши майдонида ҳам бўлди. Бу ерда 5 та 16 қаватли уй барпо этиш мўлжалланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Ўзбекистон Республикасининг Киев шаҳридаги Элчихонасидан олинган маълумотга кўра, ҳозирда Украина ҳудудида 4300 га яқин Ўзбекистон фуқароси бўлиб турибди. Шу билан бирга, фуқароларимиз рўйхати янада аниқлаштирилмоқда.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири матбуот котиби хабар берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Украинада рўй бераётган воқеаларда мамлакатимиз фуқаролари орасида жабр кўрганлар йўқ

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

📈 Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг Киевдаги Элчихонаси томонидан эвакуация режаси ва Украина ҳудудини тарк этишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати ишлаб чиқилмоқда. Украина ҳаво ҳудудининг ёпилганини инобатга олган ҳолда жўнаб кетиш йўналишлари ва жойи ишлаб чиқилмоқда.

Мақбул эвакуация йўналишлари бўйича масалалар учинчи давлатларнинг тегишли ташкилотлари билан келишилган сари, Ўзбекистон фуқаролари Элчихонанинг www.uzbekistan.org.ua сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналларида қўшимча равишда хабардор қилинади.

Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси маълумотига кўра, жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

Украинада ҳаво майдони ёпиб қўйилган. Бу мамлакатдаги Ўзбекистон фуқаролари асосан қайси йўл орқали олиб келинади?

Юқорида айтиб ўтганимиздек, Ўзбекистон Республикасининг Киевдаги Элчихонаси томонидан эвакуация режаси ишлаб чиқилмоқда. Шу мақсадда, биринчи навбатда, қўшни давлатлар орқали жўнаб кетиш йўналишлари ва
кейинги бориш манзиллари ўрганилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ташқи ишлар вазирлиги Украина билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволларга жавоб бермоқда.

******

Уруш ҳолати чуқурлашадиган бўлса, Украинадаги фуқароларимизни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш режалаштирилганми?

❗️Шак-шубҳасиз, Украинада бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг маиший масалаларини ҳал этиш учун зарур чоралар кўрилади.

******

Даволанишга борган фуқароларимиз, яъни операция қилинган одамлар қандай йўл тутиши керак?

❗️Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси маълумотига кўра, жарроҳлик муолажасидан ўтаётган ҳамюртларимиздан мурожаатлар келиб тушмаган, Трускавец шаҳрида санаторийларда даволанаётганлар бундан мустасно.

Украина тиббиёт муассасалари тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ўз ишларини давом эттирмоқда.

*****

Украина ва Россиянинг айрим ҳудудларига чегараланган авиақатновлар қачонгача давом этиши ҳақида маълумот берсангиз?

❗️ Украина расмийлари мамлакат узра ҳаво ҳудуди ёпилганини эълон қилди. Ҳозирча бу чекловларнинг қачонгача давом этиши номаълум.

*****
Украина ҳудудида бўлиб турган ва ёрдамга муҳтож фуқаролар, Ўзбекистон консулликнинг қайси телефон рақамлари орқали боғланишлари мумкин?

📞 Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси билан боғланиш учун:

Телефон: +380 44 501 50 00, +380 44 501 41 81, +380 44 501 41 82, +380 44 501 41 83.

Факс: +380 44 501 50 01

E-mail: [email protected]

Манзил: 01901, Украина, Киев шаҳри, Владимирская кўчаси, 16-уй.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Тошкент метрополитенининг Мирзо Улуғбек бекатида номаълум эркак ўзини поезд тагига ташлади

«Бугун соат 21:00 да Тошкент метрополитенининг Мирзо Улуғбек бекатида номаълум шахс (эркак) ўзини поезд тагига ташлагани сабабли «Чилонзор» йўналишининг бир томонлама қисми вақтинча ҳаракатдан тўхтаганлигини маълум қиламиз.

Ҳолат юзасидан батафсил маълумотни дастлабки суруштирув ишлари якунига етгач маълум қиламиз», — дея хабар берди «Тошкент метрополитени».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Давлатимиз раҳбари Нукус шаҳридаги инвестиция лойиҳалари ситуацион маркази фаолияти билан танишди.
Бу муассаса бизнес лойиҳаларни шакллантириш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш бўйича яхлит тизим сифатида ишлайди. Марказга етакчи саноат тармоқларининг вакиллари бириктирилган. Президентимизга Қорақалпоғистонда ушбу тармоқларда режалаштирилган лойиҳалар ҳақида ахборот берилди.
Шу билан Президент Қорақалпоғистонга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Глава государства ознакомился в городе Нукусе с деятельностью ситуационного центра инвестиционных проектов.
Центр представляет собой единую систему формирования, реализации и мониторинга бизнес-проектов. За центром закреплены представители ведущих отраслей промышленности. Президенту представлена информация о запланированных отраслевых проектах для Каракалпакстана.
На этом глава государства завершил поездку в Каракалпакстан и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #investitsiya #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📢 25 февраль, жума куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида бошқариш хусусида
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Акмал Мирзаев, Сув хўжалиги вазири ўринбосари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Халқ таълими вазирлиги Ички аудит хизмати фаолияти бўйича 2021 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Япония-Ўзбекистон меҳнат муносабатларидаги янги натижалар. Японияда ишлаш ҳуқуқини берувчи «Махсус малака тестлари"ни Ўзбекистонда амалга оширилиши юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Дилафруз Икромова, Япон тили ва махсус малака тест маркази раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Ички аудит хизматлари томонидан 2021 йилда ўтказилган ўрганишлар натижалари
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Салоҳиддин Тошматов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🚰 Сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида бошқариш

АОКАда Сув хўжалиги вазири ўринбосари Акмал Мирзаев иштирокида ана шу мавзуга бағишланган брифинг бошланди.

📹 Жонли эфир
___________________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🦠 Коронавирус: кеча 156 кишида касаллик аниқланиб, яна 2 нафар бемор вафот этди

ССВ ахборот хизмати:

● 24 февралдаги янги ҳолатларнинг 5 таси — Қорақалпоғистон, 5 таси — Андижон, 5 таси — Бухоро, 2 таси — Жиззах, 4 таси — Наманган, 23 таси — Самарқанд, 4 таси — Сирдарё, 8 таси — Сурхондарё, 7 таси — Фарғона, 2 таси — Хоразм, 33 таси — Тошкент вилоятида, 58 таси — Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Кеча ҳудудларда 514 нафар бемор соғайди (жами — 231 546 та). Касалланганлар — 236 036 та.

〰️〰️〰️
📌 Ўзбекистонда қарийб 45,5 млн доза вакцинадан фойдаланилди

Кеча мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 130 763 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди:

▫️1-босқич эмланганлар — 9 723 нафар,
▫️2-босқич эмланганлар — 35 403 нафар,
▫️3-босқич эмланганлар — 85 637 нафар.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💧2022-2026 йилларда сув хўжалиги соҳасида 260 та давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Сув хўжалиги вазири ўринбосари Акмал Мирзаев маълум қилди.

✍️ 2020 йилда 8 та, 2021 йилда 100 та лойиҳа юзасидан хусусий шериклар билан битимлар имзоланди. Мазкур лойиҳаларнинг умумий қиймати 1 трлн. 333 млрд.сўмни ташкил этиб, дастлабки йилларда хусусий шериклар томонидан 146,3 млрд.сўм инвестиция маблағлари киритиш ва бунинг натижасида 144,5 млрд.сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш кўзда тутилган.

🔰Жорий йилда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан 52 та давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Мазкур лойиҳалар доирасида хусусий шериклар томонидан инвестиция киритилиши ва бунинг натижасида бюджет маблағларининг иқтисод қилиниши кўзда тутилган.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Пойтахтда «права» алмаштириш учун "сўнгги мижозгача" иш режими жорий этилди

Сўнгги вақтларда ДХМларда ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун ташриф буюрувчилар оқими сезиларли ошган. Муаммо нимада?

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, муаммонинг асосий сабаби 2022 йил 31 март куни эски гувоҳномаларни алмаштиришнинг биринчи босқичи якунланиши, 2010 йилгача берилган эски "права"лар ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши ва белгиланган муддатда ҳужжатини алмаштирмаганлар сонининг кўплигида.

Муаммони ечиш мақсадида Тошкент шаҳрининг Миробод, Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Яккасарой, Сергели, Чилонзор, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод тумани ДХМларида "сўнгги мижозгача" иш режими ташкил қилинди.

Бунда, ДХМлар орқали ҳайдовчилар душанбадан-жума кунига қадар эрталаб соат 9:00дан кечгача ҳамда шанба куни соат 09:00дан 13:00 га қадар хизматдан фойдаланишлари мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Халқ таълими вазирлиги Ички аудит хизмати: 2021 йилда амалга оширилган ишлар

АОКАда шу мавзу бўйича вазирлик мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тадбирни тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
___________________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк