Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31.1K photos
6.73K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
«Аёллар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз 33 млн сўмгача кредит берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Халқ таълими вазирлиги Ички аудит хизмати: 2021 йилда амалга оширилган ишлар АОКАда шу мавзу бўйича вазирлик мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тадбирни тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: 📹 Жонли эфир ___________________…
#матбуот_анжумани

📌 2021 йилда халқ таълими муассасаларида 91,1 млрд. сўмлик молиявий хато-камчилик аниқланди, шундан 27,1 млрд. сўм ноқонуний ўзлаштирилган

● Мисол учун, Андижон шаҳрида ходимларнинг даромад солиғини давлат бюджетига ўтказмасдан, тизимда ишламайдиган бегона шахсларнинг пластик карталарига ўтказиш орқали 11,5 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилгани аниқланган.

● Таркибида жиноят аломатлари бўлган 161 та 76 млрд. сўмлик ўрганиш материаллари қонуний чоралар кўриш мақсадида ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.

〰️〰️〰️
АОКАда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Ички аудит хизмати фаолиятининг йиллик натижалари сарҳисоб қилинди:

✍️ Батафсил
_______________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон халқаро тадбирга тайёргарлик кўрмоқда.

2022 йил 27 март куни Тошкент шаҳрида ШҲТ халқаро яриммарафони бўлиб ўтади.

138 млн. сўм мукофот жамғармасига эга ярим марофонда "ШҲТ оиласи" давлатлари спортчилари ва ҳаваскорлар қатнашади. Мусобақа дастури икки масофани ўз ичига олган бўлиб, иштирокчилар – 3 км ва 21,0975 км масофага югуриб, куч синашадилар.

——-

Uzbekistan is preparing for an international event.

On March 27, 2022, the SCO International Half Marathon will be held in Tashkent.

Athletes of the SCO family and lovers of running will take part in the half marathon with a prize fund of 138 million soums.
There are two distances in the competition program, participants will run 3 km and 21.0975 km.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Дин ишлари бўйича қўмитанинг ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолат юзасидан муносабат билдирди

2022 йилнинг 14 февраль куни Тошкент шаҳридаги тадбиркор “Ф.Р.”нинг иш жойида ходимлари учун намозхона ташкил этишга шароит яратиб берганлиги сабабли маъмурий жавобгарликка тортилиши ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда. Мазкур ҳолат билан боғлиқ суд қарори Интернет тармоғи фойдаланувчилари, шунингдек, айрим давлат идоралари вакиллари томонидан ҳам қизғин муҳокама қилинмоқда, тадбиркорга тазйиқ ўтказилгани, ибодат қилишга чекловлар белгиланганлиги каби салбий фикрлар тарқатилмоқда.

Батафсил: https://bit.ly/3BMp2u4

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️Ўзбекистон Украинадаги фуқароларини Польша орқали эвакуация қилади

Ташки ишлар вазирлиги расмий вакили мамлакатимизнинг Украинадаги элчихонаси баёнотини эълон қилди.

Польшанинг тегишли идоралари Ўзбекистон фуқароларига Польша давлат чегарасини визасиз кесиб ўтиши учун розилик берди.

Бунда:

📘 Ўзбекистон фуқаролари ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ёки бошқа зарур ҳужжатларни олиб келишлари керак;

📞 Львов шаҳрига келган фуқаролар ўзбек диаспораси вакили Садиев Маъруф (+380 96 102 10 95) билан боғланиб, рўйхатга киритиш учун ўзи ҳақида маълумот беришлари лозим;

📍Чегарани кесиб ўтиш фақат марказлаштирилган тартибда автобусларда Ўзбекистоннинг Украина ва Польшадаги элчихоналари вакиллари ҳамроҳлигида амалга оширилиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Польшага мустақил боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларида чегарада муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

Эвакуация қилинадиганлар рўйхатини шакллантиришда аёллар, болалар, қариялар ва талабаларга устуворлик берилади.

Элчихона Ўзбекистон фуқароларини хавфсиз эвакуация қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Японияда ишламоқчи бўлган ўзбекистонликлар «Махсус малака сертификати»ни Японияга бормасдан қўлга киритишлари мумкин

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Япон тили ва махсус малака тест маркази раҳбари Дилафруз Икромова маълум қилди.

📌 Қайд этилишича, куни кеча Япония ҳукумати «Махсус малакали ишчи» мақомини тасдиқловчи тестларни Ўзбекистонда ўтказилишини расман тасдиқлади. Бунга кўра Ҳамдустлик мамлакатлари ичида илк бор Япония ҳукумати томонидан амалга ошириладиган Tokuteiginou тестлари юртимизда амалга оширилади.

🔰 Мазкур тестларни юртимизда ўтказилиши Японияда ишлашни истаган фуқаролар учун харажатларни қисқартириш билан биргаликда, Япония меҳнат бозорида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини салоҳиятини танитишга ва Ўзбекистон сегментини яратишга кўмак беради.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
#матбуот_анжумани 📌 2021 йилда халқ таълими муассасаларида 91,1 млрд. сўмлик молиявий хато-камчилик аниқланди, шундан 27,1 млрд. сўм ноқонуний ўзлаштирилган ● Мисол учун, Андижон шаҳрида ходимларнинг даромад солиғини давлат бюджетига ўтказмасдан, тизимда…
#брифинг

🎓 2021 йилда олий ва профессионал таълим муассасаларида 16,4 млрд. сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди, қонун бузилишига йўл қўйган 46 нафар ходим лавозимидан озод этилди

Бугун АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Салоҳиддин Тошматов иштирокида ўтказилган брифингда ички аудит хизмати фаолиятининг йиллик натижалари сарҳисоб қилинди:

📄 Батафсил
________________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Тошкент шаҳридаги автобус бекатлари намунавий лойиҳа асосида бўлади

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида намунавий дизайн асосида автобус оралиқ бекатларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори муҳокамага қўйилди.

Ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилишича, шаҳар аҳолиси ва унга ташриф буюрувчи меҳмонларга қулайликлар яратиш мақсадида бекатларни намунавий лойиҳа асосида ташкил этиш таклиф этилмоқда.

Ишлаб чиқилган намунавий лойиҳалар асосида Тошкент шаҳридаги 280 та автобус бекатлари 2022 йил якунига қадар электрон онлайн аукцион савдоларига жойлаштирилиши режалаштирилмоқда.

2022 йил 1 сентябрга қадар савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари мавжуд бўлган амалдаги автобус бекатларида йўловчилар, шу жумладан, аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш чоралари кўрилиши ҳам белгиланган.

Қарор лойиҳаси билан танишиш ва унинг муҳокамасида 11 мартгача иштирок этиш учун ҳавола.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг қатор долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбарлари олий даражадаги мулоқотлар якунида эришилган келишувларни амалга оширишнинг боришини кўриб чиқдилар.

Халқаро ва минтақавий кун тартиби, шу жумладан Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида намунавий дизайн асосида автобус оралиқ бекатларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, шаҳар аҳолиси ва унга ташриф буюрувчи меҳмонларга қулайликлар яратиш мақсадида бекатларни намунавий лойиҳа асосида ташкил этиш таклиф этилмоқда, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

Қарор билан "Автобус бекатлари жойлаштириладиган ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик фойдаланишга бериш тўғрисида"ги низом ҳам тасдиқланади.

Ишлаб чиқилган намунавий лойиҳалар асосида Тошкент шаҳридаги 280 та автобус бекатлари 2022 йил якунига қадар электрон онлайн аукцион савдоларига жойлаштирилиши режалаштирилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗓 Шу йилнинг 24-26 март кунлари бўлиб ўтадиган «Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми» ҳақида Стратегик ривожланиш агентлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган лавҳа орқали танишишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2022 йилнинг январь ойида импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари статистикаси

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистонга Эрондан илиқ ҳаво массаси кириб келди

Ўзгидромет ахборот хизмати хабар беришича, Қиш фаслининг охириги кунларида Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво кириб келиши кучайиши ҳисобига Ўзбекистонда қиш фаслига ҳос бўлмаган жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 17-22° илиқгача, жанубда 23-25° илиқгача кўтарилади, бу ушбу кунларнинг иқлимий меъёрларидан 8-10° га юқоридир.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат шимолий ҳудудларга 27 февраль куни Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Якшанба куни Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади.

28 февралда республиканинг барча ҳудудларини нам ҳаво массаси қамраб олади, республиканинг кўпчилик ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

25-28 февраль кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ҳамда Покистон Ҳукуматлари ўртасида транзит савдоси тўғрисидаги битим тасдиқланди

Хужжат “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарорга мувофиқ тасдиқланди.

➡️ Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Покистон Ҳукуматлари ўртасида транзит савдоси тўғрисидаги битим (2021 йил 15 июлда Тошкент шаҳрида имзоланган) тасдиқланди.

🏢 Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар этиб белгиланди.

⚠️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🦠 Коронавирус: кеча 140 кишида касаллик аниқланиб, яна 2 нафар бемор вафот этди

ССВ ахборот хизмати:

● 25 февралдаги янги ҳолатларнинг 1 таси — Қорақалпоғистон, 4 таси — Андижон, 7 таси — Бухоро, 2 таси — Жиззах, 1 таси — Навоий, 5 таси — Наманган, 19 таси — Самарқанд, 5 таси — Сирдарё, 8 таси — Сурхондарё, 5 таси — Фарғона, 4 таси — Хоразм, 28 таси — Тошкент вилоятида, 47 таси — Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Кеча ҳудудларда 503 нафар бемор соғайди (жами — 232 049 та). Касалланганлар — 236 174 та.

〰️〰️〰️
📌 Кеча коронавирусга қарши қўлланилган кунлик вакциналар сони 127 минг дозадан ошди:

▫️1-босқич эмланганлар — 9 770 нафар,
▫️2-босқич эмланганлар — 32 714 нафар,
▫️3-босқич эмланганлар — 84 796 нафар.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Тошкент – Боку – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар қайта тикланмоқда

2022 йил 8 мартдан бошлаб Узбекистан Эирвейс авиакомпанияси узоқ танаффусдан сўнг Бокуга ҳафталик қатновларни тикламоқда. Бу ҳақда компания ахборот хизмати маълум қилди.

Парвозлар ҳафтада бир марта – сешанба кунлари қишки жадвал давомида қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

Тошкент – Боку
учиш 14:40 – етиб бориш 16:35 (маҳаллий вақт билан)

Боку – Тошкент
учиш 17:35 – етиб бориш 21:10 (маҳаллий вақт билан).

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк