Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан журналист, блогер ва жамоатчилик вакиллари учун Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига Пресс-тур ташкил этилди

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, дастлаб ОАВ вакиллари Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ишга туширилган янги қурилмалар фаолияти билан танишдилар.

Улар Қашқадарё вилояти Ғузор тумани аҳолисини газ билан таъминлаётган қурилмалар, кон ва қудуқларга ҳам ташриф буюришди.

Журналистлар томонидан бошқармага қарашли “Шўртан” конининг энг қуйи қатламларини ўзлаштириш мақсадида, янги “Терриген-1” юра қудуғини бурғилашга тайёргарлик жараёнлари ҳам ўрганилди.

Айни пайтда “Шўртан” кони ҳудуди тарихда илк бор 4750 метр қуйи терриген қатламигача тушиш ва шу чуқурликка қадар бурғилаш ишлари амалга оширилмоқда.

“Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” корхонасининг мутахассислари ва ишчи-ходимлари узлуксиз иш олиб бориб, ҳар куни 120 метргача масофани бурғилашмоқда.

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалладаги Ёшлар етакчиси лавозимига номзодлар тўлиқ танлаб олинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмат раҳбари Нодир Абдуқодиров маълум қилди.

🔎 Қайд этилишича, республика бўйича 9 309 та маҳаллада Ёшлар етакчилари лавозимига номзодлар учун vacancy.argos.uz порталида танлов эълон қилинди. Танловда лавозимига жами 42 538 нафар номзодлар онлайн ҳужжат топширди (бир ўринга 4,6 нафар).

Республика ишчи гуруҳи томонидан номзодлар билан суҳбат ўтказилиб, 9 309 та (100 фоиз) маҳаллалар учун номзодлар танлаб олинди.

▪️Батафсил

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
Меҳнат миграциясининг етарли даражада тартибга солинмаганлиги "меҳнат қуллари" савдосини кучайтирмоқда

Сўнгги пайтларда миграциянинг ўсиши ва юзага келаётган муаммолар, белгиланган тартибларни четлаб ўтиш орқали ноқонуний меҳнат миграция фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар ортиб бораётгани ҳамда ноқонуний меҳнат миграциянинг кўпаётгани қайд этилмоқда.

Шу муносабат билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат миграцияси соҳасидаги муаммоли масалалари ўрганилди.

Батафсил

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти Age Tashkent лойиҳасини ишга туширди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилди.

Унда танланган вақт оралиғини ёки аниқ йилни қўллаган ҳолда Тошкентдаги биноларнинг ёшини аниқлаш имконияти мавжуд.

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
Афв эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган, жазо муддатини ўтаётган 63 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 44 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади. Шунингдек, 19 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 2 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ташкил этади.

ЎзА

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✔️ Электр таъминотида "blackout"дан олдин ва кейинги истеъмол ҳажми динамикаси

24 соат ичида: Марказий Осиё электр таъминоти умумтизимида содир бўлган йирик носозлик ва унинг бартараф этилиши жараёнлари хронологияси

Журналист ва блогерларга, ахборот агентликлари ҳамда теле-радио таҳририятларига
миннатдорлик изҳор этамиз

30 соат ичида: Марказий Осиё электр таъминоти умумтизимида содир бўлган йирик носозлик ва унинг Ўзбекистон энергетика тизимида бартараф этилиш жараёнлари хронологияси


Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
Самарқанддан Екатеринбургга учган самолётда техник носозлик рўй берди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Бугун ижтимоий тармоқларда Екатеринбург – Самарқанд йўналишида учган самолёт парвоз вақтида фавқулодда ҳолат юз бергани тўғрисидаги маълумотлар тарқалди.

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, 2022 йилнинг 28 январь куни “Уральские авиалинии” авиакомпаниясининг А320 VQ BNI ҳаво кемаси Самарқанд – Екатеринбург йўналиши бўйича SVR 2862 рейсини амалга оширган. Тошкент вақти билан 07:41 да самолёт Самарқанд аэропортидан муваффақиятли учган.

Парвоз давомида Москва вақти билан соат 10:01 да экипаж командири самолётда техник носозлик юз берганлиги ҳақида ҳаво ҳаракатини бошқариш диспетчерига авария сигналини берган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт кабинаси герметизациясида носозлик юзага келган.

Кольцово аэропортининг фавқулодда хизматлари самолётни қабул қилиш учун шай ҳолатга келтирилган. Бортида 159 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган самолёт Тошкент вақти билан соат 10:28 да Кольцово аэропортига муваффақиятли қўнган.

Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Ушбу ҳодиса бўйича Свердловск транспорт прокуратураси томонидан парвозлар хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилиши юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
Олий суд расмий ахбороти

2021 йил 3 декабрь куни, жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман судининг судланувчилар М. Кучкаров (1987 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, Каттақўрғон тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи лавозимида ишлаган) ва Ш. Рахимбердиев (1990 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 4-отряд катта инспектори лавозимида ишлаган) га оид жиноят иши юзасидан ҳукми эълон қилинган эди.

Бугун, 2022 йил 31 январь куни, Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида ушбу жиноят иши бўйича судланувчи М. Кучкаров ва унинг ҳимоячиси – адвокат Ш. Махаммадиев ҳамда жабрланувчи И. Жамолов томонидан келтирилган апелляция шикоятларини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етиб, апелляция инстанциясининг ажрими қабул қилинди.

Унга кўра М. Кучкаров ва Ш. Рахимбердиев ўз мансаб ваколатларидан четга чиқиши ва белгиланмаган тартибда ҳаракат қилишлари натижасида эҳтиётсизликдан А. Ахмедовнинг ўлимига сабабчи бўлганлиги ҳолати судлов ҳайъати мажлисида сўралган суд-тиббий эксперти ва гувоҳларнинг кўрсатувлари ҳамда жиноят ишида мавжуд суд-тиббий экспертиза хулосаси, мурдани, автомашинани ва ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси, боди-камераси ёрдамида ёзиб олинган видео ёзувлар ва уларнинг стенограммаси, хизмат текшируви хулосалари, тушунтириш хатлари ва бошқа инкор қилиб бўлмайдиган далиллар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман судининг 2021 йил 3 декабрдаги судининг ҳукми ўзгаришсиз, келтирилган апелляция шикоятлари қаноатлантирлмасдан қолдирилди.

Мазкур ажримдан норози тарафлар қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (протест) келтиришга ҳақли эканлиги маълум қилинади.

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
Билим олиш ҳеч қачон тугамайдиган жараёнҲ.Умарова

🌐 Cambridge Assessment International Education ташкилотининг расмий веб-саҳифасида Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбари Ҳилола Умарова билан интервью эълон қилинди.

"Биз кучли ва фаровон миллатни шакллантиришда бизга ёрдам берувчи “глобал фуқаролар” ни тарбиялаш орқали Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшмоқчимиз", дея таъкидлаган Ҳ. Умарова интервью давомида.

Интервью матни билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️“Ўзсувтаъминот” АЖ Ахборот хизматининг маълум қилишича,
Янги меъёрлар бўйича 2022 йил 1 февралдан бошлаб, кўп квартирали ва ҳовли уйларда кунига 350 литр бўлган ягона меъёр қўлланилади, автомашина ва уй ҳайвонлари учун мавжуд бўлган бошқа меъёрлар чиқариб ташланади. Сув сепиш учун меъёр 15 литргача камайтирилади.

🚰 Истеъмолчиларга сувдан фойдаланишда ҳисоблагичлар афзаллигини яна бир бор эслатиб ўтамиз. Бунда харажатлар камида 2 баробарга камайиб, сув ҳисоблагич ҳаражатлари 6-12 ойда қопланади.

Батафсил расмий маълумотда
👆

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📍Президент ҳузурида Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Маҳаллаларни ўрганиш асосида, Инсон қадри индексини жорий этиш таклифи муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари бу бўйича илмий асосланган тизим яратиш, индекс мезонларини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Инвестиция ва экспорт масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари билан маҳаллабай ишлаш масалалари юзасидан мулоқот бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢 1 февраль, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📍Мавзу: "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Президент фармонига шарҳ
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Даврон Позилов, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи

〰️〰️〰️
📍Мавзу: “2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони юзасидан
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Қизлархон Бегматова, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмат раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: 2021 йилда музейлар фаолиятини ривожлантиришда амалга оширилган ишлар, хусусан, “Музейлар тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани тўғрисида
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади: Моҳинур Имомова, Маданий мерос агентлиги ахборот хизмат раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Масофавий таълим даврида электрон «Кундалик» платформасидан фойдаланиш юзасидан ота-оналар ва ўқитувчилардан келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмат раҳбари

〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🦠 Коронавирус: бир суткада яна 4 нафар бемор вафот этди, 1015 кишида касаллик аниқланди (503 таси — Тошкент шаҳрида)

ССВ ахборот хизмати:

● 31 январдаги янги ҳолатларнинг 43 таси — Қорақалпоғистон, 28 таси — Андижон, 29 таси — Бухоро, 25 таси — Жиззах, 37 таси — Қашқадарё, 17 таси — Навоий, 26 таси — Наманган, 58 таси — Самарқанд, 14 таси — Сирдарё, 42 таси — Сурхондарё, 94 таси — Фарғона, 21 таси — Хоразм, 78 таси — Тошкент вилоятида қайд этилган.

Кеча ҳудудларда 179 нафар бемор соғайди (жами — 210 346 та). Касалланганлар — 224 023 та. Вафот этганлар — 1568 та.

📌 Кеча 196 нафар кишида пневмония аниқланди.

〰️〰️〰️
💉 Ўзбекистонда 42 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

31 январда мамлакатимиз бўйлаб 97 914 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 90,1 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 68,6 фоизни ташкил қилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк