Расмий хабарлар I Официальные новости
28.3K subscribers
31.3K photos
6.88K videos
53 files
29.3K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🔥 Қува савдо комплексидаги ёнғин бартараф этилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати берган хабарга кўра, бугун, 1 феврал куни соат 06:23да Фарғона вилояти, Қува тумани “Ғалаба” МФЙ, Бўстон кўчасида жойлашган Қува савдо комплексида (бозор) тахминан 25 та кийим-кечак дўконининг томи, шифти ва ички қисми ёнган.

💦 Ёнгин ўчириш экипажлари воқеа жойига соат 06:27да етиб бориб, ёнғин 07:10да қуршаб олиниб, 07:37да ўчирилди. Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди.

📹 Онлайн кўриш
_____________________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон банклари Ассоциацияси бош директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдуллаева Ҳадия Абдурасуловна 1987 йил 1 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ҳ.Абдуллаева 2005-2021 йилларда “Ўзбекистон” телеканалида, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий Ассоциациясида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йилда метрополитенда қанча йўловчи ташилган?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда метрополитенда қарийб 102 млн. йўловчи ташилган.

Йўловчи ташиш 2020 йил билан солиштирилганда 2,6 бараварга кўп.

2020 йилнинг январь-декабрь ойида 38,8 млн. йўловчи ташилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси этиб сайланди

Бу ҳақда Ассоциация аъзоларининг умумий йиғилишида маълум қилинди. Қайд этилишича, Ассоциациянинг собиқ бошқарув раиси Фирдавс Абдухолиқов ўз ихтиёри ва сўровига кўра лавозимидан озод этилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент сектор раҳбарларига маҳаллабай ишлаш бўйича кўрсатмалар берди

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰Парваришга муҳтож ёлғиз пенсионерлар ва 100 ёшдан ошган фуқароларга компенсация тўлови учун бюджетдан 36, 4 млрд сўм ажратилади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Даврон Позилов ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини моддий қўллаб-қувватлашга оид Президент Фармонига шарҳ берди.

Ҳозирга қадар 5 турдаги имтиёзли тоифага кирувчи салкам 70 минг фуқарога уй-жой коммунал хизматлари харажатларини қисман қоплаш учун компенсация пуллари тўлаб келинган.

Президент Фармонига кўра, жорий йил 1 мартдан эътиборан яна 30 минг нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз нафақа олувчига ҳам 130 минг сўм миқдорида компенсация тўлови жорий қилинади.

Шунингдек, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган пенсионерларга ҳар ой 289 минг сўм миқдорида қўшимча тўлов амалга оширилади.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

Президент фармонига мувофиқ фармацевтика соҳасида қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда?

Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларни қўллаб-қувватлаш йўналишида қандай имкониятлар яратилади?

Соҳадаги қайси чекловлар бекор қилинади?

Соҳа тадбиркорлари учун қандай имтиёзлар назарда тутилган?

Дори воситаларини экспорт қилишда тадбиркорлар қўллаб-қувватланадими?

〰️〰️〰️
Бугун АОКАда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмат раҳбари Қизлархон Хўжаева иштирокида ўтказилган брифингда шу каби масалалар юзасидан маълумот берилди:

📄 Батафсил
_______________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Махсус_хизмат_кўрсатиш_кўчалари_РЎЙХАТ.pdf
746.4 KB
📍Махсус савдо ва кўнгилочар марказларга айланадиган 294 та кўчанинг номи маълум бўлди

Президент қарорига кўра, 2022 йил 1 сентябрга қадар туман ва шаҳарларнинг марказий кўчалари савдо, кўнгилочар, гастрономик, туризм, санъат йўналишларига ихтисослашган махсус савдо ва кўнгилочар кўчаларга айлантирилади.

Республика бўйича жами 249 та кўчада 10 426 та сервис объекти ташкил қилинади.

👆 Рўйхат юқорида илова қилинмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жорий йилдан давлат музейларидаги «Museum shop»ларда экспонат ва коллекцияларнинг нусхаларини харид қилишингиз мумкин

📌 Республикадаги мавжуд музейлар ва уларда сақланаётган ашёлар, коллекциялар ҳақида маълумот

📌 roundme.com платформаси учун 12К ўлчамида 3D форматда тасвирга олинган Тошкент музейлари

📌 Давлат музейларида ҳар ойнинг биринчи якшанбаси "очиқ эшиклар куни"да белгиланган бепул киришлар

📌 2022 йилда режалаштирилган ишлар
〰️〰️〰️

АОКАда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмат раҳбари Моҳинур Имомова иштирокида бўлиб ўтган брифингда музейлар фаолиятини ривожлантиришда амалга оширилган ишлар, хусусан, “Музейлар тўғрисида”ги қонунига киритилгани ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида маълумот тақдим этилди.

🔘Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

❗️Онлайн таълим даври якунига қадар «Кундалик» платформаси билан боғлиқ бир қатор чеклов ва талаблар бекор қилинади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова маълум қилди:

〰️〰️〰️
Эндиликда ўқитувчилар уйга вазифаларни исталган ижтимоий тармоқ ва мессенжер ёрдамида қабул қилиши мумкин.

📄 Батафсил
_______________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда «Кинотеатр» телеканали орқали эфирга узатилган фильмларнинг бирида очиқ саҳналар намойиш этилгани ҳақидаги лавҳа жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.

Мазкур лавҳа 2022 йилнинг 31 январь куни соат 22:00 да эфирга узатилган «Баунти» фильми намойишидан олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш ишлари Агентлик томонидан назоратга олиниб, экспертлар тайинланди.

Ўрганиш якунлари юзасидан тайёрланган хулоса асосида «Кинотеатр» телеканалига тақдимнома ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ҳуқуқий баҳо бериш учун маълумот киритилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️Республикадаги барча олий таълим муассасалари комплекс ўрганилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, бугундан бошлаб, вазир Абдуқодир Тошқулов ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан республика олий таълим муассасаларининг барчаси 23 та мезон асосида танқидий, таҳлилий ўрганилади.

📺 Барча ўрганишлар телевидение, ижтимоий тармоқлар орқали мунтазам ёритиб борилади.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2022 йилнинг дастлабки “Ташаббусли бюджет” жараёнлари бошланди

“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали бугун 1 февралдан бошлаб 20 февралга қадар таклиф киритиш имкониятига эгасиз.

1-босқич учун ажратилган 1 трлн. сўмдан ортиқ маблағларни ҳудудингизда мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун йўналтириш имкониятига эгасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида” Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-746-сонли Қонуни қабул қилинди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, қонун истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш, сотувчининг истеъмолчи олдидаги масъулияти ва жавобгарлигини оширишга хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
«Инсон қадри учун 100 та мақсад» — қиймати 55 трлн сўм ва 11,7 млрд долларлик 398 та чора-тадбир амалга оширилади «Барча саъй-ҳаракатларимиз, ажратилаётган маблағлар маҳалла ва хонадонларгача аниқ етиб бориши ва ҳар бир оила фаровонлигини оширишга хизмат…
💰 2022 йилги Давлат дастуридаги вазифалар ижросига 55 трлн сўм ва 11,7 млрд доллар йўналтирилади

Президент «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурини имзолади. Дастур жами 398 та банддан иборат:

1-йўналиш — 45 та банд; 2-йўналиш — 24 та банд; 3-йўналиш — 128 та банд; 4-йўналиш — 59 та банд; 5-йўналиш — 29 та банд; 6-йўналиш — 38 та банд; 7-йўналиш — 75 та банд.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Тошкент ҳайвонот боғида она 3 ёшли қизини айиқлар вольерига ташлаб юборгани билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Бош прокуратура Ахборот хизмати хабарига кўра, Иш бўйича айбланувчи тариқасида жалб қилинган аёл 2021 йилнинг июль ойидан буён руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда тургани маълум бўлди.

Айбланувчининг жиноят содир қилган пайтдаги руҳий ҳолатини аниқлаш юзасидан тергов органи томонидан суд-психиатрия экспертизаси тайинланган.

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
📍Буйрак трансплантацияси операциялари барча вилоятларда амалга оширилади

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида соҳани ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар доирасида:

🔸пойтахтда амалга оширилаётган юқори технологик операциялар вилоят ва туман даражасида амалга оширилади;

🔸бунинг учун бюджетдан 600 млрд. сўм маблағ ажратилиб, 100 мингдан зиёд беморда вилоятнинг ўзида юқори технологик операциялар бажарилади.

Мисол учун, ўтган йили Тошкентда 229 нафар беморда буйрак трансплантацияси амалга оширилган бўлса, Наманган, Хоразм, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида бундай имкониятдан 30 киши баҳраманд бўлган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📲 «Smart mahalla» ахборот дастурини ишга тушириш режалаштирилмоқда

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, бугун бир қатор вазирликлар масъуллари иштирокида маҳалла тузилмасига оид электрон платформалар (маълумотлар базаси, дастурлар)ни ишлаб чиқиш, уларни интеграция қилиш масалалари юзасидан учрашув бўлиб ўтган.

Қайд этилишича, таклифлар асосида барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари учун фойдаланиш мажбурий бўлган, идентификациялашнинг уникал (ID) рақамига эга маҳалла маълумотнома ва классификаторлар ягона регистри ҳамда ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинининг рақамли паспортлари ягона базасини ишлаб чиқиш бўйича зарур чоралар белгилаб олинган.

▫️Батафсил

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк