Расмий хабарлар I Официальные новости
28.5K subscribers
31.2K photos
6.81K videos
53 files
29.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
☎️ Республика миқёсида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар юзага келганлиги сабабли, ичимлик суви етказилишида ҳам вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда. Шу муносабат билан «Ўзсувтаъминот» АЖнинг ҳудудий МЧЖларида махсус тезкор штаблар фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу штаблар орқали аҳолига ичимлик суви муқобил йўллар билан етказиб берилмоқда.

Ҳудудлар кесимида телефон рақамлари рўйхати:

📞 «Андижон сув таъминоти» МЧЖ (93) 910−44−99
📞 «Бухоро сув таъминоти» МЧЖ (98) 274−07−02
📞 «Сирдарё сув таъминоти» МЧЖ (99) 905−99−66
📞 «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ (93) 380−68−08
📞 «Тошкент сув таъминоти» МЧЖ (97) 744−10−09
📞 «Самарқанд сув таъминоти» МЧЖ (91) 527−79−72
📞 «Навоий сув таъминоти» МЧЖ (93) 950−22−95
📞 «Хоразм сув таъминоти» МЧЖ (93) 922−00−40
📞 «Фарғона сув таъминоти» МЧЖ (99) 876−00−79
📞 «Жиззах сув таъминоти» МЧЖ (91) 943−19−19
📞 «Наманган сув таъминоти» МЧЖ (93) 493−60−00
📞 «Сурхондарё сув таъминоти» МЧЖ (97) 225−58−88
📞 «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ (98) 776−15−02
📞 «Қорақалпоқ сув таъминоти» МЧЖ (99) 543-10-28

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Uzcard тизими узлуксиз ишламоқда!

Ҳурматли фойдаланувчилар! Бугун, 25-январ куни соат 11:00 да мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар юз берди. Умумреспублика процессинг маркази аварияга қарамай, Uzcardда узилишлар йўқлиги, барча молиявий операциялар одатдагидек амалга оширилаётгани ҳақида хабар беради.

❗️Ҳозирда барча тизимлар анъанавий режимда ишламоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🚌Метро линиялари бўйлаб қўшимча автобус ҳаракати йўлга қўйилди

Тошкент метрополитенида электр энергиянинг муддатли ўчиши муносабати билан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги МАN RR3 (сайёҳлик) русумли автобуслар ажратилиб, “Буюк Ипак Йўли” ва “Олмазор" йўналиши бўйича метрополитеннинг барча станцияларида тўхтаб ўтиш асосида йўловчиларга транспорт хизматлари кўрсатилмоқда.

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
〰️〰️〰️

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
ФВВ: 📢 Ҳурматли фуқаролар! Электр тармоқларида юзага келган узулишлар сабабли газ ҳамда электр билан боғлиқ кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида газ ва электр мосламаларини тармоқдан вақтинча узиб қўйинг. https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚠️ Электр энергияси тармоқларида рўй берган узилишлар юзасидан ФВВда ишчи гуруҳ штаби тузилиб, мурожаатларни қабул қилиш фаолияти йўлга қўйилди. Ташкил этилган тезкор рақам кучайтирилган тартибда ишламоқда.

📞 Қўнғироқлар 78 147-10-50 рақами орқали қабул қилинади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🚦Светофор ишламаётган чорраҳаларда ҳаракат ЙПХ ходимлари томонидан тартибга солинмоқда.

📌 Барча ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига риоя қилиш сўралади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
"Тошкент ИЭС" АЖ ўз иш фаолиятини тизимли тикламоқда

🔥 Айрим ижтимоий тармоқларда "Тошкент ИЭС" АЖда энергоблок давленияси кўтарилиб ёнмоқда мазмунидаги ёлғон хабар тарқатилмоқда.

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ ахборот хизмат маълум қилишича, энергоблок автоматик равишда ҳимоя тизими ишга тушиши натижасида ўчганда, энергоблок ишлаш даврида ишлаб чиқарилган буғлар қозон қурилмаларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳавога чиқарилади. Бу тизимда нормал технологик жараён ҳисобланади.

Айни пайтда "Тошкент ИЭС"да электр энергиясини ишлаб чиқариш ва энергоблокларни ягона тизимга улаш бўйича зарурий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Президент топшириғига биноан электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилди.

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Комиссия томонидан биринчи навбатда генерация жараёнини тиклаш ҳамда юқори ва паст кучланишли электр тармоқларига кучланиш бериш орқали истеъмолчиларнинг электр таъминотини тиклаш вазифаси қўйилган.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📌 «Вазият шахсан Президент назорати остида». Шерзод Асадов фуқароларни саросимага тушмасликка чақирди:

«Ҳурматли юртдошлар! Хабарингиз бор, юртимиз ва қўшни мамлакатларнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Дастлабки ўрганишлар бу ҳолат умумминтақавий энергия тизими доирасида юзага келган носозликлар оқибатида келиб чиққанини кўрсатмоқда.

✔️ Таъкидлаш керакки, вазият шахсан Президентимиз назорати остида. Ўзбекистон энергия тизимини барқарорлаштириш ҳамда электр таъминоти ва бошқа тармоқлар ишини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида деярли ҳар дақиқа давлатимиз раҳбарига ахборот бериб борилмоқда.

Шундай экан, барчангизни хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қоламиз. Ваҳимага ўрин йўқ».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
Электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилмоқда. Ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош…
💡Қорақалпоғистон ва Хоразмда электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Тошкент шаҳри, Фарғона, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида электр энергияси таъминоти қисман тикланди.

Айни пайтда республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🚇 Тошкент метроси бекатлари орасида қолиб кетган 415 нафар йўловчи олиб чиқилди

ФВВ ахборот хизмати маълум қилишича, «Тошкентметрополитени»нинг «Машинасозлар» (135 нафар), «Бодомзор-Минор» (70 нафар) ва «Амир Темур» (210 нафар) бекатлари оралиғида (вагонлар ичида) қолиб кетган йўловчилар олиб чиқилган.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
💧Тошкентда яқин соатлар ичида ичимлик суви таъминоти тикланади

Пойтахт аҳолисининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи “Қодирия” бош сув иншоотида юқори кучланишли электр таъминотида носозлик сабабли насос агрегатларида ўчиш ҳолати юзага келди. Шу туфайли Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ узилишлар кузатилмоқда.

Ҳозирги вақтда электр таъминоти қайта тикланди, ичимлик сув гидравлик режимини тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда. Яқин соатлар ичида Тошкент шаҳри сув таъминоти олдинги маромига қайтади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️К этому часу подача электроэнергии восстановлена в аэропортах Андижана, Самарканда, Нукуса и Ургенча. Частично электроэнергия подана в аэропорт Ферганы. В аэропорту Навои отключения электричества не было. Остальные аэропорты регионов работают при помощи генераторов. Об этом сообщила пресс-служба АО "Uzbekistan airports".

Ташкентский аэропорт работает в штатном режиме. На данный момент идет регистрация пассажиров на следующие рейсы:

KC 128d Ташкент - Алматы
HY 3601 Ташкент - Москва
HY 3631 Ташкент - Санкт-Петербург
HY 9687 Ташкент - Краснодар

Пассажиры рейсов HY 303 Ташкент - Тель-Авив и HH 7703 Ташкент - Москва пошли на посадку.

Самолет HY 721 по маршруту Ташкент - Нур-Султан вылетел в 18.02.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Тошкент аэропорти нормал режимда ишламоқда. Ҳозирда йўловчилар рейсларга рўйхатга олинмоқда

Айни вақтда Андижон, Самарқанд, Нукус ва Урганч аэропортларида электр таъминоти тикланди, дея хабар бермоқда "Uzbekistan airports" АЖ ахборот хизмати.

Фарғона аэропортига қисман электр энергияси етказиб берилди. «Навоий» аэропортида электр таъминотида узилишлар кузатилмаган. Ҳудудлардаги қолган аэропортлар генераторлар ёрдамида ишлайди.

Тошкент аэропорти нормал режимда ишламоқда. Ҳозирда йўловчилар қуйидаги рейсларга рўйхатга олинмоқда:

KC 128d Тошкент - Олмаота
HY 3601 Тошкент - Москва
HY 3631 Тошкент - Санкт-Петербург
HY 9687 Тошкент - Краснодар

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
💧Тошкентда яқин соатлар ичида ичимлик суви таъминоти тикланади Пойтахт аҳолисининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи “Қодирия” бош сув иншоотида юқори кучланишли электр таъминотида носозлик сабабли насос агрегатларида ўчиш ҳолати юзага келди.…
Тошкент 6 соат ичида тўлиқ сув билан таъминланади

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, «Қодирия» бош сув иншооти ўз фаолиятини қайта бошлади. 5-6 соат оралиғида қувурлар тўлиб бўлгач, одатий иш режимига тушади.

Бўзсув иншоотидан Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор туманларига ва Чилонзор туманининг бир қисмига 3 соат ичида сув бериш тўлиқ тикланади. Айни дақиқаларда тармоқда сув мавжуд.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
💧Сирдарё вилояти, хусусан Гулистон шаҳри, Сайхунобод тумани ва бошқа бир қатор ҳудуларига ичимлик суви берила бошланди.

💧Сурхондарё вилоятининг Денов, Сариосиё ва Узун туманларида ичимлик суви таъминоти тўлиқ ишга тушди.

💧Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Ангрен, Чирчиқ, Оҳангарон шаҳарлари ҳамда Юқори Чирчиқ, Паркент, Бўстонлиқ туманларида ичимлик сув таъминоти тўлиқ ишга тушди.

Манба

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
💧Сирдарё вилояти, хусусан Гулистон шаҳри, Сайхунобод тумани ва бошқа бир қатор ҳудуларига ичимлик суви берила бошланди. 💧Сурхондарё вилоятининг Денов, Сариосиё ва Узун туманларида ичимлик суви таъминоти тўлиқ ишга тушди. 💧Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Ангрен…
💧Сирдарё вилоятидаги йирик Бешбулоқ ва Шимолий сув иншоотлари электр таъминоти билан таъминланди ва ишга туширилди.

💧Хоразм вилояти Питнак сув тозалаш иншооти соат 18:35 да тизимга қайта уланди. Соат 20:00 гача Тупроққалъа, Ҳазорасп, Боғот, Хонқа ва Янгиариқ туманлари ичимлик сув таъминоти қайта тикланади.

Манба

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Тошкент иссиқлик электр станциясининг 7 та энергоблокидан 5 таси барқарор фаолият юритишни бошлади

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, хусусан Пойтахтимиз ва унинг атрофида электр таъминоти босқичма-босқич тикланиб, электр тармоқлари ва подстанциялар орқали истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Мисол учун, электр таъминотида йирик носозлик кузатилгунга қадар Тошкент иссиқлик электр станциясининг 7 та энергоблоги ишлаб турган эди. Айни пайтда эса созлаш-тиклаш ишлари олиб борилиб, уларнинг 5 таси барқарор иш фаолиятига келтирилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк