Президент Шавкат Мирзиёев чарм-пойабзал саноатидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда тармоқдаги муаммоларни ҳал этиб, соҳани тизимли ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Жорий йилда амалга оширилиши мўлжалланган жами 421 миллион долларлик 248 та лойиҳа тўғрисида маълумот берди. Жойларда 16 та ихтисослашган кичик саноат зонаси ташкил этиш, ишлаб чиқарувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва соҳа учун кадрлар тайёрлашни яхшилаш белгиланди.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
Марказий банк раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Назаров Акмал Нариманович 1984 йил 25 январда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
А.Назаров 2004-2020 йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Хўжақулов Шавкат Саматович 1990 йил 25 январда Бухоро вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
Ш.Хўжақулов 2018-2020 йилларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида турли лавозимларда фаолият юритган.

📢 25 январь, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
〰️〰️〰️
📍Мавзу: Давлат хизматлари бўйича аҳолидан тушган мурожаатлар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
📍Мавзу: Кадастр агентлигининг 2021 йилдаги фаолияти таҳлили
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Агентлик ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
📍Мавзу: Коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Дурдона Очилова, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари

МҚКҚ: АИ-80 маркали бензин тобора арзонлашмоқда
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ билан биргаликда АИ-80 маркали бензин маҳсулоти бошланғич нархлари шаклланилиши юзасидан ўтказган таҳлиллар ва ишлаб чиқариш жараёнидаги баъзи харажатларнинг камайтирилиши ҳисобига 1 литр бензин маҳсулоти нархи 7 555 сўмдан 6 500 сўмга ёки 16 фоизга арзонлаштирилишига эришилди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати маълум қилди.
Биржа савдоларида жорий йил 10-14 январдаги АИ-80 маркали автомобил бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси учун 2021 йил 15-19 ноябрдаги ҳафталик котировкага нисбатан ўртача 9,6 млн сўмдан 6,7 млн сўмгача ёки 30 фоизга пасайишига эришилди, дейилади хабарда.
Кўрилаётган чоралар ўз навбатида, ички бозорда чакана нархлар пасайишига ижобий таъсир этди ва АЁҚШларда сотилаётган АИ-80 маркали бензин нархлари 6 000-6 500 сўмгача ёки 25 фоизгача арзонлашди.

🦠 Коронавирус: бир суткада яна 1123 кишида касаллик аниқланди, 3 нафар бемор вафот этди
ССВ ахборот хизмати:
● 25 январдаги янги ҳолатларнинг 59 таси — Қорақалпоғистон, 43 таси — Андижон, 60 таси — Бухоро, 31 таси — Жиззах, 25 таси — Қашқадарё, 21 таси — Навоий, 51 таси — Наманган, 39 таси — Самарқанд, 20 таси — Сирдарё, 37 таси — Сурхондарё, 173 таси — Фарғона, 35 таси — Хоразм, 115 таси — Тошкент вилояти, 414 таси — Тошкент шаҳрида қайд этилган.
Кеча ҳудудларда 1278 нафар бемор соғайди.
〰️〰️〰️
💉 Ўзбекистонда жами 41,4 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди
Кеча мамлакатимиз бўйлаб 106 944 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 89,5 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 67,5 фоизни ташкил қилмоқда.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Республикамиз электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда
Бугун, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Келтирилган ноқулайликлар истеъмолчилардан учун узр сўраймиз, дейилади хабарда.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги огоҳлантирмоқда:
⚡️Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, иситиш, оқова ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилишидан огоҳлантирамиз
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, иситиш, оқова ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилишидан огоҳлантирамиз
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
«Ўзсувтаъминот» АЖ:
💧Республика миқёсида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар юзага келганлиги сабабли, ичимлик суви етказилишида ҳам вақтинчалик узилишлар юзага келиши мумкин.
Элект энергияси тикланганидан сўнг ҳам техник жиҳатларни инобатга олиб, сув таъминоти тизимида кечикишлар бўлишини маълум қиламиз.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ:
🚆 Республикамизда кенг қамровли электр энергияси таъминоти узилганлиги боис айрим йўловчи поездларнинг ўз манзилларига етиб бориш кечикиши кузатилади.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🚆 Республикамизда кенг қамровли электр энергияси таъминоти узилганлиги боис айрим йўловчи поездларнинг ўз манзилларига етиб бориш кечикиши кузатилади.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, бугун соат 10:57 да Марказий осиё ягона электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келди.
📍Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Тошкент ИЭСи, Сирдарё ИЭСида авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб, бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган. Бу ҳолат ўз ўрнида Талимаржон ва Тўрақўрғон ИЭСларининг ўчишига ҳам олиб келган.
Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчди.
🛠 Хозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолда, ҳар бир ТЭЦларни алоҳида ишга тушириб, босқичма босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

ФВВ:
📢 Ҳурматли фуқаролар!
Электр тармоқларида юзага келган узулишлар сабабли газ ҳамда электр билан боғлиқ кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида газ ва электр мосламаларини тармоқдан вақтинча узиб қўйинг.

"Uzbekistan Airports" ахборот хизмати:
✈️ Ўзбекистон аэропортлари фаолияти электр энергияси йўқлиги сабабли вақтинча тўхтатилган.
Электр тизимидаги узилишлар бартараф этилгач, аэропортлар фаолияти қайта тикланади.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
✈️ Ўзбекистон аэропортлари фаолияти электр энергияси йўқлиги сабабли вақтинча тўхтатилган.
Электр тизимидаги узилишлар бартараф этилгач, аэропортлар фаолияти қайта тикланади.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 ИИВ ҳайдовчиларга мурожаат қилди:
🚦Республикамизнинг баъзи ҳудудларида электр энергияси узилишлари сабабли йўллардаги светофорлар вақтинча ишламаяпти.
Аммо, ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти хизматлари йўлларда юзага келиши мумкин бўлган тирбандликлар, ЙТҲ ва бошқа кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўрмоқда.
👮🏻♂ Сизларни ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажаришга ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз.

Forwarded from MINENERGY.UZ
Электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилмоқда. Ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланди.
Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти тикланмоқда.
Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот бериб борилади.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
▶️@minenergy_uz
▶️@prminenergy

Расмий хабарлар I Официальные новости
"Uzbekistan Airports" ахборот хизмати: ✈️ Ўзбекистон аэропортлари фаолияти электр энергияси йўқлиги сабабли вақтинча тўхтатилган. Электр тизимидаги узилишлар бартараф этилгач, аэропортлар фаолияти қайта тикланади. https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистон аэропортлари фаолияти тикланди
Тошкент аэропорти фақат рейсларни қабул қилиш учун ишламоқда. "Uzbekistan Airports" ахборот хизмати хабар беришича, ҳудудлардаги аэропортлар рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни бошлади.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкент аэропорти фақат рейсларни қабул қилиш учун ишламоқда. "Uzbekistan Airports" ахборот хизмати хабар беришича, ҳудудлардаги аэропортлар рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни бошлади.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️"Свет" ўчиши операциялар жараёнига хавф туғдирмайди – ССВ
25 январь куни Тошкент шаҳрининг аксарият ҳудудлари электр энергияси таъминотисиз қолди. Айни пайтда ҳали таъминот тиклангани йўқ.
Kun.uz пойтахтда йирик тиббий марказлар фаолият юритиши ва уларда узлуксиз операциялар ўтказилишини ҳисобга олиб, беморлар ҳаёти хавф остида қолиши мумкинлиги масаласида вазирлик матбуот котиби Фурқат Санаевдан изоҳ олди.
«Хавотирга ўрин йўқ. Барча операцион блоклар замонавий тарзда жиҳозланган ва қўшимча таъминот генераторларига уланган. Бир манбадан узилиш дарҳол иккинчиси уланишига сабаб бўлади.
Албатта, ёрдамчи дизель генераторлар билан узоқ вақт ишлаб туриш қийин. Лекин тез орада умумий таъминот тикланишига умид қиламиз. Кейинги жарроҳлик амалиётлари шунга қараб режалаштирилади.
Бундан ташқари, вазирлик томонидан тезкор чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Тиббий масканларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди», – деди Фурқат Санаев.
Айни пайтда таъминот тикланмаган, чорраҳаларда тирбандликлар сақланиб турибди, сув таъминотида ҳам узилишлар кузатиляпти. Тошкент аэропорти рейслар қабул қилишни тўхтатган.
Ўзбекистон энергетика вазирлиги ушбу ҳолатга Қозоғистондаги энерготизимда рўй берган аварияни сабаб қилиб келтирган.

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларда Ўзбекистонда 3 кун давомида электр энергияси бўлмаслиги, ёқилғи етишмаётгани сабабли тез орада мобил алоқа ҳам узилиши тўғрисида асоссиз хабарлар тарқалмоқда.
❌ Мазкур хабарлар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди.
📄 Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.
https://t.iss.one/aoka_uz