Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.75K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Олмалиқ кон-металлургия комбинатида «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш бўйича 5 миллиард 122 миллион долларлик мегалойиҳа амалга оширилмоқда.

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев мазкур кондаги ишларни кўздан кечирди.

Кон ҳудуди 11 минг гектар, йилига 65 миллион тонна маъдан қазиб олиш қувватига эга. Бу конда олтин, мис, кумуш, молибден, селен каби қимматли ва нодир металлар бор. Уларни қайта ишлаш учун комбинатда 3-мис бойитиш фабрикаси қурилмоқда.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

📍Чекка ҳудудларда таълим бизнесини бошламоқчи бўлган ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган «Имконият» лойиҳаси бўйича 1630 та ариза келиб тушди.

🔎 Баҳолаш натижаларига кўра, 18 октябрь куни онлайн ўқув жараёнлари учун ҳар бир вилоятдан 10 тадан, Қорақалпоғистон Республикасидан 20 та, жами 146 та лойиҳанинг рўйхати эълон қилинди.

📄 2 декабрь куни эса энг юқори балл тўплаган иштирокчилар — ҳар бир вилоятдан 5 тадан, Қорақалпоғистон Республикасидан 10 та, жами 70 та лойиҳа асосчисининг рўйхати эълон қилинди.

💰 Ғолибларга ўз ўқув марказларини ташкил этишлари учун «Микрокредитбанк» АТБ томонидан 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга 0%ли 50 млн. сўмгача бўлган қарз (ссуда) маблағлари ажратилди.

〰️〰️〰️
АОКАда Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб қувватлаш маркази директори Ориан-Меҳрож Рашидов иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:

▪️Батафсил
_______________

Расмий хабарлар | Медиабанк
“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ ЮРИДИК ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ТОМОНИДАН ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ОРҚАЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ СОТИБ ОЛИШНИ БОШЛАДИ

Бугун, 21 декабрь куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети маъмурияти ҳамда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ ўртасида “Қайта тикланувчи энергия манбаларининг кичик объектларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида” шартнома имзоланди. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Инфографика: Ўзбекистонда мис саноати: жорий ҳолати ва истиқболлари

📌Сўнгги йилларда мис қазиб олиш кўрсаткичи 2016 йилдаги 103 минг тоннадан 2020 ва 2021 йилларда 148 минг тоннага, яъни 1,4 баравар ўсди.

📈2021 йилда ОКМКнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 31 трлн. сўмни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан қарийб 30 фоизга ўсди. Экспорт ҳажми 34 фоизга ортиб, 1,1 миллиард долларга етди.

📈 2030 йилгача мис рудасини қайта ишлаш 3 баробарга ортиб, 160 миллион тоннагача, мис ишлаб чиқариш 515 минг тоннагача етказилади.

📈Олтин ишлаб чиқариш 3 баробар, яъни 52 тоннагача, кумуш 2,1 баробар 343 тоннага кўтарилади.

📈Умумий ҳисобда мис тармоғидан тушадиган даромадлар жорий 2,5 млрд. доллардан 8,5 млрд. долларга ошади.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Олмалиқ шаҳридаги 20-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчилар билан мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари болалардан келажакда ким бўлиши ҳақида иншо ёзиб, Президентга йўллашини сўради.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 3-мис бойитиш фабрикаси қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

Комбинатни 2030 йилгача ривожлантиришга доир режалар муҳокама қилинди. Келгуси икки йилда комбинатда замонавий бошқарув тизимини жорий этиб, уни давлат ёрдамисиз ишлай оладиган, дунёнинг етакчи металлургия компанияларидан бирига зарурлиги таъкидланди.

Маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан ҳам мулоқот бўлди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📹 «Геология — ҳамма ишимизда катализатор»

📹 «Олмалиқ конларида 5 минг тонна олтин ҳамда миснинг катта захираси бор»

Давлатимиз раҳбари Олмалиқ кон-металлургия комбинати фаолияти билан танишгач, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан суҳбатлашди. Мулоқот жараёнидан видеолар.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Келажак режаларингиз ҳақида иншо ёзинг, мен албатта ўқиб, жавоб бераман», — Президент

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Олмалиқ шаҳридаги умумтаълим мактаби ва оилавий поликлиникани бориб кўрди.

- Ҳар дақиқа - бойлик. Бу бойликдан фойдаланиб, чуқур билим олишингиз керак. Ҳамма ислоҳотларимизнинг асоси, ишончи - билимли ёшлар, - деди Шавкат Мирзиёев ўқувчилар билан суҳбатда.

Талаб кўп бўлаётган йўналишларни туманлараро даражага тушириб, хизматларни аҳолига яқинлаштириш, Тошкент вилоятида тиббиёт бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official