Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ истеъмолчиларни газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қаттиқ риоя қилиш лозимлиги ҳақида илтимос қилмоқда

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ фуқаролардан ёпиқ газ ускуналари, хусусан, газ плиталари, иситиш ва иссиқ сув ускуналари ҳамда дудбуронлардан фойдаланишдан олдин уларга техник хизмат кўрсатиш кераклигини сўрамоқда.

Шуни ёдда тутиш керакки, ис гази билан заҳарланиш, ёнғинлар, газ-ҳаво аралашмаси ва бошқа шунга ўхшаш ҳодисалар билан боғлиқ фавқулодда ҳолатлар кўпинча қўлбола иситиш мосламалари («таракан» печкаси, “қозонли печка”, «сандал»), шунингдек, бинолардаги вентиляция ва дудбуронлардаги носозликлар туфайли содир бўлади.

Агар сизда газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзага келганда, кеча-кундуз ишловчи 1104 колл-марказига, 104 авария-диспетчерлик хизматига, шунингдек, туман, шаҳар ва вилоят газ таъминоти ташкилотларининг телефон рақамларига мурожаат қилишингиз сўралади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Деҳқон хўжаликларини кадастр рўйхатидан ўтказиш ишларига 20 миллиард сўм ажратилади - Президент

Президент ҳузуридаги йиғилишда мутасаддиларга ишни қуйидаги йўналишларда ташкил этишга топшириқ берилди:

✔️ келгуси йил 1 апрелга қадар қишлоқ хўжалиги ерларини ҳисобга олиш ишларини якунига етказиш;

✔️ ер балансидаги фарқ бўйича ер майдонларининг эгаси ва аниқ тоифасини белгилаб бериш;

✔️ 38 мингта субъектга тегишли ер ажратиш ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган 1 миллион гектар майдоннинг ижара шартномаларини расмийлаштириш;

✔️ ер ажратиш тўғрисидаги барча қарорларни хатловдан ўтказиб, уларнинг эгаси, манзили ва чегарасини аниқ белгилаб, кадастр идораларига бериш;

✔️ деҳқон хўжаликларини кадастр рўйхатидан ўтказиш ишларига 20 миллиард сўм ажратиш.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Келгуси йил якунига қадар 6 миллионта кўчмас мулк объектлари “хонадонбай” хатловдан ўтказилади

Ер
балансида аҳоли яшаш пункти ерлари 223 минг гектар бўлсада, амалда 1 миллион гектардан ошиб кетгани таъкидланди.

Масалан, Асака ва Шаҳрихон туманларида ўтказилган хатловда 74 мингта хонадоннинг (жами хонадонларнинг 65 фоизи) ер ажратиш қарорлари йўқлиги, 4,5 мингтаси (4 фоиз) муҳофаза зоналарда қурилгани маълум бўлди. Демак, ушбу туманлар ер балансида аҳоли пункти ерлари 2 минг гектар деб кўрсатилган бўлсада, ҳақиқатда 10 минг гектар ерлар уй-жой билан банд бўлиб турибди (бунга йўл, ариқ, хиёбон ва бошқа объектлар киритилмаган).

Шу муносабат билан келгуси йил якунига қадар 6 миллионта кўчмас мулк объектларини “хонадонбай” хатловдан ўтказиш топширилди. Бунда, ҳар бир маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ўз ҳудудидаги ҳолатни таҳлил қилиб, кадастр идораларига беради.

Хатлов натижаси билан бино-иншоотларнинг электрон харитаси яратилиб, аҳоли учун қулай ва очиқ-ошкора онлайн платформага жойлаштирилади.

"Ер балансини тўғри юритиш, ерни асраб-авайлаш ҳокимларнинг конституциявий мажбурияти ва асосий вазифасидир. Буни уддалай олмайдиган ҳоким менга керак эмас", деди давлатимиз раҳбари.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти ҳокими ажримларга йўл қўймаган маҳалла раиси ойлигига 10 миллион сўмгача қўшиб бермоқчи

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

«Депутатларимиз қарши бўлмаса, янги йил якунида ажримлар содир этилмаган ҳар бир маҳалла раисига, маҳаллий бюджетдан 5 млн сўмдан 10 млн сўмгача мукофот пули берамиз.

Шунингдек, ажримлар кузатилмаган маҳалла раисларини юртимиздаги энг яхши санаторияларга ҳам юборамиз», - дейди Қашқадарё вилоят ҳокими в.б Муротжон Азимов.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Аҳолига моддий ёрдам кўрсатилади

Шавкат Мирзиёев "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзоланди
.

2021 йилнинг декабрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига кирувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

2021 йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга;

18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;

18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📹 «Илк бор 23 миллион гектар қишлоқ ҳўжалиги ерлари электрон харитага киритилди»

📹 «Ер ажратиш: Қоғоз ва амалда фарқ кўп»

📹 «Ер кадастрида коррупция ҳолатлари бор»

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан ўтказилган йиғилишдан.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда ерларни ялпи хатловдан ўтказиш, ер ажратиш ва ҳисобини юритиш масалалари юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

📊 Батафсил инфографикада.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Давлат активларини бошқариш агентлиги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонаси сотувга қўйилганини эълон қилди

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Қаландаров Жамолиддин Бекмуҳамматович 1982 йил 22 декабрда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ж.Қаландаров 2006-2021 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида ва Қурилиш вазирлигида фаолият юритган.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Булунғур туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилди.

2017 йил август ойидан буён Булунғур туманига раҳбарлик қилиб келган Баҳодир Баҳромов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди.

Шу пайтгача Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари вазифасида ишлаб келган Астанов Самандар Мустафоқулович Булунғур тумани ҳокими этиб тайинланди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 22 декабрь, чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️

Мавзу: Қариндошлар ўртасидаги никоҳ тузиш ҳолатлари ва унинг салбий оқибатлари ҳақида
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Мукаррам Нурматова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи
〰️〰️〰️

Мавзу: Чекка ҳудудларда таълим бизнесини бошламоқчи бўлган ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган “ИМКОНИЯТ” лойиҳаси ижроси хусусида
Вақти: 16:00
Иштирок этади: Ориан-Меҳрож Рашидов, Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб қувватлаш маркази директори

〰️〰️〰️

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Кеча юртимизда яна 174 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, Тошкент шаҳри ва вилоятида касалланиш кўрсаткичи ҳануз юқори

🔺
2021 йил 21 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 197 566 нафар; соғайганлар – 194479 (+267) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 10 таси – Андижон вилояти, 11 таси – Бухоро вилояти, 8 таси – Жиззах вилояти, 9 таси – Қашқадарё вилояти, 3таси – Навоий вилояти, 3 таси – Наманган вилояти, 15 таси – Самарқанд вилояти, 2 таси – Сирдарё вилояти, 1таси – Сурхондарё вилояти, 6 таси – Фарғона вилояти, 11 таси – Хоразм вилояти, 30 таси – Тошкент вилояти, 65 таси – Тошкент шаҳрида аниқланган.

▪️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1468 нафарни ташкил қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкентда Тадбиркорлар мактаби очилди

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Тадбиркорлар мактаби” ўқув марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати маълум қилди.

Марказда машғулотлар замонавий ўқув дастурлари ва янги таълим методлари асосида 4 та модулга ажратилган ҳолда олиб борилади. Бунинг учун ўқув маркази зарур таълим воситалари ва ўқув қуроллари билан таъминланди, етарли адабиётлар фонди шакллантирилди.

Ўқув марказида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда ташаббускор тадбиркорларнинг соҳавий малакаси ошириб борилади. Ўқув курслари жами 72 соатга мўлжалланган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 40 нафар тингловчини қамраб олиш имкони мавжуд.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📣 ЭЪЛОН!

2021 йил 23 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳамкорлигида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “ОАВ фаолияти самарадорлигини оширишда замонавий медиа трендлар” мавзусидаги ўқув-семинари ташкил этилмоқда.

🔰Семинарда Адлия вазирлиги мутахассислари, Юристлар малакасини ошириш маркази ва Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари “Ахборот олиш, қайта ишлаш ва тарқатишда журналистларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари”, “Оммавий ахборот воситаларида шахсга доир маълумотлардан фойдаланишнинг тартиби ва шартлари”, “Ахборот тарқатишда ҳаққонийликни таъминлаш зарурати. Фактчеккинг ўзи нима?”, “Мен фактчекерман”, “Оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик назоратини ўрнатишдаги иштироки” мавзуларида маъруза ва тақдимотлар ўтказишади.

📞 Рўйхатдан ўтиш:

Телефон: 71-244-23-05
Телеграм: 90 348- 69-60.

📍Манзил: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги биноси

🕐 Вақти: 10:00

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қариндошлар ўртасида никоҳ аксарият ҳолларда бобо-буви ёки ота-оналарнинг ташаббуси билан бўлади

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Мукаррам Нурматова маълум қилди.

Қайд этилишича, қариндошлар ўртасида тузиладиган никоҳнинг 58,1% бобо-бувилар, 56,4% ота-оналар, 14,3% тоға-хола ва амаки-аммалар, 13,2% опа-сингиллар, 1,2% ака-укалар ва 8,3% бошқа шахслар ташаббуси билан тузилиши респондентлар томонидан аниқланган.

▫️Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк