Расмий хабарлар I Официальные новости
28.6K subscribers
31.1K photos
6.78K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! (Azizbek Nishonov)
​​#Коронавирус

САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК АГЕНТЛИГИНИНГ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ МАРКАЗИЙ ШТАБИ МАЪЛУМОТИ (2020 ЙИЛ 8 ФЕВРАЛЬ ҲОЛАТИГА)

👉https://rses.uz/uzs/service/news/sanitaria-epidemiologik-osojistalik-agentligining-koronavirusga-karsi-markazij-stabi-malumoti-2020-jil-8-fevral-olatiga

▶️Соҳага оид энг сўнги янгиликлар билан Агентликнинг расмий саҳифалари орқали танишиб боринг 🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
Forwarded from Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! (Azizbek Nishonov)
​​#коронавирус

САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК АГЕНТЛИГИНИНГ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ МАРКАЗИЙ ШТАБИ МАЪЛУМОТИ
(2020 ЙИЛ 10 ФЕВРАЛ ҲОЛАТИГА)


👉https://rses.uz/uzs/service/news/koronavirusga-karsi-markazij-stabi-malumoti-2020-jil-10-fevral-olatiga

▶️Соҳага оид энг сўнги янгиликлар билан Агентликнинг расмий саҳифалари орқали танишиб боринг 🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
#Коронавирус

❗️Эслатма

Касалликдан сақланиш учун ҳар бир фуқаро қуйидаги тавсияларга амал қилиши керак:

аввало чет элга боришни режалаштиришда дунёдаги эпидемик вазият бўйича тўлиқ маълумотлардан хабардор бўлинг!

зарурат бўлмаган тақдирда оммавий тадбирларда иштирок этишдан имкон қадар чекланинг!

қўлларни тез-тез, яхшилаб совун билан ювинг ва спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг!

фаразандларингизнинг қўл ювишини доимий назоратга олинг!

юз-кўзингизни нотоза қўл билан ушламанг!

уй ҳайвонларини боқишда, асрашда гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

одамлар олдида йўталганингизда ёки аксирганингизда оғзингиз ва бурнингизни дастрўмол, салфетка ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг!

шамоллаш ёки грипп аломатлари бор одамлар билан яқин, юзма-юз мулоқот қилишдан чекланинг!

овқатланишда яхшилаб пиширилган, асосан қайнатилган ва қовурулган таомлардан истеъмол қилинг, истеъмол қилинаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг яхшилаб пишганлигига ишонч ҳосил қилинг!

иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!


‼️Энг асосийси шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

Агарда сизда COVID-19 коронавирус инфекцияси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан қўшимча савол туғилса, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг 71 276-49-66 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари 🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
#коронавирус

Бугун эрта тонгда 1 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар тарқалди. 
Вазиятни назорат қилиш, коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов шошилинч йиғилиш ўтказди.

Йиғилишдан сўнг ўтказилган брифингда журналистларга маълум қилинишича, Ўзбекистонда Наврўз умумхалқ сайллари ўтказилмайди. Шунингдек, оммавий маросимлар, жумладан, улоқ-кўпкари, кураш ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча бекор қилинади.

Бундан ташқари эстрада хонандаларининг "Халқлар дўстлиги" санъат саройи, "Туркистон", "Зарафшон" ва бошқа концерт залларида ўтказиладиган концерт дастурлари, вилоятлар, туманлар ва барча ҳудудларда оммавий тадбирлар вақтинча қолдирилади.

30-31 март кунлари Хива 2020 "Турк дунёси маданияти пойтахти", 14-17 апрел кунлари Бухоро 2020 "Ислом маданияти пойтахти" йилига бағишланган тадбирлар, 21-27 март кунлари бўлиб ўтадиган "Театр ҳафталиги" тадбирлари расман бекор қилинади.

16 мартдан Ўзбекистондаги барча боғчалар, мактаблар ва олий таълим муассасалари коронавирус тарқалишига қарши профилактика мақсадида карантинга ёпилади.

Азиз юртдошлар, ваҳимага берилмасдан, профилактика чораларини қўллайлик, ўзимизни ҳимоя қилайлик!
Зеро "Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир, хотиржамлик ярим соғликдир, сабр эса шифонинг бошланишидир" - Абу Али ибн Сино.

@madaniyatvazirligi
#Коронавирус

Ҳурматли ватандошлар!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги эпидемияга қарши профилактик тадбирлар жараёнига барча куч ва воситалар жалб қилинганини маълум қилади.

Соҳанинг малакали мутахассислари томонидан мамлакатимиздаги вазият тўлиқ назоратга олинган.

Ватандошларимиздан хотиржамлик сақлаб, ваҳима қилмасдан коронавирус инфекциясидан сақланиш бўйича бериб борилаётган тавсияларга тўлиқ риоя қилишларини сўраб қоламиз.

Ишончимиз комилки, ушбу синовли дамлар бутун ўзбек халқини янада бирлаштиришга хизмат қилади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари 🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
​​#Коронавирус

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Коронавирус ўпкага ўтишидан аввал, томоқда 4 кунгача сақланиб туради, шу пайтда йўтал ва томоқ оғриқ бошланади. Агар шу даврда кўп сув ичилса, туз ва уксусли сувда томоқ чайқалса, вирус йўқолади” мазмунида тарқалаётган хабарлар хақиқатга тўғри келмайди.

Коронавирус инфекциясига хос клиник белгилардан бири қуруқ йўтал хисобланади. Оғиз бўшлиғини доимо хўллаб туриш организм учун жуда фойдалидир, чунки оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватдан иборат бўлиб, суюқлик ичиш хисобига доимо нам холатда бўлиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ташқи мухитдан таъсир қилаётган микроорганизмлардан, шу жумладан коронавирусдан химоя қиладиган қобиқ сифатида таъсир кўрсатади.

Туз ва уксусли сув юқорида айтиб ўтилганидек, оғиз шиллиқ қавати бутунлигини бузулишига ва оқибатда турли-хил касалликларни оғиз орқали юқишига олиб келади.

Шуни унутмаслик керакки, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар, материаллар, фейк хабарлар ва умуман, ишончсиз ахборотни ҳар қандай шаклда тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
Forwarded from Водий бозор
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Коронавирус

Тошкентдан Водийга бепул транспорт қатнови йўлга қўйилди

Бугунги синовли кунларда Тошкентдан Водий вилоятларига бепул транспорт қатновини йўлга қўйдилар.

Тошкентдан Андижон, Фарғона ва Қўқонга бепул қатнайдиган машиналар Қўйлиқда йўловчиларни кутиб турибди.

Шу нарсани ўйлаган ва одамларга енгиллик қилиб берганнинг отасига раҳмат!!

Батафсил👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_lW99cezw409xXGA
​​#Коронавирус

АҚШ Ўзбекистонга коронавирусдан ҳимоя воситаларини топширди

17 март куни АҚШ элчихонаси янги коронавирус касаллиги COVID-19 тарқалишига тайёргарлик кўриши учун Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига иккинчи хайрия ёрдами сифатида шахсий ҳимоя воситаларини топширди.

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) коронавирусдан зарар кўрган ёки унинг тарқалиши хавфи юқори бўлган мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон учун юқумли касалликлар бўйича фавқулодда захира фондидан қўшимча маблағ ажратди. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм мамлакат тайёргарлигини юқори баҳолаб, COVID-19’га тайёргарлик кўриш ва тегишли жавоб қайтаришда USAID Ўзбекистонни келгусида ҳам қўллаб-қувватлаши ва кўмак беришини маълум қилди.

“Янги коронавирус касаллиги фақатгина ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик орқали бартараф этилиши мумкин бўлган, глобал соғлиқни сақлашга таҳдид солаётган касалликдир”, - деди элчи Розенблюм. “АҚШ ҳукумати ушбу глобал эпидемияга тайёргарлик ва жавоб чораларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистондаги ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда”, - таъкидлади элчи.

USAID тақдим этган шахсий ҳимоя воситалари таркибига
10 000 та қўлқоп, 10 200 та ниқоб, 1400 та махсус халат ва 200 та кўзойнак киради. Улар бутун Ўзбекистон бўйлаб вилоят марказлари ва шаҳарларда тарқатилади.


Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
​​#Коронавирус

КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ АНИҚЛАНГАНЛАР СОНИ 15 НАФАРГА ЕТДИ

Бундан бир муддат олдин Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик. Сўнгги маълумотларга қараганда, унинг турмуш ўртоғида ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган. Шу билан бирга, Лондонда бўлиб қайтган яна бир мамлакатимиз фуқаросида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган. Ҳар икки фуқаро ҳам қатъий тиббий назоратда бўлган. Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 15 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
​​#Коронавирус

Мамлакатимизда тиббий карантинда бўлганлар орасидан яна 4 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Айни пайтга келиб ушбу инфекция билан касалланган сони 41 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг малакали мутахассислари томонидан эпидемияга қарши профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда. Бу жараёнга барча куч ва воситалар жалб қилинган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
#Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача яна иккитага ошиб, 45 нафарга етди. Ушбу инфекция аниқланган икки фуқаро хорижда бўлиб коронавирусга чалинган беморлар билан яқин мулоқотда бўлишган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
Forwarded from Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! (Azizbek Nishonov)
#Коронавирус

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан онлайн брифинг бўлиб ўтди.

Савол: Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларига янги турдаги комбинзонлар билан таъминланадими?

Жавоб: Республика миқёсида комбинзонларнинг етарлича заҳираси яратилган. Лекин туман тиббиёт бирлашмаларидаги, ҳар хил даволаш муассасаларида эскитдан бор бўлган кийимлар ҳам мавжуд.

Улардан заруратга қараб фойдаланилмоқда. Биз бу борада марказлашган ҳолда таъминлаш масаласини ҳам кўриб чиққанмиз. Ҳар бир вилоятга 1000 га яқин комбинзон, кўзойнак, махсус ниқоблар берганмиз.

Жумладан, бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Наманган, Хоразм, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида жойлашган масканларга хориждаги фуқароларимиз келтириб жойлаштирилган.

Айни вақтда улар 14 кунлик карантинда сақланмоқда. Уларга хизмат кўрсатиш, уларни вақтинчалик сақлаш ишларига жалб қилинган барча ходимлар шахсий ҳимоя воситалари билан тўла таъминланган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Muhammadjon Bozorov
#Коронавирус

COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича
2020 йил 29 март соат 20.30 ҳолатига
МАЪЛУМОТ

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан олинган маълумотларга кўра 29 март соат 20:30 ҳолатига дунёнинг 199 давлатида жами 685 492 нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 146 400 нафари соғайган, 32 157 нафари вафот этган, 25 426 (5 фоиз) нафар беморлар оғир аҳволда қолмоқда.

Охирги бир сутка (28.03.2020) давомида 66 767та (3 фоиз) янги касалланиш ҳолати қайд этилиб, 3 516 нафар беморлар ушбу касалликдан вафот этди.

29 март соат 20:30 ҳолатига Ўзбекистон Республикасида 144 нафар беморда коронавирус инфекцияси қайд этилди, 7 нафар беморлар бутунлай соғайди.

@muhammadjonbozorov
Forwarded from Muhammadjon Bozorov
#Коронавирус

COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича
2020 йил 31 март соат 11.00 ҳолатига
МАЪЛУМОТ

31 март соат 11:00 ҳолатига дунёнинг 200га яқин давлатида жами 785 910 нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 165,659 нафари соғайган, 37 826 нафари вафот этган, 29 488 нафар беморлар оғир аҳволда қолмоқда.

Охирги бир сутка давомида (30.03.2020) 61 404та янги касалланиш ҳолати қайд этилиб, 3 718 нафар беморлар ушбу касалликдан вафот этди.

Касаллик кўп қайд этилган давлатлар

АҚШ:
Касалланганлар – 163 844 (+20 353)
Соғайиб кетганлар – 5 506
Вафот этганлар – 3 156 (+573)
Оғир аҳволдаги беморлар – 3 512

Италия:
Касалланганлар – 101 739 (+4 050)
Соғайиб кетганлар – 14 620
Вафот этганлар – 11 591 (+812)
Оғир аҳволдаги беморлар – 3 981

Испания:
Касалланганлар – 87 956 (+7 846)
Соғайиб кетганлар – 16 780
Вафот этганлар – 7 716 (+913)
Оғир аҳволдаги беморлар – 5 231

Хитой:
Касалланганлар – 81 439
Соғайиб кетганлар – 75 448
Вафот этганлар – 3 300
Оғир аҳволдаги беморлар – 742

Германия:
Касалланганлар – 66 885 (+4 450)
Соғайиб кетганлар – 13 500
Вафот этганлар – 645 (+104)
Оғир аҳволдаги беморлар – 1 979

Қўшни республикаларда:

Қозоғистон: 302
(+18) нафар фуқаролар касалланган.
Қирғизистон: 94 (+10) нафар фуқаролар касалланган.

@muhammadjonbozorov
#Коронавирус

Коронавирусни даволашга йўналтирилган ҳар қандай муолажалар бўйича таклифлар илмий аслосланган бўлиши керак. Акс ҳолда...

Коронавирусни даволашга йўналтирилган ҳар қандай муолажалар бўйича таклифлар илмий аслосланган бўлиши керак. Аксинча синов ва тажрибалардан ўтмаган ҳолда, муолажалар қилиш турли асоратларга сабаб бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси, Бош прокуратура, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг виртуал қабулхонаси ва 10-03 ишонч телефонларига йўлланаётган “Коронавирус инфекциясини юқтириб олганларни даволаш борасида”ги мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатмоқда. Халқимиз Ибн Сино таълимотининг давомчилари сифатида халқ табобатига асосланган даволаш амаллари тўғрисида таклиф-мулоҳазаларни кўплаб йўлламоқдалар. Ушбу ҳолатнинг инсонни қувонтирадиган жиҳати шундаки, юртдошларимиз ўз саломатликларига бефарқ эмаслиги, тиббий билим саводхонлиги борасидаги қарашлари ва саъй-ҳаракатлари ўз натижасини бераётганлигидан, умуман олганда саломатлик тушунчасига эътиборли эканликларидан далолат бермоқда.
Аҳоли мурожаатлари фуқароларни қийнаб турган муаммоли масалалар ечимига йўналтирилади.

Коронавирус инфекциясини даволаш амалиёти билан боғлиқ таклифлар аслида мурожаат шаклида эмас, балки Соғлиқни сақлаш вазирлигига илмий жиҳатдан ўрганиб чиқиш учун таклифлар кўринишида юборилса мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки бу таклифларни ўрганиб чиқиш бўйича илмий-тадқиқот институтлари, фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва бошқа мутасадди марказлар фаолият кўрсатади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига аҳоли томонидан йўлланган даволаш амаллари бўйича таклифлари умумлаштирилган ҳолда, соҳа олимлари томонидан узоқ муддатли илмий тадқиқотлар орқали асослантирилади. Эришиладиган илмий асосланган натижалар 70 %дан кам бўлмаган тақдирда, амалиётга тадбиқ этилади.
Кўриниб турибдики, таклифларни ўрганиш узоқ муддат талаб этишини, жисмоний ҳамда юридик шахслар мурожаатлари кўпи билан 1 ой муддатда кўриб чиқилишини эътиборга олган ҳолда, аҳолидан йўлланадиган коронавирус инфекциясини даволашга йўналтирилган таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига, табобат амаллари Ўзбекистон халқ табобати ассоциациясига юборилса мақсадга мувофиқ бўлар эди деб ҳисоблаймиз. Бу билан инсон ҳуқуқларини чеклаш ниятимиз йўқ, аксинча Сиз томонингиздан бўлаётган таклифларга эътиборли эканлигимизни ҳамда мазкур таклифларни ўрганиш учун манзилли йўналтириш ниятида эканлигимизни маълум қилмоқчимиз.

Бу орқали ҳар бир инсонни фойдали маслаҳатлари, таклиф ва мулоҳазаларига чуқур ёндошиш ва илмий асослаш имкони яратилади, бундан кўп миллатли халқимиз саломатликларини тиклаш йўлида фақат фойда кўради деб ҳисоблаймиз.

Шу ўринда яна бир жиҳатга эътиборларингизни қаратмоқчимиз. Коронавирус инфекциясини уй шароитида ўз билганча даволашга уриниш жиддий оқибатларга ва оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун, касалликнинг илк белгиларини сезганда шифокорга эрта мурожаат қилиш, турли асоратларни олдини олиш ва даволаш жараёнларини қисқартирилишига олиб келишини асло унутмасликларингизни сўраймиз.

Нуриддин ТАШБАЕВ
Тиббиёт фанлари номзоди,
Санитария-эпидемиологик осойишталик
агентлиги ахборот таҳлил бўлими бошлиғи


👉@seo_agentligi
​​#Коронавирус

COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича
2020 йил 2 апрел соат 08.00 ҳолатига
дунёдаги вазият


2 апрел 08.00 ҳолатига дунёнинг 203 давлатида жами 935 840 нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 194 286 нафари соғайган, 47 241 нафари вафот этган, 35 478 нафар беморлар оғир аҳволда қолмоқда.

Охирги бир сутка давомида (01.04.2020) 76 872та янги касалланиш ҳолати қайд этилиб, 4 890 нафар беморлар ушбу касалликдан вафот этди.

Касаллик энг кўп қайд этилган давлатлар

АҚШ:
Касалланганлар – 215 003 (+26 473)
Соғайиб кетганлар – 8 878
Вафот этганлар – 5 102 (+1 049)
Оғир аҳволдаги беморлар – 5 005


Италия:
Касалланганлар – 110 574 (+4 782)
Соғайиб кетганлар – 16 847
Вафот этганлар – 13 155 (+727)
Оғир аҳволдаги беморлар – 4 035


Испания:
Касалланганлар – 104 118 (+8 195)
Соғайиб кетганлар – 22 647
Вафот этганлар – 9 387 (+923)
Оғир аҳволдаги беморлар – 5 872


Хитой:
Касалланганлар – 81 554 (+36)
Соғайиб кетганлар – 76 238
Вафот этганлар – 3 312 (+7)
Оғир аҳволдаги беморлар – 466


Германия:
Касалланганлар – 77 981 (+6 173)
Соғайиб кетганлар – 18 700
Вафот этганлар – 931 (+156)
Оғир аҳволдаги беморлар – 3 408


Қўшни республикаларда:

Қозоғистон:
Касалланганлар – 380 (+37)
Соғайиб кетганлар – 26
Вафот этганлар – 3 (+1)
Оғир аҳволдаги беморлар – 6


Қирғизистон:
Касалланганлар – 111 (+4)
Соғайиб кетганлар – 3
Оғир аҳволдаги беморлар – 3


Агентлик матбуот котиби

Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
#Коронавирус

🔅 COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича 2020 йил 2 апрел соат 15.30 ҳолатига дунёдаги вазият

🗓 2 апрел соат 15.30 ҳолатига дунёнинг 203 давлатида жами 950 430 нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 202 627 нафари соғайган, 48 276 нафари вафот этган, 36 154 нафар беморлар оғир аҳволда қолмоқда.

🕒соат 15.30га қадар дунё бўйлаб 15 233та янги касалланиш ҳолати қайд этилди, 1 084 нафар беморлар ушбу касалликдан вафот этди.

📈Касаллик кўп қайд этилган давлатлар

🇺🇸АҚШ:
Касалланганлар – 215 344 (+341)
Соғайиб кетганлар – 8 878
Вафот этганлар – 5 112 (+10)
Оғир аҳволдаги беморлар – 5 005

🇮🇹Италия:
Касалланганлар – 110 574
Соғайиб кетганлар – 16 847
Вафот этганлар – 13 155
Оғир аҳволдаги беморлар – 4 035

🇪🇸Испания:
Касалланганлар – 110 238 (+6 120)
Соғайиб кетганлар – 26 473
Вафот этганлар – 10 003 (+616)
Оғир аҳволдаги беморлар – 5 872

🇨🇳Хитой:
Касалланганлар – 81 589 (+35)
Соғайиб кетганлар – 76 408
Вафот этганлар – 3 318 (+6)
Оғир аҳволдаги беморлар – 429

🇩🇪Германия:
Касалланганлар – 77 981
Соғайиб кетганлар – 19 175
Вафот этганлар – 931
Оғир аҳволдаги беморлар – 3 408

Қўшни республикаларда:

🇰🇿Қозоғистон:
Касалланганлар – 402 (+22)
Соғайиб кетганлар – 27
Вафот этганлар – 3
Оғир аҳволдаги беморлар – 7

🇦🇫Афғонистон:
Касалланганлар – 239 (+2)
Соғайиб кетганлар – 5
Вафот этганлар – 4

🇰🇬Қирғизистон:
Касалланганлар – 116 (+5)
Соғайиб кетганлар – 5
Оғир аҳволдаги беморлар – 5

Worldometer маълумотлари асосида тайёрланди.