Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
ДСҚ Telegram боти – халқ хизматида

“Ишонч телефони” ва Call-марказига қўшимча равишда энди Давлат солиқ хизмати билан Telegram ижтимоий тармоғида @uzsoliq_bot орқали боғланиш мумкин.

Ушбу восита жуда кўп имкониятларга эга. Бот орқали ҳар ким ўз ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисида хабар бериши, СТИР рақамини аниқлаши, рўйхатдан ўтиш учун ариза бериши ва бошқа электрон солиқ хизматларидан фойдаланиши мумкин.

Давлат солиқ хизмати органлари @uzsoliq_bot орқали нархларнинг сунъий равишда кўтарилиши, маҳсулотларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ёки савдоси, товарларни ҳужжасиз сотилиши, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва бошқа соҳага оид шикоят ва мурожаатларни қабул қилади.

Aгар Сиз карантин даврида товарлар нархларининг асоссиз оширилганига дуч келсангиз, @uzsoliq_bot дан фойдаланган ҳолда Давлат солиқ қўмитасига мурожаат қилинг.

ДСҚ матбуот хизмати
Самарқандлик талаба ёшлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати раҳбариятининг топшириғига биноан, жорий йил 16 мартдан барча таълим муассасаларида, жумладан, коллеж, лицей ва олий таълим муассасаларида муддатдан олдин таътил эълон қилинди ва ўқишлар тўхтатилди. Шу муносабат билан доимий яшаш манзилига кетаётган талабаларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Самарқанд вилоят ҳокимлиги Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талаба ёшларни вилоят транспорт бошқармаси томонидан бепул олиб келиш чораларини кўрмоқда.

2020 йил 18 март куни соат 9.00 ва 10.00 да “Тошкент” автовокзалидан Самарқанд шаҳрига ҳомийлар кўмагида бепул автобуслар йўлга чиқади.

Самарқанд вилоятидан бўлган талаба ёшлар 18 март санасида “Тошкент” автовокзалига келиб кўрсатилган вақтларда йўлга чиқувчи автобуслардан фойдаланинг.
Андижонлик талаба ёшлар ва йўловчилар диққатига!

Андижон вилоят ҳокимлиги ҳамда транспорт бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳридан Андижон вилоятига кетиши режалаштирган талаба ёшлар ва фуқароларни олиб келиш мақсадида 17 март соат 17:00 да Андижон шаҳридан Тошкент шаҳрига 20 дона енгил автомобиллардан ташкил топган “Авто карвон” йўлга чиқди.

Андижон вилояти транспорт бошқармаси раҳбарлигида ушбу автакарвон 18 март куни соат 09:00 да Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ” автотураргоҳидан йўловчилар билан Андижон вилоятига қайтади. Мазкур автокарвон билан йўловчилар Андижон вилоятига бепул олиб кетилади. Йўловчилар белгиланган муддатда “Қўйлиқ” автотурагоҳига етиб келишларини сўраймиз.
Forwarded from Tashqi ishlar vazirligi
O‘zbekistondagi xorijiy fuqarolar diqqatiga

O‘zbekistonda COVID-19 koronavirusining tarqalishiga qarshi kurashish bo‘yicha cheklov choralari munosabati bilan Respublika maxsus komissiyasi O‘zbekistonda bo‘lgan va ketishga ulgurmagan xorijiy fuqarolarga ilgari berilgan vizalarining amal qilish muddatini avtomatik tarzda 2020-yil 10-aprelgacha uzaytirish haqida qaror qabul qildi. Shuningdek, mamlakatimizga vizasiz kirish huquqiga ega bo‘lgan xorijiy fuqarolarga 2020-yil 10-aprelgacha bo‘lishga ruxsat beriladi.

Shu o'rinda, ushbu toifadagi chet el fuqarolariga nisbatan ma’muriy choralar ko‘rilmaydi.

O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi Operativ shtabi

https://mfa.uz/uz/press/news/2020/03/23828/
https://t.iss.one/uzbekmfa
Тиббиётда ишлатиладиган ниқобга давлат стандарти ишлаб чиқилди.

Республикамиз аҳолиси соғлиғини сақлаш ҳамда маҳсус ҳимоя маскаларига бўлган ягона талабларни ўрнатиш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан O`z DSt 3452:2020 “Нотўқима полотнодан тиббиёт ниқоби. Техникавий шартлар” давлат стандарти Европа иттифоқининг ЕН 14683:2014 «Маски медицинские. Требования и методы испытаний» асосида ишлаб чиқиб тасдиқланди. Ушбу давлат стандартининг амал киритилиш муддати 2020 йил 1 июн этиб белгиланди.

👉 https://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=2216

"Ўзстандарт" агентлигининг расмий саҳифалари 👇

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!

Давергеодезкадастр қўмитасининг қуйидаги хизматларидан давлат идорасига келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали фойдаланишингиз мумкин:
(қўмитанинг расмий веб-сайти www.ygk.uz ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz орқали)

1. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

2. Кадастр паспортини шакллантириш;

3. Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;

4. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш;

5. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;

6. Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш;

7. Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

8. Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

9. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

10. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

11. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

Шунингдек “Электрон лицензиялаш портали” орқали юридик шахслар

Геодезия ва картография фаолиятини юритишга лицензия олиш учун ариза беришлари мумкин.

каналга аъзо бўлиш
t.iss.one/ygk_uz
#ахборот

ОЛИЙ СУД МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ Г. КАРИМОВА ВА БОШҚАЛАРГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА АХБОРОТИ

Бугун, 2020 йил 18 март куни, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Г. Каримова ва у томонидан ташкил этилган жиноий уюшма аъзоларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Ўтказилган ёпиқ суд мажлисида судланувчилар, гувоҳлар, жабрланувчилар кўрсатмалари тингланди, далиллар текширилди ва судланувчилар ҳимоячиларининг важлари муҳокама қилинди.
Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, судланувчи Г. Каримовани жиноий уюшма ташкил этиш, товламачилик, ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбли деб топди.

Батафсил ўқиш учун👉https://sud.uz/g-karimova-boshqalar/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
​​#Коронавирус

АҚШ Ўзбекистонга коронавирусдан ҳимоя воситаларини топширди

17 март куни АҚШ элчихонаси янги коронавирус касаллиги COVID-19 тарқалишига тайёргарлик кўриши учун Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига иккинчи хайрия ёрдами сифатида шахсий ҳимоя воситаларини топширди.

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) коронавирусдан зарар кўрган ёки унинг тарқалиши хавфи юқори бўлган мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон учун юқумли касалликлар бўйича фавқулодда захира фондидан қўшимча маблағ ажратди. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм мамлакат тайёргарлигини юқори баҳолаб, COVID-19’га тайёргарлик кўриш ва тегишли жавоб қайтаришда USAID Ўзбекистонни келгусида ҳам қўллаб-қувватлаши ва кўмак беришини маълум қилди.

“Янги коронавирус касаллиги фақатгина ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик орқали бартараф этилиши мумкин бўлган, глобал соғлиқни сақлашга таҳдид солаётган касалликдир”, - деди элчи Розенблюм. “АҚШ ҳукумати ушбу глобал эпидемияга тайёргарлик ва жавоб чораларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистондаги ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда”, - таъкидлади элчи.

USAID тақдим этган шахсий ҳимоя воситалари таркибига
10 000 та қўлқоп, 10 200 та ниқоб, 1400 та махсус халат ва 200 та кўзойнак киради. Улар бутун Ўзбекистон бўйлаб вилоят марказлари ва шаҳарларда тарқатилади.


Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси бўйича халққа мурожаат қилди. Вазият тўлиқ назорат остида эканини, хавотир ёки ваҳимага тушишга асос йўқлигини таъкидлади.
Молиявий барқарорликни сақлаш ҳамда бозорларда нарх-наво ўсишининг олдини олиш, ҳудудий бюджетлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.
– Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, – деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев обратился к народу в связи с ситуацией вокруг коронавируса. Он отметил, что ситуация находится под полным контролем, нет никаких оснований для беспокойства или паники.
Даны поручения по сохранению финансовой стабильности и предотвращению роста цен на рынках, поддержке местных бюджетов и населения.
- Уверен, что наш народ, повидавший многое в своей истории, дружно и сплоченно преодолеет эти тяжелые испытания, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #yigilish #murojaat #koronavirus

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Коронавирус пандемиясига қарши курашиш мақсадида самарали ҳамкорлик қилиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Президентлар қардош Ўзбекистон ва Туркманистон халқларини Наврўз байрами билан самимий қутладилар.

Президенты Узбекистана и Туркменистана Шавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердымухамедов провели телефонный разговор.
Обсуждены вопросы дальнейшего развития узбекско-туркменских многоплановых отношений.
Особое внимание уделено важности эффективного взаимодействия в целях борьбы с пандемией коронавируса.
Лидеры искренне поздравили братские народы Узбекистана и Туркменистана с праздником Навруз.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​#Коронавирус

КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ АНИҚЛАНГАНЛАР СОНИ 15 НАФАРГА ЕТДИ

Бундан бир муддат олдин Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик. Сўнгги маълумотларга қараганда, унинг турмуш ўртоғида ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган. Шу билан бирга, Лондонда бўлиб қайтган яна бир мамлакатимиз фуқаросида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган. Ҳар икки фуқаро ҳам қатъий тиббий назоратда бўлган. Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 15 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖНИНГ МАСОФАВИЙ ХИЗМАТ ТУРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИНГ

Батафсил

Расмий каналларимиз👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси бўйича халққа мурожаат қилди. Вазият тўлиқ назорат остида эканини, хавотир ёки ваҳимага тушишга асос йўқлигини таъкидлади.
Молиявий барқарорликни сақлаш ҳамда бозорларда нарх-наво ўсишининг олдини олиш, ҳудудий бюджетлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.
– Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, – деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев обратился к народу в связи с ситуацией вокруг коронавируса. Он отметил, что ситуация находится под полным контролем, нет никаких оснований для беспокойства или паники.
Даны поручения по сохранению финансовой стабильности и предотвращению роста цен на рынках, поддержке местных бюджетов и населения.
- Уверен, что наш народ, повидавший многое в своей истории, дружно и сплоченно преодолеет эти тяжелые испытания, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #yigilish #murojaat #koronavirus

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЯНА УЧ НАФАР ФУҚАРОДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ АНИҚЛАНДИ


👉 https://bit.ly/2ITLSoU

Каналга қўшилиш ⬇️
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги расмий канали -
@ssvuz
Қашқадарёлик талабалар йўлга чиқди (+видео)

🎥 https://youtu.be/9ncGj9cZ-oc

https://bit.ly/2QpWJLE

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаати

Обращение Президента Шавката Мирзиёева к народу в связи с ситуацией вокруг коронавируса

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#bojxonaPR

Коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган чоралар ташқи савдо юклари, хусусан юк автомобиллари, авиа, темир йўл, дарё транспортларида ҳаракатига таъсир кўрсатмайди.
Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати ун, ёғ, шакар, консерва маҳсулотлари, болалар бўтқаси каби бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари сақланаётган божхона омборларида бўлди.
Тафсилотлар билан махсус лавҳа орқали танишинг.

https://youtu.be/K9RnXtuGBks

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA