Расмий хабарлар I Официальные новости
27.6K subscribers
32K photos
7.22K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#брифинг #экоқўмита

📢 Жорий йил 15 сентябрь куни Қуйи Aмударё давлат биосфера резервати ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон биосфера резерватлари тармоғига киритилгани расман эълон қилинди.

🗺 ЮНЕСКОнинг биосфера резерватлари ҳозирда ер юзи ҳудудининг 5 фоиздан ортиғини эгаллайди ҳамда биологик-хилмахилликни сақлаш, экологик таълим, тадқиқот ва барқарор ривожланиш йўналишидаги интилишларни бирлаштиради.

🪴Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида 419 та юксак ўсимлик тури учраши аниқланган бўлиб, шундан 2 тур Ўзбекистон “Қизил Китоби” га киритилган ноёб ўсимлик турлари ҳисобланади.

Ушбу ҳудудда 36 тур сут эмизувчи, 246 тур қушлар, 29 тур судралиб юрувчилар, 2 тур сувда ва қуруқликда яшовчи, 43 тур балиқ синфига мансуб ҳайвонлар учраши қайд этилган. Мазкур турлардан 36 тур ҳайвон Ўзбекистон Республикасининг “Қизил Китоби” га, 18 тур эса Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро иттифоқи Қизил рўйхатига киритилган ноёб ҳайвонлардир.
〰️〰️〰️〰️

АОКАда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Озод Ражабов иштирокида ўтказилган брифингдан.

Расмий хабарлар | Медиабанк
#матбуотанжумани #экоқўмита

Экология қўмитаси ҳар жума куни очиқ мулоқот шаклдаги тадбир ташкил этади

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов маълум қилди.

⚠️ Мораторий даврида дарахт кесилиши ҳолатлари тўхтамагани, бу ҳолатларни бартараф қилиш бўйича ҳаракатлар қилинаётгани қарамасдан дарахтлар кесилиши барибир давом этаяпти.

💰Бу кесилишлардан келиб чиқиб давлатимиз раҳбари жарималар миқдорини 5 баробарга, компенсация миқдорини 2 баробарга кўпайтириш бўйича топшириқ бердилар.

🌲Бундан ташқари, 78 хил турдаги қимматбаҳо дарахтлар кесилишига мораторий муддатсиз этиб белгиланди.

📢 Экология қўмитаси ҳафтанинг ҳар жума куни очиқ мулоқот шаклдаги тадбир ташкил этади.

🚔 Тизимни ривожлантириш мақсадида экопатрул масаласи ҳам қўйилди. Шунингдек, ҳозирда иккита қарор ва иккита фармон лойиҳаси устида ҳам иш олиб боряпмиз.

Расмий хабарлар | Медиабанк
#матбуотанжумани #экоқўмита

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманидан савол-жавоблар:

Экопатрул хизмати кесилаётган ёки қуриётган дарахтларга қанчалик ёрдам бера олади? - Видео

Ҳудудларда айрим тумандаги қўмита инспекциялари бинолари мавжуд эмаслиги, кадрлар етишмаслиги ҳақида кўп гапирилади. Шу масала юзасидан гапириб ўтсангиз? - Видео

“Ғафур Ғулом” номидаги боғда қурилиш бошланишидан аввал дарахт кесилмаслиги айтилганди. Ўша атрофдаги аҳолининг маълум қилишича, ҳудудда дарахтлар кесилмоқда. Асл ҳолат қанақа? - Видео

Бугун жойларда миллионлаб кўчатлар экилаяпти. Уларнинг парварашига ким масъул? - Видео

Кўп ҳолларда дарахтларни оддий фуқаролар эмас, балки қурилиш фирмалари ва бошқа юридик шахслар кесади. Жарималар оширилгани билан юридик шахслар учун бу арзимаган сумма ҳисобланади. Улар учун алоҳида жарима жорий этиш масаласи кўтарилганми? - Видео

Расмий хабарлар | Медиабанк