Расмий хабарлар I Официальные новости
27.6K subscribers
32K photos
7.22K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
16 минг 500 та аттестация комиссияси фаолияти тугатилмоқда

Бугун АОКАда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев, бош бошқарма бошлиқлари Анваржон Маҳмудов, Дилшод Темиров, бўлими бошлиғи Сафарали Ҳамроев иштирокида ўтказилган матбуот анжумани ўтказилди. Унда Вазирлар Маҳкамаси қарори мазмун-моҳияти юзасидан маълумот берилди:

〰️〰️〰️
«Вазирлик ва идоралар ҳамда таълим муассасалари миқёсидаги аттестация комиссияларини тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинмоқда. Бунинг ўрнига ўқитувчи аттестациядан ўтиш учун давлат хизматлари маркази, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Таълим инспекциясининг веб-сайти орқали мурожаат қилиш тартиби жорий этилмоқда».

Батафсил
_____________

Расмий хабарлар | Медиабанк
Нодавлат таълим ташкилотлари педагогларига ҳам аттестациядан ўтиб тоифа олиш ҳуқуқи берилади

Бу ҳақда АОКАда Таълим сифатини назорати қилиш инспекцияси мутасаддилари бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
〰️〰️〰️〰️

✔️ Қайд этилишича, бир тоифадан кейинги тоифага ўтишдаги 5 йиллик муддат чеклови олиб ташланиб, ўқитувчилар эндиликда ҳар йили тоифа синовларида иштирок этишлари мумкин.

📲 Шунингдек, педагогларга уйда ёки ишхонада туриб ўзи электрон тизим орқали тўғридан-тўғри ҳужжат топшириш имконияти яратилди.

📉Ўқитувчилардан талаб қилинадиган ҳужжатлар сони 9 тадан 3 тагача қисқармоқда. Бунда, Таълим инспекцияси зарур ҳужжатларни электрон ахборот алмашинуви орқали бошқа вазирликлардан мустақил олади.

⛔️15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар, уч ёшгача болалари бор аёл ўқитувчилар, пенсионерлар ҳамда ҳомиладор аёллар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.

⚠️ Педагог кадрларга ушбу қарор қабул қилингунга қадар берилган аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлар ўз кучида қолади ҳамда амалдаги малака тоифасини (лавозимини) тасдиқлашда ва амал қилиш муддати тугагунга қадар сертификатда кўрсатилган малака тоифаси (лавозими) бўйича базавий тариф ставкалари асосида ҳақ тўлашда ҳисобга олинади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифлар танлаб олинади

Ҳукумат қарори (592-сон, 21.09.2021 й.) билан Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

💰 Маъмурий регламентга кўра, йирик инвестиция лойиҳаси дейилганда қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги инвестиция лойиҳаси тушунилади.

☑️ Лойиҳани амалга ошириш учун энг яхши таклифлар Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан танлаб олинади.

🔰 Лойиҳа доирасида:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда – фақат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун қишлоқ хўжалиги мақсадларида;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда – қонунчилик билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш мумкин.

⚠️ Якка тартибдаги уй-жой ва кўп квартирали уйлар қурилишини назарда тутувчи лойиҳалар йирик инвестиция лойиҳаси ҳисобланмайди ва кўриб чиқилмайди.

Танланган ерга бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан кам қийматдаги йирик инвестиция лойиҳаси бўйича таклифлар кўриб чиқилмайди.

🖥 Бўш турган ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғма жилди Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан “YERELEKTRON” AAT орқали тайёрланади.

📝 Талабгор йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича фақат ДХМ ва ЯИДХП орқали ариза билан мурожаат этади.

💰 Ариза ДХМ орқали тақдим этилганда БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

🌐 ЯИДХП орқали мурожаат этилганда бу миқдор 243 минг сўмни ташкил этади.

Ишчи орган (Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги) ариза ва ҳужжатларни 3 иш куни ичида кўриб чиқади.

🔎 Камчиликлар аниқланмаса, лойиҳа Ҳукумат комиссиясига киритилиб, 10 иш кунида концептуал жиҳатдан кўриб чиқилади.

📌 Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, Давлат кадастрлари палатасига бўш турган ер участкасини аниқлаш бўйича сўров юборилади.

🔄 Давлат кадастрлари палатаси сўров келиб тушган кундан бошлаб 20 иш куни ичида электрон шаклда ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғма жилдини тайёрлайди ҳамда ваколатли ташкилотлар билан келишилади.

📲 Йирик инвестиция лойиҳасига муқобил таклифлар Ишчи органнинг расмий веб-сайтида эълон берилган кундан бошлаб 60 кун давомида (60-кун соат 24:00 гача) қабул қилинади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йил 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов видеоконференция орқали БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси доирасида ташкил этилган Марказий Осиё ва АҚШ ташқи сиёсий идоралари раҳбарларининг “C5+1” шаклидаги учрашувида
иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов
қуйидаги фикрларни билдирди:

– Биз БМТнинг Женева конференцияси натижаларини, жумладан Афғонистон эҳтиёжлари учун 1,1 миллиард АҚШ доллари миқдорида гуманитар ёрдам ажратилганини олқишлаймиз.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔰 23 сентябрь, пайшанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш йўналишидаги ишлар таҳлили
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Баҳодир Каримов, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорнинг биринчи ўринбосари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида
● Вақти: 15:00
● Иштирок этади: Сабина Садинова, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Қуйи Aмударё давлат биосфера резервати ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон биосфера резерватлари тармоғига киритилиши юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Озод Ражабов, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида аниқланган марказлашган тоза ичимлик суви ҳамда оқова сув тизимларига ноқонуний уланиш, қарздорлик туфайли тармоқдан узиш ҳолатлари бўйича “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати расмий баёноти

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📍Коронавирус: Бугун касаллик аниқланганлар сони яна ошди

ССВ ахборот хизмати:

● 22 сентябрь куни республикамизда 530 кишида коронавирус аниқланди, 4 нафар бемор вафот этди.

● Мамлакатимизда 629 нафар бемор соғайди (жами 164 614 та).

〰️〰️〰️
🔎 Пневмония: 118 нафар кишида касаллик аниқланиб, жами беморлар сони 26 577 тага етди.

● Кеча 1 нафар бемор вафот этди. Бир суткада 422 бемор соғайди. (жами соғайганлар 23975 нафар)

Жадвал: касаллик қайд этилиши ва соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳудудий ички йўллар жамоатчилик фикри асосида таъмирланади

“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5250-сон, 22.09.2021 й.) қабул қилинди.

Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилишича, қарорга кўра, 2021 йил 1 октябргача:

Фуқаролар ташаббуси жамғармасида 1 млрд сўмдан кам маблағ шаклланган туман ва шаҳарлар учун қўшимча 57,9 млрд сўм;

“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали келиб тушган таклифлар сони 100 тадан ортиқ бўлган туман ва шаҳарларга қўшимча 59,5 млрд сўм маблағ ажратилади.

🛣 2022 йил 1 январдан туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга йўналтирилади.

☑️ Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ҳар чоракда чоракдан кейинги ойнинг 25-санасига қадар жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш бўйича маълумотлар расмий веб-сайт ва “Очиқ бюджет” ахборот порталига жойлаштириб борилади.

📊 Шунингдек, фуқароларнинг ташаббусли бюджетлаштириш жараёнига жалб этилиши даражаси бўйича ҳудудлар рейтинги жорий этилади.

📌 Ҳар бир маҳалла ва овулда “Очиқ бюджет” ахборот порталида таклиф қолдириш ва овоз бериш жараёнига кўмаклашувчи “мобил” гуруҳлар ҳамда “ташаббускорлар бурчаги” ташкил этилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Қирғизистон президенти Ўзбекистонда Президент сайловига муваффақият тилади

Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева Қирғизистонга расмий ташрифи доирасида мамлакат президенти С.Жапаров билан учрашди.

Томонлар муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шу жумладан, парламентлараро ва мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Қирғизистон Республикаси раҳбари Ўзбекистонда Президент сайловини муваффақиятли ўтказиб олишни тилаб, Президент Ш.М. Мирзиёевнинг Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларини тўла қўллаб-қувватлашини билдирди.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
​​Сўнгги 2 ярим йил ичида электр энергетика соҳасида умумий қуввати 7 231 МВт га тенг бўлган 17 та инвестиция битимлари имзоланди

Энергетика вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, 2019-2021 йиллар давомида электр энергетика соҳасида (Иссиқлик, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича) умумий қуввати 7 231 МВт га тенг бўлган 17 та инвестиция битимлари имзоланди.

Шунингдек, умумий қуввати 2 100 МВт га тенг бўлган иссиқлик, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича тендер савдолари эълон қилинган.

Шу билан бирга, умумий қуввати 600 МВт га тенг қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича тендер савдолари эълон қилиш босқичида.

@Rasmiy_xabarlar_Official
#брифинг #тиббийхизмат

АОКАда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорнинг биринчи ўринбосари Баҳодир Каримов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда "Ногиронларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Президент қарори ижроси юзасидан маълумот берилди.

🦻🏻Жумладан, қарорга мувофиқ, жорий йил охирига қадар "Zamin” халқаро жамоат жамғармаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда 4 мингта замонавий эшитиш мосламаси харид қилинади ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таҳсил олаётган эшитиш қобилияти заиф болаларга етказилади;

🦿Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказлари 2021-2023 йилларда 54 та, 2021 йилнинг ўзида 14 та замонавий экзоскелет ускунаси билан таьминланади;

🧑🏻‍🦽ногиронлиги бўлган шахслар замонавий электр юритмали кресло-аравачалар билан таъминланади;

🗣 кўзи ожиз болалар ва катталарни керакли жиҳозлар, жумладан, овозли термометр, овозли тонометр ва Брайл алифболари билан таъминланади;

🌐2022 йил 1 майга қадар "Ижтимоий хизмат" электрон платформаси ишлаб чиқилади ва ишга туширилади;

2021 йилда 5000 тагача ва 2022-2023 йилларда 12 000 тагача соат ("Ақлли соат") давлат бюджети ҳисобидан тегишли тоифадаги шахсларга етказиб берилади.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
#брифинг #тиббийхизмат

Баҳодир Каримов, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорнинг биринчи ўринбосари:

‼️Ўзбекистонда ногиронлар сони қарийб 760 мингта. Шундан 120 мингга яқини 18 ва ундан кичик ёшдаги ногирон болалардир.

6 мингдан ошиқ оғир касал болалар ногиронликдан ҳимоя қилинади, шунингдек, оғир касал ҳамда 45 мингдан ошиқ ногирон болалар ўз вақтида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланади.

📹 Брифинг видеоси

Расмий хабарлар | Медиабанк
#брифинг #ўсимликкарантин

Карантин ва экспортга таъсир этувчи зарарли организмлар хавфини бартараф этиш бўйича 10 та амалий ва инновацион лойиҳа тайёрланди

АОКАда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
EFFECT.UZ сайтида эълон қилинган “Сохта МХХчилар минглаб АҚШ долларларимни тортиб олиб “яйраб” юрибди. Ўзбекистондаги биронта органнинг тиши ўтмаяпти” сарлавҳали материал юзасидан Олий суд ахборот хизмати маълумот берди

Унга кўра, жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2021 йил 9 мартдаги ажрими билан Жиноят кодекси 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “а” банди билан айбланган Комил Сагдуллаев ва Собир Сагдуллаевга оид жиноят ишининг К. Сагдуллаевга тегишли қисми алоҳида иш юритувига ажратилиб, у соғайгунга қадар тўхтатилган.

Жиноят ишининг С. Сагдуллаевга оид қисми жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2021 йил 26 мартдаги ажримига асосан айблилиги ҳақидаги масалани ҳал қилмай туриб тугатилган.

Кейинчалик Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 3 августдаги ажримига кўра жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2021 йил 10 июндаги К. Сагдуллаевга нисбатан чиқарилган ажрими ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Метрода вояга етмаган қизга беҳаё ҳаракатлар қилган шахс ушланди

ИИВ ахборот хизмати
маълум қилишича, Тошкент метрополитенинг «Олмазор» бекатида вояга етмаган шахсга нисбатан беҳаё ҳаракатлар содир этиб, қидирилаётган шахс қўлга олинган.

У илгари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166 (талончилик), 169 (ўғирлик) ҳамда 127 (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги учун судланган, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи, 1989 й.т., фуқаро К.Ш. эканлиги аниқланди.

📌Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ёки яқинларингиз ушбу фотосуратда кўрсатилган шахснинг ҳаракатларидан жабрланган бўлсангиз, дарҳол 102 рақамига ёки яқин орадаги ички ишлар органига хабар беришингиз сўралади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#брифинг #экоқўмита

📢 Жорий йил 15 сентябрь куни Қуйи Aмударё давлат биосфера резервати ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон биосфера резерватлари тармоғига киритилгани расман эълон қилинди.

🗺 ЮНЕСКОнинг биосфера резерватлари ҳозирда ер юзи ҳудудининг 5 фоиздан ортиғини эгаллайди ҳамда биологик-хилмахилликни сақлаш, экологик таълим, тадқиқот ва барқарор ривожланиш йўналишидаги интилишларни бирлаштиради.

🪴Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида 419 та юксак ўсимлик тури учраши аниқланган бўлиб, шундан 2 тур Ўзбекистон “Қизил Китоби” га киритилган ноёб ўсимлик турлари ҳисобланади.

Ушбу ҳудудда 36 тур сут эмизувчи, 246 тур қушлар, 29 тур судралиб юрувчилар, 2 тур сувда ва қуруқликда яшовчи, 43 тур балиқ синфига мансуб ҳайвонлар учраши қайд этилган. Мазкур турлардан 36 тур ҳайвон Ўзбекистон Республикасининг “Қизил Китоби” га, 18 тур эса Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро иттифоқи Қизил рўйхатига киритилган ноёб ҳайвонлардир.
〰️〰️〰️〰️

АОКАда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Озод Ражабов иштирокида ўтказилган брифингдан.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Метрода вояга етмаган қизга беҳаё ҳаракатлар қилган шахс ушланди ИИВ ахборот хизмати маълум қилишича, Тошкент метрополитенинг «Олмазор» бекатида вояга етмаган шахсга нисбатан беҳаё ҳаракатлар содир этиб, қидирилаётган шахс қўлга олинган. У илгари Ўзбекистон…
Тошкент метрополитенинг «Олмазор» бекатида вояга етмаган қизга беҳаё ҳаракатлар содир этган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистонлик ва қирғизистонлик тадбиркор аёллар учрашуви бўлиб ўтди

Бугун Қирғизистонда ўзбекистонлик ва маҳаллий тадбиркор аёллар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

“B2B” учрашувлари якунида томонлар ўртасида умумий қиймати 13,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 15 га яқин шартнома ва меморандум имзоланди.

Шартномаларда қурилиш, саноат, ишлаб чиқариш, таълим, текстил маҳсулотларини етказиб бериш ва бошқа кўплаб тадбиркорлик соҳалари қамраб олинган.

Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official