Расмий хабарлар I Официальные новости
27.9K subscribers
31.9K photos
7.18K videos
53 files
30K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
​​#Ректор_минбари

Олий таълим: муаммо, ечим ва натижа

Илҳомжон ТЎХТАСИНОВ
, Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори:

...Тан олиш керак, олий таълим тизимида ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар мавжуд. Тажрибамдан келиб чиқиб, муаммоларга ечим бўладиган таклифларимни билдирмоқчиман.

Жумладан, минтақа талабидан келиб чиқиб, институт базасида мактабгача, умумий ўрта, профессионал ва олий таълим тизимида фаолият кўрсатаётган хорижий тиллар мутахассислари, педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини ташкил этиш керак.

Бу орқали хорижий тиллар бўйича соҳада узвийлик ва узлуксизлик ҳамда педагогик таълим платформаси яратилади, буюртмачилар талаби асосида илмий-педагогик кадрларни мақсадли тайёрлашга эришилади.

Марказда хорижий етакчи ОТМ профессор-ўқитувчилар иштирокида семинар, треннинг, вебинар, очиқ маҳорат дарслари ташкил этилиши мумкин.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/1990

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ